07 December 2015
08:10 - Динлараро совуқ уруш: Англиядаги паркда намоз қилаётган суриялик эр-хотин олдида икки инглиз аёл пиво ичибди, улардан бири ҳожатини ҳам чиқарибди
Дунё хабарларида айтилишича, шу йил 16 август куни Англиянинг Плимоуз шаҳридаги дам олиш боғида суриялик эр-хотин намоз қилишмоқчи бўлганда, кайфи ҳам бор бўлган 32 ва 36 ёшли икки инглиз аёли уларанинг олдига туриб олиб, мусулмон эр-хотинни сўз ва ҳаракатлари билан ҳақорат қилиган. Инглиз аёлларнинг қўлларида пивали шиша идишлар ҳам бўлган

Сўнгра инглиз аёллардан бири этагини кўтариб ва иштонини ечиб, шу ернинг ўзида, яъни номоз қилаётганларнинг қаршисида енгил ҳожатини чиқарган. Шу ерда бўлган бошқа бир инглиз киши ўз ватондошларини бундай қилмасликка чақирганда, уни итариб юборишибди.

Хуллас, иш судгача етиб борибди, суд инглиз аёлларининг ҳар бирини 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарибди, аммо кейин уларга 300 фунт стерлинг жарима солиб, суд ҳаражатларини ҳам тўлаш ва 1 йил ичкилик ичмаслик шартлари билан озод қилибди.

Суднинг бундай қарорига қарамасдан, мусулмонларга нисбатан салбий муносабатда бўлиш ҳоллари кўпаяди, холос. Чунки, ислом терроризми кучайиб борар экан, мусулмон бўлмаганларнинг мусулмонларга нисбатан тажовузкорлик кайфияти юксалиб бораверишини ҳеч ким тўхтатолмайди.

Шундай экан, бундай аҳвол ҳақида мусулмонларнинг ўзи, биринчи навбатда, Ислом уламолари ўйлашлари керак. Ўйлашга бошласалар, ягона йўл Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш эканлигини тезда тушунадилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону