07 December 2015
17:23 - Дунё янгиликлари: Россия-Ғарб совуқ уруши давом этмоқда, ИШИДга қарши урушда ўзгариш йўқ, хабарчилик масхарабозликка айланмоқда
Россия-Ғарб урушига доир икита янгиликни тилга олиш мумкин. Биринчиси, турклар рус учоғини уриб туширгандан кейин, бу урушда Туркиянинг роли ортгани. Иккинчиси, Россия ва Эрон шиалар қўлидаги Ироқ ҳукуматини АҚШ қўлидан чиқариб олиб, ўзларига ўткзаиб олиш ҳаракатида эканликлари. Ҳозир Ироқ ҳукумати бу мамлакатнинг ит эгасини танимайдиган шимолий қисмига кириб олган сал кам 1 минг кишилик турк қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб қилаётгани - шу ҳаракатнинг натижасидир.

Россия-Туркия ўртасида ҳамма нарса ёмонлашаётгани, Россия Туркияга қарши киритган санкциялар атрофидаги гапларнинг мутлақо кўпчилиги масхарабозликдан бошқа наарса эмас. Бу йўналишда биттагина янгликни кутиш керак. Россия вақтини топиб албатта 1 ёки 2 та турк учоғини қасд олиш учун уриб туширади. Ғарб-Россия алоқалари яна ҳам ёмонлашади.

АҚШ Президенти Барак Обаманинг ўз халқига кечаги мурожаатидан кўриниб турибдики, ИШИД билан урушда ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. У ерга ўз қўшинларини олиб кириб, ИШИДни йўқ қилишга ҳаракат қиладиган давлат йўқ. Чунки, қўшинлар киритилса, ИШИД охир-оқибатда йўқ қилинади, аммо қарши тараф ҳам талафот кўради. Буни ҳеч ким истамайди. Бу ишда курдлардан фойдаланиш ҳам фойда бермаслиги кўриниб бормоқда. Бунинг устига, Туркия буни истамайди

Демак, Ғарб-Россия қарама-қаршилигида, Сурия ва Украинада жиддий ўзгаришлар йўқ бўлиб, ислом терроризми оддий ҳолга айланинишни давом эттирар экан, жаҳон ахборот воситалари қўлларига нима тушса, ўшани тузукроқ таҳлилсиз сенсациядек эълон қилаётганлари кўрсатмоқдаки, жаҳон хабарчилиги ҳам, балки, Ўзбекистондан ўрганибдир, масхарабозликка айланиб кетмоқда. Ҳамма оғзига келган таҳлиллларни ёзиш билан овора.

Ҳеч шубҳа йўқки, оз бўлса ҳам ҳақиқий хабар тарқатувчи, тарихда қолувчи таҳлиллар берувчи хабар агентлиги "Ҳаракат"дир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону