06 December 2015
11:13 -
ИШИДга қўшилган жиҳодчилар Афғонистонда Жалолобод вилоятининг шарқий қисмини босиб олдилар
ИШИДга қасамёд қилган жиҳодчиларнинг 1,6 минг кишилик гуруҳи Жалолобод вилоятининг шарқий қисмидаги 4 туманни босиб олди, дейилади The Times газетасининг хабарида. Кўринишида, бу воқеа кеча юз берган.
Жангариларнинг бу гуруҳи аввал Толибон таркибида эди, аммо ички бўлиниш туфайли у ИШИДга ўтганини эълон қилган. НАТО қўшинларининг асосий қисми Афғонистондан олиб кетилгандан кейин жиҳодчилар қайтадан оёққа турмоқдалар. Ҳозир минглаб қишлоқлар уларнинг қўлига ўтиб бўлди, дейди газетанинг мухбири.
ИШИДга қўшилган собиқ толибончиларнинг раҳбари Мулла Ахтар Мансур ички низо пайтида яраланиб, жума куни оламдан ўтгани Синхуа агентлиги тарафидан билдирилган эди, аммо жиҳодчилар буни рад этмоқдалар.