21 November 2015
09:06 - АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси Суриядан келаётган қочқинларни қабул қилиш дастурини рад этди
Кеча АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси бўлган Вакиллар Уйи келаси йил 10 минг суриялик қочқинни қабул қилиш бўйича Президент Обаманинг маъмурияти (ҳукумати) тарафидан сентябрь ойида тайёрланган дастурини мутлақо кўпчилик овоз билан (289 га қарши 137) рад этди. Бундай қарор учун шундоқ ҳам кўпчилик бўлган республикачилар билан бирга 47 нафар демократ ҳам овоз берган. Президент Обама бундай қарорга вето қўйишини билдирган бўлса ҳам, Вакиллар Уйи бу қарорни қабул қилгани хабарларда алоҳида урғуланади.

Вакиллар Уйининг қарорида келажакда қочқинлар қабул қилинадиган бўлса ҳам, уларни саралаш лозимлиги урғуланган. Саралаш деганда, қочқинлар ичида бўлиши мумкин бўлган террористларни элакдан ўтказмалик назарда тутилмоқда.

Вакиллар Уйининг республикачи раиси Пол Райан (рамда) бу қарорга кўра Оқ Уйнинг қочқинларни қабул қилиш дастури тўхтатилишини айтар экан, "миллий хвфсизлигимиз хавф остида қолган пайтда тез ҳаракат қилишга мажбур эдик" деди.

Энди бу қарор Сенатда ҳам кўриб чиқилади. Агар Сенат ҳам қарорни тасдиқласа ва ундан кейин Президент Обама унга вето қўйса, дастур қайтадан Вакиллар Уйи ва Сенатда кўрилади. Иккинчи марта кўрилишда қарор қабул қилиниши учун оддий кўпчилик эмас, Конгресс палаталарининг 2/3 қисмининг овози керак.

Бу қарор Конгрессдан ўтса-ўтмаса, бўлаётган воқеалар кўрсатмоқдаки, шу пайтгача ҳар қандай қочқинларга қучоқ очиб келган АҚШда янги шамоллар эсишга бошламоқда. Бундан кейин АҚШда қочқинларга, биринчи навбатда, мусулмон қочқинларга муносабат салбий томонга ўзгариши муқаррар. Фақат янги келаётган қочқинларга эмас, аввал келганларга ҳам. Нима ҳам дердик: бечора мусулмонлар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону