21 November 2015
02:25 - Париж ва Бомокодаги қонли воқеалар ўртасида АҚШ иқтисоди юксалди, Dow Jones индекси юқорига сакради

Ўткан ҳафта Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси 665 поғанага тушиб кетишини изоҳлар экан, бу индекс шанба куни Парижда бўладиган даҳшатли воқеаларни аввалдан сезиб ўпирилмадимикан деб истеҳзоли ҳазил қилган ва келаси ҳафта Париждаги воқеалар туфайли Нью-Йорк биржасида кескин ўсиш бўлиши мумкинлигини башорат қилган эдик. Башоратимиз тўғри чиқди, аммо бу ҳафта Мали пайтахтидаги қонли воқелар билан битишини ҳаёлимизга ҳам келтирмаган эдик.

Аммо, бўлар иш бўлди, кеча жума куни эрталаб Мали пойтахти Бомокаодаги меҳмонхонага ҳужум қилган ислом террорчилари 20 дан кўп бугуноҳ одамни ўлдирдилар. Маълумки, жума мусулмонлар ҳафтасининг охирги куни, алоҳида аҳамиятга эга бўлган жума номози куни.Шу кунни байрам қилиш мақсадида бўлса керак, ислом террористлари аслида Ислом динининг юзини қора қилиб яна теракт уюштирдилар.

Икки теракт ўртасидаги ҳафтада Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси, террористлар устидан кулиб бўлса керак, АҚШ иқтисоди юксалиб бораётганини намойиш қилди.

Ўтган ҳафтанинг жума куни, аввал билдирганимздек, Dow Jones индекси 17245 да тўхтаганди. Кеча у бир кунда 91 поғанага юксалиб, биржа бекилганда 17824 тенг бўлди. Яъни, бир ҳафталик ўсиш 579 бўлди.

Шунақа ишлар. Ислом террорчилари Ислом динининг оёғидан уруш билан машғул экан, улар кофир деб ҳисоблайдиганларнинг юртида иқтисод юксалмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону