Қачонлардир давлатлар конституция деган янги нарса қабул қилишга бошлаганларида, "Конституция куни" деган тушунча пайдо бўлгани, бу кун байрам қилингани табиийдир. Аммо,ҳозир давлат ва конституция тушунчалари бир-бирига чамбарчас боғланиб кетган. Янги мустақил давлат пайдо бўлгач, дунё тажрибасидан фойдаланиб, дарҳол конституция ҳам яратилади. Униг яратишда ҳеч қандай муаммо йўқ.
Шундай экан, кеча Президент Ислом Карим бу йил шанба кунинга тўғри келган 5 декабрни иш куни деб эълон қилиши, "Конституция куни" деб аталадиган ва бу йил душанбага тўғри келган 7 декабрни эса, дам олиш кунига айлантириши мантиқсиз нарса.
Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан ўлаётган, бутун бошли давлат чел элларда қуллардек ишлаётган мардикорларимизнинг уйиларига юбораётган пуллари билан оёқда бир амаллаб турар экан, Ислом Карим дам олиш кунини ўзгартириш каби масхарабоз қарорлар чиқариш ўрнига мамлакатимизнинг иқтисодида инқилобий ўзгаришлар қилиш ҳақида ўйлаши керак. Қолаверса, унинг ўзи шанба-якшанба кунлари ҳам дам олмасдан ишлаши керак.
У иқтисодни тузутиш учун нима қилиш кераклигини билмаётган бўлса, ҳозир айнан шунга ўхшайди, дарҳол истеъфога кетиши шарт.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения