Бундай аҳмоқона савол бизники эмас, бизники бўлиши ҳам мукин эмас, дейди "Ҳаракат" мухбири. Шундай савол Ўзбекистон режимнинг қўғирчиқ ахборот воситаларидан бири бўлган kun.uz сайтида Санжар Рустамов исмли аҳмоқ тарафидан қўйлибди. У кимлар ўртасида уруш бўлишини назарда тутмоқда? Ғарб билан Россия ўртасидами, ёки Хитой билан Ғарб ёки Россия ўртасидами? Агар Ғарб, Россия ва Хитой ўртасида катта муаммолар чиқса ҳам, улар совуқ урушдан нарига ўтмасликлари ўз-ўзидан маълум. Чунки, улар ўртасида қонли жаҳон уруши чиқса ва улар ядровий қуролга эга бўлганлари ҳисобга олинса, бу - жаҳоннинг охири, муқаддас китобларда тилга олинган "охират" бўларди. Буни ўша уч давлат жуда яхши тушунади ва жаҳон урушига бормайди.
Аммо, Санжар Умаров ИШИД учинчи жаҳон уруши бошлаши мумкинлиги ҳақида гапирмоқда. Тўғрими? Табиий, йўқ.
ИШИД ислом дининг хато тушунчаларига асосланиб, фақат ислом давлатларини эмас, жаҳоннинг ҳамма мамлакатларини исломий қилиш, ҳаммани мусулмонликка ўтказиш ва мусулмонлар Шариат қонунлари остида яшашлари кераклиги ҳақидаги догмаларни ҳаётга жорий қилиш мақсадида ўртага чиққан ташкилотдир. Бу ташкилотдагилар "орқамизда Қуръондек катта куч, демак, Оллоҳ турибди" деб ишонадилар. Аммо, амалда ундай эмас.
Давлатлар принцип ўлароқ исломий бўлолмайди, ўрта асрнинг чалсавод уламолари давлат исломий бўлиши керак деб Қуръонни хато тушунганлар. Демак, ИШИДнинг орқасида на Қуръон, на Ислом дини, на Оллоҳ йўқ.
ИШИДнинг қаршисида эса, бугунги замонавий дунёни яратган ва унинг бутун тизгинларини қўлида тутаётган дунёвий/секуляр давлатчилик тарафдорлари турибди. Улар билан уруш қиламиз деб ўртага чиқаётган ИШИД каби аҳмоқлар қолоқ ва қашшоқ давлатларда керагича топилади. Улар у ер бу ерда терактлар ўтказиб, нари борса бир неча юз ёки бир неча минг одамнинг ўлдиришдан нарига ўтолмайдилар. Бу ўз-ўзидан маълум нарса. Аммо, Ўзбекистонда ҳам ўша ИШИДчилар каби ўйлайдиган Санжар Рустамовдек аҳмоқлар борлиги қизиқ. Балки, бу аҳмоқлик - Ўзбекистон ҳам ибтидоий, қашшоқ ва қолоқ эканлигини кўрстувчи оддий бир фактдир. Ҳар ҳолда шундай бўлса керак.