29 May 2009
20:51 -
Қирғизистон Евросиё Иқтисодий Ҳамжамиятига қўшилишни бошлади, Ўзбекистон қаерда?
Қирғиз ва рус оммавий ахборот воситаларининг билдиришича, Қирғизистон ЕИҲнинг Божхона иттифоқига қўшилиш учун амалий қадамлар қилишни бошлади. ЕИҲнинг бугун Минскда бўлиб ўтган Божхона иттифоқи комиссиясининг 5-чи мажлисидан кейин бу мажлисда раислик қилган Россия Бош вазири ўринбосари Игорь Шувалов шундай баёнот берган: “Комиссиянинг мажлисида Қирғизистоннинг иш тартибида Божхона иттифоқига қўшилиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқдик, бу масала билан шуғулланадиган ишчи гуруҳи тузилди.”
2011 йил 1 июлда Россия, Белорусия ва Қозоғистон умумий божхона майдонида яшашни бошлашлари ҳам Игорь Шувалов томонидан айтилган.
Маълумки, Ўзбекистон аввал ЕИҲга қўшилиб, сўзнгра бу ташкилотдаги аъзолигини тўхтатиб қўйган эди. Ислом Каримнинг бу қадами у Россиядан юз ўгириб АҚШ томон бурилишини кўрсатмаслиги, аслида, у ЕИҲнинг асосий ғояси бўлмиў Божхона иттифоқидан қўрқишини “Ҳаракат” сайти аввал ҳам ёзган эди. Божхона иттифоқига кириш қўшни мамлакатлар билан умумий иқтисодий майдонда яшаш, демак, бошқалар каби бозор иқтисодига ўтишни талаб қилади. Ислом Карим эса, маъмурий буйруқбозлик системаси билан хайрлашишни истамаган ва ҳеч қачон бунга рози бўлмайди.