29 May 2009
20:30 - Самарқанд вилоят телевидениеси дадиллашмоқда
Самарқанд вилоят телевидениеси - СТВнинг сўнгги вақтда анча дадиллашиб қолгани кўзга ташланмоқда, деб хабар беради мухбиримиз.

Бундан бир-икки ой муқаддам СТВ орқали фермерликка доир ҳукуматнинг “оптималлаштириш тўғрисида”ги қарорини бажриш баҳонасида фермерларга азоб бераётган Пастдарғом тумани ҳокимининг “пўстаги қоқилган” эди. Шу кунларда Самарқанд шаҳридаги кўчалар ва йўлларнинг абгор аҳволи, уларда олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларининг мутлақо талабга жавоб бермаслиги, Самарқанддай дунёга машҳур шаҳар 65 фоизгагина канализацилаштирилганлиги, қолган аҳоли ахлат-оқавани ҳовлиларидаги чуқур қудуқларга қуйиб ер ости сувларини бузиб-булғаб табиатга зарар келтираётгани ҳақида ўзининг ХАБАРЛАР дастурида кўрстувлар берди.

Кўрсатувларда шу камчиликлар учун жавобгар мутасадди раҳбарлар ва воқеа-ҳодисанинг иштирокчилари билан журналистларнинг ўртасида бўлиб ўтган “ҳангома”лари намойиш этилди.

Журналистларнинг гап оҳангига, кайфиятига қараганда, СТВдаги бу ўзгариш ҳазилга ўхшамайди. Кўз тегмасин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону