29 May 2009
21:36 - Саиджаҳон Зайнабитдин: Ҳақиқат ва ёлғон – иккки қилич икки қалқон (Толиб Ёқубовнинг “Ёлғон – мақола ёзишга мажбурлади” 5 қисмли мақоласига раддия ўрнида)
Ушбу кунларда вақтимнинг ўта зиқлигидан, Толиб аканинг мазкур мақолалар туркимига, айни вақтда, жавоб ёзмоқчимасдим. Лекин туркум правакцион абзац билан якунланган ва Толиб ака, хама ишни йиғиштириб, жавоб ёзмаслигимга хеч қандай имкон колдирмабдилар. Шунинг учун ушбу 2 қисмдан иборат мақоламни, раддия ўрнида қабул қилгайсизлар.

1-қисм.

Толиб ака мақолаларини “Cаиджаҳоннинг рости ва ёлғонлари.”, деб бошлаб, “Саиджахон мазкур мавзуда қатор мақолалар ёзишини айтган. Ёзсин. Бироқ у ёлғондан ўзгани ёза олмаслигига аминман. Мен эса Саиджахон мақолаларига жавоб ёзмасликка ваъда бераман.”, деб якунлаганлар. Буни мен, яна бир бор, правокация, деб таъкидлайман.

Раддиямни, аввало, хақиқат ва ёлгонни нима эканлиги хақида ўз фикримни айтишдан бошламоқчиман:

Бир-бирига қарама-қарши бўлган бу икки абстракт тушунча, ишлатилишида бир хил хусусиятларга эга омиллардир, ва қайси инсон бу икки омиллардан қандай фойдаланишига мувофиқ, шу инсон қандай эканлиги намоён бўлади. Яъни, инсон рост гапириб аблах ва пасткаш бўлиши хам мумкин, ёлғон гапириб олижаноб ва мард хам бўлиши мумкин. Масала бу икки омилни қайси вақт ва қайси ниятда ишлатилишига боғлиқ.

Айни, менинг холатимда эса, хакикатни айтиш, ўзимдан ёши улуғ инсонга нисбатан бетакаллуфликни келиб чиқариши муқаррар. Лекин гап хусусий муносабатлар доирасидан чиқиб, миллий обрўимизга боғлиқ холатлар хақида кетмоқда. Шунинг учун, баъзи ачиқ хақиқатларни айтмоқчи бўлганим учун, Толиб ака мени маъзур тутсинлар.

2001 йили Ўзбекистон инсон хуқуқлари жамияти (ЎИХЖ) Андижон вилоят бўлимини ўша вақт раиси Музаформирзо Исхоқов “Эзгулик”га ўтганлиги сабабли, унинг ўрнини қабул қилаётиб, Толиб акага, “Андижон аввалгидан яхши ишласа ишлайди-ки, ёмон ишламайди” деб, ваъда берган эдим, ва шу ваъдамни устидан чиқишга хамиша харакат қилганман.

Толиб ака хам даставвал мендан ёрдамларни аямаганлар. Масалан, 2001 йили Олма-Отадаги конфиренцияга, 2002 йили Варшавага ЕХХТ-нг йиғилишига Толиб аканинг бевосита ёрдами билан борганман. Булар учун Толиб акадан миннаддор бўлиб, сўнги имконга қадар, хурматларини жойига қўйиб, хизмат қилганман. Лекин улар учун фаолиятимизга зид эмас ва дастёрчиликка оид, хар қандай ишига, хозир хам тайёрман!

ЎИХЖ чиндан хам Ўзбекистоннинг илк ва энг нуфузли HR ташкилоти эди. Ха, айнан, “ЭДИ”. Хозирда эса, Толдиб ака ЎИХЖ (айтай, ёки эплолмай) яхлит банкротликка учратди. Буни, Толиб ака тан олмайдилар, албатта, лекин бу инкор этиб бўлмас – факт!

Бу нима сабаблардан рўй берди? Бунга сабаблар кўп, лекин асосий сабаб – ЎИХЖ-ни Толиб ака хусусий “чорбоғига” айлантириб олганлигида. Буни нималар англатади? Бунга хам мисоллар кўп: Масалан, Толиб аканинг шохона ибораларидан бири – “Мен ЎИХЖ 17 йил бахоли қудрат бошқардим” (фойдаландим, десалар тўғрироқ бўларди). Бу иборасига Толиб ака, бу ташкилотга кимлар асос солганлини, кимлар ва қачонгача раис бўлганлигини ва шунга ўхшаш мухим холатларни қўшиб айтишни хаёлларига хам келтирмайдилар.

Мени ЎИХЖ-дан хайдалишимга хам Толиб аканинг шахсий амбициялари сабаб бўлган. Мен чиндан хам Толиб акага Фридом Хауснинг проектидан чиқишга ваъда берганман. Лекин Толиб аканинг бу проект хусусида фикрлари тўғри экан деб эмас. Толиб акани хурмат қилганлигимдан ва менинг рахбарим бўлганлигидан.

Аммо 2004 йилги март ойда содир бўлган портлашларда, Толиб ака, ўзининг хулосаларига таянган холда, портлашларни уюштирганликда тўғридан-тўғри хукуматни айблаб, баёнот бердилар. Зеро, бундай жиддий баёнотларни хар қандай ташкилот, аввал кенгашиб, кейин тарқатиши керак. Бу билан Толиб ака, ўз ваколатлари ва ўзининг халқаро нуфузини суъиистемол қилиб, жамиятимизнинг бошқа химоясиз аъзоларини зарба остига қўйдилар. Мен бу баёнотга қарши чиқдим, ва бу баёнот ЎИХЖ-дан чиқиш қарорига келишимга қўшимча сабаб бўлди.

Ундан олдин эса, ЎИХЖ Халқаро Хелсинки Федерациясига аъзо бўла туриб, жамиятни рўйхатдан (атай, ёки эплолмай) ўткизмаётганлигидан, Толиб акадан афсалам совиб юргандим. Шу икки сабабдан Фридом Хаус проектидаги иштирокимни давом этдирдим, ва рисола бўйича ЎИХЖ-дан чиқишга ариза ёзмоқчи бўлиб тургандим. Буни Толиб ака дарров сездилар ва мени хадалишимни уюштирдилар. Буларни Толиб ака хохласа тан олсин, хохласа тан олмасин, хеч нарса ўзгармайди.

Энди, Толиб аканинг “Ташкилотимизнинг хисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон қамоқхоналарида 30 мингта сиёсий (яъни, диний - С.З.) махкумлар бор” деган гапида тўхталаман. Бу очиқдан-очиқ қора пиар. Диний махкумлар сақланмайдиган манзил колониялардан ташкари, ўзи 35-та атрофида хибсхона ва колониялар бўла туриб, улар (диний махкумлар) кандай қилиб 30 мингта бўлиши мумкин? Бу дегани, хар бир муассасада, деярли мингтадан диний махкумлар бор дегани. Мана буни гирт ёлғон деса бўлади.

Деярли хар бир диний махкум, ўзларини қайси колонияда канчалигидан, ким кайси колониядалигигача билишади. Улар билан мен керагидан ортиқ вақт бирга бўлдим. Мана сизга хақиқатга яқин маълумот: Ўзбекистонда турли таъқиқланган диний ташкилотларда 12 – 13 минг атрофида аъзолар бор. Улардан, 7 – 7,5 минг нафари қамоқларда, 3 – 3,5 минг нафари амнистия килинган, 1 – 1,5 минг нафари қидирувда. Мен аминман, Толиб ака хам буларни яхши биладилар. Лекин диний махкумларнинг 4 баробар ортиқ кўрсатишларидан нима мақсад (стратегиями, тактиками, хатоми, ғаразми), тушунолмайман. Лекин мажозий, буларнинг оркасидан ўртача 4-тадан оила аъзолари хам жабр тортяптилар, дейилса хақиқатга яқин бўларди.

Энди, Толиб аканинг ўзидан ўрнак олиб, асосий мавзудан бир оз чекиниш қиламан. Яъни, қамоқдан чиқиб, нима учун мен, айнан, Абдурахим ака Пўлатга қўшилганлигим хақида изох бериб ўтмоқчиман. Аввалам бор ўзим эски бирликчиман ва хозир хам узил-кесил шу эътиқоддаман. Баъзи сабабларга кўра Бирликдаги фаолиятимни тўхтатган эдим. Лекин Абдурахим акага қайта қўшиганимга Толиб ака хам бевосита сабаб бўлдилар. Аниқроғи, уларнинг “Абдурахим Пўлатов нега қопиб гапиради”, деб номланган мақолалари сабаб бўлди.

Аввалам бор, Абдурахим ака мендан хафа бўлсалар хам, ўзимнинг фикримча, уларнинг хатоларини айтиб ўтаман. Биринчидан, ўзбекча фамилиялардан “ов” қўшимчасини фамилиянинг эгасининг розилигисиз олиб ишлатиш, жуда нотўғри. Шахсан мен, мени Зайнобиддин деб ишлатилишига мутлақо қаршимасман. Чунки, бу аслида тўғри холат. Лекин хамма хам буни тўғри тушунмайди. Кўпчилик фамилиясидан “ов” ни олиб қўйилишини ўзига нисбатан хурматсизлик, ва хатто, хақорат деб тушунади. Бу эса, ўз навбатида, одамларни Бирликдан узоқлаштиради, ва хатто, қўрқитади хам. Бу менинг шахсий фикрим. Иккинчи ва учинчидан, Абдурахим акани, баъзида, камтарлик ва сабр тарк этиш холатлари хам, бор гап. Партия лидери бундай камчиликлардан фориқ бўлиши керак, деб хисоблайман.

Лекин Абдурахим ака Толиб аканинг мақолаларида тасвирлаганчаликмас. Толиб ака бу ерда рост гапириб, танганинг орка томонларини суистеъмол килганлари яққол қуриниб турибди. Шу ерда, яна Толиб аканинг ўзидан ўрнак олиб, шахсий хаётимдан мисоллар келтираман: Қамоқдан чиққанимда Абдурахим ака биринчилардан бўлиб, табриклаб, ўйимга қўнғироқ қилди. Икки-уч кундан сўнг, Шахрихонлик Нурмахаммад ака “Бирлик” номидан менга 150 доллар ёрдам пули бериб кетди. Дилмурод Мухитдинов чикканда эса, унга Абдурахим ака 200 доллар ёрдам пули, уйланиш тўйига хам 200 доллар соврин жўнатди (жами 400 доллар), ва Дилмуродга шахсан ўзим шу пулларни олиб бориб бердим. Менинг билишимча, Шавруқ Рўзимуродовнинг оиласига хам хозиргача ойига 50 доллардан ёрдам пули жўнатиб турилади. Мен Европада хам, Америкада хам бўлганман, ва бу пуллар ўша ерларда хам яхшигина пуллигини биламан. Лекин мени Абдурахим ака 150 долларга сотиб олгани йўқ. Мени хурматимни қозонди десам, хакикат бўлади.

Холбуки, гапирсак, гаплар яна чиқаверади. Булар хаммаси шахсий муносабат ва фаолиятизга оид гаплар. Лекин энди айтмоқчи бўлган асосий гапимга ўтмоқчиман. Яъни, миллий обрўимизга боғлиқ холатларга:

Махкумликда Кобил Парпиев билан (4 ой) бир камерада ўтирдим. Деярли, хар куни ВВС ва Озодликни эшитардик. Бир куни Толиб аканинг, Ўзбекистондан чиқиб кетаётиб, «Андижон вокеаларидан кейин, хукуматнинг асосий зарбаси бизнинг ташкилотга қаратилди”, деган гапини эшитиб, Кобил Парпиев: “Оббо, хали сизам бормидиз! Ким бу?”, деб мендан сўради. Мен: Қўёрасиз, деб қўйдим. Чунки у Толиб аканинг нутқида суистеъмолни сезганди ва “ўзинг хам шунақадирсан-да”, деб ўйламасин, деб жавоб бермагандим. Ўшанда, Толиб ака: Мен чет элда бўлишим фойдалироқ, деб хам айтганди, адашмасам.

Хўш, Толиб ака, мана деярли 2,5 йилдан бери хориждалар. Фаолият лаёкатини бутунлай йўқотган ЎИХЖ-ни Францияда рўйхатдан ўтказганидан ташқари, қандай фойдали иш қилдилар? Қолаверса, Толиб ака, ЎИХЖ-ни чет элда рўйхатдан ўтишидан Ўзбекистонда кимга совуқ, кимга иссиқ бўлди, деб ўйлаяптилар? Хақиқат ва ёлғон омихта қилинган, сурункали фитна мақолалардан ташқари, Толиб ака 2,5 йилда, конкрет, нима иш қилдилар?

2-қисм.

Маълумки, мусибат ва мусофирчилик одамларни бирлаштиради. Хар бир миллатнинг чет элларда диаспора ва кланлари бор. Улар миллатдошларини, хақ-нохақ бўлишига қарамай, жон-жахдлари билан химоя қиладилар. Нима учун хорижда хозир “ўзбек мухолифатчисиман” деб юрганларда бу холат кузатилмаяпти? Бу ишни Абдурахим Пўлат, Мухаммад Солих, Жахонгир Маматов, Толиб Ёкубов, Исмоил Дадажонов каби мухолифат лидерлари ва оқсоқоллари қилмасдан, кимлар қилиши керак? Нимага булар бир стол атрофига, лоақал, йилда бир марта йиғилиб, ўтиролмайдилар? Бу ўзбек миллати учун иснодмасми? Улар, хокимиятга лойик шахслар эканлигини исботлаб, аввал, бир-бирлари билан ярашиб, бир диаспора тузсинлар, биз қоил қолайлик!

Толиб акага ёзган бу раддиямда, бу гапларни ёзишимнинг боиси шуки, Толиб ака хориждаги ёши улуғимиз бўла туриб, ўсирларга хам мос келмайдиган ишларни қилябдилар. Хозир, Толиб аканинг зиммасига бутунлай бошқа, бир улуғ вазифа юкланганлигининг маъсулиятини сезмаябдилар хам.

Андижон. “Жахон” Интернет-кафеси.
29 май 2009

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону