21 May 2009
22:50 - Тошкентда кардиологлар конфеернцияси бўлмоқда
Расмий хабарлардан маълум бўлишича, бугун Тошкентда “Кардиология соҳасида янги технологиялар: марказдан ҳудудларга” номли илмий-амалий конференция иш бошлади. Унга Россия, Украина, Туркманистон ва бошқа мамлакатлардае меҳмонлар келгани билдирилган. Туркманистон ҳам айтиб ўтилган хабарда бошқа давлатларнинг номи тилга олинмаганидан ҳам билса бўладики, иштирокчилар ичида бошқа меҳмонлар йўқ. Анжуманда қанча одам қатнашаётгани, номи чиққан қайси олимлар доклад қилиши ҳам айтилмаган.

Конференцияда нутқ қилган Соғлиқни сақлаш вазирнинг ўринбосари Н.Шаропов ва Каридиология маркази директори Р.Қурбоновлар “президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида тиббиёт тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёнида аҳолига кардиология йўналишида кўрсатилаётган хизмат кўламини янада кенгайтиришга қаратилаётган эътибор” ҳақида гапирганларидан эса, бу конференциянинг савияси ҳам маълум бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону