22 May 2009
00:00 - Дилмурод Саййиднинг суди яна қолдирилди
17 майдаги хабаримиздан маълумки, “Эзгулик” жамияти фаоли, журналист Дилмурод Саййиднинг суди ҳали бошланмасидан кечиктирилди, яъни 18 майга тайинланган суд 21 майга қолдирилганди

Самарқандлик мухбиримизниннг хабар беришича, суд бугун ҳам бошланмасдан келаси чоршанбага қолдирилди. Тойлоқ туманидаги судда иштирок этиш учун Дилмуроднинг қариндошлари, адвокатлари, “Эзгулик”нинг Марказий Бошқарувидан Абдураҳмон Ташанов, Самарқанд вилоятидаги эзгуликчилар келишганди.

Ҳукуматнинг қўғрчоғи бўлган суднинг мақсади аниқ: суд мажлистларининг ошкоралик руҳида, ҳамма истаганларнинг иштирокида ўтказишга йўл бермаслик ва бошқа ҳуқуқ ҳимоячиларини қўрқитиб қўйиш мақсадида Дилмурод Саййидни ими-жимида судлаб, озодликдан маҳрум этиш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону