21 May 2009
21:10 - Япония Бош вазири Курил оролларини эслади, Россия қарши чиқди
Русларнинг “Новости” агентлиги тарқатган хабардан маълум бўлишича, яқин кунларнинг бирида Япониянинг Бош вазири Таро Асо ўз мамлакатининг парламентида бюджет масаласи бўйича бахс-муҳокамаларда иштирок этаркан, Жанубий Курил оролларини “ноқонуний босиб олинган ҳудудлар” деб таърифлабди. Маълумки, бу ороллар Иккинчи жаҳон урушигача Японияники бўлган, бу уруш вақтида СССР томонидан босиб олиниб, Россия таркибига киритилган.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Андрей Нестеренко Япония Бош вазирининг сўзларига қарши шундай дебди: “Япония ҳукумати раҳбарининг гаплари Токиянинг ўзи тарафидан ҳам айтиб келинаётган чегара масаласида икки тарафни қониқтирадиган ечимлар қидириш принципига қаршидир. Жаноб Асонинг баёнотига қараганда, япон тарафи икки томонга мос келадиган ечим қидириш ўрнига ассосиз иддаоларини қондириш билан овора.”

Бу янги жанжал Россия Бош вазири Путин бир неча кун аввал Японияга бориб келгандан кейин чиқаётгани ҳам диққатга сазовор. Бунинг устига, 22 майдан бошлаб, японлар учун Курил оролларига визасиз бориш мумкин бўлади. Демак, японлар май-чуйда нарсалар билан қониқишни истамайдилар. Уларнинг мақсади – иложи борича тезроқ Курил оролларини қайтариб олиш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону