19 May 2009
03:00 -
23:55 - Участники митинга в Москве требуют реформы милиции
23:50 - Билл Клинтон БМТнинг Гаити бўйича махсус вакили бўлди
23:45 - Обама впервые предложил регулировать выбросы автомобилей
- «ИжАвто» с
23:50 - Билл Клинтон БМТнинг Гаити бўйича махсус вакили бўлди
23:45 - Обама впервые предложил регулировать выбросы автомобилей
- «ИжАвто» с
23:55 - Участники митинга в Москве требуют реформы милиции
Правозащитники, собравшие на митинге на Триумфальной площади в Москве около 200 человек, заявили о необходимости осуществления реформ в российской милиции.
«После безобразия, случившегося с майором Евсюковым в обществе возникла дискуссия о том, должна ли такая милиция оставаться», - заявил на митинге один из его организаторов - лидер движения «За права человека» Лев Пономарев.
В свою очередь руководитель Московской Хельсинской группы Людмила Алексеева, также являющаяся одним из организаторов митинга, заявила, что события, связанные с майором Денисом Евсюковым, с новой остротой поставили вопрос о необходимости реформы МВД.
При этом она отметила, что необходимость перемен осознают и в самом правоохранительном ведомстве. «В руководстве милиции есть люди, которые понимают необходимость этой реформы», - сказала Алексеева. // Интерфакс
23:50 - Билл Клинтон БМТнинг Гаити бўйича махсус вакили бўлди
Бугун БМТ Бош котиби Пан Ги Мун АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтонни ўзининг Гаити бўйича махсус вакили қилиб тайинлаганини эълон қилди. Ғарб ярим шарининг энг қашшоқ давлати бўлган Гаити ҳам табиий офатлар ҳам сиёсий беқарорлик натижасида азоб чекмоқда. Вазиятни назорат қилиш учун БМТ бу мамлакатга 9 минг кишилик тинчлик ўрнатувчи куч юборган.
Шу йил март ойида Пан Ги Мун Гаитига сафар қилганда, Бил Клинтон у билан бирга бўлганди.
23:45 - Обама впервые предложил регулировать выбросы автомобилей
Президент США Барак Обама во вторник выступил с первым предложением о регулировании выброса вредных веществ автомобилями в стране, чтобы бороться с «парниковым эффектом», а также ослабить зависимость страны от экспортной нефти.
Кроме того, планируется очень строго соблюдать высокие топливные стандарты для пассажирского транспорта, что должно заставить автопроиозводителей разрабатывать более эффективные и экономные машины.
«Статус-кво больше неприемлем. Мы слишком мало делали в последние десятилетия для обеспечения эффективности расходования топлива», - заявил Обама. В рамках проекта президента пассажирский автомобиль должен будет расходовать не более 6,6 л на 100 км. // Reuters
«ИжАвто» сократит 50% персонала
Администрация ОАО «ИжАвто» приняла решение во вторник о сокращении более 50% персонала автозавода, сообщил источник на Ижевском автозаводе.
«Сегодня подписан приказ о сокращении 56% персонала», - сказал он. По его словам, это почти 3 тыс. человек. «Все сокращения должны быть произведены к осени», - уточнил источник. Комментарии официальных представителей администрации «ИжАвто» по поводу этой информации пока отсутствуют. // Интерфакс
23:30 - Қорақалпоқлар - режимбоши асарлари билимдони
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат университетида “Президент Ислом Карим асарлари билимдони” номли танлов ўтказилибди. Танлоқ объекти режимбошининг яқинда ёзиб, бутун жаҳон афкор оммаси ақлини шоширган “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” китоби бўлган. Бизнес ва бошқарув факультети жамоаси танлов ғолиби бўлибди, уларга қимматбаҳо совғалар улашилган.
22:15 - Бишкекда ҳизбчи юртдошимизнинг суди бошланди
Бугун Бишкек шаҳар Свердловск туман судида ўзбек қочқини Шерали Ҳамдамов устидан маҳкама жараёни бошлагани хусусида “Озодлик” радиоси хабар тарқатди. Қўлида БМТ нинг қочқинлик гувоҳномаси ҳам бор бўлган Шерали Ҳамдамов шу йилнинг февралида Қирғизистонда ҳибсга олинганди. Ҳизбут-Таҳрир диний радикал оқимига алоқадорликда айбланаётган ўзбек қочқини мамлакат Жиноят Кодексининг 259-, 297- ва 299-моддалари билан судланмоқда.
23:00 - “Эзгулик”чи журналистнинг жиноят иши судья Наврўз Мирмуҳамедовга топширилди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли, журналист Дилмурод Саййиднинг жиноят иши жиноят ишлари бўйича Тойлоқ тумани суди судьяси Наврўз Мирмуҳамедовга топширилди. Судья ишни қабул қилиб олган заҳоти журналистнинг қариндошларидан уни ижобий томондан кўрсатувчи маълумотномаларни судга тақдим этишни сўради. Қўни-қўшнилар, маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда “Эзгулик” жамиятининг Тошкент вилояти бўлими Дилмурод Саййид шахсини тавсифловчи маълумотномалар берди. Уларда журналистнинг адолатпарвар шахс, ҳалол инсон экани айтилган.
Дилмурод Саййиднинг қариндошлари судьянинг бу ҳаракатларини яхшиликка йўйишмоқда. Яъни, унинг оиласи шартли бўлса-да, эҳтиёт чораси ўзгартирилишидан умидвор. Ҳуқуқ ҳимоячилари эса бу ҳам навбатдаги чалғитувчи ҳаракат бўлиши мумкин, деган хавотирда.
22:45 - Ҳоким ва унинг командаси ҳибсга олинди
Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ҳокими Ўрол Бобоқулов, туман ҳокимлигининг ташкилий кадрлар бўлими раҳбари, девонхона раҳбари ҳамда нозирлардан иборат 5 киши жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судининг Ажрими билан ҳибсга олинди. Аввалги хабарларимизда ҳокимнинг ишдан олингани, унинг ўрнига Эркин Бойниёзов деган шахс тайинланиб, собиқ раҳбарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-, 205- ва 209-моддалари жиноят иши қўзғатилганини айтгандик. Афтидан, терговлар ниҳоялаган, қамоқ олидан ҳокимнининг кўпчилик ҳамкасблари каби қочиб кетишининг олдини олиш мақсадида қамоққа олишган, дейди мухбиримиз.
22:30 - Гуржи мухолифати Тифлис стадионида 100 минг кишилик парад ўтказмоқчи
9 апрелдан бери Тифлис шаҳрининг турли жойларида Саакашвилининг истеъфосини талаб қилиб намойишлар ўтказаётган мухолифат бирон натижага эришолмади. Кўринишидан, аҳолининг кўпчилиги бундай мухолифатни қўлламайди. Бундай шароитда мухолифаттактикасини ўзгартириши керак эди, ўзгартирибди ҳам.
Консерватив партии раиси Звиад Дзидзигурининг билдиришича, мухолифат 26 май куни Миллий стадионда 100 минг киши иштирокида Саакашвилининг истеъфосини талаб қилиб парад ўтказишни режалаштирмоқда. “Биз бутун дунёга кучимизни намойиш қиламиз”, дебди у журналистларга.
Мухолифатнинг лидерларидан бошқа бири, “Грузия йўли” партиясининг раиси Саломэ Зурабишвили ҳам шу каби гапларни айтган: “Биз 26 майда кучимизни кўрсатсак, Европа Иттифоқи мамлакат ичидаги сиёсий вазиятга ҳам аралашиши мумкин”.
Демак, энди мухолифат Саакашвилини йиқитишда ЕИдан ёрдам кутмоқда. Бу хомхаёлликдан бошқа нарса эмас.
22:10 - Бойсунлик ўспирин отасининг адолат учун курашувчилиги сабабли ҳибсга олинди
Сурхондарёнинг Бойсун туманида яшовчи Мамарайим Бадалов кеча тун ярмидан оққанда вилоят МХХ, прокуратура ва ИИБ ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Унинг нима сабабдан ҳибс этилганини билмаган қариндошлар ҳодиса сабабини Мамарайимнинг отаси Эшбой аканинг “ёзувчи”лигига йўймоқдалар. Эшбой Бадалов тумандаги катта-кичик амалдорларнинг (албатта қонунбузарларининг) айбларини ёзиб, жавобгарликка торттриб келган. Хусусан, ўтган йили қарийб бир миллиард сўмлик давлат мулкларини талон-тарож қилган Бойсун ширкат хўжалиги раиси Бойназар Норқобиловни жавобгарликка торттирган.
Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Норқобиловнинг қариндошлари ичида республиканинг нуфузли идораларида хизмат қилаётганлар кўп, ҳозир уларнинг ҳам тинчи бузилган ва “ёзувчи” Эшбой акадан қсд олиш ҳаракатига тушган бўлишлари мумкин. Аган шундай бўлса, энди Мамарайимнинг ёнидан ё “наркотик” топилади, ё у учига чиққан “ваҳҳобий” бўлиб чиқади, дейишмоқда бойсунликлар.
20:30 - Медведевнинг маслаҳатчиси Путинни танқид қилди
Россия президенти Дмитрий Медведевнинг маслаҳатчиларидаг бири Игорь Юргенс The Telegraph газетасига берган интервьюсида Россияда Путин томонидан яратилган сиёсий ва иқтисодий системани шу пайтгача бўлмаган даражада танқид қилган. У ҳозирги Бош вазир Путинни 2000 йилда эълон қилинган ислоҳотлардан юз ўгиришда, ҳокимият бир ҳовуч элита қўлига топшириб қўйилганликда, мамлакатнинг тақдирини энергоресурсларга боғлаб қўйишда айблаган. Мавжуд система - моливий инқироз зарбалари остида силкиниб қолганини ҳам айтган
“Ҳозирги система керагидан ортиқча марказлаштирилган ва барқарор эмас, чунки у давлат институтлари эмас, ҳокимият вертикали номли мифга таянади. Ислоҳотлар ярим йўлда тўхтаб қолди, энди уларни жонлантириш учун қаттиқ ҳаракат қилишимиз керак. Акс ҳолда биз G8 га лойиқ бўлмай қоламиз. Риволанаётган мамлакатларнинг лидери сифатида қолиб кетамиз“, - дебди Юргенс. // gazeta.ru
19:45 - ЎзАнинг навбатдаги сафсатаси: Глoбaл инқирoз вa Ўзбeкистoн
ЎзAнинг бугунги хабарлари ичида жой олган “Глoбaл инқирoз вa Ўзбeкистoн” номли мақоланинг бош қисмида “Юртимиз мустaқиллигининг илк дaвридa ҳaм, Ўзбeкистoн дунё мaмлaкaтлaри oрaсидa ўзигa мунoсиб ўрин эгaллaгaн, oбрў-эътибoр қoзoниб, нуфуз oрттиргaндaн кeйин ҳaм aйрим xoрижий oммaвий axбoрoт вoситaлaри Вaтaнимиз шaънигa бўҳтoнлaр ёғдириб, уйдурмa вa сaфсaтaлaр тўқиди. Янги мустaқил дaвлaтни ўз йўриғигa сoлишгa интилaдигaн, пинҳoнa “oғaлик” дaъвoсидa бўлгaнлaр ҳaр дoим бўлгaн, ҳoзир ҳaм йўқ эмaс. Жaҳoн мoлиявий-иқтисoдий инқирoзи туфaйли бундaй иғвoлaр бирoз пaсaйгaндaй…”, дейилади.
Мақоланинг қолган қисми дунёда “йирик бaнк-мoлия муaссaсaлaри xoнaвaйрoн бўлгани, дoвруқ қoзoнгaн кoмпaния вa кoрпoрaциялaр пaрoкaндaликкa юз тутгани, хoдимлaрни ишдaн бўшaтиш вa кoрxoнaлaрни ёпиш ҳaмoн дaвoм этаётганини” таъкидланади ва айни замонда “Ўзбeкистoн бaрқaрoр иқтисoдий ўсиш суръaтлaрини сaқлaб қoлаётганининг сабаби - Прeзидeнт Ислoм Кaримoвнинг чуқур ўйлaнгaн, oқилoнa сиёсaти” экaнлиги урғуланади. Секин-аста урғулаш мадҳ этишга айланади.
Мана мақоладаги сўнги жумла: “Ўзбeкистoндa минглaб янги иш ўринлaри oчилaётгaни, иқтисoдиётимизгa миллиoнлaб чeт эл сaрмoяси кириб кeлaётгaни, глoбaл инқирoз шaрoитидa юртимизгa oлий мaқoмдaги дeлeгaциялaр тaшриф буюрaётгaни, йирик инвeстициoн лoйиҳaлaр юзaсидaн кeлишувлaргa эришилaётгaни Прeзидeнтимиз рaҳбaрлигидa oлиб бoрилaётгaн сиёсaтнинг сaмaрaлaрини кўрсaтиб турибди.”
Мақоланинг муаллифи деб кўрсатилган Анвар Бобоев исмли шахс ижодининг бу маҳсулини ўзидан бошқа одам ўқимаслигига ишонган бўлса керак. Бахтга қарши, унинг сафсатаси мухбиримизнинг назарига тушибди. Шу баҳона, сафсатабозлик мисоли сифатида, тарихга ҳам тушса ажаб эмас.
18:30 - Россияда ишсизлик камайса ҳам депрессия чуқурлашмоқда
Нефть нархининг ортиши, рублнинг кучайиши ва фонд бозорларининг ўсишига қарамасдан, охирги маълумотларга кўра, апрель ойида ишлаб чиқариш Россияда 17 фоизга тушди, деб ёзади The Wall Street Journal газетаси. Кўп россиялик иқтисодчилар бюджетдаги дефицитни камайтириш ва инфляция даражасини тушуириш учун “камарни сиқиш” кераклигини гапиришмоқда. Лекин, бу масалаларда давлат қайси йўлни танлаши президент Медведевнинг ой охирида Бюджет бўйича қиладиган баёнотидан маълум бўлади.
Кремлнинг мамлакат иқтисодини қутқариш учун кураши, ортиб бораётган ишсизлик масаласи ва банкларнинг кредит муаммоларини ҳал қилиш бўйича қилаётган ишлари кўп умидли эмас. // gazeta.ru
11:00 - Туркия президентининг дахлсизлик имтиёзи борми?
Туркия оммавий ахборот воситаларида тарқатиган хабарга кўра, Туркиянинг оғир жиноят ишлар бўийча маҳкамаси (суди) Анқара прокуратурасининг мамлакат президенти Абдуллоҳ Гул дахлсиз шахсдир, деб чиқарган қарорини бекор қилган. Маҳкаманинг қарорида Конституцияда президентнинг далсиз шахс эканлигига оид ҳеч қандай модда йўқлиги айтилган. Прокуратура эса, конституцияда очиқча айтилмаган бўлса ҳам, президентлик - дахлсизлик имтиёзига эга бўлган лавозимдир маъносидаги мавҳум иборалар ишлатган экан.
Ҳамма гап шундаки, Абдуллоҳ Гул парламент аъзоси ва ўша пайтда ҳали тақиқланмаган диний илдизли Рефах партиясининг раис ўринбосари бўлган замонларда, у ва бир гуруҳ сафдошларига қарши “Йўқ бўлган триллион” номи билан машҳур бўлган жиноий иш очилган экан. Аммо, Туркия конституциясида парламент аъзосини дахлсиз деб эълон қиладиган аниқ модда борлиги сабабли, Абдуллоҳ Гул судланмаган. Ҳозир унинг дахлсизлиги бўлмаса, уни ўша эски иш бўйича судлашмоқчи.
Табиий, бу жиноийдан кўра кўпроқ сиёсий иш бўлиб, дунёвий давлатчилик тарафдорлари билан исломчилар ўрасидаги ярим очиқ, ярим яширин шаклда давом этаётган курашнинг янги бир босқичидир.
Маҳкаманинг бу қарори, агар шикоят қилинса, юқори даражали инстанцияларда кўрилиши керак. Тахмин қилиш мумкинки, юқори даражали судлар ҳам бу қарорни тасдиқлаши гумон. Аммо, нима бўлганда ҳам, бу жараёнлар Абдуллоҳ Гулнинг обрўси билан бир қаторда ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партиясининг обрўсига ҳам салбий таъсир қилади. Мақсад ҳам шу бўлса керак.
9:15 - Исроил Бош вазири Натаньяху Филистин билан мулоқот қилишга тайёр, аммо “икки давлат” дейишга тайёр эмас
Кеча янги Бош вазир cифатида биринчи марта АҚШга келган Биньямин Нетаньяху бу мамлакат президенти Барак Обама билан учрашгач, Филистин билан дарҳол мулоқот қилишга тайёр экани, аммо, аввал Исроил Филистин тарафидан яҳудий давлати сифатида тан олиниши шартлигини гапирди. Муҳим бўлгани шуки, Натаньяху “икки давлат” сўзини ишлатмасдан, Филистин учун ўз-ўзини бошқариш ҳукумати яратиш лозимлигига урғу берган.
Обама икки тараф бу имкониятдан тинчликка эришиш учун фойдаланиш кераклигини айтган ва АҚШ Яқин Шарқда икки давлатнинг бирга яшаш ғоясини араб-исроил конфликтининг ечими сифатида ҳимоя қилишини билдирган. Обама бу учрашувда янги бир нарса сўзламаган, аввалари каби келажакада Филистин давлати ҳудудларига кирадиган жoйларда яҳудийларга уй-жой қуришни тўхтатишга чақирган.
ФАТХ лидери Маҳмуд Аббоснинг бош ёрдамчиларидан бири Набил Абу Рдайнах Обаманинг сўзларини олқишлаган, аммо, Натаньяхунинг сўзларидан хафсаласи пир бўлганини урғулаган. // Reuters
8:00 - Шредерга кўра Калининграднинг номини ўзгартириш шаҳарликларнинг иши эканлиги ва "Ҳаракат" журналидаги бир мақола
Россиянинг ғарбдаги анклави - Калининградга келган Германия Федератив Республикасининг экс-канцлери Герхард Шредер бу шаҳарнинг номини Кенигсбергга алмаштириш бу ерда яшайдиганларнинг иши, немислар бу бахсдан узоқда турганлари ва ҳар қандай қарорни қўллаб-қувватлаганлари яхши бўлади, деган. Бу ҳақда хабар берган рус ахборот агентликларининг билдиришича, Калининградда сўнги кунларда шаҳар ҳокими Феликс Лапиннинг шаҳар номини ўзгаришга қарши эмаслиги тўғрисидаги сўзлари муҳокама қилинаётган экан. Бу менинг расмий позициям эмас, шахсий фикримдир, дебди у.
Маълумки, Кенигсберг Иккинчи жаҳон урушидан кейин русларнинг қўлига ўтган. Курил оролларига ҳали ҳам очиқча даъво қилаётган японларадан фарқли ўлароқ, немислар оти Калининград деб ўзгартирилган Кенигсбергнинг тақдири билан ҳеч қизиқмагандек кўринардилар.
“Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат ўтган йили Россия-Гуржистон уруши кунлари ёзган “Кенигсберг-Курил муаммолари ва Россия- Гуржистон уруши” номли мақоласида олмонлар ахир бир кун бу шаҳарга даъво қиладилар деган фикрни урғулаганда, баъзилар буни актуал бўлмаган мавзу сифатида қабул қилган бўлишлари мумкин. Лекин, жараёнлар тез кетадиганга ўхшайди.
Тўғри, ҳозир бу шаҳарнинг номини ўзгартириш ғояси тўғридан-тўғри олмонлардан чиқамаябди. Аммо, тахмин қилиш мумкинки, бу ишнинг орқасида олмонларнинг ўзи турибди ва Кенигсберг муаммоаси яқин замонларда кун тартибида пайдо бўлади.