18 May 2009
03:00 -
23:50 - “Ҳаракат”: Мақсадимиз давлатнинг хабар агентлигини йўқ қилиш эмас
23:25 - Кыргызские пограничники выставили пост на границе с Узбекистаном
23:10 - Янги вирус гриппи Юнонис
23:25 - Кыргызские пограничники выставили пост на границе с Узбекистаном
23:10 - Янги вирус гриппи Юнонис
23:50 - “Ҳаракат”: Мақсадимиз давлатнинг хабар агентлигини йўқ қилиш эмас
Бундан 2-3 йил аввал ўзбек тилидаги Исёнкор, Эркинюрт, Узбекистанерк сайтларидаги ножиддийлик, у ерда чоп этилган материалларнинг саёзлиги, сўровномаларда сохтакорлик ва қаллоблик борлигини кундалик танқидлар билан исботлаб борганимиздан кейин, бу сайтлар бирин-кетин ёпилиб кетганди, тўғрироғи бундан баттар шарманда бўлмаслик учун ёпиб қўйилганди.
Шу кунларда Ўзбекистон давлатининг расмий ахборот агентлиги ЎзАнинг асосан президент Ислом Каримни улуғловчи хабарлар тарқатиш усулини, бу сайтда бир кунда кулгили даражада оз хабар (15-16 та) тарқатилишини қоралаганимиз сари, хабарлар сони яна ҳам камайишга бошлади. Мана охирги натижалар. 16 май куни 3 та хабар, 18 майда, яъни бугун, 11 хабар тарқатилган. 17 майда агентлик дам олган. Хабар агентлигининг дам олиш куни борлигини кўз олдингизга келтира оласизми? Эслатиб ўтамиз, дунёнинг хабар агентликлари кеча-кундуз тўхтамасдан ҳафатда 7 кун ишлаб, кунига юзлаб хабар тарқатишади.
Шуни ҳаммага билдиришни истардикки, мақсадимиз ЎзАнинг сайтининг ҳам юқоридаги сайтлар каби ёпилишига эришиш эмас. Унинг ёпилиши фақат бугунги режимни эмас, балки, бутун Ўзбекистонни шарманда қилган бўларди
23:25 - Кыргызские пограничники выставили пост на границе с Узбекистаном
Бишкек (АКИpress) - Баткенский пограничный наряд выставил временный пограничный пост «Кызыл-Кыяк» на участке пограничной заставы «Боз-Адыр» в районе местности Кызыл-Кыяк. Как сообщила сегодня, 18 мая, пресс-служба Пограничной службы Кыргызстана, пост выставлен в целях недопущения конфликта между кыргызским и узбекским населением и локализации негативного развития событий после инцидента 15 мая с применением оружия пограничниками Узбекистана.
Узбекская сторона после инцидента перешла на усиленный вариант несения службы. Посты пограничного контроля усилены силами и средствами Сохского пограничного района и десантно-штурмового батальона, расположенного в анклаве Сох.
Ранее сообщалось, что по поводу инцидента состоялась встреча, в ходе которой заместитель хокима Ферганской области Руз извинился за неправомерные действия пограничного наряда. Представители кыргызской стороны, учитывая мнение местных жителей, и в целях исключения повторных инцидентов со стороны пограничных нарядов РУз, попросили снять пункт пограничного контроля «Кызыл-Кыяк» Узбекистана. Но, как отметили узбекские представители, этот инцидент вызвал ажиотаж и среди местных жителей соседней республики. Поэтому пока отказались снять пункт пропуска «Кызыл-Кыяк», но пообещали рассмотреть решение этого вопроса по согласованию с Ташкентом.
По итогам встречи, как отмечает пресс-служба кыргызской Пограничной службы, состоялось собрание акима Баткенской области с жителями населенного пункта Таян Кыргызстана, проведена разъяснительная работа. Местные жители высказали мнение о необходимости решения вопроса о снятии узбекского пункта пропуска или же выставить посты пункта пропуска и с кыргызкой стороны в районах населенных пунктов Кызыл-Кыяк, Ак-Оток.
17 мая 2009 года примерно 40-50 жителей населенного пункта Кызыл-Кыяк собрались в анклаве Сох Узбекистана. Собравшиеся на контрольно-регистрационном пункте выразили недовольство по поводу выставления нарядов со стороны Узбекистана и Кыргызстана.
В настоящее время начальник южного регионального управления Пограничной службы полковник А.Нишанов проводит работу по организации дополнительной встречи с командованием узбекских пограничных войск для решения вышеуказанных проблем, отметила пресс-служба.
23:10 - Янги вирус гриппи Юнонистонга ҳам етиб келди
Бу мамлакатда A/H1N1 вирусли гриппга чалинган илк бемор тасдиқланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Reuters агентлигига берган маълумотга кўра, касаллик АҚШга бориб келган бир эркакада топилган.
23:00 - Ислом Каримнинг китоби Францияда чоп этилди
Ислом Каримнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” китоби Франциянинг "Georama editions" нашриёт уйи томонидан чоп қилинган. Дарҳол мамлакатимизнинг бу мамлакатдаги элчилигида китобнинг тақдимот маросими уштирилган. Дунёнинг ҳамма нуқтасида бўлгани каби бу ерда ҳам бир неча лўттибоз жамоат арбоблари Ўзбекистон диктаторининг мазкур китобида тараннум этилган фикрларни юксак ақлий тафаккур маҳсули ўлароқ баҳолаган.
Масалан, "Pantheon Assas Paris II" универститети профессори Ж. Барр Ислом Каримнинг кўп томонлама таҳлилга бой ушбу асарининг афзаллиги муаммонинг ечимини далиллар орқали ифодалаш ва халқаро экспертларнинг бу нарсага ҳалигача ақли етмаётганидир, деган. Gavr институтининг халқаро муносабатлар факультети ўқитувчиси Пеър Шабал (Pyer Shabal) ҳам ўз мамлакати ривожи мисолида Ислом Каримнинг рисоласига юксак баҳо бериб, мазкур китобнининг ноёб эканини таъкидлаган.
Бу ҳақда хабар тарқатган Жаҳон ахборот агентлиги материалини барча маҳаллий нашрлар илк саҳифаларда чоп этмоқда. Табиий, бу хабарларда франциялик олимларни сайратиш учун Ўзбекистон бюджетидан қанча маблағ сарфлангани айтилмайди.
22:50 - Англияда мухолифат лидери вақтидан олдин парламент сайлови ўтказишга чақирди
Буюкбританиядаги Консерватив Партиянинг раиси Дэвид Камерон вақтидан олдин парламент сайлови ўтказиш лозимлиги ҳақида баёнот берди, деб хабар қилади Reuters агентлиги. У ҳамма сайловчиларга мурожаат қилиб, вақтли сайлов талаби бўйича петицияни имзолашга чақирган.
Бир оз аввал парламентнинг бир гуруҳ аъзоси спикер Майкл Мартинга ишончсизлик билдирувчи ҳужжатга имзо чекишган экан. Майкл Мартин бюджет маблағларини талон-тарож қилишга аралашиб қолган депутатларнининг фаолиятини муҳокама қилишда масаланинг ўткир қирраларини четлаб ўтишга интилишда, бунга доир баъзи ҳужжатларнинг эълон қилинишига қаршилик кўрсатишда айбланган.
Бошқа ўнлаб-юзлаб мисоллар каби, бу хабар ҳам кўрсатмоқдаки, давлатнинг, демак, халқнинг маблағини талон-тарож қилувчи одамлар ҳамма ерда бор. Муҳим бўлгани, демократик давлатларда уларга қарши курашиш усуллари мавжуд. Аммо, Ўзбекистон каби диктатураларда порахўрлик давлатнинг ҳамма ҳужайраларини эгаллаб олса ҳам, унга қарши кураш усуллари, яъни демократия ва ошкоралик йўқ.
22:40 - Мисрлик ака-укалар янги дам олиш масканларини бунёд қилишга 500 миллон евро тикди
“Ташкентская правда” газетасининг ёзишича, Тошкент вилоятининг сўлим Бўстонлиқ зонасида қатор курортлар барпо қилиш учун мисрлик ака-ука Аҳмад ва Камол ас-Сиддиқлар 500 миллион евро миқдорида сармоя ётқизишган. 100 га яқин мини отеллар, кемпинг ва автозаправкалар барпо этилиши кўзда тутилган мазкур масканда 500 дан ортиқ ишчи ўринлари юзага келади. Ҳозирданоқ мазкур курортларнинг мижозлари мамлакатнинг ўзига тўқ кишилари бўлиши айтилмоқда. Демак, бу ерда хизмат кўрсатиш ва туризстик амалиётлар жуда қиммат бўлади.
22:30 - Ўзбекистон ноҳукумат ташкилотлар ривожи учун 3 миллион доллар ажратди
Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги нодавлат-нотижорат ташкилотларни ривожлантириш учун уч миллон АҚШ доллари миқдоирда грант ажратди. Мазкур маблағ мамлакат парламенти қошида тузилган махсус комиссия томонидан ноҳукумат ташкилотларига тақсимланади. Тўғрироғи, маблағ режимнинг тегирмонига энг кўп сув қуяётган нотижорат ташкилотларининг ҳиссасига қараб бўлинади. Бу борада Акмал Саидов бошчилик қилаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Миллий маркази ҳамда Омбудсман Сайёра Рашидовага каттароқ суяк тегса керак.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ҳукумат томонидан ажратилган мазкур маблағнинг ноҳукумат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилиши ҳам айтилган.
20:15 - АҚШ элчихонасининг маҳаллий журналистлар учун семинар-машғулот ўтказиш истаги рад этилди
Бир ярим ой аввал АҚШ элчихонаси “Таҳлилий журналистика” семинар-трейнинги ҳақида эълон тарқатиб, унда иштирок этиш учун 20 нафар маҳаллий журналистни ҳам танлаган ва 18-22 май кунлари ушбу трейнингни ўтказиб бериш учун украиналик мутахассисларни таклиф этган эди, дейилади “Озодлик” радиосининг хабарида.
Ташқи ишлар вазирлиги бу хусусда 15 май куни АҚШ элчихонага нота юбориб: “Ўзбек томони Ўзбекистон журналистлари учун дипломатик миссия томонидан уюштириб берилаётган профессионал семинар-трейнингни ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас”, дебди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили “Озодлик”ка бу борада изоҳ берилмаслигини гапирган. АҚШ элчихонаси расмийси Кэрол Фаҳардо эса, трейнингнинг бекор қилишини борасида ҳозирча баёнот берилмаслигини, 22 май куни АҚШ элчихонасида ушбу масала маҳаллий журналистлар, украиналик мутахассислар ва вашингтонлик дипломатлар ўртасида видео-кўприк воситасида ўзаро муҳокама этилишини айтибди.
20:00 - Руслар учун яхши хабар, ўзбеклар учун ҳам: Россияда ишсизлик камайди
Россия ҳукуматининг бугунги мажлисида вице-премьер Алексей Кудрин охирги ярим йил ичида биринчи марта ишсизлик камайишга бошлаганини эълон қилди. Унинг айтишича, дейилади ИТАР-ТААСнинг хабарида, ишсизлик биржасида рўйхатга олинган одамларнинг сони апрель ойида 30 мингга камайган. 7 дан 13 майга қадар Россиянинг 50 регионида ишсизлар сони камайган.
Кудриннинг фикрича бунинг сабаби – мавсум билан боғлиқ тенденциялар ва янги иш жойлари яратиш бўйича қабул қилинган программаларнинг ишга тушгани.
Россиядан келган хушхабар бу мамлакатда ишлаётган юз минглаб меҳнат муҳожирларини ҳам қувонтириши шубҳасиз.
19:30 - Украина президенти ўз котибияти раҳбарининг истеъфосини қабул қилди
Виктор Юшченкога ўз котибиятининг раҳбари Виктор Балогадан истеъфо ҳақида ариза келгани ва бу ариза қабул қилиниши муваффақ эканлигини аввалги хабарларимиздан бирида маълум қилгандик. Бугун украинларнинг УНИАН агентлиги ўзининг манбаларига асосланиб билдиришича, Виктор Юшченко ўз котибияти раҳбарининг истеъфосини қабул қилишга мажбур бўлибди, чунки Балоганинг қарори қатъий экан. Бу ҳақдаги фармон эртага эълон қилиниши ҳам хабарда айтилган.
Шу билан бир қаторда, Балоганинг истеъфоси Виктор Юшченко билан Бош вазир Юлия Тимошенко ўртасидаги муносабатларнинг бироз бўлса ҳам тузалишига хизмат қилади, деган фикр ҳам билдирган эдик. Бу башоратимиз қанчалик тўғри бўлганини яқин келажак кўрсатади.
17:00 - Ўзбекистон ўз газини Хитойга сотмоқчи
Қатор ахборот агентликлари тарқатган маълумотга кўра, Ўзбекистон ўз табиий газини Туркманистондан Хитойга тортилаëтган қувурлар орқали Хитой истеъмолчиларига сотишни кўзламоқда. Бу ният ҳақда Тошкентда нефт ва газ масалаларига бағишланган халқаро конференцияда “Ўзбекнефтегаз” давлат ширкати бошқарув кенгаши раиси Шавкат Мажитов маълум қилган. Бундан аввал Ўзбекистон ўз ҳудуди орқали ўтадиган Туркманистон-Хитой қувурларидан ўз газини экспорт қилиш нияти йўқлигини айтиб келаëтган.
“Ўзбекнефтегаз” ширкати қошидаги “ЎзЛИТИнефтегаз” лойиҳа институтининг исмини ошкор қилишни истамаган мутахассиси Озодлик билан суҳбатда Хитойга ўзбек газини сотиш ғояси ҳозирча узоқ истиқболдаги масала эканини, таъкидласа, “Ўзбекнефтегаз”нинг етакчи мутахассисларидан бири “ҳамма нарса мавжуд иқтисодий бўҳрон шароитида вазият қандай рвожланишига боғлиқ бўлишини” айтган.
Ўзбекистон йилига ўз конларидан қазиб оладиган 60 миллиард куб метр газнинг 15 миллиард куб метрдан кўпроғини Россияга сотади. Ўтган ҳафта Тошкент расмийси Россияга элтадиган газ қувурларидан оқадиган ўзбек гази миқдорининг янада оширилиши ҳақда баëнот берган эди.
Ўзбекистон ҳукумати Россия олаëтган гази миқдорини камайтириш ëхуд унинг нархини пасайтириш ҳаракатига тушган тақдирда¸ бу бозорда Хитой каби жиддий мижознинг ҳозиру нозир бўлиб туришига замин ҳозирлаëтган кўринади. // “Озодлик” радиоси
16:45 - Андижонда янги ўзбек-хитой қўшма корхонаси
Бу вилоятнинг Олтинкўл туманида хорижий инвестиция ҳисобига замонавий жиҳозлар келтириб ўрнатадиган “Беллони Миллениум” корхонаси ишга тушди, дейилади ЎзАнинг хабарида. Қўшма корхонада биноларнинг безаги учун ишлатиладиган гипс-картон маҳсулотлари тайёрланмоқда. Ички ва ташқи бозорда ушбу маҳсулотга талаб ортиб бормоқда.
Давлатнинг расмий агентлиги томонидан тарқатилган бу қисқа хабарда тушуниб бўлмайдиган жойлар бор. Биринчи жумлада янги корхона “жиҳозлар келтириб ўрнатиши” айтилса, кейинги жумлаларда “гипс-картон маҳсулотлари тайёрланиши” ёзилади.
12:30 - Қрим татарлари депортация қилинган куннинг 65 йиллиги
1944 йил май ойида Иосиф Сталин қирим татарларини ўз ватанларидан депортация қилиш ҳақидаги фармонга қўл қўйган эди. Сабаб сифатида қрим татарлари немислар Қримни босиб олган пайтда гўёки боқинчилар билан ҳамкорлик қилганлари кўрсатилган.
Қрим татарларини депортация қилиш 18 май куни бошланган ва 20 май куни кечқурун тамомланган. 180-190 минг киши депортация қилинган, уларнинг кўпчилиги Ўзбекистонга юборилган.
Қрим татарлари ўтган асрнинг 80-йиллари охирида юртларига оммавий шаклда қайтишга бошладилар. Бугун Севастополнинг марказида мотам митинги бўлади. Қрим татар миллий мажлиси вакилларининг билдиришича, митингга 25 минг киши қатнашиши кутилмоқда.
Ҳозир Қримнинг аҳолиси 1,9 миллион, бунинг асосий қисми руслар. Қрим татарларининг сони 260 мингдан бироз кўп.
12:00 - Нью-Йоркда янги вирус гриппидан биринчи одам ўлди
Associated Press агентлиги Нью-Йоркда янги вирус (чўчқа) гриппидан 55 ёшли мактабда ишладиган бир одам ўлганини билдирди. 55 ёшли Митчел Уинер, Нью-Йоркнинг Квинс бўлимидаги мактаблардан бирида ўқув ишлари мудири бўлган, бир ҳафта аввал бу хасталикка чалинган биринчи одамлар қаторида касалхонага ётқизилган, лекин докторларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан кеча ўлган.
11:00 - В Саратове задержали узбечку, выбросившую дочь на свалку
Сотрудники саратовской милиции задержали женщину, которая подозревается в том, что выбросила свою новорожденную дочь на свалку, сообщил в понедельник сотрудник отдела информации и общественных связей ГУВД по Саратовской области.
Завернутую в футболку новорожденную девочку обнаружили 13 мая на стихийной свалке напротив дома №70 по улице Хвалынская в Кировском районе Саратова местные жители, они сообщили об этом в милицию. Ребенок был госпитализирован.
«В пятницу в ходе проведения оперативно-профилактических мероприятий «Ночь» сотрудники Кировского РУВД задержали неработающую 28-летнюю гражданку из Узбекистана, которая пояснила, что оставила новорожденного ребенка на свалке, боясь осуждения родственников», - сказал он.
Он уточнил, что сотрудники следственного управления возбудили по данному факту уголовное дело по статье 125 УК России (оставление в опасности лица, лишенного возможности принять меры к самосохранению по малолетству), наказание по которой предусматривает штраф до 80 тыс. рублей, обязательные работы или лишение свободы на срок до одного года. // РИА «Новости»
8:00 - АҚШ иқтисодининг эркин (бошқарувсиз) тушиши тўхтади
Бу мамлакат президенти Барак Обама маъмуриятининг бюджет комиссияси раҳбари Питер Орсзаг CNN агентлигига берган интервьюсида АҚШ иқтисодининг тузалишини қуёш нурларининг дарахтлар орқасидан кўринишга бошлаши билан таққослаб: “дарахтлар орқасидаги қуёшнинг шуълалари бир кўриниб бир кўринмай тургандек бўлмоқда, аммо, бир нарса аниқ-ки, энди қуёш ўрмоннинг орқасида эмас”, дебди. Чунки, АҚШ иқтисодидаги рецессиянинг энг ёмон фазалари орқада қолганини - апрель ойида истеъмол молларининг нархи ўзгармагани, яъни кўтарилмагани, саноатдаги тушиш март ойидан камроқ бўлганидан сезиш мумкин. Иқтисоднинг жонланиши бошланса, ҳамма қийинчликлар тезлик билан йўқолади.
АҚШда Марказий Банк ролини ўйновчи Федерал Резерв Системасининг раҳбари Бен Бернанке ҳам рецессия шу йилнинг охиригача битишини гапирган.
7:00 - Тожикистонда шахсга сиғиниш тартибга солинмоқда
Баъзи хабар агентликлари Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ўз шахсига сиғинишни тўхтатиш учун ҳаракат бошлаганини билдиришмоқда. Эмишки, унинг идораси маҳаллий раҳбарларга телефонограмма юбориб, “маҳаллий раҳбарларнинг Имомали Раҳмон билан тушган расмларини иш кабинетлари, жамоатчилик жойлари ва йўлларнинг четидан олиб ташлашни” буюрган.
Бундан буён давлат раҳбарининг портретларини осиш тартиби хусусида президентнинг идораси билан келишиш лозим бўлибди. Бундан ташқари тарихий ёдгорликлар, мовзолей ва қабрлар устига маҳаллий раҳбарларга миннатдорчилик билдирувчи ёзувлар ҳам олиб ташланиши лозим.
Кўриниб турибдики, Имомали Раҳмон ўзига нисбатан шахсга сиғинишга барҳам бериш ниятида эмас, у маҳаллий тўраларга сиғиниш амалиётини йўқ қилмоқчи. Ва у тўғри қилади, мамлакатда бир одамнинг шахсига сиғиниш лозим, у шахс - далат раҳбари, яъни диктаторнинг ўзи бўлиши керак. Ўзбекистонда каби.
5:00 - ФАТХ ва ХАМАС “вақтли ҳукумат” тузишга келишишди
Филистинда бир-бири билан бир душман бир ҳамкор бўлиб қоладиган икки асосий ташкилот – ФАТХ (лидери - Маҳмуд Аббос, чапдаги расм) ва ХАМАСнинг (лидери Ҳалид Машал, ўнгда) вакиллари ўтган шанба-якшанба кунлари Қоҳирада музокаралар ўтказиб, “вақтли ҳукумат” вазифасини бажарадиган комитет тузишга келишишди, деб хабар беради русларнинг “Новости” агентлиги Мисрнинг МЕНА агентлигига асосланиб. Бу комитет 2010 йил январь ойида ўтказиладиган парламент сайловларигача фаолият олиб бориш ваколатига эга.
2007 йида ХАМАС Ғозо ҳудудида куч билан ўз ҳокимиятини ўрнатгач, Филистинда икки-ҳокимиятчилик ўрнатилганди - ХАМАС Ғазода, ФАТХ “Иордан дарёсининг ғарби” деб билинган ҳудудларда. Шу йил январь ойида Исроил Ғазода ХАМАСнинг струтураларига шундай зарба бердики, унинг раҳбарлари ФАТХ билан музокараларга боришга ва у билан келишишга мажбур бўлишди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения