20 May 2009
03:00 -
23:50 - Саакашвили Бокуда Илҳом Алиев билан учрашувлар ўтказмоқда
23:20 - АҚШ уч давлатни террористларга ёрдам берувчилар рўйхатидан чиқарди
23:10 - Сенат Гуантанамони бекитишга п
23:20 - АҚШ уч давлатни террористларга ёрдам берувчилар рўйхатидан чиқарди
23:10 - Сенат Гуантанамони бекитишга п
23:50 - Саакашвили Бокуда Илҳом Алиев билан учрашувлар ўтказмоқда
Бугун Озорбайжон пойтахтига расмий визит билан келган Гуржистон президенти Михаил Саакашвили ҳамкасби Илҳом Алиев билан учрашди. Расмий агентликларнинг хабарларига кўра, ҳозирча улар бир бирларини мақташ ва икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг истиқболлари ҳақида умумий гаплар гапиришдан нарига ўтмасдан, турли икки томонлама шартномаларнинг имзолаш маросимларида иштирок этишмоқда. Аввалги хабаримизда ҳам айтилганидек, асосий гаплар ёпиқ эшиклар орқасида бошга-бош кўришиш вақтида бўлади. Асосий мавзу - Россиянинг империячилик амбицияларига қандай қилиб қарши туриш масаласидир.
23:20 - АҚШ уч давлатни террористларга ёрдам берувчилар рўйхатидан чиқарди
АҚШ ҳукумати Ироқ, Ливия ва Корея Халқ Демократик Республикасини террористларга ёрдам берувчилар рўйхатидан расман чиқарилди. Эрон, Куба, Сурия ва Судан ҳали ҳам рўйхатда қолмоқда. // ИТАР-ТАСС
23:10 - Сенат Гуантанамони бекитишга пул бермади
АҚШнинг сенати Барак Обама ҳукуматига Гуантанамо қамоқхонасини бекитиш учун сўралган 80 миллион долларни бермади, яна ҳам тўғриси, қамоқхонани бекитиш режасини тасдиқламади. Бунча маблағ ажратиш Конгрессда тасдиқланмагунча, қамоқхонани бекитиб бўлмайди. Барак Обама ҳукуматинининг таклифига қарши чиққан сенаторларнинг фикрича, бу масала бўйича пухта программа ишлаб чиқилмаган, маҳбусларнинг тақдири қандай бўлиши аниқ эмас.
23:00 - Тошкент ёпиқ шаҳарми?
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти бугун тарқатган 23-сонли пресс-релизида Тошкент шаҳрида фуқароларнинг паспорт столида доимий рўйхатдан ўтиш муаммосига тўтхталган. Бу муаммо борган сари жиддийлашиб бормоқда.
Негаки, миршаблар ҳар куни тонгда пойтахтда пропискаси бўлмаган бўлмаган дайдиларни қувишга, ўз вилоят, туманларига ҳайдашга кўрсатма олишади. Пропискага ўтиш, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Махсус комиссиянинг кўнглини олишдан эса қийини йўқ. Мана “Эзгулик”ка мурожаат қилган, уй-жойи, иши бўла туриб, пропискадан ўтолмай юрган шахсларнинг айримлари...” дея бир қанча фуқароларнинг асосиз равишда Тошкентда доимий яшаш учун рўйхатдан ўтказилмаслиги ҳолатларини келтиради.
Баёнотнинг сўнгида “Эзгулик” жамияти Тошкент шаҳар кенгаши эътиборини мазкур масалага қаратган ва юқорида номи тилга олинган Президент Фармонининг миллий қонунчилик, конституциявий меъёрларга нақадар мослиги юзасидан Бош прокуратура мутасаддиларини изоҳ беришга чақирган.
Пресс-релизнинг тўла матни билан жамиятнинг сайтида танишиш мумкин - www.ezgulik.org
22:40 - Олмаотада ер қимирлаши бўлмайди
Қозоғистоннинг собиқ пойтахтида қаттиқ ер қимирлаши ҳақида гап тарқалган шекилли, шаҳар ҳокимлиги баёнот қилиб, ер қимирлаши кутилмаётганини билдирган. Расмий хабар агентликлари, масалан, КазТГ шаҳар ҳокимининг ўринбосари Серик Сайдумановнинг қуйидаги сўзларини келтиради: “Мен шаҳар Фавқулодда Ҳолат Бошқармаси бошлиғи ва Сейсмология институти экспертлари билан гаплашдим. Яқин орада Олмаотада ер қимирлаши кутилмаяпти.”
Айни замонда, 25 майгача Жамбул вилоятида кучи 5 бал бўлган ер қимрлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳам кимнингдир ҳазили, дебди Серик Сайдуманов. Эртага бу ҳақда Сейсмология институтида махсус матбуот конференцияси ўтказилади.
22:20 - Вадим Кучеров Москвада ҳибсга олинган
18 май куни Россия пойтахтида Тошкентдаги Чкалов номли авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси собиқ директори¸ собиқ сенатор Вадим Кучеров ҳибсга олинган. Бу ҳақда турли оммавий ахборот воситалари хабар тарқатмоқда. “Озодлик” радиосининг билдиришича, Вадим Кучеров Ўзбекистонда ўта катта миқдорда давлат мулкини талон-тарож қилиш ва ўз мансаб ваколатларини суистеъмол қилганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган. Унга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ ўтган йили Хитой билан 2006 йилда тузилган самолёт етказиб бериш ҳақидаги шартномани бажармаганлик айби билан жиноят иши қўзғатган экан.
Радиога интервью берган Москва шаҳар ички ишлар бошқармаси қошидаги жиноят қидирув бўлими ходими Вадим Колесник: ”Биз уни ушладик ва тегишли идорага топширдик. Қидирувни эълон қилган томонга хабар қилдик” деган. “Интерпол”нинг расмий вакили Татьяна Трунаевага кўра, Кучеров агар Россия фуқаролигини қабул қилишга эришган бўлса, конституция бўйича у Ўзбекистонга экстрадиция қилинмайди.
Бироқ хабарлардаги Кучеровга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ҳақидаги тафсилотларда бироз зиддият бор: чунки Ўзбекистонда қонунга мувофиқ мансаб ваколатини сууиистеъмол қилиш ва талон-тарожликка оид ишларни прокуратура қўзғатади ва олиб боради.
22:00 - Малайзия парламенти спикери Тошкентга келди
Бугун Малайзия Парламенти қуйи палатаси спикери Тан Сри Пандикар Амин Ҳожи Мулиа раҳбарлигидаги мазкур давлат делегацияси пойтахтга келган ва Ўзбекистон Парламентининг қуйи палатаси спикери Дилором Тошмуҳамедова қабулида бўлган. Расмий хабарлардан кўринб турганидек, одатий меҳмонновозликдан ташқари жиддий музокаралар бўлмаган учрашувлардан сўнг делегация шаҳар айланган.
Меҳмонлар сўнгра Олий Мажлис Сенати раиси Илгизар Собиров билан ҳам бирров кўришган.
21:45 - США восстанавливают контакты с Ташкентом
«Я вижу большой потенциал для расширения торговых отношений между Узбекистаном и США, надеюсь, что мы продолжим сотрудничество по этому вопросу», - заявил заместитель помощника торгпреда США в странах Южной и Центральной Азии Клаудио Лилиенфелд по итогам своего визита в Ташкент.
К.Лилиенфелд отметил, что встречи, проведенные им в Узбекистане и по всему региону, носили позитивный характер. Он видит хорошие перспективы для расширения торговых отношений и вернется в Вашингтон с новыми предложениями, которые могут учитываться при пересмотре внешнеторговой политики США в отношении Центральной Азии и Афганистана.
«Тот факт, что несколько крупных американских компаний ведут в Узбекистане свою предпринимательскую деятельность - в их числе, «Дженерал Моторс» и «Боинг» - и правительство Узбекистана выражает заинтересованность в привлечении большего числа прямых иностранных инвестиций, является отличным показателем наличия потенциала для расширения торговых отношений», - отмечает он.
Он также выразил надежду на то, что Узбекистан и США смогут изыскать возможности для укрепления экономических связей с Афганистаном. «Мы ищем благоприятные возможности для расширения торговых отношений с Афганистаном. Это было бы выгодно как для Узбекистана, так и для Соединенных Штатов», - подчеркнул К.Лилиенфелд. // vesti.uz
20:00 - Қирғизистонда президент номзодлари сони 16 га тушди, фаворит – ҳозирги президент
Қўшнимизда шу йил 23 июнда бўладиган президент сайловида иштирок этиш учун 18 номзод рўйхатга олинган эди. “Кабар” агентлигининг хабарига кўра, кеча бирлашган мухолифатнинг номзодларидан бири, собиқ Мудофаа вазири Исмаил Исоқов и вақтинча ишламайдиган Гулжамила Эстебесова сайлов пойгасидан чиққанларнини билдириб, Марказий Сайлов Комиссиясига ариза беришган. Шу билан номзодлар сони 18 дан 16 га тушган.
Лекин, сайлов икки номзод ўртасида бўлади, деб бемалол айтиш мумкин. Булар – ҳозирги президент Қурмонбек Бақиев ва бирлашган мухолифатнинг номзоди, собиқ Бош вазир, Социал-демократик партиясининг раиси Алмазбек Атамбоев.
Айни замонда, мавжуд вазиятни ҳисобга олиб, Қурмонбек Бақиев қайтдан ўз лавозимига сайланишига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Номзодларнинг кўпчилиги сайлов кунидан бироз олдин пойгадан чиқиб, ҳаммани Бақиевга овоз беришга чақиришса, ҳайрон бўлмаслик керак.
19:30 - Гуантанамо ўзбекларини оладиган йўқ
Президент Обама аввал Гуантанамодаги ҳарбий маҳкама жараёнларини тўхтатиб қўйган эди. Энди у айрим маҳбуслар устидан ҳарбий маҳкамаларнинг қайта бошланишини билдирди.
Террорчиликда гумонланиб қўлга олинганлар орасида тўрт нафар ўзбек ҳам бор. Аммо, америкалик адвокат Майкл Монга кўра, ҳарбий маҳкамаларнинг қайта бошланиши Гуантанамодаги ўзбек маҳбусларига тааллуқли эмас, чунки, унинг ҳимояси остидаги Ойбек Жабборов ва яна уч киши оқланган. Улар Европа давлатлардан паноҳ берилишини кутмоқда. Ҳозиргача бу ўзбекларни Европанинг бирорта давлати қабул қилмаяпти.
Халқаро Амнистия ташкилоти вакили Камилла Жэлбертга кўра, уларнинг Ўзбекистонга қайтишлари ўлим билан баравар бўлиб, у ерда қайта қамоққа олинишлари ва қийноққа солинишлари хавфи бор.
“Гуантанамони ёпамиз” дейишаяпти. Лекин бу ижобий қадам Гуантанамо тутқуни Ойбек ва унинг уч ватандоши тақдирига ўзгариш киритмади. Гарчи у Буш маъмурияти даврида оқланган бўлса ҳам¸ ҳалигача 2,5 га 4 метр катталикдаги камера ичида қолмоқда, дейди Камилла Жэлберт.
Гуантанамо қамоқхонасидаги ўзбек маҳбусларининг қолган уч нафари Алишер Ҳамидулла, Шоҳруҳ Ҳамидов ва Абдулла Муҳаммадхонлардир. Улар ҳам Ўзбекистонга қайта олмайдилар. Уларни ватанларида қийноқлар остидаги ўлим кутаётганидан хавотирлар бор. Ҳозирча эса дунёдаги бирорта давлат уларга бошпана бериш истагини билдирмади. // “Озодлик” радиоси
19:00 - Учтепа судининг беш нафар судьяси лавозимидан бўшатилди
Бугун фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари Ш. Баева Учтепа судида мажлис ўтказиб, президент Фармони билан бирданига мазкур суднинг беш нафар судьяси лавозимидан бўшатилганини эълон қилди. Судьяликдан озод қилинганлар - А. Усмонов, Н. Бабатаева, З. Аширова, Н. Ахмедова, Ф. Рамазонова. Суд раиси бўлган Усмонов ва судья Ф.Рамазоновага нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Қолганлари эса маъмурий тартибда жавобгарликка тортилган.
Мухбирларимизга бу ҳақда маълум қилган манбалар мазкур шахслар ўзаро жиноий тил бириктириб, уюшган гуруҳ ташкил этгани, пора ва совға-саломлар эвазига қарорлар чиқаришганини таъкидлади. Ҳозирда улар кўрган фуқаролик ишлари Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича ҳайъатида текширилмоқда. Бу судьялардан жабрланганларнинг юқори судларга мурожаат қилишлари сўралган.
18:25 - Янги вирус гриппи Токиoга етиб келди
Япониянинг уч префектурасида (Осака, Хиого и Сига) 265 киши янги гриппга чалингани Япония соғлиқни сақлаш ва меҳнат вазирлиги томонидан эълон қилинган. Уларнинг асосий қисми ёшлар ва болалар. Баъзи шаҳарларда мактаб ва боғчалар бир ҳафталик карантинга бекитилган. Хитой ҳукумати Японияда ўқийдиган ўз студентларига мурожаат қилиб, катта зарурият бўлмаса таътилга ҳам Хитойга келмасликни, келган тақдирда, бир қатор эҳтиёт чоралари кўришни сўраган.
Бугун Токиода ҳам биринчи марта шу грипп билан хасталанган одам борлиги тасдиқланган.
17:15 - В России утвержден список профессий без квот для иностранцев
Минздравсоцразвития по согласованию с Минэкономразвития утвердило перечень из 17 профессий для иностранных граждан – квалифицированных специалистов, трудоустраивающихся в России, на которые в 2009 год не распространяются квоты.
По словам заместителя министра Максима Топилина, утвержденный перечень призван стимулировать привлечение в Россию высококвалифицированных специалистов из-за рубежа для разработки и внедрения новых технологий, развития инновационного сектора экономики.
Проведенный анализ показал, что наибольшее число иностранных специалистов привлекаются в качестве руководителей предприятий и организаций, руководителей подразделений. Самыми востребованными оказались должности «генеральный директор» предприятия (10,6 тыс. человек), «директор» (начальник, управляющий) предприятия (2 тыс. человек). Некоторые профессии, напротив, оказались невостребованными, в том числе биофизик, биохимик, инженер-микробиолог.
При формировании перечня на 2009 год из него, кроме невостребованных профессий, были исключены должности, которые в условиях кризиса в финансовом секторе и отдельных отраслях экономики могут занимать российские специалисты, в том числе должности «начальник отдела компьютерного обеспечения», «инженер по автоматизированным системам управления производством». // ИТАР-ТАСС
17:00 - Магнитогорскда ўлдирилган юртдошларимиз ҳақида янги маълумотлар
Аввалги хабаримизда, русларнинг ИТАР-ТААС агентлигига асосланиб, уч нафар юртдошимиз Магнитогорскад ўлдириб кетилганини билдиргандик. «Уралинформбюро» агентлиги тарқатган хабарда, бу воқеага оид тафсилотлар бор.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 19 майида Россия Федерациянинг Магнитогорск шаҳри қурилиш бозори ёнида уч нафар юртдошимизнинг ўлиги топилди. Улар 60 яшар Аркадий Ли, 48 яшар Арслон Эрматов и 34 ёшли Баҳодир Юсуповлардир. Улар 6 майда бу шаҳарга келган ва Агапово тумани миршабхонасида рўйхатдан ўтган экан. Мазкур ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тахминларга кўра, юртдошларимиз пул учун ўлдирилган бўлиши эҳтимол, аммо терговчилар миллий камситиш ҳолати бўлиши мумкинлигини ҳам назардан қочирмаяпти.
16:30 - Асакали адвокат туҳмат қилишда айбланмоқда
Эртага жиноят ишлари бўйича Асака тумани судида кўрилаётган 56 ёшли маҳаллий адвокат Аҳмаджон Мамасиддиқовнинг жиноят иши музокара босқичига кўчади. Адвокат Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси (Туҳмат) билан айбланмоқда. Судланувчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинмаган. Бу иш бўйича гўёки жабрланувчилар - Асака тумани судининг собиқ раиси Азиза Нажмиддинова ҳамда туман судининг бир неча судьяларидир.
Аҳмаджон Мамасиддиқов 2006 йилдан буён Андижон вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бўғинидаги коррупция, қонунбузарликлар ҳақида мамлакатнинг юқори органларига шикоятлар ёзиб келган. 2008 йилнинг 26 декабрида Андижон вилояти Адлия бошқармаси қошидаги адвокатларнинг малакат ҳайъати унинг лицензиясини вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор чиқарган. Аппелация ҳайъати шу йилнинг 15 майида мазкур қарорни кучида қолдириш ҳақида тўхтамга келди.
Жиноят ишлари биўйича Асака тумани судида кечаётган маҳкамага раислик қилаётган судья Ҳакимжон Хўжамов шу пайтга қадар судни қоралов позициясидан олиб бориб, судланувчи адвокатнинг илтимосномаларини қабул қилмади. Аксинча, провакацияларнинг бошида турган Асака шаҳар прокурори ёрдамчиси Набижон Бойназаровнинг кўрсатмалари асосида иш олиб бормоқда, дейди Аҳмаджон ака. Агар суд айбловни қаноатлантирса, адвокат ярим йилга озодликдан маҳрум этилиши муқаррар.
11:00 - Ўзбекистонда яна бир табиий газ заҳираси топиди, аммо у русларнинг қўлида бўлади
Ўзбекистоннинг Устюртида 100 фоиз Газпромга қарашли Газпромзарубежнефтегаз ширкати табиий газнинг янги заҳираларнини топди, деб хабар беради Казинформ агентлиги. Ўзбекистоннинг ахборот органлари ҳали жим туришибди.
10:15 - Россиянинг Магнитогорск шаҳрида уч Ўзбекистон фуқаросини отиб кетишди
Русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги берган хабарга кўра, уч нафар ўзбекистонликнинг жасади Челябинск вилоятининг Магнтогорск шаҳрида топилган. 1949, 1961 ва1975 йилларда туғилган бу уч киши асал ари боқувчининг қўлида ишлашар экан. Тергов органлари бу жиноий ишни очиш учун керакли ишларни қилмоқдалар, дейилади хабарда.
9:40 - Олег Янковский ўлди
Бугун эрталаб Москва касалхоналаридан бирида ўтган асрнинг 80-йилларининг машҳур кино ва театр артисти Олег Янковский оламдан ўтди.
1944 йилда Қозоғистоннинг Жезқозғон вилоятида туғилган Олег Янковский актерлик фаолиятини 1973 йилда Саратов драмтеатрида бошлаган, 1973 йилдан умрининг охиригача Ленком (Ленин комсомоли) театрида ишлаган. Сўнги 40 йил ичида 74 кинофильмда роль ўйнаган.
Ўша йилларнинг афсонавий актери саратон касаллиги туфайли ҳаётдан кетди.
9:00 - Михаил Саакашвили бугун Бaкуга келади
Бу ерга икки кунлик зиёрат билан келаётган Гуржистон президенти Бакуда ҳамкасби Илҳом Алиев, Озорбайжон Бош вазири Артур Расизода, Миллий мажлис спикери Октай Асадов билан учрашади, расмиятчилик учун унинг иштирокида бир қатор ҳужжатлар имзоланади.
Ҳамма гаплар ёпиқ эшиклар орқасида Илҳом Алиев билан учрашув пайтида бўлади, дейишмоқда икки мамлактанинг экспертлари. Асосий мавзу эса, Россиянинг империячилик амбицияларига қандай қилиб қарши туриш бўлади.
0:40 - Первый Всемирный конгресс крымских татар открылся в Бахчисарае
Первый Всемирный конгресс крымских татар торжественно открылся 19 мая в Ханском дворце в Бахчисарае. «Ханский дворец – это одно из святых мест для крымскотатарского народа», – отметил в телефоном разговоре с корреспондентом УНИАН руководитель отдела внешних связей Меджлиса крымских татар Али ХАМЗИН.
Форум, по данным организаторов, собрал около 750 человек. «410 человек представляют общественные организации Украины и Крыма, и более 320 человек из зарубежья: из Америки, Канады, Германии, Турции, Румынии, Болгарии, Франции, Польши, Эстонии», – сообщил А.ХАМЗИН.
Конгресс продолжится сегодня вечером в Симферополе. Там состоится торжественное собрание.
Пленарные заседания конгресса будут проходить в Крыму до 22 мая включительно. «Я думаю, что 22 мая мы узнаем о структуре, и, наверное, о первом президенте и вице-президенте Всемирного конгресса крымских татар», – сказал глава отдела внешних связей Меджлиса.
«Этим конгрессом мы хотим придать импульс к началу реанимации, к началу пробуждения среди всех массивов – пусть это будет Турция, Болгарский регион и так далее – которые должны пробудить наших соотечественников, говорящих сегодня на языках тех народов, где они проживают, чтобы они начали понимать, что они принадлежат к крымскотатарской нации», – заявил секретарь оргкомитета по подготовке и проведению Всемирного конгресса крымских татар.
А.ХАМЗИН добавил, что «конгресс не только реанимирует, но и объединяет» крымских татар. «И польскоговорящие, и русскоговорящие крымские татары, и все остальные говорят сегодня об одном: что необходимо сделать для возрождения крымскотатарского народа и восстановления его национальных прав», – отметил секретарь оргкомитета по подготовке и проведению конгресса.
Между тем, как ранее сообщали СМИ, крымскотатарская общественная организация «Милли Фирка» назвала конгресс грандиозной международной аферой. В обращении организации отмечалось, что конгресс созывается лишь для «подчинения воле Меджлиса и его интересам всего мирового крымскотатарского сообщества». // УНИАН
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения