17 May 2009
03:00 -
23:45 - Парламент сайловларига тайёрланиш бошландими?
23:00 - АҚШ ўзбек криминалистикасини ривожлантиришга ҳисса қўшмоқчи
22:45 - Европа банкининг йиғилишида ўзбек ҳу&
23:00 - АҚШ ўзбек криминалистикасини ривожлантиришга ҳисса қўшмоқчи
22:45 - Европа банкининг йиғилишида ўзбек ҳу&
23:45 - Парламент сайловларига тайёрланиш бошландими?
Бу йил декабрь ойида Олий Мажлисга навбатдаги сайловлар бўлиши керак. Шу сабабдан бўлса керак, Марказий Сайлов Комиссияси (МСК) борлигини кўрсатиб қўйиш учун бир тдбир ўтказди. МСКнинг матбуот хизмати тарқатган хабарда айтилишича, 14 май куни “Oлий Мaжлисгa, xaлқ дeпутaтлaри вилoят, тумaн вa шaҳaр Кeнгaшлaригa бўлиб ўтaдигaн сaйлoвлaргa тaйёргaрлик кўриш вa улaрни ўткaзиш бўйичa сeминaр-кeнгaш бўлиб ўтди”.
Бу йиғилиша МСК дан бошлаб паст даржали сайлов комиссиялари, сиёсий пaртиялaр, Ўзбeкистoн Экoлoгик ҳaрaкaти рaҳбaрлaри, сaйлoвлaрни тaшкил этиш вa ўткaзиш учун мaсъул жaмoaт тaшкилoтлaри, дaвлaт ҳoкимияти oргaнлaри вaкиллaри иштирoк этишибди, уни МСК рaиси Мирзo-Улуғбeк Aбдусaлoмoв бoшқaрибди.
Баландпарвоз гаплардангина иборат бўлган хабарнинг сўнгида шундай дейилади: “Сиёсий пaртиялaр рaҳбaрлaри, бoшқa жaмoaт тaшкилoтлaри вaкиллaри ўз чиқишлaридa сaйлoвлaргa тaйёргaрлик кўриш вa улaрни ўткaзиш бўйичa бaрчa ишлaрни сaйлoв қoнунчилиги қoидaлaри ҳaмдa МСК тoмoнидaн тaсдиқлaнгaн Кoнцeпциягa қaтъий риoя қилгaн ҳoлдa aмaлгa oшириш бўлaжaк сaйлoвлaрни юқoри дeмoкрaтик сaвиядa ўткaзиш имкoнини бeришини тaъкидлaди.”
Табиий, қонунлар ва номи тилга олинган Концепцияга қатъий риоя қилинади ва Ўзбекистонда яна битта “демократик сайлов” ўтказилади. Аммо, минг афсуски, демократия томон юриш бўлмайди.
Дарвоқе, ташаббус гуруҳлари номидан номзод кўрсатиш йўқ қилингани сабабли, ўша имкониятдан фойдаланиб сўнги сайловларда ҳукуматнинг кайфиятини бир оз бўлса ҳам бузган "Бирлик" Партиси энди яна ҳам қийин аҳволда қолади. Мухолифатчиликка даъво қилаётган бошқа гуруҳларнинг йиғи-сиғиси аввалларидек давом этаверади.
23:00 - АҚШ ўзбек криминалистикасини ривожлантиришга ҳисса қўшмоқчи
АҚШнинг мамлакатимиздаги элчиси Ричард Норланд ўз ҳукуматининг Ўзбекистон криминалистика тизимига сармоя ётқизишини таъкидлади. “Регнум” ахборот хизматининг элчининг оғзидан олиб гапиришича, Қўшма Штатлар ҳукумати Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-криминалистика марказий лабараториясини замонавий жиҳозлаш ҳамда техник жиҳатдан ривожлантириш учун 900 минг АҚШ доллари миқдорида сармоя ётқизган ҳам, дейди мухбиримиз. Лекин ахборот хизмати билан элчи гаплари орасида бироз ноўхшашлик мавжуд: элчи сармоя киритмоқчи деяпти, Регнум эса киритилганини таъкидламоқда.
22:45 - Европа банкининг йиғилишида ўзбек ҳуқуқ ҳимоячисининг чиқиши
14-15 май кунлари Лондонда ўтказилган Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки Бошқарувчилар Кенгашининг йиллик йиғилишида “Эзгулик” жамиятининг раиси, “Бирлик” Партиясининг Бош котиби Васила Иноят чиқиш қилди. Банкнинг таклифи билан Буюкбритания пойтахтига келган Васила Иноят ўз нутқида Ўзбекистон ҳукумати инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва демократияни ривожлантиш бўйича дабдабали семинар-конференциялар ўтказишга уста бўлиб кетган бўлса ҳам, у йиғилишларга фуқаролияк жамияти вакиллари чақирилмаслиги, ҳаётда сезиларли ўзгаришлар йўқлигини гапирди.
Бу каби йиғилишлар ҳар йили турли мамлакатларда ўтказиларди. Масалан, 2003 йилгиси Тошкентда бўлган. Ундан усталик билан фойдаланган "Бирлик" айнан ўша кунлари 11 йиллик танафусдан кейин ўз қурултойини ўтказганди. Бу йилги йиғилиш иқтисодий кризис туфайли Банкнинг Лондондаги марказий офисида ўтди. 2010 йилнинг йиғилиши Қозоғистон пойтахтида бўлиши хусусида ҳам келишилди.
22:30 - Дилмурод Саййиднинг суди кечиктирилди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли, журналист Дилмурод Саййиднинг суди ҳали бошланмасидан кечиктирилди. Аввалги хабарларимизда журналистнинг суди 18 май куни жиноят ишлари бўйича Тойлоқ тумани суди бошланашини билдиргандик. Суддан олинган сўнги маълумотларга кўра, маҳкама 21 майда бошланади. Бироқ маҳкамага ким раислик қилиши маълум эмас, ҳатто айбланувининг адвокатлари ҳам бу ҳақда бирор нарса билмайди.
22:00 - Туркияда дунёвий давлат тарафдорларининг митинги
Бугун Анқарада ҳукуматнинг жамиятни исломлаштириш сиёсатига қарши митинг бўлди. Отатуркча Тушунча Жамияти томонидан уюштирилган митингда, Reuters агентилигининг маҳаллий мухбирига кўра 20 минг, Туркия газеталарига кўра 100 мингдан ортиқ одам иштирок этган. Оддий бир жамият тарафидан уюштирилган митингга шунча одамнинг қатнашиши, қатнашганлар сони 20 минг бўлганда ҳам - Туркияда дунёвийлик приници хавф остида, деб ҳисоблайдиганлар кўп эканлигини кўрсатади.
Митинг қатнашчилари ҳукуматнинг иқтисодий сиёсатини ҳам танқид қилдилар. Лекин, асосий мавзу – ҳукуматнинг умумий сиёсати ва унинг Отатурк томонидан асос солинган дунёвий давлатчиликни бузишга қаратилгани.
Бу мамлакатда дунёвий давлатчиликнинг рамзига айлаган 200 метрлик Туркия байроғини кўтарган митингчилар - “Туркия дунёвий давлатдир, дунёвий бўлиб қолади!”, “Эрдўғон кет!” (Ражаб Эрдўғон Бош вазир – «Ҳаракат») дея хитоб қилишган.
19:00 - Коммунистларнинг болаларни пионер ва октябрята қилиш, ўзбек мухолифатида ёшларни мухолифатга тортиш касаллиги
Бугун Москванинг сиёсий рамзи бўлмиш Қизил майдонда Россия Коммунистик Партиясининг ташаббуси билан 3 минг болани тантаналар билан пионерликка қабул қилиш маросими бўлди. РИА “Новости”нинг хабар беришича, бу маросимда қатнашган рус комунистларининг лидери Геннадий Зюганов шундай дебди: “Смз бўйнингизга қизил галстук тақиб, улуғ совет давлатининг аънаналарини давом эттиришга мажбурият олдингиз”.
Ёш болаларни аввал октябрята қилиш, улар сал каттароқ бўлгач, пионерга ташкилотида уюштириш, сўнгра пионерларни комсомолга чиқариб, коммуниятик партиянинг келажагини яратиш – совет коммунистларининг халқни сиёстга тортиш ва айни замонда келажак манқуртлари яратиш усулидир. Бу амалиёт натижаси ҳам маълум: Совет империяси чўкди.
Россиядаги воқеа ўзбек мухолифати ичида тез-тез тилга олинадиган мавзуни эслатади. Ўзбек мухолифатининг баъзи вакиллари “ёшларни мухолифатга тортиш” кераклигини гапирадиган бўлиб қолишди. Бундай гапларнинг мантиқий натижаси, табиий, улар ўз вақтида тўхтатилмаса, Совет комсомолининг Ўзбекистондаги давомчиси бўлган “Камолат” каби ташкилот тузиш билан тугаши муқаррар. Дарвоқе, 2 йилча аввал тузилишга бошланган “Уйғон Ўзбекистон” – ана шундай лойиҳа эди.
“Ёшларни сиёсатга тортиш”, “Ёшларни олға суриш” каби коммунистлардан қолган шиорларни ишлатишни, тўғрироғи, бундай ишларни кампаниябозликка айлантиришни тўхтатиш керак. Ёшлар, агарда юракларида ўт, бошларида ақл бўлса, албатта, ўзлари сиёсатга келадилар. Демократия шароитида уларнинг йўлини ҳеч ким тўсмагани сабабли, қобилиятларига яраша жой оладилар. Америкада ҳеч ким Барак Обамани ёшлиги учун олға сурмади. У ўз таланти билан ўзидан каттароқ Клинтон ва МакКейнлар устидан ғалаба қозонди.
11:30 - Туркияда янги вирус гриппига чалинганлар сони учга етди
Аввалги хабарларимиздан бирида АҚШдан Туркия орқали Ироққа учаётган америкалик турист Истанбулда ҳарорати юксаклиги туфайли текширувга олингани ва у янги вирус гриппига чалингани аниқланганини билдиргандик. Кейин у билан кетаётган хотини ва онасида ҳам шу касаллик топилибди. Маълум бўлишича, улар асли ироқлик бўлиб, кейинчали АҚШ фуқаролигини олишган ва шу мамлакатда яшашади. Туркиянинг ўз фуқаролари ичида бундай касаллик ҳолати кўринмаган.
10:30 - Украина президенти котибиятининг раҳбари истеъфога чиқди
Виктор Юшченконинг котибият раҳбари, таниқли сиёсатчи Виктор Балога истеъфога чиқиш ҳақида ариза берганини билдирди, дейилади украинларнинг УНИАН агентлиги тарқатган хабарда. Балоганинг айтишича, у аризани бир ой аввал таътилга чиқишдан аввал президентга топширган.
Президент истеъфо аризасини қабул қилса керак, дейди мухбиримиз. Акс ҳолда, Балого бундай очиқлама қилмаган бўларди. Маълумки, Виктор Балога ва Бош вазир Юлия Тимошенко сўнги йилларда душманга айланишгани сабабли - Виктор Юшченконинг Бош вазир билан чиқишмаслиги Балоганинг шахсига ҳам боғлиқ эди. Энди Юшченко ва Тимошенко орасидаги муносабатларнинг юмшашини кутиш керак.
10:00 - Президент асарларидаги маънавиятга оид сўзларнинг луғати чоп этилади
Яқин орада Президент Ислом Карим асарларидаги маънавиятга оид бир неча минг сўзнинг изоҳли луғати китоб ҳолида чоп этилади. Президент ҳузуридаги Стратегия ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Давлат ва жамият қурилиши Академияси томонидан тайёрланган луғатга мамлакатдаги барча олимлар, тарихшунос ва филолглар ҳисса қўшганмиш, дейди мухбиримиз.
Шунингдек, Ўзбекистонда давлат ҳоикимиятини бошқаришга оид 3500 сўздан иборат изоҳли луғат ҳам нашрга тайёр. У мустақилликнинг 18 йиллиги тантаналари олдидан дунё юзини кўради. Бошқарув ҳақида луғат бор-у, нормал бошқарувнинг ўзи бўлмаган юртда бу китобнининг қардай бўлишини тасаввур қилиш қийин эмас.
1:30 - Туркия Бош вазири Эрдўғон Сочида Путин билан учрашди
Кеча Россия Бош вазирининг Сочидаги қароргоҳида Владимир Путин Туркиялик ҳамкасби Ражаб Эрдўғонни қабул қилди. Улар асосан энергетика соҳасида ҳамкорлик масалаларини, хусусан Туркияга табиий газ сотиш билан боғлик масалаларни муҳокама қилишган.
Учрашувдан кейин журналистлар олдига чиққан Путин ва Эрдўғон ўзаро иқтисодий-савдо муносабатларида миллий валюталарда ҳисоб-китоб қилишга тайёр эканликларини билдиришди, деб хабар беради ИТАР-ТАСС.
1:15 - Оқ Ўй Барак Обаманинг Россияга боришини тасдиқлади
Русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги Оқ Ўй АҚШ президенти Барак Обама 6-8 июль кунлари Россияда бўлишини тасдиқлаганини билдирди. Обаманинг Москвага келиши бундан олдин Кремлдаги манбалар тарфидан очиқланганда, ОҚ Ўй бу хабарни на тасдиқлаган на инкор этганди.
1:00 - Нишон аҳолиси электрдан қарзи эвазига оммавий жавобгарликка тортилди
Фуқаролар ишлари бўйича Қарши туманлараро суди томонидан Нишон тумани аҳолисининг электр энергиясидан мавжуд қарзларини ундириш бўйича яхлит қарори чиқди. Туман аҳолисининг хабари ҳам бўлмаган мазкур суд мажлисларига вилоят ҳокими Нуриддин Зайниев томонидан фатво берилибди. Ҳозирда суд ижрочилари аҳолининг мол-ҳоли, кўзга кўринган ашёси борми, мусодара қилмоқда. Аҳолига бериладиган нафақа пуллари, пенсиялар ана шу қарзлар баратарф этилгач, берилади, деди туман ижтимоий таъминот бўлими нозири Холбой Шукуров.
Москвада ШҲТ ташқи ишлар вазирларининг мажлиси бўлди
Ҳафтанинг сўнги кунлари Москвада Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ташқи ишлари вазирлари Кенгашининг навбатдаги анжумани бўлди. Ташқи ишлар вазирлари шу йил 15-16 июнь кунлари ташкилотнининг Санкт-Петербургда ўтадиган саммитига тайёргарлик қилишган. Ўрис оммавий ахборот воситаларининг хабарларида Москвадаги мажлисда президентларнинг Санкт-Петербург учрашувида муҳокама қилинадиган масалалар аввалдан пишитиб олингани айтилади.
0:30- H1N1 вирусли гриппнинг географияси кенгайишни давом эттирмоқда
Ҳалигача турли номлар билан тилга олинаётган свайн (чўчқа, янги вирус) гриппи билан касал бўлганларнинг сони Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотларига кўра 7 мингдан ошди. Бельгияда яна 5 киши, Японияда яна 8 киши бу гриппга чалингани тасдиқларди. Касаллик 15 мамлакатга ёйилган, 66 киши ўлган. Кеча АҚШда бешинчи одам свайн гриппидан ўлди. Касалликнинг географасия кенгайишни давом эттирмоқда.
Ҳиндистон ва Туркияда ҳам бу касалга чалинган илк касаллар аниқланди. Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод аэропортида Дубайдан келган одамда грипп борлиги аниқлангач, у карантинга ётқизилган. АҚШдан Туркия орқали Ироққа кетаётган америкалик турист Истанбул аэропортида ҳарорати юқори бўлгани учун текширилганда, у свайн гриппи билан касаллиги маълум бўлган ва у дарҳол маҳаллий касалхонага ётқизилган.
Андижон судига янги раис тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди судьяси Дилмурод Тожибоев жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди раиси этиб тайинланди. Қарийб бир йилдан буён мазкур вазифани бажариб келган раис ўринбосари Бахтиёр Низомовнинг номзоди тасдиқдан ўтмади. У Ўзбекистон Президенти Давлат маслаҳатчиси Ихтиёр Абдуллаевнинг энг содиқ кишиларидан эди, дейди мухбиримиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения