22:20 - ЎзАга кўз тегди
22:00 - “Жанубий Оқим” газ қувури русларнинг ғалабаси, ЕИ ичида бирлик йўқлигининг далолати
21:15 - Афғонистонда НАТОнинг яна икки аскари ҳалок - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 22:20 - ЎзАга кўз тегди
22:00 - “Жанубий Оқим” газ қувури русларнинг ғалабаси, ЕИ ичида бирлик йўқлигининг далолати
21:15 - Афғонистонда НАТОнинг яна икки аскари ҳалок - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

15 May 2009
03:00 - 22:20 - ЎзАга кўз тегди
22:00 - “Жанубий Оқим” газ қувури русларнинг ғалабаси, ЕИ ичида бирлик йўқлигининг далолати
21:15 - Афғонистонда НАТОнинг яна икки аскари ҳалок

22:20 - ЎзАга кўз тегди

Ўзбекистондек давлатда хабарчилик билан шуғулланадиган биттагина расмий агентлик кунига бор-йўғи 15-16 та хабар тарқатади, уларнинг ҳам асосий қисми президентт Ислом Каримни олқишлович, яъни хабарчиликка алоқаси бўлмаган лавҳалар деб, кулганимиздан кейин, кўринишидан, ЎзАга кўз тегди. Энди у бир кунда тарқатадиган хабарлар сони 10-13 га тушиб кетди. Табиий, агентлик тарқатган хабарларда турли баҳоналар билан режимбошини мақташ камаймади.

22:00 - “Жанубий Оқим” газ қувури русларнинг ғалабаси, ЕИ ичида бирлик йўқлигининг далолати

Бугун Россиянинг монополист газ саноати ширкати “Газпром” Болгария, Сербия ва Юнонистоннинг газ ширкатлари билан Россия газини жанубий ҳудудлар орқали Европага ташийдиган “Жанубий Оқим” газ қувурини қуриш ҳақида шартнома имзолади.

Шу пайтгача Россиядан Европага газ узатадиган асосий қувур Украина орқали ўтар эди. Бу қувурга ва умаман русларга тўла боғликликдан қутилиш учун ЕИнинг ташаббуси билан Каспий бўйидаги газ ҳавзаларидан Европга Туркия орқали газ ташишни мақсад қилган Nabucco (Набукко лойиҳаси ўртага чиқди. Русларнинг босими остида Қозоғистон, Ўзбекистон ва туркманистон ҳозирча бу лойиҳага қўшилишдан ўзларини тортишаётган бўлса ҳам, экспертларнинг фикрича, бу лойиҳа барибир амалга оширилади.

Бундан таҳликага тушган Россия дарҳол ўртага “Жанубий Оқим” лойиҳасини ўртага отди. Агар ЕИ аъзолари бўлган Болгария ва Юнонистон унга қўшилишмаса, Nabucco лойиҳаси яна ҳам қудратлироқ бўларди. Лекин, ЕИга кирувчи ҳамма мамлакатларнинг ўз манфаатлари бор ва улар ҳозирча ЕИ бирлигидан кучлироқ чиқмоқда.

Бугун Россия ва Италия бош вазирлари Путин ва Берлускони иштирокида “Газпром” италияликларнинг ENI ширкатига келажакда «Жанубий Оқимда» иштирок этиш имконияти яратувчи шартнома имзолади. Бу маросимга Берлусконининг келиши ҳам ЕИ ичида бирлик мўртлигини кўрсатувчи яна бир фактордир.

Ҳар қандай ёмон нарсанинг яхши томони ҳам бор деганларидек, бу каби лойиҳаларнинг кўпайиши, тўғрироғи, ҳар тарафдан Европага келувчи қувурлар сонининг ортиши Россяиянинг бу соҳадаги монополиясига путур етказади, Россиянинг бутун минатақадаги зўравонликка асосланган сиёсатига зарба бўлади.

21:15 - Афғонистонда НАТОнинг яна икки аскари ҳалок бўлди

НАТОнинг икки харбий хизматчиси Афғонистоннинг шарқий қисмида бўлиб ўтган жангда ҳалок бўлишди, деб хабар беради Associated Press агентлиги бу ҳарбий Альянснинг расмийларига таяниб. Бу иики киши НАТОнинг қайси мамлакатидан эканлиги айтилмайди.

20:50 - Армянская оппозиция потребовала отставки президента

Армянская оппозиция потребовала отставки действующего президента страны Сержа Саргсяна. Выступая на митинге оппозиционного союза «Армянский Национальный Конгресс», экс- президент Армении Левон Тер- Петросян заявил, что внешняя политика Саргсяна - полный провал.
«Саргсян был обманут Западом, когда идя у них на поводу отрекся от принципов армян в вопросе начала армяно-турецких переговоров, регулирования карабахского конфликта и признания Турцией геноцида армян», - сказал Глава оппозиции заявил Тер- Петросян.

Также оппозиция в очередной раз потребовала амнистировать политзаключенных, проходящих по делу о прошлогодних массовых беспорядках 1-2 марта. После митинг оппозиции, сопровождаемый милицией, перерос в шествие по улицам Еревана. Участники акции призывали граждан более активно принимать участие в протесте оппозиции. // «Газета.Ru», Ереван

13:00 - Власти Туркмении объявили амнистию почти 1700 заключенным

Власти Туркмении объявили амнистию 1697 заключенным, включая 29 иностранцев, в рамках массовой амнистии, сообщил президент страны.

«Массовая амнистия соотносится с гуманистическими традициями, заложенными в нашей конституции», - заявил президент Гурбангулы Бердымухамедов.

Правозащитные группы уже сообщили, что многие из получивших амнистию - политзаключенные. // Reuters

11:35 - Афғонистонлик газетa муҳаррири психотроп дориларни контрабанда қилишда айбланди

Бундан бирмунча муқаддам афғонистонлик журналист, маҳаллий “Гураш” нашри муҳаррири ўринбосари Ҳабибулла Абдул Ғофирнинг контрабанда ва психотроп воситалаларни қонунга хилоф равишда чегарадан олиб ўтиш айби билан Ўзбекистонда ҳибсга олингани ҳақида “Термиз оқшоми” газетаси хабар қилганди.

Ҳозир маълум бўлишича, афғон журналистининг устидан ҳукм чиққан, у 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Балх вилоятининг Шибирғон шаҳрида истиқомат қилган журналистнинг ёнида Ҳайратон божхона постидаги тинтув чоғида 100 га яқин Phenobarbital таблеткалари топилган. Қўшни Афғонистонда унча-мунча дорихоналарда сотиладиган бу дорилар туфайли журналист 8 йил қамоқда ўтиради.

11:15 - Саргсян: Турция может помешать карабахскому урегулированию

Турция не должна вмешиваться в процесс карабахского урегулирования, если хочет ему помочь, сказал президент Армении Серж Саргсян в ходе встречи со специальным представителем Великобритании на Южном Кавказе Брайаном Фолом.

«Любая попытка Турции по вмешательству в урегулирование карабахской проблемы может лишь подвергнуть опасности данный процесс. Если Турция желает помочь мирному урегулированию конфликта, то самым правильным будет полное невмешательство», - отметил президент. // «Новости-Армения»

11:00 - АҚШ Гуржистонни тўла қўлламоқда: Саакашвили Байден билан телефонда гаплашди

Кеча Гуржистон президенти Михаил Саакашвили билан телефонда гаплашган АҚШ Вице-призиденти Жо Байден ўз мамлакати халқаро кучлар Гуржистоннинг бутун ҳудудида, жумладан Абхазия ва Жанубий Осетияда қолишлари тарафдори эканлигини бидирган, дейилади ИТАР-ТАСС агенлигининг хабарида..

Муҳим бўлгани, АҚШ раҳбарларининг Гуржистон президенти билан доимий алоқада бўлиб турганлари, уни қўллаб-қувватлаётганлари ва шу усул билан Москвага “эс-хушингни йиғиб ол” маъносида сигнал беришларидир, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири.

10:30 - Ҳукумат журналистлари маош йўқлигидан норози, ноҳукуматларида ҳам шу гап

Аввалги хабарларимизда Ўзбекистон телерадиокомпанияси тизимидаги телевидение, радио ва бир қанча студиялар ходимларининг молиявий бўҳрон туфайли ойлик маошларини ололмаётгани ҳақида айтгандик. Бугун мухбирларимиз билан боғланган ноҳукумат телекомпаниялари, хусусан, НТТ телеканали бошловчиси ҳам ўзларининг аҳволини баён қилди ва бу ҳақда гапиришимизни сўради. Телебошловчига кўра, кеча НТТ муассиси — электрон оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ассосиацияси раҳбарияти ходимларга 20 000 сўм (11 АҚШ доллари) миқдорида аванс берган.

Таниқли медиа-магнат Фирдавс Абдухолиқов раҳбарлик қиладиган мазкур ассосиациянинг 11 долларлик инъомини кўпчилик ҳақорат сифатида қабул қилди. Қовоқлар уйилди, муштлар тугилди, лекин норозилик кўчага чиқмади, дейди мухбиримиз.

9:30 - Эронда озод қилинган америкалик журналист Австрияга учиб кетди

АҚШ фойдасига жосусликда айбланиб, Эрон суди томоанидан аввал 8 йил озодликдан маҳрум қилинган ва апелляция суди жазони шартлига ўзгартиргандан кейин озодликка чиққан журналист Роксана Сабери ота-оналари билан биргаликда Австрияга учиб кетган.

Қизиғи шундаки, Роксана Саберининг адвокатлари ўз муштарийлари (клиентлари) апелляция судида ўз айбини қисман тан олганини, унинг қўлида ростдан ҳам Эроннинг сирли деб белгиланган ҳужжатлари борлигини тан олдилар. Бу фактлар Роксана Саберининг шубҳали одам эканлигини исботлайди. Аммо, энди чет элга чиқиб олган журналист ҳамма нарсадан яна тонса керак.

Тўғри, жосуслик осон иш эмас.

0:45 - МДҲнинг навбатдаги саммити Остонада ўтади

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарлари шу йилнинг 22 майида Остонада учрашишади. Бу ҳақда Ҳамдўстлик ижроия қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди. Кун тартибидан ўрин олган асосий масала, - деб ёзди матбуотчилар, - Ҳамдўстлик даражасидаги иқтисодий тараққиёт стратегиясининг илк босқичи сирасига кирадиган анжуманлар режасини муҳокама қилиш. МДҲ раҳбарлари тузилмага аъзо давлатларда барқарор иқтисодий ўсиш суръати, халқ фаровонлиги ва хавфсизлик ҳақида ўйлаётган экан, дейди мухбиримиз.

Шунингдек, Остонада муҳокама қилиниши кутилаётган муҳим масалалардан бири тузилма доирасида жиноятчилик, терроризм ва экстремизмга қарши биргаликда кураш лойиҳасидир. Мазкур лойиҳанинг асосий қисмидан диндорларга нисбатан қатағонларни яна-да кучайтириш масаласи ҳам ўрин олган бўлса ажабмас.

0:30 - Миллий олимпия қўмитасига янги президент сайланди

Кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, мазкур қўмита Бош котиби Малик Бобоев Президент этиб сайланди. Собиқ Иттифоқ КГБсининг айғоқчиларидан бўлган бу одам узоқ йиллар СССРнинг Ироқдаги элчилигида фаолият олиб борган. Инглиз ва араб тилларида яхши мулоқот қила олади. У Миллий Олимпия қўмитасининг Бош котиби сифатида 8 йилга яқин фаолият олиб борди, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону

  • Пўлат Охун

    Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...

    Добавить сведения