14 May 2009
03:00 -
22:30 - Элчихоначи олдидаги пикет тугалланди: хулосалар ва Абдураҳим Пўлатнинг фикрлари
18:00 - Гражданин Киргизии подозревается в убийстве 15-летней девушки под Самарой
11:30 - Украин миршаббошис
18:00 - Гражданин Киргизии подозревается в убийстве 15-летней девушки под Самарой
11:30 - Украин миршаббошис
22:30 - Элчихоначи олдидаги пикет тугалланди: хулосалар ва Абдураҳим Пўлатнинг фикрлари
Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихоначи олдида Ўзбекистон қамоқхоналаридаги сиёсий маҳкумларни озод қилиш талаби билан 11-13 май кунлари ўтказилган пикет кеча тўхтатилди. Балки, вақтинча тўхтатилди, дейиш тўғри бўлар. Чунки, пикетчиларнинг мақсади – Ўзбекистон қамоқхоналарида охирги сиёсий маҳкум озод бўлгунча курашни давом эттириш, жумладан, Вашингтондаги элчихонамиз олдида норозилик акцияларини турли шаклларда бўлса ҳам давом эттириш.
Элчихона ходимларининг бино ичида бекиниб олиш билан чекланишларини замонавий инсон мантиғи билан тушуниб бўлмайди, аммо, бу ҳам мавжуд режимнинг юзини кўрсатувчи яна бир мисол.
Кеча пикет қатнашчилари (Юсуф Жуманинг турмуш ўртоғи Гулнора, уларнинг 3 ўғли, Бобир Чори, Ёдгор Турлибеков, Баҳодир Ҳасан) АҚШ Конгрессининг асосий биноси Капитолийда Фридом Хауз ва Хьюман Райтс Вотч тарафидан уюштирилган “АҚШ ва Ўзбекистон: Андижон воқеаларидан кейинги тўрт йил” номли брифингда қатнашдилар.
Бу йиғилишга АҚШ сенатори, ўтган йилги сайловларда президентликка номзод бўлган Жон Маккейннинг ўзбек халқини ҳурмат қилиб келганини, Гулнора йиғилиш қатнашчиларига ўз номида инглиз тилида ёзилган “Умид ва ишонч билан мурожаат қиламан” чақириғини тарқатганини ҳисобга олмаса, икки машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилот томонидан уюштирилган бу йиғилишнинг бошқа ҳеч қандай маъноси йўқ эди. Андижон воқеаларининг эртасига мамлакатдан шу баҳона билан қочиб олиб, шу кундан бери мамлкати эсида борлигини ҳам кўрсатмаган Лутфилло Шамситдинов исмли кишининг тўсатдан бу ерда пайдо бўлиб қолиши ва ҳатто пала-партиш чиқиш қилиши кулгили ва аянчли бўлди.
Йиғилишдан кейин пикетчилар Ўзбекистон элчихоначи олдига келиб норозилик акцияларини давом эттирдилар. Сўнгра уларнинг қаторига “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат қўшилди.
- Мен пикетчилардан Капитолийда бўлган йиғилишнинг тафсилотлари, уларнинг йиғилишдан ҳафсалалари пир бўлганини ўргандим, - дейди “Бирлик” лидери. - Шундан кейин пикет кичик бир мажлисга айланиб кетди, деса бўлади. Мени ҳайрон қолдирган ва ҳатто жаҳлимни чиқарган нарса – улар бугунги режим мавжуд экан, Ўзбекистонда демократияни олға суриш учун ҳеч нарса қилиб бўлмаслигига ишонишлари бўлди. Мен уларга ўзимнинг қарши фикримини тушунтиришга ҳаракат қилдим. Унинг маъноси қуйидагича.
Ўзбекистонда унча ктта бўлмаса ҳам демократия учун курашишга сиёсий майдон бор. Шу майдонни шартли равишда 100 фоиз деб белгиласак, биз ўзбек демократлари (мухолифатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари) унинг 5 фоизини ҳам ишлатолмаяпмиз. Дунё ҳам буни кўриб тургани учун бизга ёрдамга шошилмаяпти. Аввал ўзимиз бор имкониятнинг, бор майдоннинг 100 фоизи бўлмаса ҳам, ярмидан кўпини ишлатишга ўрганайлик. Ана ундан кейин майдон торлигини гапирсак, бизга ёрдам қўлини чўзадиганлар кўпаяди. Ҳуқуқ ҳимоячилигига даъво қилаётган ташкилотларнинг кўпчилиги ҳатто рўйхатдан ўтиш учун ҳеч нарса қилмаётган экан, биз кимдан хафа бўламиз?
Ҳамма Каримов ва унин қизлари қилаётган ишлар ҳақида йиғлашга уста бўлиб кетган. Аммо, “Бирлик” энг кучга кирган пайтда уни орқасидан пичоқлаган ўз одамларимиз - 53-54 лақабли Салой Мадамин, Дадахон Ҳасан, Дилором Исоқ ва бошқалар бўлианини эсдан чиқаришга интилишади. Улар жазоланмас экан, табиий, халқ бизга ҳеч қачон ишонмадйи, орқамиздан эргашмайди. Тўғри қилади, эртага яна ичимиздан хоинлар чиқса, аввалгиларига кўз юмганимиз каби, буничига ҳам кўз эмамиз, яна мағлубиятга учраб юраверамиз. Биз куршда тобланиб бораётганимизни, энди ичимиздан чиқадиган хоин ва ғаламисларни вақтида аниқлашга кучи етадиган ташкилотга айланганимизни халққа кўрсатишимиз керак.
“Бирлик” ҳеч бир хато қилмади. 1989 йилги бўлинишда ўз ғояларидан қайтмади. 1993 йилдан кейин бошланган қатоғонлардан олинган талафотлардан қутилиш йўлини тўғри танладик. Бу йўл ҳуқуқ ҳимоячилари ҳаракати яратиш эди. Биз, ҳа, айнан биз бирликчилар, Ўзбекистонда дунёда мисли бўлмаган ҳуқуқ ҳимоячилари ҳаракати яратдик. Ҳеч ким ишонмаган пайтда, ҳеч ким кутмаган политехнологиялар ишлатиб, “Бирлик”ни қайта тикладик. 2004 йил парламент сайловларида биз, фақат биз, иштирок этишга ҳаракат қилдик. Биз бирдан-бир демократик нашр – “Ҳаракат” журналини чиқариб, Ўзбекистонда тарқатаябмиз. Бизнинг сайтимиз ўзбек тилидаги энг кучли сайт.
Қайтариб айтаман, ҳозир буни ҳамма кўриб турибди-ки, ҳар сафар биз тўғри йўл танлаганмиз, биз ҳаммадан олдиндамиз. Аммо, кучимиз режимни йиқитишга етмаяпти. Хўш, ҳамма мухолифатчилар, маслан, сизлар, агар ростдан ҳам Ватан ва миллат тақдири билан қизиқсангизлар, ҳаммадан олдинда бораётган “Бирлик”ни қўллаб қувватлашингиз керак эмасми? Ахир неча марта кўрсатишимиз керак, ҳар доим биз ҳақ бўлиб чиқаётганимизни? Ўзи ўзбекларда мантиқ борми? Ҳаммадан олдинда кетаётган ташкилотга қўшилиш ўрнига, уни парчалашга уринишнинг мантиқсизлигини тушунадиган одамлар қани ўзи?
Мана сўнги йилларда ҳам, бизни қўллаб-қувватлаш ўрнига, ўзини демократман деганларнинг бир қисми, бизга урвоқдек бўлса ҳам ёрдам бериш ўрнига, чивин чаққандек бўлса ҳам зарар беришга ҳаракат қилишади. Мана – мисоллар. “Бирлик”ни партияга айлантирганимиздан кейин “Бирлик” халқ ҳаракатини тиклаймиз дейишди. Бирон нарса қилишолмади, аммо, бизни одамларимизнинг бир қисмини бўлса ҳам, маълум вақт чалғитиб юришди. ДЎК деган мақсадсиз, мантиқсиз ташкилот тузишди. Ахир, ташкилот деган нарса 5 йилда бирон нарса қилиши керак-ку. 2-3 йил аввал бир бева аёл марҳум эрининг хотирасига бағишлаб ўтказган фотихаликни ДЎКнинг хотира йиғилиши деб эълон қилишгача борган лўттибозлар-ку улар. Мен ўзим ўша фотихаликда иштирок этганим учун, бу масхарабозлар устидан қанчалик кулганимни кўрсангиз эди. Бунинг устига, кўрпа остидан фақат бизга қарши ғийбат билан шуғулланишаётганини ҳам жуда яхши биламан..
Кейин “Уйғон Ўзбекистон”, ҳозир “Бирдамлик” номли сиёсий хунасалрнинг ташкилотини тузиб, қўлларидан келганча бизга қарши ҳаракат қилиб ётишибди. Бош хунаса Баҳодир Чори ҳаммага телефон қилиб, “Бирлик” тамом бўлди, бизга қўшилинг деб иш олиб бораётганини ҳам биламан. Бирликчилар кетиб қолишади биздан деб қўқаётганим ҳам йўқ. Аммо, ёрдам ўрнига, чивин чаққандек бўлса ҳам, зарар беришга интилиш борлигини айтмоқчиман. “Бирлик”ни коммунистик ҳукуматга сотишда енгини шимариб иштирок этган Дилором Исоқ ҳозир “Бирдамлик”да эканлига қандай қарайсиз? Шу ҳам сиёсатми? Шундай ташкилотнинг кетидан кетадиган аҳмоқ ўзбеклар топилади, деб ўйлайсизларми?
Бизнинг мақсадимиз – мухолифатни хоинлардан ва хунасалардан тозлаш. Буни ҳам қиламиз. Аммо, вақтимзни бекор кетказишга мажбур қилаётганлар фақат Ислом Карим режими эмас, ичимиздагилар ҳам.
Олдинда кетаётган ташкилотга қўшилиш ўрнига уни ҳар тарафдан итдек талаш – ибтидоийлигимизнинг кўрсатгичидир. Биз буни ҳам тушуниб турибмиз, жамиятимизни ибтидоийликдан олиб чиқиш ҳам вазифаларимиздан бири эканлиги гапирмоқдамиз, ибтидоийликдан чиқиш учун керакли ишларни қилмоқдамиз.
Андижон воқеалари бўлмаса эди, биз “Бирлик” Партиясини албатта рўхатдан ўтказишга эришардиа. Ҳозир яна қаттиқ ҳаракат қилмоқдамиз, мухолифатни яна оёққа турғазамиз, “Бирлик”ни рўйхатдан ўтказамиз.
Бу ишни ҳам биз ўзимиз охирига етказамиз. Мавжуд режимдан қутулишни ўйласангиз, озгина бўлса ҳам, мухолифат тарихини ўрганинг. Шундагина бизга қўшилишдан бошқа йўл йўқлигини тушунасиз. Чет элда яшаётган демократик руҳдаги одамлар биттагина иш қилишлари мумкин - юрт ичида фаолият олиб бораётган ягона ташкилот - “Бирлик”га моддий ёрдам уюштириш. Акс ҳолда, дод-вой қилиб юришдан нарига кетолмайсиз.
18:00 - Гражданин Киргизии подозревается в убийстве 15-летней девушки под Самарой
В Самарской области по подозрению в совершении убийства несовершеннолетней девушки задержан гражданин Киргизии, сообщили в СКП по области.
«По версии следствия, 15-летняя девушка на протяжении шести месяцев общалась с гражданином республики Киргизии – Исраилжоном Ибрагимовым. Из-за того, что 16 апреля девушка оскорбила Ибрагимова, они поссорились. В ответ на это мужчина ударил девушку кулаком по лицу, а потом стал душить. Убедившись, что она мертва, Ибрагимов привязал к ноге потерпевшей самодельную гирю и утопил в озере, а сам с места совершения преступления скрылся», – сказала сотрудница пресс-службы.
По данному факту возбуждено уголовное дело по части 1 статьи 105 УК (убийство), которая предусматривает до 15 лет лишения свободы. // РИА «Новости»
11:30 - Украин миршаббошиси шармандаларча истеъфо берди, ўзимизнинг Матлубов қачон кетади?
Кеча Украина Ички ишлар вазири Юрий Луценко Франкфурт аэропортида маст ҳолда аэропорт ходимлари билан, сўнгра чақирилган полиция маъсуллари билан калатклашишгача етиб боргани ҳақидаги шармандали хабарлар матбуотда ёритилгандан кейин, истеъфо беришга мажбур бўлди. Якшанба куни ўзининг 19 яшар ўғли Александр билан ширакайф ҳолатда бу кутилмаган воқеада иштирок этиши - вазирнинг каръерасини битирди.
Лекин унинг ўзбекистонлик ҳамкасби, Ички ишлар вазири Баҳодир Матлубов қачон истеъфо беради? Ҳартугул, у укаси Жамшид Матлубов билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Шарқ булбули Дилнура Қодиржовани ўлдиришда айбланган. Фақатгина бу ўлка демократик Украина эмаслиги туфайли жиноят иши муаллақ турибди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения