БУГУН - АНДИЖОНДАГИ ҚОНХЎРЛИКНИНГ 4 ЙИЛЛИК КУНИ
* * * * * * * * * *
23:30 - Намойишталаблар майдонга етиб кела олишмади
23:20 - Талимаржон сув омбори маъмурияти талон-тар - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>
БУГУН - АНДИЖОНДАГИ ҚОНХЎРЛИКНИНГ 4 ЙИЛЛИК КУНИ
* * * * * * * * * *
23:30 - Намойишталаблар майдонга етиб кела олишмади
23:20 - Талимаржон сув омбори маъмурияти талон-тар - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

13 May 2009
03:00 -
БУГУН - АНДИЖОНДАГИ ҚОНХЎРЛИКНИНГ 4 ЙИЛЛИК КУНИ
* * * * * * * * * *
23:30 - Намойишталаблар майдонга етиб кела олишмади
23:20 - Талимаржон сув омбори маъмурияти талон-тар

БУГУН - АНДИЖОНДАГИ ҚОНХЎРЛИКНИНГ 4 ЙИЛЛИК КУНИ

* * * * * * * * * * * * * * *

23:30 - Намойишталаблар майдонга етиб кела олишмади

Бугун Андижон қатли омининг 4 йиллиги баҳонасида қурбон бўлган юртдошларимизни хотирлаш учун пойтахтдаги “Матонат” ҳайкали пойида ҳозир бўлишга келишган ҳуқуқ ҳимоячилари майдонга қадар етиб келиша олмади. Ҳуқуқ ҳимоячилари Саломат Бойматова ва Елена Урлаевани Мирзо Улубек миршабхонаси, Олег Сарапулов ва Татьяна Давлатовани Яккасарой туман ИИБ га олиб кетишибди. Виктория Баженовани номаълум манзилда, Сураът Икромовни эса, ўзи тарқатган хабардан ҳам маълум бўлганидек, бир неча соат Собир Раҳимов тумани миршабхонасида ушлаб туришган.

Дастлаб 25 киши қатнашиш истагини билдирган мазкур акция ўтказилмади. Бу ерда ҳам ҳукуматнинг қўли баланд келди. Мухбирларимиз билан боғланган вилоятлардаги ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам ўзларининг тўла назоратда эканликларини таъкидлашган.

23:20 - Талимаржон сув омбори маъмурияти талон-тарожликда айбланмоқда

Бундан уч кун илгари Қашқадарё сув ҳавзаси Бош бошқармасининг Талимаржон сув омбори бошқармаси бошлиғи Тоҳир Раҳматуллаев, бошқарма бош ҳисобчиси Ғофир Шерматовлар йирик миқдордаги талон-тарожлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб, ҳибсга олинган. Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида муҳим аҳамиятга эга бўлган мазкур сув омбори қўшни Туркманистон билан чегара пунктида жойлашган бўлиб, стратегик муҳим объект ҳисобланади.

Дастлабки маълумотларга кўра, Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-, 205, 207 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Сув омбори маъмурияти йирик генератор иншооти, мотор ва бошқарма ҳисобидаги маблағларни ўзлаштирганликда айбланяпти, дейди қашқадарёлик мухбирларимиз.

23:15 - Ховосдаги тергов изоляторидан “Эзгулик”ка хат келди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг бугун тарқатган 22-сонли пресс-релизида айтлишича, Ховос тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари фуқаро Эркин Алимовга нисбатан ваҳшиёна қийноқлар қўллаган. Шу йилнинг 27 мартида Янгиер шаҳар миршабхонасига олиб келинган Эркиннинг оёқлари уриб синдирилган, танасининг турли қисмларига оғир тан жароҳат етказилган. Эркин Алимов наркотик истеъмол қилиш, сақлашда гумон қилиниб, ҳозирда Ховосдаги вақтинчалик сақлаш изоляторида тутиб турилибди. Тергов ҳаракатлари ўтказишнинг иложи йўқ, чунки гумондар ўзиюра оладиган аҳволда эмас, дейилади релизда.

Эркин Алимов “Эзгулик”ка чиқарган хатида ўзини қай тарзда қийноққа солишгани, муассаса “санчаст”ининг 49-камерасида ётгани, ҳожатхона ва ҳаммомга муассаса ходимлари кўтариб олиб-бориб келишаётганини ёзган. Қийноқ асоратлари битиши учунгина ҳибсга ушлаб турилган фуқаронинг тақдирида ҳуқуқ ҳимоячилари хавотирларини изҳор этган.

23:10 - Ўзбекнинг фожиасига немислар мусиқа билан жўр бўлди

Бугун Бухорода “Немис маданияти кунлари” бошланди. Мазкур тадбир Германиянинг Ўзбекистондаги элчилиги ташаббуси билан ўтказилмоқда. Германия Академик филармониясининг 30 нафар мусиқачиси жўрлигида бошланган кўнгилочар тадбирларга немис элчиси Маттиас Майер баковуллик қилмоқда. Немис дипломатларининг айнан 13 майда бундай тадбирни бошлаши, ўзбекнинг қалби яраланган, феълан мотам бўлган кунда ҳукуматнинг тегирмонига сув қуйиши мулоқот баҳона демократик принципларга хиёнат қилган пайтдан бошланган, дейди мухбиримиз.

21:00 - Наманганлик ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат вакиллари Андижонни хотирлашди

13 кишининг йиғилиши шаҳар чойхоналаридан бирида бўлди. Бу ерда Қуръон тиловат килинди, ўша маъшум кун – 2005 йил 13 майнинг воқеалари хотирланди. Йиғилишга “Бирлик” фаоллари ва ҳуқуқ ҳимоячилари қатнашишди.

Аввал шаҳар марказида бир пикет ўтказиш ҳам режалаштирилган экан. Мазкур шароитдан келиб чиқиб, кейин бу режа амалага оширилмаган.

20:30 - АҚШ фойдасига жосусликда айбланган Роксана Саберининг “айби” маълум бўлди

АҚШ фойдасига жосуслик қилишда айбланиб, Эрон суди тарафидан 8 йилга қамлаган журналист Роксана Сабери апелляция судидан кейин озод қилинганди. Бугун унинг адвокати Солих Никбахт баёнот тарқатиб, шундай дебди: “Муштарийимда (клиентимда) Американинг Ироққа ҳужуми ҳақида Эрон президенти қошидаги стратегик тадқиқотлар маркази тарафидан тайёрланган ҳисоботнинг нусҳаси бор эди. Ҳисоботни тайёрлаган марказ уни сирли деб белгилаган, аммо муштарийим ундан фойдаланмаган.”

Адвокат бу ҳисобат қандай қилиб Роксана Саберининг қўлига келиб тушгани ҳақида ҳеч нарса демаган. Бу ҳақда Туркияда чиқадиган “Туркия” газетаси хабар беради. Reuters агентлиги Роксана Саберининг иккинчи адвокати Абдусамат Хоррамшохнинг қуйидаги сўзларини келтиради: “Роксана Сабери апелляция судида ўз айбини қисман тан олди.”

Тахмин қилиш мумкинки, Роксана Саберининг озод қилиш шартларидан бири – шундай баёнотлар тарқатилиши бўлган. Бу баёнотлар Эрон суди мутлақо ҳақсиз бўлмаганини кўрсатиш билан бирга, Роксана Сабери шубҳали ишларга аралашиб юрувчи одам эканлигига имо қилмоқда.

19:30 - Массовые задержания правозащитников в Ташкенте…

13 мая 2009 года по сложившейся традиции и по доброй воле каждый год, 13 мая правозащитники различных обществ, организаций и групп возлагают цветы у монумента «Жасорат» (Мужества) в центре г. Ташкента в память жертв погибших мирных демонстрантов в г. Андижане 13 мая 2005 года.

Уже вечером 12 мая на мой мобильный телефон позвонил сотрудник отдела “по борьбе с терроризмом” Сабир Рахимовского РУВД г. Ташкента Шерзод Юсупов и просил не выходить 13 мая на возложение цветов к монументу «Жасорат», я объяснил ему, что это мое гражданское право и что в этом никто не в праве запретить это.

Утром 13 мая 2009 года с 7-ми часов около моего дома уже находились 4-ро сотрудников милиции в штатском и 3-е в милицейских формах ( с 7-го мая “дежурящих” у дома) которые не осмелились подойти ко мне, я с супругой Гульнарой выехали в 9:30 часов из гаража, по дороге купили цветы и направились к монументу «Жасорат», не доехав до монумента 200 метров, около здания Верховного суда РУ нам путь преградил автомобиль «Нексия» серого цвета, гос. номер 30 С 99-77, вышедший из автомобиля вышеуказанный Шерзод Юсупов сказал, что из МВД новый начальник «Центра по борьбе с терроризмом» по имени Шахриёр приказал ни кого не допускать к монументу «Жасорат» 13 мая и привез меня в Сабир Рахимовский РУВД г. Ташкента, где была беседа с начальником РУВД полковником милиции Ахмаджоном Маматовым, начальником уголовного розыска РУВД майором милиции Дилмуродом Валиевым.

Таким образом, под различными причинами я содержался в С. Рахимовском РУВД с 10 часов до 15:30 часов, за это время мне так и не объяснили причины моего незаконного задержания, ссылаясь на приказы “сверху”.

Со второй половины дня я нахожусь у себя дома, мне предложено не выходить на улицу, наверно это и есть домашний арест. На улице около моего дома, охраняют 4-ро сотрудников милиции в гражданской форме.

За этот период, мне стало известно и задержание правозащитницы Елены Урлаевой, которая тоже была задержана по дороге когда ехала в центр г. Ташкента к монументу «Жасорат», по её словам, с ней грубо обращался сотрудник отдела «по борьбе с терроризмом» Мирзо Улугбекского РУВД г. Ташкента майор милиции Ильяс Мустафаев, и Елене Урлаева незаконно содержится в Хамзинском РУВД г. Ташкента.

В этот день 13 мая 2009 года в г. Ташкенте были задержаны много правозащитников, которые поехали к монументу «Жасорат» почтить память погибших в Андижанских событий…

Сурат Икрамов, председатель ИГНП Узбекистана

19:15 - Украина Конституцион Суди президент сайлови куни масаласига очиқлик киритди, Ўзбекистон Конституцион Суди ва баъзи ўзбек демократларининг ақли қачон киради

Украина парламенти шу йил 1 апрель Фармони билан 25 октябрга навбатдаги президент сайлови тайинлган эди. Аммо президент Виктор Юшченко Конституцион Судга мурожаат қилиб, бу Фармонинг Конституцияга мос ёки мос эмаслиги ҳақида хулоса чиқаришни сўради. Ниҳоят, Конституцион Суд ўз фикрини айтди.

Суд мамлакат Конституциясига кўра президентнинг ваколат муддати 5 йил экани, унинг ваколат муддати у қасамёд қилган кундан бошланишига асосланган. Президент Юшченко 2005 йил 23 январда қасамёд қилган, конституцияга кўра, кейинги сайлов сўнги ваколат йилининг сўнги ойи сўнги якшанбасида бўлиши керак.

Аммо, шу нарса ҳам маълум бўлдики, парламент ўз қарорини Президент сайлови ҳақидаги қонуннинг Конституцияга зид бўлган моддаси асосида чиқарган экан.

Шундай экан, дейди «Ҳаракат»нинг мухбири, Украина парламенти ҳам қонун доирасида ишлаган, аммо қонун Конституцияга зид бўлган. Айнан шундай пайтларда Конституцион Суд жараёнга аралашиши ва ўз ҳукмини чиқариши керак. Ва у чиқарди ҳам. Яъни, Украинада сиёсий жараёнлар, қийинчлик билан бўлса ҳам, ҳуқуқий майдонда кетмоқда.

Украина ахборот агентликлари тарқатга хабарларда айтилишича, Украина Конституциясида "навбатдаги сайлов президент ваколатининг сўнги йили сўнги ойи сўнги якшанбасида ўтказилиши" белгиланган. Демак, президент Юшченко ваколатининг сўнги йили 2009 йил 24 январдан 2010 йилнинг 23 январигача, сўнги ойи эса, 2009 йил 23 декабрдан 2010 йилнинг 23 январигача давом этади. Бу ойнинг, яъни календарь ойининг эмас, президент муддати сўнги ойининг сўнги якшанбаси – 2010 йил 17 январь. Сайлов шу куни бўлиши керак.

Воқеаларни Ўзбекистон билан солиштириш ўзбеклар учун фойдали. Айнан шунинг учун, Украинада сайлов куни қандай белгиланишининг майда тафсилотларигача ёздик.

Ўзбекистон Конституциясида, Украинада фарқли ўлароқ, "президент ваколатининг сўнги йили сўнги ойи" сўзлари ўрнига "президент ваколати битадиган йилнинг сўнги ойи" сўзлари ишлатилган. Бу – мутлақо хато. Яъни, президентнинг ваколати январь ойида битса, Ўзбекистонда президент сайлови шу битиш ойида эмас, шу календарь йилнинг сўнги ойида, яъни ваколат муддати битиб бўлгач, 11 ойдан кейин ўтказилади. Бу – Ўзбекистон Конституциясида катта мантиқсизликка асосланган хато борлигини кўрсатади.

Лекин, бошқа томондан, хатоми хатомасми, бу сўзлар Конституциямизда бор. Ўзбекистондаги мавжуд режим шу каби хатолардан, балки, атайлаб қилинган хатолардан, ўз фойдасига фойдаланмоқда.

Шуларни тушунмасдан, 2007 йили Ўзбекистон президенти Ислом Карим қонунсиз президентлик лавозимида ўтирибди дея айюҳаннос солган "Эрк" партияси 53-54-чилар фракцияси ва ҳуқуқ ҳимоячилигига даъво қилаётган "Ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси" каби ташкилотлар бу масалаларда ҳеч нарсани тушунмасликларини тан олиб, ўзларини тарқатиб юборишлари ва бунақа ишларга бошқа аралашмасликлари керак.

Бундан ҳам муҳими, бу ва бу каби воқеалар ҳамма ҳуқуқ ҳимоячиларига ўрнак бўлиши керак. Акс ҳолда, улар нафақат ҳуқуқ ҳимоясига хизмат қилолмайдилар, аксинча ҳуқуқ ҳимоячиси деган тушунчани ҳам обрўсизлантиришади. Дарвоқе, обрўсизлантиришмоқда ҳам.

17:00 - Мухожирмиз (Улуғбек Бакирнинг шеъри)

"Одамий эрсанг, демагил одамий,
Ониким йўқ, халқ ғамидин ғами"
А. Навоий

Андижон қирғинидан сўнг, Ватандан кетган, мухожиратдаги юртдошларимизга бағишлайман.

Адолатни гапирай десам,
Ўз юртимга сиғмадим нетай,
Ҳайқириғим бўғзимда қолди,
Дардимни мен кимларга айтай.

Бир мен эмас, барчани бугун,
Холи хароб, қалби вайрондир,
Изтиробда қолган ўзбегим,
Ватанидан бугун айродир.

Қанча чидай, қанчалик чидай,
Бу заҳматлар кетарму, э воҳ,
Бобом Чўлпон қандоқ чидаган,
Бу тилсимга ожизман, э воҳ.

Сабр бергин энди Аллоҳим,
Сендан ўзга йўқдир паноҳим,
Ўзинг қўлла, ҳақ сўзни айтай,
Ўзбегимнинг бағрига қайтай!..

24 октябр 2006 йил
Бишкек

16:30 - Фарҳод Норматов: “Эзгулик”ка маълумот берманг, улар террорчиларга шерик!”

Бугун Сирдарё вилояти ҳокимлигида ўтган фаоллар йиғинида вилоят прокуратураси муассислигидаги “Адолат кўзгуси” газетаси Бош муҳаррири, “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят бўлими раиси Фарҳод Норматов Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими фаолиятидан огоҳ бўлишга чақирди. Фарҳод Норматовнинг таъкидлашича, Туркияда экстремистик кучлар Муҳаммад Солиҳ (“Эрк” партиясиybyu 53-54-чилар фракциясининг Салой Мадамин назарда тутилмоқда — “Ҳаракат”) бошчилигида бирлашаётганмиш. “Эзгулик” айнан шу гуруҳларга хизмат қиларкан. Нотиқ вилоятдаги катта-кичик идоралар раҳбарларини бу жамият фаолларининг сўровларига жавоб бермасликка ундади.

Фарҳод Норматов таниқли ёзувчи ва драматург Шароф Бошбековнинг туғишган укаси ҳамда тажрибали журналист ўлароқ Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаолиятини тушунмаслиги ёки билмаслиги мумкин эмас. Бу ерда гап “Эзгулик”ни мамлакатнинг саводсиз раҳбарларга олабўжи қилиб кўрсатиш ҳақида бормоқда. Лекин маддоҳ журналистнинг бундай тўмтоқ воситадан фойдаланиши ҳукумат органлари раҳбарлари сафининг ниҳоятда заифлигини кўрсатади, дейди мухбиримиз.

11:30 - Ислом Карим кореялик меҳмоннинг этагини ушлаб юрди, аммо биргаликдаги расмлари кўринмайди ҳисоб

Корея президентининг Ўзбекистонга қилган 3 кунлик зиёрати тамом бўлди. Бугун Ислом Карим билан унинг кореялик ҳамкасби Ли Мён Бак Самарқандни тамошо қилдилар. Ўзбекистон президенти кореялик меҳмонни аэропортда кутиб олиб, ҳамма ерда у билан бўлиши ва ниҳоят аэропортда кузатиб қўйиши, Андижон воқеаларидан кейин етарлича яккалатиб қўйилган Ўзбекистон президенти бундай меҳмонларга қанчалик зор эканлигини яна бир бор кўрсатади.

Лекин нима учундир Ўбекистоннинг расмий хабар агентлиги ЎзАнинг хабарларида бу икки президентнинг биргаликдаги расмларига жой бермагани қизиқ. Шу уч кун ичида Ислом Карим ва Ли Мён Бакнинг биттагина бирга тушган расмлари тарқатилиши бекорга бўлмаса керак.

10:00 - - Япония Курил ороллари Россияники эканлигини ҳали ҳам тан олмайди

Иккинчи жаҳон урушидан кейин Россия (тўғрироғи, ўша пайтдаги СССР) урушнинг ғолиби сифатида Шарқда ва Ғарбда икки стртатегик аҳамиятга эга бўлган ҳудудни ўзига қўшиб олди. Шарқда - Курил оролари, Ғарбда – Кенинсберг (ҳозирги Калининград вилояти). Польша ёки Германия Кенинсбергга ҳақлари борлиги ҳақида ҳозирча даво қилганлари маълум эмас. Аммо, Япония ҳар имкон бо жойда Курилл ороллари ўзига қарашли бўлиши кераклигини эслатиб туради.

Япония ҳам имзо отган урушнинг расмий натижаларига кўра, Курил СССРники, Россияники. Аммо, кечагина бўлган бир воқеа кўрсатдики, расмиятчилик бошқа, ҳаёт бошқа.

Маълум бўлишича, шу вақтгача Япония ўз фуқароларидан Россия визаси билан Курил оролларига бормасликни талаб қилар экан. Чунки, Россия визаси билан Курилл оролларига бориш Куриллар устидан Москва суверенитетини тан олиш бўларди. Ўтган шанба куни японларнинг NTV телекомпанияси Москва Бюросининг шефи Курилл оролларига борибди. Япония Ташқи ишлар вазирлиги бу воқеа бўйича NTV телекомпаниясига норозилик билдирибди.

Ҳеч шубҳа йўқки, Олмония ва Польша ҳам вақти келиб Кенингсбергга янгидан даъво қилишга бошлайдилар. Русларнинг боши доим дардда бўладиганга ўхшайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону