12 May 2009
03:00 -
23:45 - Вашингтондаги элчихонамиз олдидаги пикетчиларнинг сони ортмоқда
23:30 - Озодлик радиоси янги бинода, эшиттиришлар сифатида ҳам янгилик бўлармикан?
22:45 - Ўзбекистон телерадиокомпания
23:30 - Озодлик радиоси янги бинода, эшиттиришлар сифатида ҳам янгилик бўлармикан?
22:45 - Ўзбекистон телерадиокомпания
23:45 - Вашингтондаги элчихонамиз олдидаги пикетчиларнинг сони ортмоқда
Ўзбекистонда сиёсий маҳбусларнинг озод этиш талаби билан мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонаси олдида ҳозир қамоқдаги машҳур шоир Юсуф Жуманинг оила аъзолари томонидан ўтказилаётган пикет қатнашчиларининг сони ортмоқда. Кеча пикетчилар сафига 1-2 соатга бўлса ҳам бу ерда сиёсий қочқин сифатида яшайдиган мухолифатчилар Абдураҳим Пўлат ва Жаҳонгир Муҳаммад қўшилишган эди.
Кечқурун пикетчиларни, уларнинг ичида Бобир Чори ҳам бор, кимнинг уйига олиб кетиш масаласи чиқди. Ҳеч кимнинг кўнглини оғритмаслик учун пикетчиларнинг бир қисми Абдураҳим Пўлатнинг уйида, иккинчи қисми Жаҳонгир Муҳаммаднинг уйида тунаб қолишди.
Бугун эрталаб Юсуф Жуманинг турмуш ўртоғи, 3 ўғли ва Бобир Чорининг ёнига шу кунларда сиёсий қочқин сифатида АҚШда қолишга қарор берган Фазлиддин Қутбиддин қўшилди. Бир неча соатдан кейин эса пикетчилар сони яна ортди. Уларнинг сафига ҳозир Пенсильвания штатида яшайдиган қашқадарёлик ҳуқуқ ҳимоячиси Ёдгорбек Турлибек ва диний қарашлари туфайли босим остида қолгач, яқинда АҚШга кўчиб келишга мажбур бўлган Баҳтиёр Ҳасан оиласи билан қўшилди.
Ўзбекистон элчихонасининг ходимлари ташқаридаги воқеани деразалардан мўралаб кузатишдан бошқа ҳеч нарса қилмаяптилар.
“Озодлик” ва “Америка Овози” радиоларининг журналистлари пикетчилар билан алоқада бўлиб туришбди. Пикетчиларнинг қўлидаги плакатлар ва сиёсий маҳбуслар Юсуф Жума, Мамадали Маҳмуд, Мурод Жўра ҳамда Санжар Умарнинг катта расмлари йўлдан ўтаётганларнинг диққатини ўзига тортмоқда. Ўзбекистондаги аҳвол билан қизиқиб, пикетчилар билан суҳбат қилаётган одамлар ҳам бор.
23:30 - Озодлик радиоси янги бинода, эшиттиришлар сифатида ҳам янгилик бўлармикан?
Бугун Прагада Озодлик ва Озод Европа радиоси янги қароргоҳда иш бошлади. Бу ҳақда унинг интернетдаги расмий сайтидан билдик. Янги қароргоҳнинг очилиш маросимида Эстония Республикаси Президенти Томас Хендрик Ильвес нутқ сўзлаган. Маросимда АҚШ¸ Чехия ва хориж ҳукумати расмийлари иштирок этган. АҚШ Конрессининг демократия тараннуми учун ташкил этган овози янги қароргоҳга кўчгани яхши, лекин унинг дастурларида, айниқса ўзбекча дастурларида сифат жиҳатидан ўзгариш бўладими, бизга шуниси муҳим, дейди мухбиримиз.
22:45 - Ўзбекистон телерадиокомпаниясида... норозилик
Бугун Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг бир неча каналлари муҳаррирлари маош ва гонорар пулларининг кечикаётганидан раҳбариятга ўз норозилигини ифода этган. Маошга кун кўрадиган журналистларнинг норозилиги турли йўллар билан Президент девонигача етгач, Марказий банк раиси Файзулла Муллажонов телерадиокомпания раиси Алишер Хўжаевга сим қоқиб, эртагаёқ компания ходимлари билан ҳисоб-китоб қилинишини айтган. Ўзбекистон телевидениесининг Сиёсат студияси ходимларидан бири молиявий кризис маошлар борасида ҳам сезила бошлагани, кейинги ойларда вазият бундан ҳам ёмон бўлиши мумкинлигини айтди, дейди мухбиримиз.
22:30 - Ислом Карим аҳдидан қайтдими?
Бугун Тошкентда ўтаётган OGU-2009 нефть ва газ маҳсулотлари кўргазмасида «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси раиси ўринбосари Шавкат Мажидов шимолий йўналиш бўйича экспорт қилинадиган газ экспорти ҳажми яна 8 фоизга оширилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Россияга етказиб бериладиган газ миқдори энди 15,2 миллиард куб метрга етади, дейди мухбиримиз.
Шу йилнинг январида Ўзбекистон ҳукумати Россияга етказиладиган газ миқдорининг сезиларли камайишини баён этган ва бу билан “катта оға”га орқа ўгирганини намойиш қилгандек бўлганди. Бироқ бугунги янгилик энергетика ресурслари тақсимотини шахсан назорат қиладиган режимбошининг аҳдида собит эмаслигига ишорадир.
22:15 - Ўзбек чегарачиси тожик биродарини отиб ташлади
Сўғдлик 34 ёшли Алишер Бойқозиев Ўзбекистон чегарачилари томонидан отиб ўлдирилди, деб хабар тарқатди Озодлик радиоси. Радио мухбирларига хабар берган марҳумнинг қариндошлари ҳодиса бугун эрталабки 10 да Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида содир бўлганини айтган. Тожикистоннинг Зафаробод тумани фуқароси Алишер Бойқозиев Ўзбекистоннинг Ховос туманидан қайтиб келаётган пайтда номаълум сабабларга кўра ўққа тутилган.
21:50 - Америкалик адмирал НАТО кучларинингБош қўмондони бўлди
АҚШлик адмирал Жеймс Ставридис НАТО қўшинларининг Бош қўмондон этиб тайинланди. Бу лавозимни эгаллаб турган америкалик генерал генерал Бантц Крэддок бўшатилган. АҚШ президенти Барак Обама адмирал Жеймс Ставридисни бу мамлактнинг Европадаги қўшинлари қўмондони этиб ҳам тайинлаган. // Associated Press
21:40 - “Бирлик”чилар яна таъқиб остида
Қашқадарёдан олинган хабарда айтилишча, бугун “Бирлик” Партияси Қашқадарё вилояти бўлими раиси Дайнов Ташанов Нишон тумани ИИБга олиб келинган ва паспортини топшириши, яқин кунлардаа ўзи яшайдиган Гулистон фермерлар уюшмаси ҳудудидан ҳеч қаерга чиқмаслиги ҳақида тилхат бериши талаб қилинган. Туман ИИБ майори Убайдулла Панжиев ҳамда ИИБ Жиноят қидирув бўлимининг бир неча ходимлари “Бирлик”чини бир неча соатдан сўнг қўйиб юборишган.
Шунингдек, Навоий вилоятида хизмат сафарида бўлган “Бирлик” МК аъзоси, адвокат Руҳиддин Комиловнинг уйи миршаблар томонидан ўраб олиниб, унинг рафиқаси маҳалла профилактика нозири хонасига олиб келинган. Эрининг қаердалиги, уни дарҳол чақириши лозимлигини талаб қилишган. Мазкур воқеалар эртага бўладиган Андижон воқеаларининг 4 йиллиги билан боғлиқ бўлса ажаб эмас, дея тахмин қилади мухбирларимиз.
21:30 - Ислом институти ректори қочдими?
Хусусий манбалардан олинган хабарга кўра, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ректори, наманганлик таниқли диний уламо Айюбхон домла Ҳомидов Москвага даволаниш баҳонасида кетиб, ғойиб бўлди. Домланинг ўткир юрак ишемияси ташхиси билан Россияга йўл олишида бошқа сабаблар ҳам бор шекилли. Акс ҳолда у шу ерда ҳам шифо топиши мумкин эди. Институт талабаларининг таъкидлашича, яқин ҳаммаслаги ва дўстлари Мансурали Араббоев ҳамда Аъзамхон Қамбаров Нурчилар диний оқимига алоқадорликда айбланиб ҳибсга олингач, ректор шу йўлни ихтиёр этган бўлса керак.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 16 мартида ўтган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатларнинг мажлисида Нурчилар диний оқими экстремистик ташкилот деб эълон қилинган.
21:15 - Дилмурод Саййиднинг суди 18 майда бошланади
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли, журналист Дилмурод Саййиднинг суди 18 май куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани судида бошланади. Журналист Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) 2 ва 3-қисмлари ҳамда 228-моддаси (Ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан айбланмоқда.
21:00 - Москва вилоятида уч кишини ўлдиришда гумон қилинаётганларда бири Ўзбекистонда қўлга олинди
8 майдаги хабаримизда Москва вилоятидаги Воскресенск шаҳрида Назаренко оиласининг уч аъзоси - эр, хотин ва уларнинг қизини ваҳшийларча ўлдиришда гумон қилиниб, икки Ўзбекистонлик қидирувга эълон қилинганлиги ҳақида ёзган эдик.
Москва вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари тарқатган расмий хабарга кўра, бугун қидирувда бўлганларнинг бири Ўзбекистонда қўлга олинган. Лекин, қўлга олинган шахснинг исми шарифи, қачон ва Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида қўлга олинганлиги тўғрисида ҳеч қандай маълумот берилмаган.
20:45 - АҚШ ва Россия БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари Кенгашига сайланди
Бугун БМТнинг Бош Ассамблеяси Инсон Ҳуқуқлари Кенгашининг ваколатлари шу йил 20 июнда кучга кирадиган янги таркибини шакллантирди. Кенгашга 18 мамлакат аъзо этиб сайланди. Булар - Россия, АҚШ, Бангладеш, Хитой, Иордания, Қирғизистон, Саудия Арабистони, Бельгия, Норвегия, Куба, Мексика, Уругвай, Венгрия, Камерун, Джибути, Маврикий, Нигерия ва Сенегал. Кўриб турибдики, Кенгаш аъзоларининг кўпчилиги диктатура ёки ярим диктатура режими мавжуд бўлган мамлакатлар. Шу сабабли унинг фаолиятидан инсон ҳуқуқлари масаласида катта ижобий натижалар кутиш бефойда.
Эслатиб ўтамиз, Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши 2005 йилда - аввалги Инсон Ҳуқуқлари Комиссияси ўрнига тузилган. Ўша пайтда АҚШ бундай Кенгашдан фойда кутиш қийинлиги сабабли, унинг тузилишига қарши фаолият олиб бориб, вазиятни кескинлаштирмаслик учунгина овоз беришда бетараф қолган ва Кенгашнинг илк таркибига намойишкорона кирмаганди.
Маълумки, ҳозир ЕИ каби АҚШ ҳам бу каби маслаларда биринчи бўлиб “Бирлик” Партияси ўртага отган принципга амал қилиш йўлига ўтмоқда. Бу принципнинг асоси - инсон ҳуқуқлари топталаётган мамлакатларга қарши санкциялар киритиш, уларни дунёдан изоляция қилиш ўрнига, уларни демократик структураларга интеграция қилиш ва шу йўл билан маҳаллий демократларнинг фаолиятига ёрдам беришдир.
20:00 - Наманганлик бирликчилар Юсуф Жума оиласини қўллаб-қувватлайдилар
“Бирлик” Партияси Наманган вилояти ташкилотининг раиси Носир Зокир вилоятдаги бирликчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари номидан юборган хатида, хусусан, шундай дейилади: “Биз Вашингтон шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси олдида норозилик намойиши ўтказаётган машҳур шоир Юсуф Жуманиннг оиласини қўллаб-қувватлаймиз ва барча халқаро ташкилотларни шундай қилишга даъват этамиз. Дўстимиз Юсуф Жума ҳақиқий мард ва матонатли юртдошимиздир. Биз у билан фахрланамиз.”
17:00 - ЕИ элчиси: Россияда сўз эркинлиги доирасининг кенгайиши кузатилмоқда
Европа Иттифоқининг Россядаги ваколатхонаси раҳбари Марк Франко “Газета.ру” интернет нашрига бугун берган онлайн интервьюсида “Россияда сайлов олди, сайлов вақти ва сайловдан кейин (параламент ва президент сайловлари) фикрлаш ва сўз эркинлиги доираси анча торайган эди. Журналистларни сиёсий раҳбариятнинг чизган чизиғидан юришга мажбурловчи босим бор эди” деган.
Унинг фикрича, ҳозир бу босим йўқ ва буни кўрсатувчи бир қатор мисоллар бор эмиш. “Мен президентнинг “Новая газета”га берган интервьюсини, президент Медведевнинг Элла Панфилова (президент қошидаги шу йил 10 февралда тузилган Фуқуролар жамиятини ривжлантиришга кўмаклашиш ва инсон ҳуқуқлари Кенгаши раиси – “Ҳаракат”) билан учрашувини, “Российская газета”да Омбудсмен Лукиннинг йиллик ҳисоботи эълон қилинишини назарда тутмоқдаман” дейди бу хусусда Марк Франко.
Хуллас, ЕИ элчисига кўра, Россияда сўз эркинлигиниг доираси ҳозир кенгаймоқда. Бу фикр ҳақиқатни ёритишдан ҳам кўпроқ Россия раҳбарларига ёқиш учун айтилганга ўхшайди.
11:25 - Обама пообещал сократить налоги на 836 миллиардов долларов
В понедельник, 11 мая, министр финансов США Тимоти Гайтнер представил программу сокращения налогообложения, рассчитанную на десять лет вперед. Ожидается, что объем программы составит 836 миллиардов долларов, сообщает AFP.
План сокращения налогов был предложен администрацией Барака Обамы в рамках подготовки бюджета США на 2010 год. Согласно этому плану, сокращение коснется граждан среднего класса, сумма налоговых выплат которых сократится на 736 миллиардов долларов, а также малого бизнеса – он сможет сохранить 100 миллиардов долларов.
Согласно подсчетам Министерства финансов, в результате введения налоговых послаблений ежегодная экономия среднестатистической семьи среднего класса должна составить 800 долларов.
Программа также предусматривает ряд мер, которые позволят закрыть бреши в законодательстве, позволяющие компаниям сокращать базу налогообложения. В частности, планируется отмена налоговых льгот для нефтедобывающих компаний, налоговых преференций при осуществлении международных инвестиций, а также введение запрета на перевод в офшоры прибыли от инвестиций за рубежом.
Кроме того, для повышения эффективности работы налоговой службы (Internal Revenue Service), ее штат планируется увеличить на 800 человек.
Данная программа, отмечает агентство, позволит Обаме выполнить свое предвыборное обещание лишить компании возможности выводить рабочие места и прибыль за пределы США.
11:10 - Вашингтонда Ўзбекистон элчихонаси олдидаги акция давом этади
Кеча элчихона олдида машҳур шоир Юсуф Жуманинг турмуш ўртоғи Гулнора, унинг 3 ўғли ва сиёси муҳожир Бобир Чори Ўзбекистондаги ҳамма сиёсий маҳбусларни, улар қатори Юсуф Жумани ҳам озод этилишини талаб қилиб пикет ўтказишга бошлашганди. Тушдан кейин уларнинг олдига Вашингтон атрофида яшайдиган мухолифатчилар Абдураҳим Пўлат ва Жағонгир Муҳаммад келишди ва пикетчиларни маънавий қўллаб-қувватлашди.
Бугун пикет давом эттирилади. Пенсильвания ва Айдахо штатида яшайдиган бир гуруҳ ўзбек мухолифатчилари пикетчилар сафига қўшилишади.
10:50 - Ўғлининг қотили жазоланишини талаб қилаётган аёл ҳибсга олинди
Кеча Юнусобод тумани ИИБ томонидан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Кавардон қишлоғида яшовчи фуқаро Клара Зияева (Раҳматуллаева) ҳибсга олинди. У 2007 йилнинг 10 февралида номаълум шахслар томонидан ўғли Отабекнинг тириклайин ёқиб юборилгани, қотиллар жазога тортилмаётганидан шикоят қилиб келаётганди. Ҳозирда Кларанинг ўзини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси (Безорилик) билан айблаб ҳибсга олганлар. Гўё у Ҳамза тумани ИИБ миршабларига қўл кўтарган.
Бундан бир муддат аввал Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига ҳам мурожаат қилган Клара Зияева қотилларни билиши, улар жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг собиқ судьяси Мўътабар Раҳматуллаева томонидан ёлланганини баён қилганди.
Айтиш керакки, бу икки аёл кундош бўлишаган. Мўътабар Раҳматуллаева ўзини ташлаб Клара Зияевага ўйланган эри, Тошкент вилояти прокурорининг собиқ ўринбосари Омон Раҳматтуллаевни ўлдириб, унинг танасини бир неча бўлакка бўлган ҳолда Бўзсув каналига ташлаган, сўнгра жиноят фош бўлиб узоқ йиллик қамоққа маҳкум қилинганди. 1996 йилнинг шов-шувли воқеаси бўлган мазкур қотилликнинг очилишида Клара муҳим ўрин тутган. Мўътабар Раҳматуллаева қамоқдан чиққач, собиқ кундошидан ўч олиш мақсадида унинг ўғли Отабекни ҳам ўлдиртирган. Клара Зияеванинг буни исботлашга етадиган далиллари бор.
Қарийб икки йилдан бери мамлакатнинг турли идораларига шикоят қилиб келган Кларанинг арзини ҳеч ким тингламади. Ҳатто у бир марта Президент девони қабулхонасида ўз жонига қасд қилди, қўриқчиларнинг ёрдами билан тирик қолди. Бир гал Ўзбекистон Бош прокуратурасига келган Япония делегацияси аъзоларининг оёғи остига ўзини отди, шундан сўнггина қотиллар топилди. Бироқ қотиллар қочиб кетди, деган баҳона билан иш тўхтаб қолди. Ана энди у шикоятларини тўхтатмагани учун безориликда айбланиб, ҳибсга олинди, дейди мухбиримиз.
10:30 - Эронда қамалаган америкалик журналист озод қилинди
АҚШ фойдасига жосуслик қилишда айбланиб кўп йилга қамлаган журналист Роксана Саберининг ишини кеча апелляция тартибида кўриб чиққан Эрон суди 8 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини 2 йил шартли қамоққа алмаштирганди. У бир оздан кейин озод қилингани маълум бўлди.
У ҳозир асли эронли бўлган отасининг ўйида, аммо жунралистлар билан кўришишни истамаган.
9:00 - “Бирлик” фаоли Руҳиддин Комилов адвокатлик лицензиясидан маҳрум бўлди
Шу кунларда ўтказилаётган адвокатларни қайта лицензиялаш амалиётидан “Бирлик” Партияси МК аъзоси, “Адолат-Раҳмон” адвокатлик фирмаси адвокати Руҳиддин Комиловни ўтказишмади. 18 йилдан бери адвокатлик қилиб келаётган тажрибали Руҳиддин Комиловнинг бу имтиҳонлардан “ўтолмаганининг” сабаби - у сиёсий маҳкумларни ҳимоя қилиб келаётганидир.
Шунингдек, бир қанча ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат вакилларини ҳимоя қилган адвокат Рустам Тўлаганов ҳам гўё имтиҳондан йиқилган. Унинг ўзи ҳамма саволларга жавоб қайтаргани, лекин фаолияти туфайли уни имтиҳонлардан ўтказишмаганини таъкидлади. Бошқа адвокатларга ҳам “сабоқ бўларли” бу ҳолат режимга қарши чиққан ҳар қандай шахснинг бундан кейин ҳимоя ҳуқуқидан маҳрум эканини англатади.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения