11 May 2009
03:00 -
23:15 - Кўп марта фойдаланиладиган Атлантис космик кемаси орбитага чиқди
23:00 - Хиллари Клинтон ўзига янги матбуот котиби тайинлади
21:00 - Вашингтонда пикет: Юсуф Жума ва бошқа сиёсий ма
23:00 - Хиллари Клинтон ўзига янги матбуот котиби тайинлади
21:00 - Вашингтонда пикет: Юсуф Жума ва бошқа сиёсий ма
23:15 - Кўп марта фойдаланиладиган Атлантис космик кемаси орбитага чиқди
Бир соат аввал Флорида штатининг Канаверал бурнидаги полигондан Атлантис шаттл кемаси фазога учирилди, 9-чи минутда орбитага чиққан бу кема АҚШнинг космосда ер атрофида учиб юрган Hubble телескопига 13 майда бориб туташади.
7 кишилик командаси бор бўлган Атлантис 11 кун фазода бўлади, телескопни тузатиш учун 5 марта очиқ фазога чиқиш бўлади. Телескопнинг орбитаси ердан 560 км узоқда.// Reuters
23:00 - Хиллари Клинтон ўзига янги матбуот котиби тайинлади
АҚШ Давлат Котиби Хиллари Клинтон Давлат Департаментига янги матбуот котиб тайинлади. Карьерасини диплломат сифатида қилган бу кишининг исми - Иэн Келли.
- У сўнги вақтда Давлат Депаратаментида рус ишлари билан шуғулланарди, - деди Хиллари Клинтон янги матбуот котибини журналистларга танитар экан. – У энди менинг бош ёрдамчиларимдан бири бўлади, менинг номимдан гапиради. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув пайтида ҳам мен билан бўлган.
21:00 - Вашингтонда пикет: Юсуф Жума ва бошқа сиёсий маҳбуслар озод қилинсин!
Вашингтонда Ўзбекистоннинг элчихонаси олдида машҳур шоир Юсуф Жуманинг турмуш ўртоғи Гулнора ва унинг уч ўғли ҳамда АҚШда яшаётган сиёсий муҳожир Бобур Чори Ўзбекистон қамоқхоналарида ётган сиёсий маҳбусларни озод қилиш талаби билан пикет ўтказмоқдалар. Уларнинг қўлида талабларини акс эттириувчи плакатлар ва баъзи сиёсий маҳбусларнинг расмлари бор.
Элчихона ходмлари воқеани деразадан видеокамерага ёзиб олишдан бошқа ҳеч нарса қилганлари йўқ.
20:45 - Навоий аэропорти НАТОга хизмат қилмоқда
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов НАТО кучларига мўлжалланган ноҳарбий юклар Навоий шаҳридаги аэропорт орқали Афғонистонга транзит қилина бошланганини билдирди.
Каримовнинг мазкур баёноти бугун Тошкентда Жанубий Корея президенти Ли Мён Бак билан ўтказилган сўзлашувлардан сўнг янгради.
Маълум бўлишича, ҳозир Жанубий Корея ширкати Навоийдаги аэропортни қайта таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.
Бундан қарийб икки ой муқаддам расмий Тошкент ўз темир ва магистрал йўллари орқали Афғонистонга НАТО ноҳарбий юкларини ташишга рухсат берган эди. // “Озодлик” радиоси
20:30 - Корея президенти фахрий докторимиз бўлди
Бугун Корея президенти Ли Мён Бак ва Ўзбекистон президенти Ислом Карим қўшма байнот имзоладилар, кейин “Бирлик”нинг мустақиллик учун кураш йиллари ўтказган митинглари билангина машҳур бўлган Мустақиллик майдонини зиёрат қилдилар. Кореялик меҳмон Лениннинг ҳайкалидан қолган пойдевор остига гулчамбар ҳам қўйибди.
20:00 - Спецслужбы не дремлят, "Хизб-ут тахрир" не сдаётся (Сообщение Андижанского отделения Общества «Эзгулик»)
Стали известны подробности судебного процесса над группой членов "Хизб-ут Тахрир", завершённого в конце прошлого месяца в андижанском областном суде.
К лишению свободы от 9 до 14 лет приговорены жители Андижана и Шахриханского района Махмуд Каримов, Хасанбой Абдуллаев, Абдурахим Тухтасинов, Жамолиддин Солиев, Низомиддин Солиев, Сирожиддин Мадаминов и Бахром Маннонов (всего 7 человек). Все осуждённые, за исключением А.Тухтасинова, были ране судимы на длительные тюремные сроки по религиозным мотивам, и на основании амнистии были освобождены в периоде 2001-2004 годов. Абдурахим Тухтасинов с 2001 года находился в розыске.
По некоторым данным, Махмуд Каримов занимал оплачиваемую (500 долларов в месяц) должность наместника "Хизб-ут Тахри" по Ферганской долине. На эту должность после освобождения 2003 году Махмуд Каримов, был назначен самим верховным эмиром "Хизб-ут Тахрир" Ало Абу Руштой, через Абдурахима Тухтасинова.
В период предварительного следствия (по версии делопроизводителей) были конфискованы большое количество идеологической литературы "Хизб-ут Тахрир", офисные аксессуары и крупные суммы национальной и иностранной валюты.
Параллельно с этим процессом, наманганский областной суд рассмотрел аналогичное дело двух других членов "Хизб-ут Тахрир" А.Хамрохужаева и О.Эшонова, которые имели непосредственную связь с андижанской группой. По некоторым данным А.Хамрохужаев и О.Эшоннов осуждены к лишению свободы на 17 лет каждый. Оба осуждённых так же были ране судимы по религиозным мотивам и были освобождены по амнистии 2001-2003 годах.
В данное время оба дела находятся на стадии апелляционного рассмотрения.
Саиджахон Зайнабитдинов:
председатель Андижанского отделения Общества “Эзгулик”
18:00 - Гуржистонда ўзгариш йўқ: мухолифат ҳам ҳукумат ҳам эски йўлида
Бу мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари президент Саакашвилининг мухолифат вакиллари билан 2 соатлик учрашуви бир оз аввал натижасиз тамом бўлганини билдиришди. Буни тахмин қилиш мумкин эди, чунки мухолифатнинг талаби – президентнинг истеъфоси, Саакашвили эса, бунга рози эмас.
Мухолифат бундан кейин нима қилишини бугун кечқурун митингда эълон қилмоқчи.
17:30 - Эрон АҚШ қаршисида бироз чекинди
Бугун Эроннинг апелляцион суди АҚШ фойдасига жосусликда айбланиб 8 йилга озодликдан маҳрум этилган ББС журналисти Роксана Саберининг иши бўйича қарор чиқарди. Роксана Саберининг адвокати Reuters агентлигига берган хабарига кўра, журналистга берилган жазо икки йил шартли қамоққа туширилган. Демак, шу кунларда журналист озод қилинади.
17:00 - Корея президенти Ўзбекистонда нима қилмоқда?
Буни ҳеч ким билмайди. Ўзбекистоннинг расмий ахборот воситалари Жанубий Корея (расмий номи – Корея Жумҳурияти) президенти Ли Мён Бакни кеча Ислом Карим ўта хурсандчилик билан аэропортда кутиб олгани, бугун улар Дўрмонда музокаралар бошлашгани, айни змонда, ўзбек ва кореялик иш одамлари бизнес-форум ўтказишаётгани ҳақида қисқа маълумот бериш билан чекландилар.
Осиёнинг иқтисод ва демократиянинг ривожланиши бўйича энг кучли давлатларидан бири бўлмиш Жанубий Корея президентининг Ўзбекистонга келиши, ростдан ҳам, жиддий воқеа. Ислом Каримнинг бундан мамнунлиги ҳам ғоят табиий.
Лекин, Ўзбекистонга бундан нима фойда бор? Агарда фойда бўлса эди, Ўзбекистон тарафи буни Ислом Каримнинг ғалабаси сифатида дарҳол эълон қилмасмиди? Қилар эди, агар фойда бўлса.
Аслида, ҳеч қандай фойда йўқ. Шундай экан, Корея бу ташрифдан нима фойда кутмоқда, деб савол қўйиш ўринлидир.
Корея Ўзбекистоннинг табиий газига қизиқиши мумкин. Аммо, бу яқин келажакнинг масаласи эмас. Узоқ келажакда эса, газ муаммосининг ўзи бўлмайди. Кореянинг Ўзбекистондаги меҳнат ресурсларига эҳтиёжи борми? Йўқ. Кореяда бундай муаммонинг ўзи йўқ. Корея билан Ўзбекистоннинг автомобиль ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорлиги банкротликка учради. Балки, Кореялик меҳмон бу соҳадаги ҳамкорликни қайтадан оёққа қўймоқчидир? Бунинг эҳтимоллиги оз.
Фақат бир нарсани тахмин қилиш мумкин. Корея Ўзбекистондаги ва умуман марказий Осиёдаги кореялик диаспоранинг мавқеаина мустаҳкамлашдан манфаатдор. Корея президенти Ли Мён Бакнинг ҳозирги ташрифининг мақсади ҳам шудир.
13:30 - Гуржистоннинг МДҲдан чиқиши орқага қайтилмайдиган қадам
Бу мамлакатнинг президенти Михаил Саакашвили хабар сарлавҳасидаги сўзларни “Эхо Москвы“ радиосида айтган. келдирди. Айниқса “Шарқий Ҳамкорлик” прграммаси доирасида ишларнинг бошланиши - Гуржистон учун янги имконятлар яратади. Лекин, МДҲ давлатларининг ҳаммаси билан, Россиядан ташқари, икки тарафлама алоқалар давом этади ва ҳатто ривожланади.
Гуржистон каби кичкина ва иқтисодий потенциали бўлмаган мамлакатнинг Россиясиз яшаш мумкинлигини кўрсатиши ҳамма МДҲ мамлакатлари учун ўрнак бўлади, дейди мухбиримиз. Буни яхши тушунган Путин ва унинг командаси Гуржистонни “вақтида”бўғиб ташлаш учун қаттиқ уринишмоқда. Лекин Путиннинг кегебеча усулларининг замони ўтди ва буни яхши тушунган Саакашвили ўз мамлакатини Ғарбнинг бир парчасига айлантиришда ғалаба қозониши муқаррар.
12:00 - Индонезияда дунёвий партиянинг ғалабаси
Бу мамлакатда ўтказилган парламент сайловларининг кеча эълон қилинган натижалари бўйича, ҳозиги президент Сусило Юдҳоёно раҳбарлигидаги дунёвий партия 21 фоиз овоз олиб ғалаба қозонди деб хабар килади Associated Press агентлиги. Бу партия аввалги сайловларда 7 фоиз овоз олганди. Ҳозир эса бошқа дунёвий партиялар билан биргаликда парламентда кўпчилик овозга эга бўлди. Шу пайтгача кўпчлик овозга эга бўлган исломий партия эса, 24 фоиз ововз олиб, озчиликка айланди.
Шу пайтгача 570 кишилик парламентда кўпчилик овозга эга бўлган исломий партия асосан мусулмонларнинг кийими ва ислом нормаларга тўғри келмайдиган нарсаларни тақиқлаш каби масалалар билан шуғулланиб, ўз тарафдорларини йўқотди, дейилади хабарда.
Аҳолисининг сони бўйича (тахминан 250 млн) дунёнинг энг катта мусулмон мамлакатидаги ўзгаришлар бутун дунёга таъсир қилиши муқаррар. Шу йил июль ойига режалаштирилган президент сайловида Демократи партия лидери Сусило Юдҳоёнонинг шанси ортгани ҳам шубҳасиздир.
8:00 - Андижонлик фанатлар Фарғонадан калтакланиб қайтдилар
Кеча Фарғонада футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг навбатдаги турида “Нефтчи” билан Андижон учрашди. Хисоб 2 : 0, “Нефтчи” фойдасига. Биринчи таймнинг ярмида, хисоб 1 : 0 бўлган пайтида, андижонликлар мезбонлар дарвозасига жавоб тўпини киритиб, ҳисобни тенглаштиришга эришдилар. Аммо, майдондаги ҳакам, уйиндан ташқари ҳолат қайд этиб, бу голни ҳисобламади.
Бу гўлни соф гўл деб ҳисоблаган уч мингдан ортиқ андижонлик ишқибозлар жумбушга келди. Катта тўполоннинг олдини олиш мақсадида бўлса керак, милиция ходимлари фанатларга ташланиб, рўпара келганини рўпара келган жойига резина таёқлар билан ура бошладилар, дейди мухбиримиз. Оммавий калтаклаш 10-15 минут давом этган. Бир неча яраланган фанатни тез ёрдам машинасида олиб кетишган, лекин шифохонагами, ё мелисахонагами, буниси номаълум.
Қарама-қарши ишқибозлар ўртасида тўқнашув бўлмагани олқишга сазовор воқеа. Лекин, ҳакам ўйинни 20-25 минутга тўхтатишга мажбур бўлгани ҳам ҳақиқат.
Иккинчи таймда мезбонлар яна бир гол киритиб, хисобни 2 : 0 килишган эришдилар.
7:15 - Франция ва Олмония лидерлари ЕИнинг чексиз кенгайишига қарши
Кеча Берлинда учрашган Франция ва Олмония лидерлари Николя Саркози ва Ангела Меркель ЕИнинг чексиз кенгайишига қарши чиқдилар. Уларниннг асл мақсади – Туркиянинг бу альянсга киришига қарши эканликларини кўрсатиш эди. Олмония канцлери Ангела Маркель ЕИнинг кенгайиши бу ташкилотнинг иш қобилиятини оширмаётганини гапирар экан, аслида, Туркияниннг бу Альянсга кириш ҳаракатларига қарши эканлигини кўрсатди. Саркози ҳам, чегарасиз Европа ўз қадриятларига эга бўлмаган Европа бўлиб қолишини гапирар экан, Ислом қадриятларига таянган Туркияниннг ЕИга киришига қаршилик кўрсатаётганини яна бир марта намойиш қилди.
Иккала лидер, ЕИни кенгайтириш ўрнига, Туркия ва Россия каби давлатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш лозимлини урғуладилар.
Франция ва Олмония демократиядан ҳали анча узоқ бўлган мамлакатларнинг ЕИга қабул қилинишига қаршилик кўрсатишларини тушуниш мумкин, дейди мухбиримиз. Аммо, бунга альтернатива йўқлиги ҳам ҳисобга олиниши керак. ЕИ ва НАТО каби кучли структуралар бошқа давлатларни ўз сафларига тортиш йўли билан дунёда демократияни мустаҳкамлашлари мумкин.
Келажакда Ўзбекистонни ҳам ЕИга тартиш масаласини муҳокама қилиш замони келди, дейди мухбиримиз. “Бирлик”лидери Абдураҳим Пўлатнинг Ўзбекистонни НАТО ва ЕИга кириши устида ўйлаш замони келмоқда, деган гаплари Франция ва Олмония лидерларини бунчалик саросимага туширмаслиги керак.
6:30 - Ўзбекистонда ер қимирлади, аммо ўзбеклар буни ҳали билишмайди
Кеча маҳаллий вақт билан 21:34 д Ўзбекистонда ер қимирлади. Унинг эпицентири Душнабедан 95 км шарқий-ғарбда, Ўзбекистон ҳудудида, деб хабар беришди дунё оммавий ахборот воситалари. Аммо, Ўзбекистон расмийлари ҳар доимгидек сукут сақлашмоқда.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения