08 May 2009
03:00 -
23:00 - Оппозиция Грузии встретилась с председателем парламента, но не смогла договориться о встрече с президентом
22:30 - Душанбеда кучли сел ёғди
22:00 - Пъер Морелнинг “Озодлик” радиосига интерв
22:30 - Душанбеда кучли сел ёғди
22:00 - Пъер Морелнинг “Озодлик” радиосига интерв
23:00 - Оппозиция Грузии встретилась с председателем парламента, но не смогла договориться о встрече с президентом
Сегодня председатель Парламента Грузии Давид Бакрадзе встречается с группой из четырех представителей оппозиции в гостинице «Шератон Метехи-Паллас». Со стороны властей на встрече кроме Давида Бакрадзе также представлены депутаты Георгий Габашвили, Зураб Меликишвили, Петре Цискаришвили и министр по вопросам отбывания наказания Дмитрий Шашкин.
Со стороны оппозиционных партий – организаторов акций протеста, в группу входят Губаз Саникидзе от Национального форума, республиканка Тина Хидашели от «Альянса за Грузию», из того же альянса представитель команды Ираклия Аласания Виктор Долидзе и беспартийный оппозиционный политик Кока Гунцадзе.
Давид Бакрадзе заявил сразу после встречи, что «разочарован». По его словам, на встрече представители властей выдвинули свои конкретные предложения по демократическим реформам, осуществить которые планируют власти, но представители оппозиции не пожелали разговаривать на эту тему. Вместо этого представители оппозиции желали обсуждения некоторых «технических» деталей, связанных с форматом прямых переговоров с президентом Михаилом Саакашвили.
«Соглашение во время первого раунда переговоров не было достигнуто. Оппоненты не были готовы к заключению подобного соглашения», - сказал один из лидеров партии «Национальный форум» Губаз Саникидзе.
22:30 - Душанбеда кучли сел ёғди
Тожикистон Фавқулодда Ҳолатлар Қўмитаси тарқатган ҳабарга кўра, бугун пойтахт Душанбеда жала аралаш кучли сел ёққан. Пойтахтнинг шарқий қисмидаги қир ва адирлик жойларида ёққан сел туфайли шаҳарнинг беш кўчасини 5 см.лик баландликдаги суюқ лой аралаш жала эгаллаган.
Рудакий кўчаси ва бу кўчада жойлашган президент саройи, парламент, бир қатор вазирлик ва давлат қўмиталарининг бинолари жиддий шикастланган. Бу жойларда ҳозирда қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Уй-жойлар ҳам талафот кўрган. // РИА «Новости»
22:00 - Пъер Морелнинг “Озодлик” радиосига интервьюси
Бу радионинг ўзбекча эшиттиришларида ЕИнинг Марказий Осиё бўйича комиссаои Пьер Морель билан суҳбат берилган. Суҳбат ЕИнинг “Жанубий Ҳамкорлик” программасига жалб қилинган мамлакатлар саммити муносабати билан ўтказилган. Лекин, радио журналисти бу саммитни "Жанубий коридор-Янги буюк ипак йўли" лойиҳаси юзасидан ўтган Прага саммити деб айтиши ва саммитида Ўзбекистон вакили ҳам қатнашганини уруғулаши тушунарли эмас.
Балки, “Шарқий Ҳамкорлик” саммити доирасида "Жанубий коридор-Янги буюк ипак йўли" лойиҳасига бағишланган қадайдир учрашувлар бўлгандир. Катта имкониятларга эга бўлган АҚШ радиосининг саводсиз журналистлари бу каби муҳим масалалар бўйича тушунтириш бериш ўрнига, ўзлари ҳамма нарсани қоришираётганлари ачинарли ҳолдир.
Саммит – давлат раҳбарлари мажлиси, баъзи ҳолларда саммитга бир-икки раҳабар жиддий сабаб билан келолмаса, уларнинг ўрнига йиғилишда вакиллари қатнашади. Ўзбекистон ҳозирча “Шарқий Ҳамкорлик” программасига кирган эмас, аммо унинг вакили бу ерга келган бўлса, у ким ва у қандай даражадаги раҳбар эканлиги ҳамма учун муҳим. Минг афсуски, радио бу масалага очиқлик киритмайди.
Минг афсуски, Пьер Морелдек сиёсатчи билан суҳбатлашиш имкони ҳам бекорга кетган. Уста сиёстчи тўғридан-тўғри берилаган кескин ёки “қитимирча” саволларга моҳиятан жавоб бермасдан, масалаларнинг қиррали жойларини айланиб ўтиши аввалдан маълум эди. Шу сабабли, бундай сиёстчилар билан суҳбат қилган журналистнинг ўзи ҳам суҳбат олби борилаётган соҳада билимли бўлиши, ҳатто суҳбатга тайёрланиб келиши керак. Шунда суҳбатдан яхши из қолади.
Бугун радио сайтида эълон қилинган суҳбат эса, расмиятчилик учун ўтказилган шунчаки бир суҳбат. Морель терлатилмаган, ундан қиррали саволларга жавоб олиш учун ҳар турли йўллар изланмаган. Суҳбат умумий, олдин айтилган гапларни такрорлаш билан бошланиб, шу шаклда битган.
21:30 - АҚШ элчиси Ричард Норланд ўзбекистонликларни байрам билан қутлади
АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ричард Норланд Ўзбекистон халқига 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан табрик йўллади. Унда шундай дейилади:
“Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон халқини Америка Қўшма Штатлари халқи номидан самимий муборакбод этамиз. Биз Иккинчи Жаҳон Уруши даврида жасорат билан ва фидокорона кураш олиб борган ўзбекистонликлар, ўша мудҳиш кунларнинг қурбонлари ҳамда Ўзбекистон фуқаролари учун қадрли бўлган барча кишилар хотираси учун чин ҳурмат изҳор қиламиз. Оилангизни тинчлик-осойишталик, соғлик-омонлик ва бахт-саодат ҳеч қачон тарк этмасин!
6 май 2009 йил
Тошкент, Ўзбекистон”
20:30 - Қашқадарёдаги автоҳалокат cилсиласи миршаббошиларнинг ишдан ҳайдалиши билан давом этмоқда
Шу йилнинг 2 майида Қашқадарёда рўй берган ҳалокат туфайли Ўзбекистон ИИВ Ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Эрматов ва унинг ўринбосарлари, Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти ЙХХБ раҳбарлари ишдан олинган. Қашқадарё вилояти ИИБнинг йўллар хавфсизлиги монторингига маъсул бўлинмаси раҳбари ҳибсга олиниб, жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда мамлакатимизнинг оммавий ахборот воситалари қолиб, қўшни двлатларнинг ахборот агентлиги хабар қилди.
Ўша машъум тунда Сурхондарёдан пойтахтга қараб йўлга чиққан хусусий киракаш автобус ҳалокатга учраган, 30 нафар йўловчи қурбон бўлиб, 23 нафари жароҳатланганди. Шундан сўнг мазкур ҳудудларда киракаш автобуслар, маршрут таксиларнинг тунда юриши таъқиқланди.
20:00 - Афғонистонда яна икки инглиз аскари ва 16 афғон ўлди
Афғонистоннинг жанубида бир бомба-одам ўзини портлатиши натижасида икки инглиз аскари ва 16 нафар афғон ўлди, деб хабар беради Reuters агентлиги. 30 киши ярадор ҳам бўлган, уларнинг ҳаммаси оддий афғонлар.
Шу йўл билан исломга хизмат қиламан деб ўйлайдиган исломчи ткррористларнинг раҳномалари қанчалик ақлсиз эканлиги, шу каби воқеалардан ҳам кўриниб турибди.
18:15 - Гуржистондан охирги хабар: мухолифат ҳокимият вакилари билан учрашмоқчи
Бу каби хабарлар аввал ҳам келгани, аммо хабардан кейин ҳукумат-мухолифат мулоқоти бошланмагани сабабли, бугунги хабарларга ҳам ишониш қийин. Аммо, ўзбеклар у ердаги сиёсий жараёнларни яқиндан кузатишлари лозим.
Бугун гуржи мухолифати парламент раҳабари Давид Баркадзе билан учрашишга рози бўлганини билдиган. Бу ҳақда гуржи ва рус оммавий ахборот воситалари хабар тарқатишди. “Янги ўнгчилар” партияси лидерларидан бири Мамук Кацитадзедля бу ҳақда хабар берар экан, мухолифатчилар собиқ парламент спикери Нино Бурджанадзе раҳбарлик қилаётган партиянинг офисида учрашувга кимлар боришини муҳокама қилишаётганини билдирган.
Айни замонда, мухолифат 9 апрелда бошланган норозилик акцияларини 26 майгача давом эттиришини эълон қилган. Яъни, Парламент, ИИВ, “Рустави-2”, Тифлис шаҳар мэрияси, президент қароргоҳи олдида митинглар давом этаверади.
16:45 - Туркмения, Казахстан и Узбекистан отказались подписать декларацию по Nabucco
Узбекистан, Казахстан и Туркмения отказались подписывать политическую декларацию, подготовленную к открывшемуся в пятницу в Праге саммиту «Южный коридор - новый шелковый путь», сообщили дипломатические источники.
В проекте декларации, которая, как ожидалось, должна была быть подписана в ходе встречи в столице Чехии, говорится, что участвующие в проекте газопровода Nabucco заинтересованные стороны, в том числе страны ЕС, Турция и бывшие среднеазиатские республики СССР, сделают все для подготовки межправительственного соглашения по Nabucco, чтобы подписать документ «до июня 2009 года». РИА «Новости»
9:30 - Обама заявил, что доволен переговорами с Лавровым
Президент США Барак Обама заявил, что доволен переговорами с министром иностранных дел России Сергеем Лавровым и считает эту встречу, а также свой предстоящий визит в Москву прекрасной возможностью «перезагрузить» отношения между двумя странами.
«У меня был прекрасный разговор с главой МИД России Сергеем Лавровым и с госсекретарем США Хиллари Клинтон», - сказал Обама, напомнив, что сегодняшние (уже вчерашние. – “Харакат”) переговоры являются этапом подготовки предстоящего в июле этого года его визита в Москву.
«Это прекрасная возможность перезагрузить отношения между США и Россией», - сказал он.
Обама также сообщил, что во время сегодняшней встречи он обсудил с главой МИД РФ ряд проблем, представляющих взаимный интерес, в частности, ситуацию в Афганистане, финансовый кризис, иранскую проблему.
«У президента Медведева прекрасный представитель», - сказал Обама.
В свою очередь Сергей Лавров также назвал встречу весьма продуктивной. «Мы усердно работаем над реализацией того, что в качестве наших задач определил президент России Дмитрий Медведев», - сказал Лавров. РИА «Новости»
9:10 - Арманистон ва Озорбайжон президентлари Прагада учрашдилар
Пайшанба куни, Озорбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Президенти Серж Саргсян Прагадаги АҚШ элчихонасида учрашув ўтказдилар. Бу учрашувда АҚШ Давлат Котибининг Кавказ ва Шарқий Европа бўйича ёрдамчиси Мэть Брайз воситачилик қилди. Бу икки президент Чехия пойтахтида ўтаётган “Шарқий Ҳамкорлик” саммитида иштирок этиш учун бу ерга келишганди.
8:30 - БМТ Гуржистон ҳукумати ва мухолифатини мулоқот қилишга чақирди
БМТ Гуржистон ҳукумати ва мухолифатини барча муаммоларни сиёсий усуллар ёрдамида куч ишлатмасдан ечишга чақирди. Бу ҳақда БМТнинг расмий вакили, Бош Котиб ўринбосари Фархан Хак маълум қилди.
Чоршанба куни кечки пайт полиция биноси қаршисида бўлиб ўтган мухолифат ва полиция тўқнашувлари натижасида, Гуржистон ИИВ маълумотига кўра, 29 киши шифохонага тушган. Улардан 22 нафари акция қатнашчилари ва 6 нафари полиция ходимларидир. Мухолифтга кўра, 60 одам жабрланган. Улар орасида партия лидерлари ҳам бор.
“Гуржистондаги масалаларни ҳар икки томон ҳам мўътадил сиёсий жараёнлар орқали ҳал қилиши жуда ҳам долзарбдир”, -деди, БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтган брифинг чоғида Фархан Хак.
7:45 - Клинтон ва Лавров “очиқ фикр алмашиш” ўтказдилар
АҚШ Далат Котиби Ҳиллари Клинтон ва Россия Ташқи Ишлар Вазири Сергей Лавров, пайшанба куни, ҳар икки давлат манфаатларига доир бўлган масалалар бўйича очиқ фикр алмашдилар. Давлат Департамаентида ўтган музокаралар натижаси ҳақида Клинтон хоним маълум қилди.
“Ташқи Ишлар вазири Сергей Лавров билан жуда конструктив учрашув бўлди, бизлар ҳар икки томон учун муҳим бўлган масалалар атрофида жиддий очиқ фикр алмашдик”, - деди, Ҳиллари Клинтон. // ИТАР-ТАСС
7:00 - Яна бир британиялик аскар Афғонистонда ўлди
Британия Мудофаа вазирлигининг ҳабар қилишича, Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида ҳарбий патрулга қилинган ҳужум натижасида Буюк Британиялик бир аскар ҳалок бўлган. Афғонистонда 2001 йилда бошланган ҳарбий амалиётлардан буён ҳалок бўлган инглиз аскарларнинг 154-чиси бугунги ўлган аскардир.// Reuters
1:30 - Ўшда Алишер Соипов номидаги мукофотнинг лауреатлари аниқланди
2 йилча аввал номаълум жиноят қурбони бўлган журналист Алишер Соипов номидаги йиллик мукофотга лойиқ топилганларнинг рўйхати эълон қилинди. Фарғона.ру сайтининг маълумотига кўра, “Касбга садоқати” номинациясида “Азаттиқ” радиосининг мухбири Жанарбек Акаев, “Фаол фуқаролик позицияси учун” - “Очиқ водий” телерадиокомпаниясининг радио ва теледастурлар раҳбари Ойбек Ҳамидов, “Инсон ҳуқуқларига содиқлик учун” – “Марказий Осиёда Озодлик овози” интернет-порталининг мухбири Илья Лукашев тақдирландилар.
Ушбу мукофотни таъсис этиш ғояси 2007 йил 29 октябрь куни баён этилганди. Таъсисчилар сифатида “Адолат” ҳуқуқ ҳимоя ташкилоти, “Фарғона.Ру” ахборот агентлиги ва Жалолобод вилоятининг ёш журналистларини ўқитиш ва кўмак бериш билан шуғулланувчи “Медиа-Инкубатор” Жамоатчилик жамғармаси чиқдилар. Мукофот Алишер Соиповнинг хизматларини тан олиниши сифатида таъсис этилган. У Қирғизистон жанубида фаолият юритаётган ёши 35 гача бўлган журналистларга берилади.
1:00 - Москва вилоятида бир оиланинг қотили сифатида ўзбек мардикорлари қидирилмоқда
“Новости” агентлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига асосланиб маълум қилишича, Москва вилоятидаги Воскресенск шаҳрида бир оиланинг уч аъзоси: эр, хотин ва уларнинг қизини ваҳшийларча ўлдиришда гумон қилиниб, икки Ўзбекистонлик қидирувга эълон қилинган.
Назаренко оиласининг аъзоларини номаълум шахслар, оила ўз коттежидан узоқда бўлмаган кўлда дам олаётган пайтда бўғиб ўлдирганлар. Текширишлар кўсатганки, бу икки Ўзбекистон фуқароси (миллати аниқ кўрсатилмаган – “Ҳаракат”) Назаренколарнинг шаҳар четидаги уйида таъмирлаш ишлари қилишган. Жиноятчилар аввал аёл ва қизини ваҳшийларча зўрлашган, эркакни эса, роса калтаклашган ва сўнгра уларни ўлдиришган. Кейин, жиноятчилар бу оиланинг коттежини тунаб ҳам қолшган.