07 May 2009
03:00 -
23:30 - Тошкентда “Эзгулик” Марказий Бошқарувининг мажлиси ўтди
23:10 - Россия Олий Суди “Таблиғи Жамоат” ташкилотини экстремистлар қаторига қўшди
23:00 - Тошкент электр исси
23:10 - Россия Олий Суди “Таблиғи Жамоат” ташкилотини экстремистлар қаторига қўшди
23:00 - Тошкент электр исси
23:30 - Тошкентда “Эзгулик” Марказий Бошқарувининг мажлиси ўтди
Бугун Тошкентда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Марказий Бошқарувининг мажлиси ўтди. Мажлисда жамият раиси Васила Иноят, вилоят бўлимлари раҳбарлари ҳамда Марказий бошқарув аъзоларининг ҳисоботи тингланди. “Эзгулик”чилар мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятининг ёмонлашаётганини фактлар асосида баён қилишди. Хусусан, бола меҳнати, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларининг камситилиши одатий нормага кираётгани, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан қийноқлар, мажбурий иқрорликлар давом этаётгани таъкидланди.
Жамиятнинг Сирдарё вилояти бўлими раиси Исроил Ризо бир йилдан буён ўзи раҳбарлик қилаётган вилоят бўлимини қайта рўйхатдан ўтказа олмаётганини таъкидлаган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Машарип Йўлдошев бўлимни рўйхатдан ўтказиш борасида Адлия вазирлигидан расмий жавоб ололмаётганини айтди. Васила Иноятнинг жамият фаолиятига тазйиқлар ҳақида фикрини қўллаган Марказий бошқарув аъзоси Абдураҳмон Ташанов иддаосини бугунги анжуманга келаётган фаолларнинг ушлаб қолиниши билан изоҳлади. Хусусан, жамиятнинг Наманган вилояти бўлими раиси Араббой Қодиров вилоят ИИБ томонидан тутиб қолинган. Мажлис ўтаётган пайтда жамият офис миршаблар билан қуршаб олингани ҳам бунга мисолдир.
Мажлис давомида мавжуд ижтимоий-сиёсий вазиятга баҳо берилди, жамият фаолиятини яна-да кучайтириш масалаларида кенгашилди, дейди мухбиримиз. Анжуман сўнгида адвокатура органлари, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, одам савдоси, фуқаролар мурожаати, қийноқлар, бола ҳуқуқи, сиёсий ҳақларнинг камситилишига эътибор қаратиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди, стратегия яна бир бор пишитилди. Вилоят бўлимлари раисларига фаолият самарадорлигини ошириш учун семинар машғулотлар ўтказиш, ҳуқуқшунослар билан яқиндан алоқада бўлиш борасида тавсиялар берилди. Жамиятнинг расмий веб сайтини турли қизиқарли мавзулар билан бойитиш учун мақола, хабар ва бюллетенлар буюртма қилинди.
Жамият фаолияти танқидий-таҳлилий нуқти назардан кўриб чиқилгач, фондрейзерлик, ҳомийлик ишларини йўлга қўйиш, диплматик корпус ваколатхоналари, демократик институтлар билан ҳамкорлик мақсадга мувофиқ деб топилди. Шунингдек, ички масалалар қаторида бир неча мартадан бери Марказий Бошқарув мажлисларида иштирок этмай Устав қоидаларини бузган Фарғона вилояти бўлими раиси Адҳам Муҳиддинов бошқарув сафидан чиқарилди. Жиззах вилояти бўлими раиси Абай Байбулатовга огоҳлантириш эълон қилинди. Икки вилоят бўлими фаолларига мазкур масалани конференция тартибида кўриш учун тавсиялар берилди.
23:10 - Россия Олий Суди “Таблиғи Жамоат” ташкилотини экстремистлар қаторига қўшди
Россия Олий Суди “Таблиғи Жамоат” ташкилотини халқаро диний-экстремистик деб тан олди ва унинг фаолиятини таъқиқлади. Олий Суднинг матбуот хизматига кўра, мазкур суд ёпиқ тарзда ўтказилган. Ташкилот штаби Ҳиндистон провинцияларининг бирида жойлашган. Ташкилотнинг фаоллари Покистон, Ҳиндистон ва Индонезиянинг махсус жойларида ўқитилади. “Таблиғи Жамоат” ташкилотининг ниҳоий мақсади - бутун дунёни исломлаштиришдир. У Тожикистонда ҳам аввалроқ таъқиқланган.
23:00 - Тошкент электр иссиқлик станциясини модернизация қилиш ажнабийларга топширилди
Словакиянинг Synecta a.s. ва Канаданинг SNC Lavalin компаниялари Тошкент иссиқлик энергияси станциясини модернизация қилиш ҳуқуқини қўлга киритди, деб хабар қилди Интерфакс ахборот ширкати. Иш шу йилнинг иккинчи ярмида қилинар экан.
Янги технологиялар асосида қуриладиган яна бир энергоблок 370 МВт қувватга эга бўлиши айтилмоқда. “Ўзбекэнерго” ширкати эса мазкур компанияларнинг тендерларда иштирок этгани, модернизация қилиш лойиҳасини она сутидек ҳалол ютганини таъкидламоқда.
22:45 - Янги вирус гриппидан 2099 одам хаста
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖСТ)нинг бугунги сўнгги маълумотига кўра, дунё бўйича A/H1N1 гриппидан 2099 одам хасталанган, 44 одам ўлган. Мексикада бу касаликка чалинган 1112 кишидан 42 нафари нобуд бўлган. Канадада касаликка чалинган кишилар сони 26 га кўпайиб, 201 га етган.
ЖСТ ушбу маълумотни эълон қилгандан сўнг, Испанияда яна 8 одам касаликка чалингани маълум бўлган, бу билан бу мамлакатда умумий касаллар сони 81га чиққан.Исроил ва Францияда 2 нафар одам касаликка чалинган бўлиб, бу кўрсаткич 6 ва 7 тага кўпайди. Жанубий Кореяда 3-одам касаликка чалингани ҳам маълум бўлди. Ирландиядаги ягона касал бўлган одам соғайиб кетган. // ИТАР-ТАСС
22:30 - Янги элчимиз Туркманбоши-2 га ишонч ёрлиғини топширди
“Жаҳон” ахборот агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, Туркманистонда фаолият бошлаган янги дипломатимиз Шерзод Файзиев Туркманистон Президенти Қурбонгули Бердимуҳамедовнинг қабулида бўлди ва унга ишонч ёрлиғини топширди. Расмий учрашувда мамлакатлараро муносабатлар, турли соҳалардаги ҳамкорлик муносабатлари муҳокама этилибди.
22:00 - Арманиларга нисбатан қилинган қатлиомни тан олиш масаласи Исроил Кнессетининг кун тартибига киритилмади
Исроил ҳукуматининг талаби билан арманиларга қарши гўёки турклар тарфидан қилинган қатлиомни тан олиш масаласи Исроил паралменти - Кнессетнинг кун тартибига киритилмади.
Туркиянинг “Ҳуррият” газетасининг ёзишича, Исроил парламентига бу талаб билан Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Гилад Эрдан мурожаат қилган экан. У ўз аризасида: “Арманиларнинг ўлдирилишини қоралаш – Исроилнинг маънавий мажбуриятидир. Исроил арманиларга қарши қилинган ҳаракатларни ҳеч қачон инкор этган эмас. Мен арман халқининг азоблари ва бундан келиб чиқадиган эмоцияларини яхши биламан” деса-да, 1915 йилда бўлган воқеаларни, парламентдаги тортишувлар эмас, тарихий маълумотлар асосида баҳолаш кераклигини урғулаган. Кўриниб турибдики, дейди “Ҳаракат” мухбири, Гилад Эрданнинг ўзи ҳам бу иш парламентники эмаслигини яхши билади. Балки, у арман лоббисининг босими остида бу таклифни хўжа кўрсинга киритган.
Хуллас, 5 май куни Исроил парламентида бу масалани кун тартибига киритиш учун овоз берилган, ҳукуматнинг бошқа аъзолари бунга қарши гапиришган ва у рад этилган. Эслатиш лозим, 2008 йилда ҳам шу масала овозга қўйилиш арафасида, Туркиянинг босими билан кун таритибидан чиқарилган эди.
21:15 - Янa бир кўприк бaрпo этилди
Тoшгузaр-Бoйсун-Қумқўрғoн тeмир йўлининг Oқрaбoт вa Дaрбaнд стaнциялaри oрaлиғидaги 113-килoмeтридa янa биттa йирик иншooт – бaлaндлиги 30 мeтр, узунлиги 250 мeтр бўлгaн ўзигa xoс мурaккaб мeтaлл-кoнструкцияли тeмир йўл кўприги бaрпo этилди. Мaзкур иншooтни «Кўприкқурилиш» ширкати ва Япoниянинг «Shimizi–Nippon Steel Engineering – Yokogawa JV» кoмпaнияси мутaxaссислaри биргaликдa бунёд этаётганини билдирган ЎзА хабаридан иншоатнинг битиб-битмагани ёки қачон фойдаланишга топширилишини билиб бўлмайди. Хабар ЎзАнинг борлигини кўрсатиш учунгина тарқатилган бўлса керак.
21:05 - ЕИ Гуржистондаги исённи ўрганишни истайди
Сешанба куни Гуржистонда ҳарбий исён қилишга уриниш воқеаси Европа Иттифоқи учун кўриб чиқиладиган предмет бўлади. Бу ҳақда ЕИ ташқи алоқалар ва Европа сиёсатида қўшничилик комиссари Бенит Ферреро-Вальднер Прагада журналистларга, жумладан, шундай деди: “Ҳозирча фақат бир нарсани айтишимиз мумкин: биз исён тўғрисида оз биламиз. Бизлар бу исённи текшириш натжалари бўйича маълумот олишни ва, албатта, бу воқеаларнинг ортида ким турганлигини билишни истардик”. // gazeta.ru
20:50 - Жaҳoн Сув Кeнгaши ҳайъати нимагадир Ўзбeкистoнга келибди
Мaмлaкaтимизгa тaшриф буюргaн Жaҳoн Сув Кeнгaши прeзидeнти Луис Фaшoн рaҳбaрлигидaги дeлeгaция 7 мaй куни Ўзбeкистoн Рeспубликaси Қишлoқ вa сув xўжaлиги вaзирлигидa музoкaрa ўткaзди, деб хабар беради ЎзА.
Хабарда сув соҳасида ҳам Ислом Каримнинг буюклигини эсга олиш ва “сув xўжaлиги сoҳaсидaги ўзaрo мaнфaaтли aлoқaлaрнинг бугунги aҳвoли вa истиқбoли, сув рeсурслaридaн унумли фoйдaлaниш вa сувни тeжaйдигaн тexнoлoгиялaрни жoрий этиш, xaлқaрo миқёсдa тaжрибa aлмaшишни фaoллaштириш вa ҳaмкoрликни кeнгaйтириш юзaсидaн фикр aлмaшилди” деган умумий сўзларни айтишдан бошқа ҳеч нарса йўқ..
Луис Фaшoн Ўзбекистонга ўзи ишлайдиган соҳада Ислом Каримдек буюк инсон борлигини ўрганиш ва бу ердагилар билан фикр алмашиш учун келдими? Энди Жaҳoн Сув Кeнгaши Ўзбекистонга қандайдир ёрдам бермоқчими? Луис Фaшoн Ўзбекистондаги аҳвол ҳақида аввал қандай фикрда эди, энди қандай фикрда? Бу каби саволлар ҳеч кимни қизиқтирмайди, ЎзА мухибирини ҳам.
Агар бу ташриф хабарда билдирилгандек руҳда ўтган бўлса, унинг бир тийнлик қиймати йўқ.
20:00 - Молдавия бир қатор қотилликлар қилишда гумонланаётган қизни Россияга топширди
Россия ҳудудида бир неча миллатчилик негизидаги қотилликни содир этишда гумонланаётган қиз Молдавия томонидан ушланиб, Россияга топширилаган, деб хабар беради рус оммавий ахборот воситалари ўз мамлакатинингг ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизматларига асосланиб.
Россиялик 22 ёшли бу қиз шу йилнинг 18 апрелида Молдавиянинг Леов туманида қўлга олинган. Ҳибсга олишда махсус шунинг учун Москвадан келган жиноят қидирув бўлими ходимлари иштирок этишибди. Бу қиз 2008 йилнинг 28 августидан буён қидирувда бўлган. Россияда олиб борилаётган тергов ишлари кўрсатмоқдаки, у қиз “Национал-социалистик бирлашманинг” фаол аъзоси ҳам экан.
Бу каби жинятчилар Россияга иш қидириб келган меҳнат муҳожирларини ҳам ўлиришгани маълум бўлган сабабли, бу ишнинг очилиши бир қатор ўзбек мардикораларининг ўлдирилиш воқеаларини ҳа ойдинлаштирса керак, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири
17:45 - Гуржистонда кеча қўлга олинган мухолифатчилар бугун озод қилинган
Бу мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари кеча полиция томонидан ушланган мухолифатнинг уч фаоли бугун озод қилинганини билдирди. Улар ёшлар ҳаракатининг аъзолари экан. Айнан, уларнинг ҳибсга олиниши туфайли мухолифат-ҳукумат орасидаги қарама-қаршилик яна ҳам ёмонлашаганди.
Бу уч мухолифатчи Грузиянинг Каталикос-Патриархи Илия II нинг чақириғига биноан озод қилинибди.
17:00 - СССР охирги урушда қанча ҳарбий талафот кўрган?
Совет замонининг тарихида умумий талафотнинг 20-22 миллион одам бўлгани айтиларди. СССРнинг охирги Мудофаа вазири, 1991 йил 19 августда Горбачевнинг қайта қуриш сиёсатини тўхтатиш мақсадида уюштирилган ГКЧП фитнасининг иштирокчиси Димитрий Язов ИТАР-ТАССга айтишича, у вазир бўлган вақтида махсус комиссия туздириб, урушдаги ҳарбий талафотларни аниқлашириш вазифасини топширган эмиш. Бу комиссия Қизил Армиянинг талафотлари 11 млн 200 минг киши бўлганини аниқлаган эмиш. Аммо, яъни баъзи рақамлар ҳисобга олинса талафот 8 млн 600 минг киши бўлганмиш.
Бу рақамларга ишониш қийин. Чунки Совет томонининг талафотлари Германияникидан ҳам кам бўлмоқда. Маълумки, урушнинг бошланғич қисмида, айниқса Сталинград жангига қадар, ёмон қуролланган Совет Армияси немисларнинг шиддатли олға кетишини аскарлардан тирик девор қилиш эвазига секинлаштиришга эришган. Кўп ҳолларда мутлақо қуролланмаган аскарлар жангга ташланган ҳолари жуда кўп бўлган.
Аслида, Совет замонида эълон қилинган талафотлар ҳам камайтириб кўрсатилган бўлса керак.
16:15 - КХШТнинг ўқув машғулотлари шу йил кузда бўлади
Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (КХШТ) кирувчи мамлакатларнинг коллектив ҳарбий кучлари шу йил август-сентябрь ойларида ўқув машғулотлари ўтказишади, деб хабар беради русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги РФ ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Андрей Денисовга асосланиб. Унинг билдиришича, ўқув машғулотлари Россия ва Қозоғистон ҳудудларида бу икки мамлакат қўшинларининг аввалдан режалаштирилган қўшма машғулоти доирасида бўлади.
КХШТга кирувчи қайси мамлакатларнинг қўшинлари уқув машғулотларида иштирок этиши хабарда айтилмаган. Маълумки, КХШТ 1992 йил 15 майда Тошкентда МДҲ саммитида Тожикистонда бошлангна фуқаролар уруши Ўзбекистонга сачрашидан қўрққан Ислом Каримнинг таклифи билан тузилган. Унинг мақсади Россиянинг ўзига ёрдамини кафолатлаш эди. Аммо, 1999-99 йиллари Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг майда гуруҳлари мамлакат ҳудудларига сизиб киришга бошлашганда, КХШТдан ёрдам келмаганидан ғазабга келган Ислом Карим бу ташкилотдан чиқиш қарорини олган.
Аммо, 2006 йилда у КХШТга қайтишга қарор қилди. Ўтган йили КХШТнинг коллектив ҳарбий кучларини тузишга келишилган. Кузда бўладиган машғулотларда Ўзбекистон қўшинларининг иштирок этиш-этмаслиги хабарларда айтилмайди.
Тахмин қилиш мумкинки, бу машғулотлар НАТО ва у билан “Тинчлик учун ҳамкорлик” программаси доирасида ҳамкорлик қилаётган давлатлар қўшинларининг бугун Гуржистонда бошланган машғулотларига адекват жавоб (мисиллама) сифатида ўтказилмоқчи.
15:45 - Москвада қотиллик қилган одам ўзбекми?
Шу йил 20 апрелда Москвада Франция фуқароси Тьерри Спинелли, унинг турмуш ўртоғи Ольга ва уларнинг кичик ёшдаги қизи Элизани ўлдиришда гумон қилиниб, Хуршид Нормуродов деган одам Қозоғистонда ҳибсга олинган. Унинг Россияга экстрадиция қилиш учун тайёргарлик кўрилаётгани рус сайтларида билдирилди. Қотилликнинг иккинчи иштирокчисининг ҳам қаерда эканлиги аниқланган.
Исми-шарифига кўра, Қозоғистонда ушланган одам ўзбекка ўхшайди.
11:15 - Ўзбекистон-Корея: Информацион технологиялар соҳасида ҳамкорлик ҳикояси ва реаллик
Бу икки мамлакат ўртасида алоқалар ҳамма соҳаларда, хусусан, инфoрмацион технологиялар соҳасида ҳам собитқадамлик билан ривожланмоқда, дейилади ЎзАнинг сайтида фақат рус тилида тарқатилган хабарда. Мисол сифатида, Тошкент Информацион технологиялар Университети қошида очилган Ўзбек-Корея информацион технологиялар марказини келтириш мумкин.
2005 йилдан бери фаолият кўрсатаётган бу Марказ шу соҳада квалификацияли мутахассислар тайёрлаш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга ёрдам беради. Унинг директори Ким Сунг Су “Бу марказ икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг натжасидир, Ўзбекистонда информацион-коммуникацион соҳа жуда тез ривожланмоқда, биз ўзбек ҳамкорларимиз билан ҳали кўп лойиҳаларни амлага оширамиз”, дебди.
Одатда бу каби хабарлар - иш янги бошланганда ёки бирон йирик натижага эришилганда тарқатилади. Ҳозир бу икки ҳолат ҳам ўртада йўқ. Шунчаки хабар. Аммо, масаланинг моҳиятига қаралса, кўринишидан, маҳаллий кореялик эмас, Кореядан келган олим аравани қуруқ олиб қочаётганга ўхшайди, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири.
Бу аср информацион-технологиялар асри эканлиги ҳаммага маълум. Энг камида шу фактордан келиб чиқиб, Ўзбекистон бу соҳани ривожлантирмоқчи бўлса, Фанлар Академияси таркибидаги Кибернетика Институтини кичик бир муассасага айлантириб, сўнгра Математика институтига қўшиб юбормаган бўларди.
Яна бир қизиқ факт шундан ибoратки, ЎзА сайтига бу хабар рус тилида 2 соат аввал қўйилган бўлса ҳам, ҳалигача унинг ўзбекча таржимаси йўқ. Ваҳоланки, Ўзбекистонда бу соҳа ривожланган бўлса эди, таржимани компютерда тайёрлаб, уни сайтга қўйиш кўпи билан бир неча минут олган бўларди.
Яна бир кулгили ҳол. Информация ва информацион технологиялар асрида дунёнинг ахборот агентликлари кунига юзлаб хабар тарқатишса, Ўзбекистондек давлатнинг ЎзА агентлиги ибтидоий усуллар билан 13-15 та хабар тарқатади. Кореялик дўстимиз, Ўзбекистонга бир нарсалар ўргатиш ўрнига, биздан аравани қуруқ олиб қочишга ўргангани, кулгиликдан ҳам кўра, аянчлидир.
9:40 - Афғонистон ва Покистон Обамага ваъда беришди: Ал Қоидаги қарши курашамиз
Кеча кечқурун бу икки мамлакатнинг президентлари Ҳамид Карзай ва Асиф Зардори билан учрашган АҚШ президенти Барак Обама улардан шундай ваъда олди.
Бу икки президент сўнги пайтда Ал Қоиданинг янгидан жонланишига қарши етарлича курашмаганлари учун танқид қилинишганди. Кеча улар “келаётган хавфнининг жиддийлигини тушунамиз” дейишган. АҚШ учоқларидан отилган бомбалар тинч аҳолининг ўлишига сабаб бўлаётгани ҳақидаги янги хабарлар бу учрашувга соя ташлаган бўлса ҳам, у умуман олганда илиқ атмосфереда ўтган.
“Йўл оғир бўлади. Ҳали яна ҳам даҳшатлироқ зўравонликлар ва мувафаққиятсизликлар бўлади” деди Обама икки президентни Оқ Уйда қабул қилар экан. Лекин, деди у, АҚШ нафақат Ал Қоидани йўқ қилишга, балки Покистон ва Афғонистонда демократик йўллар билан сайланган ҳукуматларни қўллаб-қувватлашга қатъий қарор қилган.
Бу икки президент билан учрашган Давлат Котиби Хиллари Клинтон тинч аҳоли ичида ҳалок бўлганлар борлиги юракни узувчи ҳол эканлигини айтди, аммо бунинг учун маъсулиятни ўзи ҳукумати елкасига олмади.
Маълумки, президент Обама шу йил март ойида Ал Қоидага қарши курашда янгича ёндошиш бошланганини айтиб. Афғонистонга бу йил ичида 20 минг қўшимча қўшин юборилажагини эълон қилганди.
АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Холбург “Биз бурилиш нуқтасидан ўтдик. Янги стратегик режаларимизга физик реаллик бердик”, деган.
Карзай маъмурияти яқинда “тинч аҳоли ичида қурбонлар бўлаётгани адолатсизликди, буни қабул қилолмаймиз” деб баёнот берган бўлса ҳам, Хиллари Клинтон билан учрашганда унга “юраги узилгани” учун миннатдорчилик билдирди.
АҚШ расмийлари Карзай ҳукумати ичидаги юқори даражали коррупциядан хавотирда эканликларини ҳам билдирганлар.
Покистон президенти эса, “ Мен ва дўстим Карзай бу саратон, бу хавфга қарши елкама-елка туриб курашамиз”, деб америкаликларни ишонтирган.// Reuters
8:30 - Гуржистонда ҳукумат-мухолифат қарама-қаршилиги кучайди, аммо ҳукумат хотиржам
Кеча кечқурун бир гуруҳ гуржи мухолифатчилари “Гуржистон учун Альянс” партиясининг лидерларидан бири Георгий Гачечиладзе раҳбарлигида Тифлис шаҳар полицияси бошқармаси ҳудудига деворлардан ошиб киришди ва бироз аввал ҳибсга олинган 3 нафар сафдошларини куч билан озод қилишга интилишди.
Полиция қонунлар доирасида уларни тўхтатишга ҳаракат қилган вақтида бир қатор мухолифатчилар қаттиқ шикастланишган Гуржистон ИИВ бу воқеани полицияга ҳужум деб баҳолади ва яна ббир нечта мухолифатчини безори сифатида ҳибсга олинди.
Мухолифатнинг тарқатган хабарига кўра, Георгий Гачечиладзе шаҳар касалхоналаридан бирининг реанимация бўлимига ётқизилган.
Шундан кейин ҳукумат-мухолифат қарама-қаршилиги яна шиддатли тус ола бошлади. Ҳамма мухолифатчилар парламент олдида тўпланишди. Бу ердаги бир неча минг кишилик митингда сўзга чиққан мухолифат лидерлари ҳаммани хотиржам бўлишга чақиришди, ғалаба қозонишганини, энди фақат бироз чидаш кераклигини гапиршди.
Ҳукумат вакиллари мухолифат тартибни бузиш йўлига ўтгани, уларга қарши қонун доирасида чоралар кўрилишини гапириб, мухолифатнинг кучи йўқ, митинг секин-аста тарқаб кетади, деб ишонч билдиришмоқда.
Ҳукумат вакилларининг гапида ҳақиқат кўпга ўхшайди.Чунки, президент Саакашвили эртага Прагада бўладиган ЕИнинг “Шарқий Ҳамкорлик” дастури саммитида иштирокини бекор қилиш учун ҳеч қанда сабаб йўқлигини гапирмоқда.
Шу пайтгача Гуржистон Патриархияси ва Патриарх Илья II нинг ўзи мухолифат ва ҳукуматни мулоқотга чақириб, икки томонни юмшатишга уринарди. Бугун ноҳукумат ташкилотларнинг вакиллари “Ишонч гуруҳи” тузиб, мухолифат-ҳукумат мулоқотига ёрдам бериш ниятларини очиқлашди. // Грузия Online
7:00 - Гуржистон қўшинлари ёзнинг охирида Афғонистонга келади
Кеча Брюсселда ўтказилган НАТО-Гуржистон йиғилишида Гуржистон билан режалаштирилган ишларнинг бажарилиши бўйича ҳисобот тақдим этилди. Бу ҳақда НАТОнинг вакили Жеймс Аппатурай ва Гуржистоннинг НАТОдаги вакили Реваз Бешидзе журналистларга махсус брифингда маълумот беришди.
Жеймс Аппатурайнинг айтишича, НАТО Бош котиби Абхазия ва Жанубий Осетияни ҳам ичига олган Гуржистон ҳудудларининг бутунлиги НАТО томонидан тан олинишини алоҳида таъкидлаган. Гуржистонда бўладиган ҳарбий машғулотлар тўхтатилмаслигини, Россия бу масалани жуда сиёсийлаштираётганини айтган.
Реваз Бешидзе Гуржистон қўшинларининг Афғонистондаги антитеррор урушда қатнашиш масаласи ҳам кўриб чиқилгани, ҳозирги келишувларга кўра, Гуржистон юборадиган бир неча юз кишилик ҳарбий қисм Қобулдан 10 км узоқликда, Франция қўшинлари назорати остидаги ҳудудда жойлаштирилшини билдирган.
Мазкур йиғилиш НАТОга аъзо мамлакатларнинг бирлашган бош штаблари бошлиқлари даражасида бўлган. Унда Гуржистон Бирлашган бош штаби бошлиғининг ўринбосари Давид Наирашвили қатнашган. // Грузия Online
5:30 - Туркиядаги тўйхонада юз берган даҳшатнинг бошқа даҳшати
Бир оз аввал Туркия ички ишлар вазири Аталой мамлакатнинг жанубий-шарқидаги Мардин вилоятида бир тўйхонага ҳужум қилган, юзи маскали ва автоматлар билан қуролланган гуруҳнинг 44 кишини ўлдириши билан битган даҳшатли воқеалар бўйича ундан ҳам даҳшатли очиқламалар қилди.
4 май куни кечқурун хуфтон номози вақтида юз берган даҳшатли воқеа, тўғрироғи, қатлиомни 5 майдаги хабарларимизда ёритганда, шундай ёзгандик: "Воқеа юз берган куни Сурия томондан кучли қумли шамол эсган. Бундай об-ҳаво шароитида Сурия томонидан тоғли йўллар орқали курд террористлари ўтишини аввалги тажрибаларидан билган эркакларнинг кўпчилиги ўша йўлларда қоровуллик қилишга кетган экан”. Кечаги хабарларимиздан айтганимиздек, ўша куни тўй ҳам эмас, унаштириш ва никоҳ ўқиш маросими бўлган.
Ҳозир маълум бўлишича, гўёки ўша қоровуликка давлат берган қуроллар билан кетган эркаклар аслида тўйхонани босишган ва 44 кишини ўлдиришган. Ўлганлар ичида 16 аёл бўлган, уларнинг 3 нафари ҳомиладор.
Ҳужум қилганлар келиннинг қариндошлари бўлишган, яъни масалага кенгроқ қарасак, Челебилар деб билинган бир оиланинг аъзолари бўлишган. Лекин, бу катта оила анчадан бери иккига бўлинган ва ораларида дўстликдан кўра душманлик кўп бўлган экан.
Ҳужумчилар унаштириш маросими бўлаётган уйдан бор-йўғи 50 метрча наридаги уйда тўпланишган ва совуққонлик билан тўйхонага келиб, қатлиом қилишган ва атрофдаги ҳамма автомобилларнинг шиналарини тешиб, тоғларга қочиб кетишган. Орқаларида, ичида келин ва куёв, никоҳ ўқишга келган имом ҳам бўлган, 45 ўлик ва 35 етим бола қолган. Даҳшат!
Шу дақиқаларда турк телеэкранларида 42 оила яшаган қишлоқчанинг қабристонида янгигина қазилган 40 га яқин қабр устида дод-фарёд этаётган аёлларни кўриб, уларга қўшилиб дод-фарёд қиласиз.
Ислом дунёсига нима бўлди ўзи?
3:30 - АҚШдаги учрашувлар олдидан Покистонда 64 жангари ўлдирилди
Покистоннинг махсус хизмат органлари кеча мамлакт шимолида юз берган тўқнашувларда 64 ислом жангариси ўлдирилганини билдирган. Аввал Бунер туманиад 27 толибон, кейинроқ Исломободдан бор йўғи 100 км узоқликда, Сват водийсидги икки тўқнашувда 37 киши ўлдирилган. Бу жангларда икки покистонлик ҳарбийнинг ўлгани ҳам хабарларда айтилган.
Атом бомбасига эга бўлган Покистонда Толибоннинг кучайиб бориши ҳам мамлакат ичкарисида ҳам ташқи дунёда катта ташвиш уйғотмоқда. Февраль ойида марказий ҳукумат Сват водийсида Толибон таъсири остидаги маҳаллий ҳокимият билан келишувга борган эди. Лекин узоққа бормасдан у бузилди. Кеча Толибон кучлари Мингора шаҳрига ҳужум қилдилар ва юқорида айтилгандек, катта талофот кўрдилар. Лекин умумий вазият тўла маълум эмас.
Бўлаётган воқеалар президент Асиф Али Зардори ҳукумати бирон нарса қила билишига шубҳа уйғотмоқда. Шундай вазиятда Обама, Карзай ва Зардорининг Вашингтонлаги музокаралари осон ўтмайди. // Reuters
1:45 - Британия элчилигининг собиқ ходимига тоштурмада қийноқлар қўлланилмоқда
“Эзгулик” жамиятининг бугунги 21-сонли пресс-релизидан Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчилиги собиқ ходими Қаюм Ортиқов жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди томонидан шу йилнинг 29 январида 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилгани маълум бўлади. Жамиятга Қаюм Ортиқовнинг рафиқаси Моҳира Ортиқова мурожаат қилиб, унга нисбатан Тоштурмада қийноқлар қўлланилаётганини айтибди. Қарийб 4 ойдан бери қариндошларига кўрсатилмаётган Қаюмдан ҳозир ҳам элчихонада ишлаётган Умид Ибодуллаевга қарши кўрсатма бериш талаб қилинаётган экан.
Релизда таъкидланишича, Қаюм Ортиқов ўзи туғилиб ўсган Қашқадарё вилояти Касби туманидан келган бир неча ҳамқишлоқларига ёрдам бериш мақсадида укаси Самандар Ортиқов ишлайдиган “Веста-Лемакс” фирмаси хизмаларини тавсия этган. Мардикорлар фирма раҳбари Екатрина Изомецова билан суҳбатдан ўтганидан сўнг, Россияга ишга кетган. Мусофирда иш ҳақларини ололмаган ҳамқишлоқлар қайтишгач, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган. Мамалакат бўйлаб одамфурушлар ови бошлангач, Қаюм ҳам 2008 йилнинг 25 декабрида ҳибсга олинди ва бир ойда тергов, суд якунланиб, панжара ортига кетган, дейилади хабарномада.
Ҳатто ҳамқишлоғидан яхшилик кўриб, хижолатда қолган жабрланувчилар ишни апеллация тартибида кўриш учун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига беришган. Бироқ бундан фойда чиқмаган. “Эзгулик” мазкур ҳолат юзасидан Республика Бош прокуратураси, ИИВнинг Жазони ижро этиш Бош бошқармаси маъмуриятини изоҳ беришга чақирган. “Суднинг кассация босқичини Ортиқов иши бўйича суднинг қуйи босқичлари йўл қўйган камчиликларни бартараф этиш, адолатли Ажримга келишга ундаймиз” дейилади релиз сўнгида.
Пресс-релизнинг тўла матни билан “Эзгклик”нинг сайтида танишиш мумкин – www.ezgulik.org
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения