09 May 2009
03:00 -
23:45 - “Набукко” лойиҳасидан Ўзбекистон қочиб қутулолмайди
23:30 - АҚШ молиявий-иқтисодий инқироздан чиқмоқдами?
23:00 - Янги вирус гриппига чалинганлар
23:30 - АҚШ молиявий-иқтисодий инқироздан чиқмоқдами?
23:00 - Янги вирус гриппига чалинганлар
23:45 - “Набукко” лойиҳасидан Ўзбекистон қочиб қутулолмайди
Рус ахборот воситалари ва асосан улардан маълумот оладиган “Озодлик” радиосининг ўзбек эшиттиришлари Прагада “Набукко” лойиҳаси мағлубиятга учраганини гапиршса ҳам, дунё бу лойиҳанинг ишлари олга кетаётганини билдирмоқда. Бу лойиҳага алоқодор муҳим келишувлар Ўзбекистн, Туркманисто ва Қозоғистон тарафидан имзоланмаган. Лекин, ЕИ, Туркия, Гуржистон, Озорбайжон ва Миср лойиҳани давом эттиришга келишишган.
Уч Марказий Осиё давлати ҳозирча “Набукко” лойиҳасига расман қўшилишмагани ҳақида ЕИда раислик қилуввчи Чехиянинг Бош вазири Мирек Тополанек шундай деди: “Улар бу каби декларацияларни имзолашдни ёқтиришмайди, ҳеч қачон бундай ишларга қўшилишмайди ва бугун ҳам шундай бўлди”.
Маълумки, “Набукко” лойиҳаси бўйича Озорбайжондан Австиягача узунлиги 3300 км бўлган газ қувури ётқизилади. Бир йилда 26-32 млрд куб метр газ ташишга мўлжалланаётгани газ қувури қуриш ишларига 7,9 млрд доллар сарфлаш мўлжалланган. Газ қувури 2014 йилда битиши керак.
Экспертларнинг фикрича, Россиянинг газ монополиясини йўқ қилишга қаратилган бу лойиҳага Ўзбекистон ва Туркманисто Россиянинг қаршилигига қарамасдан барибир қўшиладилар. Аммо бунга вақт керак.
23:30 - АҚШ молиявий-иқтисодий инқироздан чиқмоқдами?
Вашингтон Пост газетасининг кечаги сонида хабар берилишича, АҚШнинг ипотекали қарз беришга мутахассислашган энг буюк молиявий муассаси American International Group (AIG) шу йилнинг биринчи кварталида ўтган кварталларга қараганда камроқ зарар кўрибди. Маълум бўлишича, бу дев ширкат шу йилнинг биринчи кварталида 4,35 миллиард долар зарар кўрган. Ўтган йили айни кварталидаги зарарнинг миқдори – 7,81 миллиард. Бундан ҳам муҳими шуки, деб таъкидлайди газета, бу кварталдаги зарарнинг миқдори прогнозлардан оз бўлган. Демак, бу мамлакатда речессия орқага кетишга бошлаган.
Дунёнинг молиявий-иқтисодий систкмаси АҚШга боғлиқ бўлгани сабабли, бошқа давлатлар ҳам инқироздан чиқимшга бошлсалар керак, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. Аммо, чиқиш тезлиги турли давлатларда турлича бўлади. Аввалги хабарларимиздан маълумки, АҚШнинг мутахассислари ўз мамлакатлари шу йилнинг охири ва ёки келаси йилнинг бошида рецессидан чиқади, деб прогноз беришмоқда. Россиялик экспертлар бироз пессемистик. Улар бир неча йил ҳақида гапирмоқдалар..
Янги вирус гриппига чалинганлар дунё бўйича 3440 киши бўлди
Жаҳон Соғлицнинг Сақлаш ташкилотининг сўнги маълумотларига кўра, A/H1N1 вируси гриппига (чўчқа гириппига) чалинганлрнинг сони 29 мамлакатда 3440 бўлибди. Улардан 48 киши ўлган, 45 киши Мексикада, 2 киши АҚШда ва 1 киши Канадада. // Reuters
22:45 - Ислом Карим Мотамасро она ҳайкали пойдеворига гулчамбар қўйди
Бу ҳақда хабар берган ЎзА агентлиги ҳар доимгидек президент Ислом Каримнинг буюклигини эслатади, Ўзбекистонда ҳамма нарса, Хотира куни ҳам, бу улуғ зотнинг ташаббуси билан белгиланганини урғулайди.
Хотира кунинг асосий воқеаси эрталаб бўлган. Хотира майдонига келган Ислом Карим Мотамсаро она ҳайкали пойдеворига гулчамбар қўйган. ЎзАнинг бу хабарига иккита расм ҳам қўшилган. Бу расмларда Мотамсаро онанинг ҳайкали, унинг ҳайкали олдида турган икки аскар-қўриқчи ва Ислом Каримдан бошқа ҳеч ким йўқ. Табиий, бўлиши ҳам мукин эмас. Яна кимгадир бу маросимда ишттирок этишга рухсат этилсаю у террорист бўлиб чиқса нима бўларди. Энг яхшиси – одамларни президентдан узоқроқ тутиш.
22:00 - Фарғона вилоятида демократларнинг йиғилиши
Бугун Фарғона вилоятининг Бувайда туманида вилоятдаги “Бирлик” Партияси фаоллари ва партия билан ҳамкорликда иш олиб боаётган ҳуқуқ ҳимоячиларининг йиғилиши бўлди. “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Ҳамдам Сулаймон ва партия вилоят ташкилотининг раиси Адҳам Муҳиддин раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда - қайта қуриш йилларидан бери демократи курашчилари сафида бўлиб келаётган Эргашали Қўшмат, Охун Бойхон, Одил Юсуф, Расул Қуурбон каби 15 киши иштирок этишди. Бу ерга АҚШдан бир неча марта телфон қилган партия раиси Абдураҳим Пўлат йиғилиш қатнашчиларинг кўпчилиги билан шахсан гаплашди, бу ерда кўрилаётган масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Моҳияти билан партия ташкилотининг конференцияси шаклида ўтган йиғилишда Ўзбекистондаги аҳвол, демократик мухолифат ва ҳуқуқ ҳимоячилари олдида турган масалалар бўйича суҳбат бўлди, нима қилиш керак саволи устида фикр аламашилди, қилинадиган ишларнинг режаси тузилди.
Кун тартибидаги масалалрдан бири ҳозир “Ҳаракат” сайтида даом этаётган “Юзда юз минг!” кампаниясида иштирок этиш билан боғлиқ эди. Абдураҳим Пўлат “Ҳаракат” сайти асосида Ўзбекистонда, ва балки, бутун Марказий Осиёда энг кучли ахборот агентлиги яратиш, уни яратиш жараёнидна “ёриб ўтиш” механизми сифатида фойдаланиб, Андижон воқеаларидан кейин кўп йўналишларда ўз позициясини йўқотган мухолифатни, биринчи навбатда, “Бирлик” Партиясининг фаолияти кескин жонлантириш мақсад қилган “Юзда юз минг!” кампаниясининг моҳиятини тушунтирди, ҳаммани бу кампанияда иштирок этишга чақирди.
Айнан шу масала бўйича фикр алмашилаётган пайтда Ўзбекистондаги демократия фаолларини фақат “юзта хабар тайёрлашга” жалб қилишдан ташқари, Ўзбекистон ичида ҳам “Ҳаракат” агентлиги ва демократик мухолифат учун ҳомий-спонсорлар қилдиришга жалб этиш ғояси ўртага чиқди ва бу ғоя ҳамма тарафидан қўллаб-қувватланди.
Бугун Ўзбекистонда Хотира куни бўлгани муносабати билан йиғилиш қатнашчилари дунёдан ўтиб кетган мухолифат фаоллари Олим Карим, Дамин Нарзулла, Шовруқ Рўзимурод, Аҳмат Тўрахон,Олим Қосим ва бошқаларни дуолар билан ёдга олдилар.
21:30 - Озорбайжонда газ қувури портлади
Озорбайжон ахборот воситалари бугун мамлакат ҳудудидан ўтадиган магистрал газ қувурларидан бирида портлаш бўлганини билдирдилар. Портлашнинг сабаби – газ қувуридаги эррозия деб айтилмоқда. Илк хабарларга кўра,, портлашдан ҳеч ким шикастланмаган. Бу йўналишда газ қими тўхтатилди, фавқулодда ҳолат вазирлигига тегишли ташкилотлар тузатиш ишларини бошлаб юборишди.
21:00 - Гуржистон мухолифати президент Саакашвилига навбатдаги ультиматум берди
9 апрелдан бери президент Саакашвилининг истеъфосини талаб қилиб норозилик акциялари уюштираётган мухолифат бугун ҳам навбатдаги митингини ўтказди. Мухолифатнинг ўзи бу митингда бир неча ўн минг одам қатнашаётгани билдирса, полиция вакиллари митингда бир неча минг киши борлигини айтишмоқда.
Митингда яна Саакашвили олдига талаблар қўйилди. Аввалари ультиматив шаклда ундан истеъфога чиқиш талаб қилинган бўлса, бугун ультиматив шаклда Саакашвилининг мухолифат лидерлари билан учрашуви талаб қилини. Митингда гапирган собиқ парламент спикери Нино Бурджанадзе “Агар Саакашвили бугун ёки эртага биз билан учрашмаса, яна ҳам шиддатли ҳаракатлар қилишни бошлаймиз” деди. Митинг қатнашчилари Саакашвилига жавоб учун 24 соат вақт беришди.
Кўринишида, мухолифат буёғига нима қилишни ўзи ҳам билмайди.
20:00 - Вазир Данғарага келди, Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармаганини намойиш этди
Кеча Дангара туманида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Сайфиддин Умаров ва
Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Шуҳрат Ғаниев иштирокида тумандаги корхона раҳбарлари, фермерлар, қишлоқ фуқоролари йиғини раислари ва муқобил МТП раисларининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ерда маъруза қилган вазир Сайфиддин Умаров туманда пахта ва буғдой етиштириш бўйича ютуқ ва камчиликлар ҳақида гапириб, унинг фикрича агротехник ишларни бажаришда катта хатога йўл қўйган 20 дан ортиқ фермерни минбарга чақириб, худди ёш болалардек урушди, қизартирди. Энг қизиғи, шу ернинг ўзидаёқ улардан вилоят ҳокими номига ўз ихтиёри билан қарамоғидаги ер,ни топшириш тўғрисида ариза ёздириб олди.
Бу йиғилиш - Ислом Каримнинг “Янги уй қурмасдан, эскисини бузма” шиори остида иш олиб бораётган раҳабарлар ва маҳаллий тўралар ҳаётда бироз косметик ўзгаришлар қилиб, аслида, маъмурий-буйруқбозлик системасида яшашни давом эттиришаётгани, бозор иқтисодига ўтишни ўйлаб ҳам кўришмаётганининг энг яхши мисолидир, дейди “Ҳаракат” мухбири.
1:00 - 4 июнда Обама Мисрда мусулмон дунёсига мурожаат қилади
АҚШ Президенти Барак Обама жорий йилнинг 4 июнида Мисрга қиладиган ташрифида АҚШ ва мусулмон дунёси алоқаларига бағишланган нутқ ирод этади. Бу ҳақда, жума куни, Оқ Уй вакили Роберт Гиббс маълум қилди.
Мисрга сафаридан кейин, Обама Олмонияга ташриф буюради. У Бухенвальддаги фашистларнинг концентрацион лагери асосида яратилган музейни ҳам бориб кўрмоқчи.
1:00 - Янги вирус гриппидан Канадада бир аёл ўлди
Канадада бу касалликдан ўлган биринчи одам 30 ёшдан сал каттароқ бўлган бир аёлдир. Бу аёл Мексикага бормаган.
Эслатиб ўтамиз, пайшанба кунги ҳабаримизда бу касаллик билан дунё бўйича 2099 одам хасталанган ва 44 киши ўлганлиги ҳақида айтган эдик. // Reuters