06 May 2009
03:00 -
23:50 - Афғонистонда ҳалок бўлганлар сони 124 га чиқди
23:40 - Ўзбекистон ҳукумати раҳбарлари Қоҳирада музокаралар ўтказмоқда
23:15> - Тўйхона қон к
23:40 - Ўзбекистон ҳукумати раҳбарлари Қоҳирада музокаралар ўтказмоқда
23:15> - Тўйхона қон к
23:50 - Афғонистонда ҳалок бўлганлар сони 124 га чиқди
Русларнинг “Взгляд” программасида Афғонистон ғарбидаги Фарах вилоятининг Балабулуқ туманида НАТО авиациясининг бомбардировкаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 124 кишига етгани айтилди. Бу ҳақда вилоятнинг хавфсизлик хизмати бошлиғи полковник Абдул Ғаффор Ватандар маълумот берди, дейилади хабарда.
23:40 - Ўзбекистон ҳукумати раҳбарлари Қоҳирада музокаралар ўтказмоқда
Кеча Қоҳирада савдо-иқтисодий ва илмий техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Миср ҳукуматлараро комиссиясининг олтинчи мажлиси ниҳоясига етган. Бу ҳақда икки мамлакатда ҳам айрим маҳаллий нашрлар хабар тарқатди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, Ўзбекистон томонига Бош вазир ўринбосари Рустам Қосимов раҳбарлик қилмоқда. Миср томонидан эса мамлакат ҳалқаро ҳамкорлик вазири Фаиз Абуннаг музокаралар олиб борган.
Мажлисларда тарафлар қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари юзасидан ҳамкорликка оид меморандум имзолаiди. Шунингдек, Қоҳира ва Тошкент шаҳарлари маъмурияти ўртасида ҳамкорликка оид келишув ва илмий-техникавий соҳаларда борди-келдилар расмийлаштирилган, дейди мухбиримиз.
23:15 - Тўйхона қон кўлига айлангач, Туркиядаги кичик қишлоқ мозорликка айлангандек
Ўтган куни Туркиянинг Мардин вилоятидаги кичик бир қишлоқда тўйхонага маскали ва қурроли одамларнинг ҳужуми натижасида 44 ёки 45 киши ўлган эди. Ҳали ҳам тўйхонага, аслида, ўша куни тўй эмас, туркчасига нишонлаш, ўзбекчасига унаштириш ва имом никоҳи ўқиш куни экан, ким ҳужум уюштиргани номаълум. Келин аввал бошқа йигит учун сўралганда, берилмаган экан. Ҳужум қилганлар – хафа бўлган йигит тарафдорлари бўлса керак, деган тахминлар бор холос.
Кеча-бугун 42 оила яшайдиган қишлоқ мотамхонага айланган. Мозорликда мини-экскаваторлар ёрдамида қабрлар қазилган. 6 ёш бола учун умумий қабр қилинган. Расмдан ҳам кўриниб турибдики, қишлоқ аҳлининг фарёди кўкларга чиқмоқда.
23:00 - Тошкентлик миршаб етти йилга кесилди
Яккасарой тумани ИИБ участка профилактика Бахтиёр Сирлибоев жиноят ишлари бўйича мазкур туман суди томонидан етти йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда хабар тарқатган Тошкент шаҳар прокуратураси миршабнинг маҳаллий “Караоке” тунги клуби қизларига нисбатан товламачилик қилгани айтилади. Бирданига 12 раққосани ҳибсга олган миршаб уларни озод қилиш эвазига тунги клуб хўжайинидан ҳар бир қиў учун 250 АҚШ долларидан пул талаб қилган. Тунги клубнинг миршаблардан юқорироқдаги ҳомийлари эса доллар илинжидаги миршабни қўлга туширганлар, дейди мухбиримиз.
22:45 - Андижонлик журналистнинг апеллация суди ўтди, ҳукм ўзгармади
Бугун жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди туҳмат, ҳақорат ва безориликда айбланаётган 64 ёшли журналист Кушодбек Усмоновнинг жиноят ишини апеллация босқичида кўриб тугатди. Журналистнинг рафиқаси Насиба Абдуллаеванинг мухбиримизга айтишича, Кушодбек Усмоновнинг барча талаб ва илтимосномалари рад этилди. Унга нисбатан Асака тумани судининг ярим йилга озодликдан маҳрум этиш бўйича ўқиган ҳукми ўз кучида қолдирилди, дейди мухбиримиз.
Эслатиб ўтамиз, журналист шу йилнинг 10 январида Асака тумани ИИБ томонидан ҳибсга олинган. Суд ҳукмига кўра жазо муддати унинг ҳибсга олинган кунидан ҳисобланишини инобатга олсак, журналист шу йилнинг 10 июлида озодликка чиқарилади. Шунга қарамай Олий судга кассация тартибида шикоят бермоқчимиз, журналистнинг айбсизлигини исботлашмоқчимиз, деди унинг адвокати.
22:30 - Россия НАТОдан қасд олиш учун 2 дипломатни ҳайдади
Бир неча кун авва НАТО қошидаги Россия ваколатихонасининг икки ходимини жосуслик айби билан Бельгиядан чиқариб юборган эди. Россия аввал катта дўқ-пўписалар қилиб кўрди. Натижаси бўлмагандан кейин, НАТОга симметрик жавоб бериб, унинг икки дипломатни Москвадан ҳайдади.
Бу икки дипломат НАТОга ишласа ҳам, расмий жиҳатдан Канаданинг элчихонса ходимлари ҳисобланишар экан. Булар – НАТОнинг Россиядаги Информбюро раҳбари Изабель Франсуа ва унинг ҳамкасби Марк Опгенрот.
НАТОнинг бу хусусдаги баёнотида Россиянинг қарори бўйича афсуслик билдирилиб, унинг контрпродуктив эканлиги айтилган. Канада Ташқи ишлар вазири Россиянинг ўз мамлакатидаги элчисини вазирликка чақирган. Россиянинг НАТОдаги вакили Дмитирий Рогозин эса, Россия-НАТО урушига нуқта қўқиб, муносабатларда янги саҳифа очиш кеаклигини гапирган. Ваҳоланки, уруш энди бошланмоқда.
22:15> - Янги вирус гриппи ҳам дейилаётган касаллик Польшага ҳам етиб борди
Бу ҳақда Reuters ҳабар тарқатди. Польшадаги бу биринчи ҳолат бўйича, 58 ёшли аёл даволанмоқда. У яқинда АҚШдан қайтган.
22:00 - Россияда одамфуруш юртдошимиз уч йилга озодликдан маҳрум қилинди
Москва шаҳар Солнцевo тумани суди 41 ёшли юртдошимиз Дилором Холиқовани одамфурушликда айблаб, уч йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда хабар қилган «Росбальт» ахборот ширкати Дилоромнинг икки ўзбек қизини Москва супермаркетларида ишлатиш ваъдаси билан жинсий экспулатацияга мажбур қилганини таъкидлади. Ўтган йилнинг 17 майида жабрланувчилар Москва шаҳар миршаблари томонидан сауналардан бирида ҳибсга олинган. Холиқовага нисбатан ўқилган ҳукм юқори инстанцияларда ўзгаришсиз қолдирилган.
21:30 - Фарғоналик терговчилар қирғиз йигитини қийнаб ўлдиришган
“Озодлик овози” интернет нашрининг ёзишича, Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Бозорқўрғон туманида яшовчи Мамадалиевлар оиласи хонадон фарзанди Нозимнинг Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қийнаб ўлдирилганини иддао қилишмоқда. 35 яшар қирғиз йигити Ўзбекистонга топилмалар идорасидан маълумотнома олиш учун келганди. Маълум бўлишича, Нозим Фарғона вилояти прокуратураси тмонидан фирибгарликдан айбланиб, қидирувга берилган экан. Маълумотнома баҳонасида келган йигит қўлга тушибди, терговларга жалб қилинган.
Бироқ Фарғона вилояти суд тиббиёт экспертизаси қўшни мамлакат фуқаросининг ўлими сабабларини жигар циррози ва ўткир сурункали сил (туберклёз) билан боғламоқда, дейди мухбиримиз.
21:00 - Эронда қамалган Америкалик журналист очликни тўхтатди
АҚШ фойдасига жосусликда айбланиб, 8 йилга озодликдан маҳрум этилган Америкалик журналист Роксана Сабери қамоқхона очлик эълон қилгани ҳақида аввал хабар берган эдик. CNN мухбири бугун берган хабарга кўра, Роксана Сабери икки ҳафта давом этган очлик акциясини тўхтатган.
32 ёшли журналист икки ҳафтадан бери фақат сув ичмоқда эди. У билан қамоқхонада учрашган ота-онаси очликни тўхтатишни сўрашган ва ота Резенинг айтишича, Роксана душанба кунидан овқат ейишни бошлаган.
Маълумки, Роксана Сабери маҳкама қарорини бекор қилиш талаби билан юқори маҳкама инстанцияларига мурожаат қилган ва натижани кутмоқда.
20:10 - Пентагон раҳбари Гейтс кутилмаганда Афғонистонга келди
Аввалдан эълон қилинмаган ташриф билан Пентагон раҳбари Роберт Гейтс бугун Афғонистонга келди, деб хабар беради Reuters.
Обама маъмурияти ичида қирғийлардан деб ҳисобланадиган Гейтснинг кутилмаган ташрифи икки воқеа билан боғлиқ бўлиши мумкин, дейди “Ҳаракат” мухбири. Биринчидан, бир неча соат аввал Америка авиацияси зарбидан Афғонистонда ўнлаб тинч аҳоли ҳалок бўлгани тўғрисида хабар тарқалди. Халқаро Қизил Хоч комиссияси бу ахборотни тасдиқлади. Америкаликлар бу фожани текширишга киришишди. Иккинчиси, бугун кечроқ Вашингтонда Афғонистон президенти Хамид Карзай Барак Обама билан учрашади.
Гейтснинг вазифаси бугунги фожеали воқеа ва умуман АФғонистондаги урушнинг кетиши ҳақида ўз президентига оператив ҳисобот тайёрлаш.
19:45 - Aгрoбизнeс учун ёрдам бериши керак бўлган кўргазма Тошкентда очилди
“Ўзэкспoмaркaз”дa қишлoқ xўжaлиги учун минитexнoлoгиялaр вa иxчaм ускунaлaрнинг тўртинчи Xaлқaрo иxтисoслaштирилгaн “Uzbekistan Agrominitech Expo-2009” кўргaзмa-сaвдocи oчилди, деб хабар қилган ЎзА агентлиги, тaдбир Ўзбeкистoн Рeспубликaси Тaшқи иқтисoдий aлoқaлaр, инвeстициялaр вa сaвдo вaзирлиги, Сaвдo-сaнoaт пaлaтaси вa Ўзбeкистoн фeрмeр xўжaликлaри уюшмaси тoмoнидaн тaшкил қилинганини ҳам билдиради. Кўргaзмaнинг oчилишидa Ўзбeкистoн Рeспубликaси Бoш вaзирининг ўринбoсaри Э.Шoисмaтoв иштирoк этибди.
Табиий, хабар “Прeзидeнт Ислoм Кaримoв рaҳнaмoлигидa иқтисoдиётнинг қишлoқ xўжaлик сoҳaсидa aмaлгa oширилaётгaн” оламшумул ишларни олқишлаш ва унинг шаънига мақтовлар ўқишдан бошланади.
Хабарнинг мазмуни эса шундай. 2006-2008 йиллaрдa ўткaзилгaн кўргaзмaлaрдa дунёнинг 25 дaвлaтидaн 190 дaн oртиқ кoмпaния, рeспубликaмизнинг турли ҳудудлaридaги aгрoфирмaлaр, фeрмeр xўжaликлaри ҳaмдa тaдбиркoрлик субъeктлaридaн 15 минг нaфaрдaн зиёд вaкил иштирoк этган. Бу йилги кўргазмада эса, тaқдим этилaётгaн ускунaлaр сифaтигa aлoҳидa эътибoр қaрaтилмoқдa. Дeмaк, фeрмeрлaримиз энди тexникa вa тexнoлoгиялaрни ҳaр тoмoнлaмa пуxтa ўйлaб тaнлaйди.
Мисол сифатида, кўргaзмaдa Рoссиянинг “Виникс” кoмпaнияси нoн вa қaндoлaтчилик мaҳсулoтлaри ишлaб чиқaриш, фaст-фуд, кир ювиш вa кимёвий тoзaлaш кoрxoнaлaри учун кeнг турдaги ускунaлaр, умумий oвқaтлaниш кoрxoнaлaри учун жиҳoзлaр кoмплeксини нaмoйиш этаётгани кўрсатилади ва “Виникс” кoмпaнияси бoш дирeктoри Виктoр Смирнoвнинг “Тaъкидлaш кeрaкки, ускунaлaримизни ўзбeк сўмигa сoтaмиз, улaрни oлиб кeлиш, мoнтaж қилиш, илк мaҳсулoт ишлaб чиқaрилишигaчa бўлгaн ишлaрни ўз зиммaмизгa oлaмиз” деган сўзлари келтирилади.
Йўл, монтаж ва шу каби ҳаражатларни ўз бўйнига олиш яхши нарса, дейди “Ҳаракат” мухбири, аммо бу капания ҳеч қандай қадри бўмаган ўзбек сўмига мол сотмоқчи эканлиги - гап ҳеч ким олмайдиган моллар ҳақида кетмяптими, деган шубҳа уйғотади. Бунинг устига, хабарда бошқа конкрет ёки уммлаштирилган мислолар келтиримагани ҳам ғалати.
18:45 - Ғалаба куни яқин, аммо жамият муаммолари ечилмасдан қолмоқда
Совет замонида фашистлар Олмонияси устидан қозонилган Ғалаба куни сифатида нишонлаб келинган 9 май яқинлашар экан, Ўзбекистонда уруш ветеранлари билан учрашувлар бўлаётгани ҳақида, ва умуман, уруш ветеранлари билан боғлиқ хабарлар кўпаймоқда. Ўзбекистонда ҳозир 9 май Ғалаба куни эмас, Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланади. Ўз-ўзидан маълумки, асосан Улуғ ватан уруши қатнашчилари хотираланади, ўша урушнинг Сокет томонида туриб уришган ва ҳаётда бўлган қатнашчилари ҳамда қаҳрамоналри қадрланади.
Бу уруш ўзбек халқининг ҳам тарихида буюк ва ўчмас излар, кўпроқ, фожеали излар қолдирган воқеадир. Бунинг устига, бу урушда қарши тарфда туриб жанг қилган минглаб ўзбеклар бор. Табиий, гап Туркистон Легионининг аскарлари ҳақида кетмоқда. Тарихимиз шундай фожеавий чалкаш ва қарама-қаршиликларга тўла экан, турли авлод вакиллари ва қонли урушда турли тарфида турган одамларни яраштириш, умумий қадриятлар атрофида бирлаштириш жуда муҳимдир.
Лекин, ҳозирги режим бундай масалалар билан қизиқмайди, қизиқадиганларга ўз фикрини айтиш учун имкон бермайди. Чунки ҳозирги ҳокимият ва унинг раҳбари Ислом Карим ҳамма нарсада энг осон йўлни қидиради. Аммо, ҳар доим ҳам энг осон йўл - энг яхши йўл бўлавермайди. Кўп ҳолларда тиканли йўллардан ўтиш энг фойдали йўл бўлади. Масалан “Янги уй қурмасдан, эскисини бузма” сиёсатига асосланган йўл энг осон йўл кўринди. Аммо, унинг оқибатида мамлакатимзда нафақат иқтисод, балки, ҳаётнинг ҳамма жабҳалари инқирозга кирди.
Хуллас, ўзбек жамиятининг ҳамма муаммолари, хусусан, урушнинг турли тарафида турган миллатдошларимизни яраштириш, жамиятда гармония яратиш - ахир бир кун ҳокимиятга келиши муқаррар бўлган демократларнинг зиммаисга қолади.
17:00 - Ўзбеклар кўп Швецияда бир аёл янги вирус гриппига чалингани тасдиқланди
Бу мамлактда яқинда АҚШга бориб келган бир аёл A/H1N1 вирусли гриппга дучор бўлгани расман тасдиқланди. У ҳозир тузалиб кетган.
Швеция ҳозир узбек сиёсий қочқинларига дунёда энг паноҳ бераётган мамлат бўлгани сабабли, охири хайрли бўлган бу хабар биз учун яна ҳам хайрлидир, дейди швециялик мухбиримиз.
13:15 - Гуржистонда НАТОнинг ҳарбий машғулотлари бошланди
Гуржистон ҳудудларида НАТОга кирувчи ва у билан ҳамкорлик қулувчи мамлакатлар қўшинларининг машқлари бошланди. Маълумки, Россия бу машқларни ўтказтирмаслик учун мисли кўрилмаган ҳаракатлар қилди. Унинг босими остида Латвия, Эстония, Қозоғистон, Молдова, Сербия ва Арманистон машқларда қатнашишдан бош тортишди. Кеча Гуржистондаги ҳарбий исён ҳам русларнинг таъсирида шу машқларнинг олдини олиш учун қилинган акция деб баҳоланмоқда.
Дунё хабар агенликлари, хусусан русларнинг оммавий ахборот воситалари бугун Гуржистон расмийларига асосланиб, ҳарбий машқлар бошланганини билдиришди. Бу - Саакашвилининг Москва устидан яна бир ғалабасидир.
12:30 - Янги вирус гриппининг тарқалиши ҳақида сўнги статистик маълумотлар
Кеча Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Тишкилоти (ЖСТ) тарқатган ҳабарга кўра, A/H1N1 гриппи дунёнинг 21 давлатида тарқалган ва бу касалликка 1124 киши чалинган. 26 одам (Мексикада 25 ва АҚШда 1) ўлган.
Ҳозирда бу вирус кенг тарқалган ҳудудлар қуйидагилардир:
- Мексикада – 590 киши
- АҚШда – 286
- Канадада - 140
- Испанияда – 54
- Буюк Британияда - 18
- Олмонияда – 8
- Янги Зеландияда – 6
- Исроилда – 4
- Францияда – 4
- Сальвадорда – 2
- Италияда – 2.
A/H1N1 гриппи биттадан тарқалган ҳудудлар:
- Австрия
- Хитой
- Коста-Рика
- Колумбия
- Дания
- Ирландия
- Нидерландия (Ҳолландия)
- Португалия
- Корея Республикаси (Жанубий Корея)
- Гватемала.
Бу маълумотлар кун эмас, соат сайин ўзгариб турибди. Масалан, бу рақамлар эълон қилингандан кейин АҚШда яна бир одам ўлган.
11:00 - Под Москвой задержаны подозреваемые в убийстве гражданина Узбекистана
В правоохранительных органах Московской области сообщили о задержании подростков, подозреваемых в убийстве гражданина Узбекистана.
19 апреля в больницу города Домодедово с побоями был доставлен гражданин Узбекистана, который при оказании медицинской помощи скончался. Судебно-медицинская экспертиза показала, что смерть наступила в результате закрытой черепно-мозговой травмы.
В ходе проведения оперативно-розыскных мероприятий были задержаны подозреваемые в преступлении. Ими оказались 14-летний ученик лицея, 18-летний студент одного из московских вузов, а также 16-летний ученик вечерней школы.
«Мотивы преступления сейчас устанавливаются, рассматриваются все версии, в том числе не исключено, что нападение на гражданина Узбекистана подростки могли совершить на национальной почве», - сказал источник. // ИТАР-ТАСС
9:10 - Зино қилган эронли бир эркак тошбўрон қилиб ўлдирилган
Эрон матбуотида тарқатилган бир хабарга оид воқеа Туркиянинг “Миллиёт” газетасида шундай ёритилди.
Эроннинг шимолидаги Рашт шаҳарчасида зино қилишда айбланган 30 ёшли Вали Озод шариат биноан суд қилингач, тошбўрон қилиб ўлдиришга маҳкум қилинган ва шу йил 5 март куни тўшбўрон қилиб ўлдирилган. Вали Озод билан зино қилишда айбланган аёл қилган ишидан пушаймон бўлгани учун оқланган. Бу – Эронда сўнги 4 йилда тошбўрон қилиб ўлдирилган 5-чи одам экан.
Бошқа газеталарда бу воқеанинг тафсилотлари ҳам берилган. Маълум бўлишича, шариат қонунларига кўра, Вали Озод белигача қумга кўмилган ва бир урганда ўлдирмайдиган катталикдаги тошлар билан бўронга тутилган ва ўлган. Каттароқ тош билан бир урганда ўлдириш мумкин эмас экан.
Эр хотинидан ажралиш учун қандай гувоҳларнинг олдида неча марта “талоқ” дейилиши кераклигини интернет сайтларда муҳокама қилишни яхши кўрадиган ўзбек ислом уламолари тошбўрон ҳақида ҳам таҳлиллар беришса яхши бўларди. Масалан, нима учун одамни каттароқ тош билан бир уришдаёқ ўлдириб ташлаш мумкин эмас?
Улар бу саволга қандай жавоб беришларидан қатъий назар, кўриниб турибдики, Ислом дунёсини бундай шармандаликлардан қутқариш учун Исломда ислоҳотлар қилиниши керак.
7:30 - Тифлисда сиёсий фанлар доктори жосусликда гумон қилиниб ҳибсга олинди
Гуржистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан жосусликда гумонланаётган сиёсат фанлар доктори, халқаро алоқалар эксперти Вахтанг Маисай ҳибсга олинди.
Бу ҳақда хабар тарқатган русларнинг “Новости” агентлиги Маисайнинг яқинларига асосланиб, у университетда қўлга олингани, кейинроқ унинг уйида тинтув ўтказилганини билдиради. Тинтув пайтида компьютер и дисклар терговда ишлатиш учун олинган. Бу ҳақда Гуржистон ИИВ ҳеч қандай шарх бермабди.
Гуржистондаги аҳвол ва бу хабарнинг дарҳол руслар тарфидан тарқатилишидан тахмин қилиш мумкинки, у фан доктори ростдан ҳам жосуслик билан шуғулланган ва русларнинг фойдасига шуғулланган.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения