23:50 - АҚШ дунё бўйича соғлиқни сақлашга $63 млрд маблағ ажратади
23:40 - Россия отменила встречу с министрами стран НАТО
23:30 - Гуржистон ИИВ исёндан сўнг 13 фуқаро - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:50 - АҚШ дунё бўйича соғлиқни сақлашга $63 млрд маблағ ажратади
23:40 - Россия отменила встречу с министрами стран НАТО
23:30 - Гуржистон ИИВ исёндан сўнг 13 фуқаро - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

05 May 2009
03:00 - 23:50 - АҚШ дунё бўйича соғлиқни сақлашга $63 млрд маблағ ажратади
23:40 - Россия отменила встречу с министрами стран НАТО
23:30 - Гуржистон ИИВ исёндан сўнг 13 фуқаро

23:50 - АҚШ дунё бўйича соғлиқни сақлашга $63 млрд маблағ ажратади

Reuters агентлиги тарқатган хабарда билдирилишича, АҚШ президенти Барак Обама Конгрессга $63 млрд маблағи бўлган махсус фонд яратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини яқинда тақдим этади.

Дунё мифёсида фаолият кўрсатадиган бу Фонднинг маблағи СПИД, тропик ва бошқа касалликларга қарши курашиш ва уларни даволашга сарфланади, дебди Давлат Котибининг ўринбосари Жек Лью.

23:40 - Россия отменила встречу с министрами стран НАТО

НАТО не готова к возобновлению нормальных отношений с Россией, поэтому министерская встреча Совета Россия - НАТО не состоится, заявил постпред России при НАТО Дмитрий Рогозин. В то же время диалог на уровне послов будет продолжен.

В результате «хамского демарша альянса в отношении российских дипломатов» и «неадекватных действий» в плане учений в Грузии «я вынужден констатировать, что альянс не готов к возобновлению политического диалога с Россией», констатировал он.

«В этом контексте я вынужден заявить, что министерская встреча Совета Россия – НАТО в установленные сроки не состоится», – подчеркнул он. // ИТАР-ТАСС

23:30 - Гуржистон ИИВ исёндан сўнг 13 фуқарони ва 500 ҳарбийни қўлга олди

“Гуржистон янгиликлари” ҳабарига кўра, мамлакат ИИВ томонидан Мухрованидаги танк батальонидаги ҳарбий исёнга доир иш юзасидан 13 фуқаро қўлга олинган, ярим минг ҳарбий сўроқ қилинмоқда. Қўлга олинганларнинг исм, фамилиялари ошкор қилинмаябди.

500 га яқин ҳарбий Тбилиси яқинидаги Мудофаа вазирлигининг 4-бригадаси ҳудудида сўроқ қилинмоқда. Бундан олдин улар билан президент Михаил Саакашвили учрашганди.

23:15 - "Янги" етти террористик ташкилот ҳақида

Кечаги хабаримизда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) Котибияти матбуот хизмати мазкур тузилма доирасида экстремистик жамоалар деб тан олинган ташкилотлар сонини 22 дан 29 тага чиқаргани тилга олинганди.

“Озодлик” радиосига кўра, рўйхатга киритилган шу 7 ташкилот қуйидагилар:

“Жамоати таблиғ”¸ “Марказий Осиë мужоҳидлари жамоати”¸ “Мужоҳидлар жамоати исломий жиҳоди”¸ “Салафия”¸ “Исломий Мағрибдаги Ал-Қоида”¸ “Тожикистони озод” ва “Нурчилар”.

23:00 - Zeromax Россиянинг яқин ўтмишидаги “ёввойи хусусийлаштириш” йўлидан бормоқда

Президентнинг тўнғич қизи Гулнора Карим васийлигидаги Zeromax ширкати мамлакат бўйлаб салб юришларини давом эттирмоқда. Вести.Уз ахборот тармоғи тарқатган маълумотга кўра, ширкат назоратидаги “Кўкдумалоқ Газ” ўзбек-швейцар қўшма корхонаси шу ой сўнгига қадар Қашқадарё вилояти ҳудудидаги Кўкдумалоқ газ конида янги қурилмаларини ишга туширади. Лойиҳа қиймати 265 миллон АҚШ доллари экани айтилаётган мазкур иншоот йилига 1,6 миллиард куб метр газни қайта ишлаш имконини берармиш.

Мазкур ҳаракатлар СССР парчалангандан кейинги йилларида Россия Федерациясида юз берган жараёнларни эсга солади. Ўшанда илдиз отган коррупция туфайли Березовский, Ходорковский сингари бойларнинг ошиғи олчи бўлган, кўп тармоқли назоратсиз хусусий ширкатлар мамлакатни талон-тарож қилганди. Русларнинг эски тарихидан руҳланган Гулноранинг иштаҳаси энди очилганга ўхшайди, дейди мухбиримиз.

22:40 - Арманистон қўшниси Гуржистонда ўтадиган НАТО машғулотларида иштирок этмайди

Гуржистонда шу йилнинг 6 майидан 1 июнигача бўлиб ўтадиган НАТО ўқув машғулотларида Арманистон иштирок этмайди. Бу ҳақда ОАВда тарқалган ҳабарларни сешанба куни Арманистон Мудофаа Вазирлиги тасдиқлади.

Арманистон Россиянинг босими остида бу машғулотлардан аввлақачон воз кечиш ниятида эди, айни замонда, Ғарбнинг реакциясидан ҳайиқарди. Шубҳа йўқки, арманилар бугун Гуржистонда бўлган воқеалардан ўзларини Ғарб олдида оқлаш учун фойдаланмоқчилар.

22:30 - Польша Россия билан яхши алоқаларни яхшилаштиришни истайди

Бугун ишчи ташриф билан Москвага келган Польша Ташқи Ишлар вазири Радослав Сикорский сўзларига кўра, Польша Россия билан яхши алоқаларга эришишга умид қилмоқда. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС ҳабар қилади.

“Ҳозирда Польша кўплаб мамлакатлар билан ўзаро алоқаларда муваффақиятга эришмоқда. Россия билан ҳам яхши алоқаларга эришишга умид қиламиз”, - дебди вазир. Эртага у Россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан ўзаро икки томонлама алоқалар ва Европа хавфсизлиги масалалари бўйича музокаралар олиб боради.

Лекин бир нарса аниқки, Польша Россиядан кўпроқ Ғарбга орқа қилар экан, Россиянинг ҳозирги ҳукмдарлари у билан алоқаларни яхшиламайдилар. Радослав Сикорский ҳам буни яхши тушунади, аммо, сиёсат учун юқоридаги каби гапларни айтади.

22:20 - Озарбойжоннинг ҳукмдори ўзбек ҳамкасбига ҳамдардлик билдирди

Бугун Озарбойжон Президенти Илҳом Алиев ўзбекистонлик ҳамкасби Ислом Каримга Қашқадарёда 2 май кечасида автоҳалокат туфайли қурбон берилган юртдошларимиз туфайли ҳамдардлик телеграммасини юборган. Бу ҳақда ёзган озарбойжон оммавий ахборот воситалари (масалан, day.az интернет сайти) Илҳом Алиевнинг марҳумлар қариндошлари, яқинлари дардига шериклигини таъкидлашмоқда.


22:10 - Исроил президенти Шимон Перес икки ойдан сўнг Тошкентга келади

Ҳали на Исроил, на Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги даражасида тасдиқланмаган маълумотга кўра, шу йилнинг июль ойида мамлакат президенти Шимон Переснинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.

Шу сабабли бўлса керак, Исроилнинг мамлакатимиздаги элчиси Хиллел Нюман бир қанча оммавий ахборот воситаларига интервью берди ва Исрои-Ўзбекистон алоқалари юксак даражада эканлини кўрсатишга ҳаракат қилди. Аммо, майдачуйда мислоллар келтиришдан нарига ўтолмади.

Масалан, унинг айтишича, Исроил Ўзбекистонда тегишли тиббий хизмат кўрсатадиган каттагина ташхис маркази очмоқчи экан. Марказ очилиши даврида кишиларга 10 минг дозадан ортиқ инсулин воситаси бепул тарқатилиб, кўз катарактасини даволаш бўйича жарроҳлар гуруҳи фаолияти аввалида бепул хизмат кўрсатишиди. Элчига кўра, Исроил яқин истиқболда ўзбекистонликлар билан қишлоқ хўжалиги, уяли алоқа тизими соҳаларида ҳамкорликларни кенгайтирмоқчи.

22:00 - A-300-600F учоғи Нaвoийгa кeлди

“Ўзбeкистoн ҳaвo йўллaри” миллий aвиaкoмпaнияси вa “Кoрeaн Aир” кoмпaнияси ўртaсидa иккитa юк тaшувчи ҳaвo кeмaсини лизинг aсoсидa ўзбек ширкатига еткaзиб бeриш тўғрисидaги шaртнoмaгa мувoфиқ, “Нaвoий” aэрoпoртигa Сeулдaн иккинчи A-300-600F сaмoлёти учиб кeлди, деб хабар беради ЎзА.

“Ўзбeкистoн ҳaвo йўллaри” миллий aвиaкoмпaнияси мaтбуoт xизмaтининг маълум қилишичa, «Нaвoий» xaлқaрo aэрoпoрти, қўшмa глoбaл тaрмoқни шaкллaнтириш лoйиҳaсигa мувoфиқ, юк тaшувчи сaмoлётлaр учун қўнaлғa сифaтидa бeлгилaнди. Ушбу тaрмoқ, ўз нaвбaтидa, Oсиёдaн Еврoпaгa вa Еврoпaдaн Oсиёгa жўнaтилaдигaн юклaр oқимини “Нaвoий” aэрoпoрти oрқaли бирлaштиришгa xизмaт қилaди. Прeзидeнт Ислoм Кaримoв тaшaббуси билaн Ўзбeкистoндa тaшкил этилaётгaн биринчи эркин индустриaл-иқтисoдий зoнaдa муҳим бoғлoвчи бўғингa aйлaнaди.

“Ўзбeкистoн ҳaвo йўллaри” миллий aвиaкoмпaнияси Дeҳли, Бaнгкoк, Мoсквa йўнaлишлaри бўйичa юк тaшишни рeжaлaштирмoқдa. Кeйинчaлик эсa ҳaм Oсиё, ҳaм Еврoпa йўнaлишлaри бўйичa пaрвoзлaр кўпaйтирилaди.

21:50 - Ҳоким фермерларни ҳақорат қилиш билан чекланди, миршаббоши уларни қамамоқчи

Куни кеча Сирдарё вилояти Оқ олтин тумани Усмон Носир фермерлар уюшмасида мажлис ўтказган туман ҳокими Камолиддин Сулаймонов Президентнинг 3077-сонли Фармойиши юзасидан судга мурожаат қилган фермерларни бўралатиб сўкди. Обрўсизланган фермерлардан бири: “Ҳоким бува, гўрда ётган онамизни тинч қўйинг” дегани учун туман ИИБ бошлиғи Эркин Саидов ҳамманинг олдида унинг қўлига кишан солиб, ИИБга олиб кетди. Гўё, фермер ҳокимни ҳақорат қилган. Бу иш тафсилотларини аниқлаштириш, фермерларни ҳимоя қилиш билан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг сирдарёлик фаоллари шуғулланишмоқда.

Ҳоким Камолиддин Сулаймоновнинг илдизи бақувват, унинг катта ўғли Ўзбекистон Адлия вазирлигида бошқарма бошлиғи, укаси Жамолиддин эса Республика МХХнинг юқори лавозимли мулозими. Куёви Фарҳод Раҳмуталлаев эса Ўзбекистон Парламенти Қонунчилик палатаси депутатидир.

21:30 - АҚШда янги вирус гриппига чалинганлар сони 400 дан ошди

АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги медиклар тилида A/H1N1 вирус гриппи, матбуотда свайн (чўчқа) гриппи деб аталаётган касалликка дучор бўлганларнинг сони 403 кишига етганини маълум қилди.

Ксалларнинг сони, айниқса, Нью-Йоркда ошмоқда. Ҳозир бу мегашаҳарда 90 кишида бу касаллик симпnомлари борлиги тадиқланган.

21:00 - Гуржистон ҳарбий тўнтариш таҳликасидан қутилди

Бугун маҳаллий вақт билан қоқ пешин соатларида Гуржистонда ҳарбий исён бошлангани маълум бўлди. Гуржистон оммавий ахборот воситаларида (масалан, Грузия-Online интернет нашрида) тарқатилган хабарларга кўра, Ички ишлар вазирлигининг махсус қўшинлари (“спецназ”) таркибидаги бир бронетанк батальони мавжуд ҳокимиятга қарши исён қилди. Лекин, Тифлисдан 30 км узоқликдаги Мухровани ҳарбий базасида жойлашган бу батальон командири Мамука Горгишвили ҳукуматга бўйсинмалигини эълон қилишдан бошқа ҳеч нарса қилмаган. Кўринишидан, бу исённи тайёрлаганлар ўз сафларига бошқа ҳарбий қисмларнинг ҳам ўз-ўзидан қўшилиб кетишини кутишган. Аммо, бундай бўлмади.

Тахминан соат 15 лар атрофида ТВда чиққан президент Саакашвили исёнчиларга таслим бўлиш учун муддат берилганини айтди ва улар шундай қилсалар, бу факт уларнинг айбини юмшатувчи фактор бўлишини урғулади.

Исён бошқа ерларга тарқалмаганини ҳам айтган Гуржистон президенти яша шундай деди : “Биздаги информацияга кўра, Россия Федерацияси Гуржистондаги вазиятни яна ҳам кескинлаштириш иштиёқида. Биз шимолий қўшнимизга мурожаат қилиб, ўзини ҳар турли прововкациялардан четроқда тутишга чақирамиз, чунки провокациялар барибир ўтмайди”.

Бу чиқишдан кейин бир соат ўтар-ўтмас, Саакашвили шахсан исёнчи батальон турган шаҳарчага келди, соат 16 да исён битгани, исёнчилар раҳбари Гуржистон ҳарбийларига таслим бўлгани, баъзи одамлар қочишга улгургани билдирилди. Саакашвили батальон аскарлари билан учрашди.

Ички ишлар вазирлиги бу исённи далат тўнтаришига уриниш деб баҳолади ва бу тўнтаришнинг ташкилотчиси сифатида “Дельта” номли махсус отряднинг собиқ бошлиғи Гия Гваладзени ҳибсга олди, бир неча одам қидирувга берилди.

Яна шу соатларда Миллий гвардиянинг собиқ бошлиғи Коба Кабалазе ҳам тўнтариш ташаббусига алоқаси бор дея ҳибсга олинди.

Табиий, Россиянинг раҳабарлари, Кремлдагилардан тортиб, махсус хизматларнинг бошлиқларигача, Гуржистонда бўлаётган воқеаларга алоқалари йўқлигини эълон қилдилар, аммо, ҳар доимгидек, Гуржистон раҳбариятини ҳақоратловчи сўзлар ишлатишдан ўзларини тия олмадилар.

Гуржистон мухолифати эса, бу исён деб айтилаётган воқеанинг ўзи ҳам бўлмагани, ҳамма нарса ҳукумат тарафидан уюштирилган спектакль эканлиги, мухолифатнинг ҳеч нарсага алоқаси йўқлигини билдирди. Аммо, мавжуд вазиятни янада кескинлаштирмаслик учун бугунга режалаштирилган атомагистралларни бекитиб қўйиш акцияларини 3 кунга қолдирганини эълон қилди.

Маълуки, шу кунларда Гуржистон ҳудудларида НАТОга кирувчи ва у билан ҳамкорлик қулувчи мамлакатлар қўшинларининг машқлари бошланиши керак. Россия жон-жаҳди билан уни ўтказтирмасликка ҳаракат қилмоқда. Чунки, бу машқларнинг ўтказилиши НАТОнинг Кавказдаги мавқесини мустаҳкамлайди. Россиянинг босими остида Қозоғистон ва бир неча давлат бу машғулотларда иштирок этиш режасидан воз кечди. Шу кунларда Россия НАТО ва ЕИ билан алоқаларни кескинлаштириш ҳисобига бўлса ҳам бу машғулотларни тўхтатиш фикридан воз кечгани йўқ. Шу сабабли, Гурджистондаги исён ташаббусига Россиянинг алоқаси борлиги шубҳасиз.

Ягона мақсади Саакашвилини истеъфога жўнатиш бўлган мухолифатнининг ўта амбицияли лидерларининг кўзи реалликни кўрмай қолганиҳам ҳозир ҳаммага маълум бўлиб қолди. Бу аҳволда улар ҳар қандай қадам қилишга тайёрлар, ҳатто тактик маънода Россия билан ҳамкорлик қилишга, НАТО билан алоқаларни бузишга.

Лекин, яна бир нарса очиқча кўриниб турибдики, Гуржистон халқи бундай мухолифатни қўллаб-қувватламоқчи эмас. Гуржистон ҳукумати мухолифатга қарши ҳеч қадай куч ишлатмаётгани, унинг ҳамма ғайридемократик акцияларига чидаб келаётгани - халқаро майдонда Саакашвилининг обрўсини кескин оширмоқда.

11:00 - Абдураҳим Пўлат: “Юзга юз минг!” кампанияси тезлигини оширмоқда

Охирги икки кунда “Бирлик” Партияси Хоразм ва Наманган вилоят ташкилотларининг раислари Ҳайитбой Ёқуб ва Носир Зокирлар билан телефон орқали гаплашиб, 13 апрель куни эълон қилинган “Юзга юз минг!” кампаниясининг тезлигини ошириш учун нималар қилиш кераклиги ва мумкинлигини маслаҳатлашдим.

Табиий, ҳаммамиз тушунамизки, жойларда одамларнинг оддий турмуши, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ хабарларни кўча-кўйдан қидириб юриш замони эмас. Ривожланган мамлакатларда давлат идоралари ва муассасларини оммавий ахборот воситаларига маълумот тарқатишга мажбур қилувчи қонунлар бор.

Бизда ундай эмас. Давлат идораларининг ҳаёти ёпиқ эшиклар ортида кечади. Демак, мавжуд анъаналарни бузишга интилиш фақат хабарчилик эмас, демократияни, унинг ажралмас бир парчаси бўлмиш ошкороаликни олға суриш маъносида ҳам бизнинг вазифамиздир. Шу сабабли, сиёсий партия фаоллари ва айниқса ҳуқуқ ҳимоячилари ҳаётнинг ҳамма соҳаларига оид хабарларни топиш ва уни одамларга етказиш масалалари билан шуғулланишлари ғоят табиийдир.

Биз шу фикрлардан келиб чиқиб, ҳозир бошланган “Юзга юз минг!” кампаниясини давом эттириш учун ҳамма маҳалий демократларни жалб этиш, кампаниянинг асосий мақсади – фақатгина хабарчилик билан шуғулланадиган агентлик яратиш эмас, бу жараёндан “ёриб ўтиш” сифатида фойдаланиб, Ўзбекистонда мухолифатни янада жонлантириш, демократияни олға суришда ҳамлакор ҳаракатлар қилишдир, деган қароримиз қатъий эканлигида келишдик.

Хуллас, ҳозир қилаётган ишимиз “Юзга юз минг!” шиорининг биринчи қисмига оиддир. Яъни, ҳозирги мақсадимиз - ўқувчиларимизга бир кунда 100 та хабар етказиш интилиш.

Шу кунларда бизга ҳомийлик қилиш ниятида бўлган ва турли мамлакатрларда яшайдиган бир қатор ўзбек муҳожирлари билан гаплашдим ва уларнинг кутилмаган эътирозлари билан қаршилашдим. Гап шундаки, ҳозир бир кунда сайтимизда тарқатилаётган 15-20 хабар билан танишиб чиқиш ҳам бекорчи бўлмаган одамлар учун муаммога айланмоқда. Шу сабабли, хабарларни сайтда берилиши бошқачароқ бўлиши, маслан, улар структалаштирилган бўлиши лозим.

Мен уларга шу кунларда айнан шу масалани сафдошим Пўлат Охун билан гаплашганимни, хабарларни бўлимларга, масалан, сиёисй, иқтисодий, маданият, спорт ва бошқа турли хабарлар бўлимларига ажратиш, яъни струтуралашга келишганимизни айтдим. Бу иш назарий нуқтаи назардан осон бўлса ҳам, уни амлага ошириш меҳнат ва молиявий ресурсларга боғлиқ. Демак, уни ҳал этиш учун шиоримизнинг иккинчи қисми, яъни ўқувчиларимздан ёрдам олишни йўлга қўйишимиз керак. Секин-аста қўямиз ҳам.

Хуллас, ҳозирданоқ, “Юзга юз минг!” шиорининг иккала қисмини (ўқувчиларга хабар тарқатиш ва ўқувчилардан моддий ёрдам олишни) баравар олиб боришимиз керак. Мен шахсан ўзим потенциал ҳомийларимизга телефон қилиб, бизга ёрдам бериш чақириғини такрорламоқдаман. Бу чақириқнинг пўскалласи шундай.

Бу бошлаган муҳим ишимизни давом эттириш учун бизга ёрдам беринг. Бу – бизнинг шахсий ишимиз эмас. Ҳаммамизнинг ишимиз ва вазифамиз. Моддий ёрдам бериш ҳам ишга қўшилишдир. Ўзбеклар замонавий миллат эканлигини кўрсатишдир.

Бундай олийжаноб ишга қўшилишни истаганлар учун қуйидаги маълумотларни эслатамиз.

1. АҚШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг қуйидаги адресига юборишлари мумкин:

Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150

2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказоладилар:

Association Central Asia
IBAN = SE18 8000 0821 4999 4259 1562
SWIFT/BIC = SWEDSESS
Швециянинг ўзида яшаб, Швед кронида пул ўтказиш истаганлар учун банк ҳисоби:

Association Central Asia
Clearingnummer 8214-9
Kontonummer 994 259 156 2

Ҳамма ҳомийларимизга аввалдан миннатдорчилик билдираман.

9:25 - Белорус мухолифатининг фаоллари очлик эълон қилдилар

Кеча Белорус мухолифатининг лидерларидан бири Александр Козулин ва унинг 11 сафдоши очлик эълон қилдилар. Уларнинг талаби - уч нафар сиёсий маҳкумнинг озод этилиши.

Қамлаган уч бизнессмен ҳокимият тарафидан бир қатор портлашлар уюштириш ва ёнғин чиқаришда айбланадилар, лекин ҳалигача уларнинг айбдорлигини исботловчи бирон далил кўрсатилмаган. Бир оз аввал улар ҳам очлик эълон қилишган эди.

8:45 - АҚШ Федерал Резерв Системасидагилар иқтисоднинг бу йил тузалишидан умидвор

АҚШ Марказий Банк ролини ўйнайдигн Федерал Резерв Системасининг (ФРС) икки юксак мартабали мулозими бу мамлакатдаги рецессия, яъни ишлаб чиқаришнинг пасайиши, шу йилнинг охиригача битиши мумкин.

ФРСнинг Виржиния ва Канзас шаҳри бўлимларининг прпезидентлари Жеффрей Лакер ва Томас Хоениг АҚШда қачон рецессия битиши ҳақида бир-биридан бир оз фарқли фикр билдирдилар.

Шарлотта шаҳрида Виржиния штати бизнесс лидерлари олдида чиқиш қилган Жеффрей Лакер истеъмолчиларга берилган имконлар ва иқтисодга қилинга ўхшаши йўқ инъкциялар натижасида йилнинг охирида ўсиш бошланади.

Нью-Йоркда чиқиш қилган Хоениг эса, иқтисоднинг келажаги хусусида унчалик ишонч билан гапирмаса ҳам, 2010 йилнинг бошида рецессия битиши, секин ва барқарор ўсиш бошланишини гапирди.

Ўй-жой қурилиш секторида оид яқинда эълон қилинган рақамлар ҳам рецессиянинг ёмон босқичлари орқада қолганини кўрсатмоқда.

Иккала мулозим ҳам иқтисод тузалишга бошлаганда инфляциянинг ортиш хавфи борлигини ФРС унутмалиги кераклиги урғуладилар. Улар бу хусусда ўз таклифларини билдирганлар, хусусан ФРСнинг пул қарз беришда ноль фоиз атрофида фойда олиш cхемаси ҳозирча давом этиши кераклигини гапирдилар. // Reuters

8:00 - Tagesspiegel: война в Грузии привела к «Восточному партнерству»

Европа срочно нуждается в новой восточной политике, если ей небезразлично, что происходит в соседнем регионе, пишет Tagesspiegel.

В связи с намеченным на ближайшую неделю подписанием программы «Восточное партнерство» между Евросоюзом и постсоветскими государствами – Украиной, Белоруссией, Молдавией, Грузией, Арменией и Азербайджаном - издание обращает внимание на необходимость пересмотра восточной политики ЕС.

Двадцать лет спустя после падения «железного занавеса» Евросоюз все еще не смог найти ответ на вопрос, как быть с соседями в Восточной Европе и на южном Кавказе. Самое время для инициативы, подобной программе «Восточное партнерство», ведь до сих пор Евросоюз не смог представить для этого региона убедительной концепции. Существует, правда, европейская политика соседства, но ее инструменты не делают различий между Марокко и Молдавией, Алжиром и Азербайджаном. Только война в Грузии «растормошила» европейцев и ускорила появление новой инициативы. // «Газета.Ru»

6:00 - Чўчқа гриппига қарши Ўзбекистонда ҳам прoфилaктик чoрaлaр кучaйтирилмoқдa

Жaҳoн oммaвий axбoрoт вoситaлaридa Мексикaдa тaрқaлгaн ўткир респирaтoр кaсaллиги – «чўчқa гриппи»нинг AҚШ, Еврoпa вa Oсиё мaмлaкaтлaригa xaвф сoлaётгaни қaйд этилмoқдa, дейилади ЎзАнинг хабарида. Бу агентлик ўзи хабар қилаётган ҳар қандай воқеани президент Ислом Карим номи билан боғлашини ўқувчиларимизга кўп марта англатганмиз. Аммо, бу сафар ундай қилинмабди, чўчқа гриппи Ислом Каримга боғланмапти.

Хабарнинг асл мақсади Сурxoндaрё вилoятидa ҳaм турли юқумли кaсaлликлaр, xусусaн, «чўчқa гриппи»нинг кириб келиши вa тaрқaлишининг oлдини oлиш юзaсидaн кенг қaмрoвли ишлaр aмaлгa oширилаётганини кўрсатиш экан.

Маълум бўлишича, шу мақсадда вилoят дaвлaт сaнитaрия-эпидемиoлoгия нaзoрaти мaркaзи мутaxaссислaри тиббиёт xoдимлaри билaн ҳaмкoрликдa жoйлaрдa прoфилaктикa тaдбирлaрини кучaйтирмoқдa.

Конкрет ишлар ҳам бажарилган. Масалан, ичимлик вa oқaвa сувлaрдaн нaмунaлaр oлиниб, тaҳлил қилинмоқда. Вилoятнинг чэгарa ҳудудлaридaги тўрттa сaнитaрия-нaзoрaт пoстидa тиббиёт xoдимлaри термoметр, ҳимoя кийимлaри, дезинфексиялoвчи мoддaлaр вa бoшқa зaрур жиҳoзлaр билaн таъминлaнди. Бoжxoнa кoмплекслaридa aвтoулoвлaр учун мaxсус сув сиғимигa эга бўлгaн дезбaрерлaр, пиёдa йўлoвчилaр учун дезкoвриклaр тaшкил этилди.

Мутaxaссислaрнинг фикричa, дейди ЎзА мухбири, «чўчқa гриппи» билaн oғригaн бемoрнинг тaнa ҳaрoрaти кўтaрилиб, ҳoлсизлик кузaтилaди. Йўтaл безoвтa қилaди. Мушaклaрдa кучли oғриқ пaйдo бўлaди.

Мaзкур кaсaллик эпидемиoлoгияси, клиникaси, тaшxиси вa дaвoлaш-прoфилaктикaси бўйичa тиббиёт xoдимлaрининг мaлaкaсини oшириш учун вилoятдa ўқув-семинaрлaр ўткaзиш йўлгa қўйилди. Мaмлaкaтимиздa, xусусaн, Сурxoндaрё вилoятидa эпидемиoлoгик бaрқaрoр вaзият сaқлaнмoқдa. Бирoқ, ҳaр бир киши ўз сaлoмaтлиги учун, aввaлo, ўзи мaсъулдир. Сaнитaрия-гигиенa қoидaлaригa риoя етиш сoғлoм турмуш кечиришнинг муҳим oмили экaнини унутмaслик лoзим.

Хуллас, ўзбеклар унутманг, ўзинг учун ўл етим деган мақол ҳам ишлаши керак. Ҳар қандай хасталикни, чўчқа гриппини ҳам ўзимиз тузатамиз.

5:00 - Туркияда тўйхонага қуролли ҳужум натижасида 45 киши ўлдирилди, ярадорлар бор

Туркиянинг жанубий шарқида, Сурия билан чегарадош Мардин вилоятининг қишлоқларидан бирида никоҳ тўйи бўлаётган жойга юзига маска тақилган, автомат ва гранаталар билан қуролланга 5-6 кишилик гуруҳ ҳужум қилган. Тўйхона қон кўлига айланган. 45 киши ўлган, 6 киши яраланган. Ўлган ва ярадорларнинг кўпчилиги аёллар ва болалар.

Кеча, яъни воқеа юз берган куни Сурия томондан кучли қумли шамол эсган. Бундай об-ҳаво шароитида Сурия томонидан тоғли йўллар орқали курд террористлари ўтишини аввалги тажрибаларидан билган эркакларнинг кўпчилиги ўша йўлларда қоровуллик қилишга кетган экан.

Вилоят расмийларининг фикрича, тўйга террористлар ҳужум қилишган эмас. Бу - оилалар орасидаги қонли хусуматнинг натижаси бўлса керак. Ҳақиқат кейинроқ ўртага чиқади. Аммо, террористик ҳужум версияси ҳам ёддан чиқарилмайди.

Фожеали воқеа ерига бир неча соат ичида Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Қишлоқ хўжалик вазирлари етиб келишди. Бор-йўғи 40 дан сал ортиқроқ оила яшайдиган қишлоқда бўлган воқеа ҳаммани даҳшатга солмоқда. Турк телеканаллари Мардин ва қўшни вилоят марказларидаги ярадорлар ва ўликлар олиб келинган касалхоналардан жонли репортажлар олиб беришмоқда.

3:00 - Мексика мактабларида карантин 11 майгача узайтирилди, хотиржам бўлишга ҳали эрта

Ўтган куни Мексикада янги вирус гриппининг эпидемияси чўққисидан ўтгани эълон қилинган бўлишига қарамадан, бугун бу мамлактнинг пойтахти Мехикода мактаблардаги карантин 11 майгача яна узайтирилди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.

Айни замонда, Жаҳон Соғликни Сақлаш Ташкилоти (ЖСТ) бу грипп кўп мамлакатларга ёйилишни давом этаётганини тан олди, аммо пандемия эълон қилишга шошилмаяпти. Бу ташкилот расмийларининг билдиришича, дунёнинг 26 давлатига тарқалиб бўлган бу касликка 1025 киши чалингани тасдиқланган. Улардан 26 киши ўлган.

ЖСТ раисининг ёрдамчиси Кеижи Фукуда "касалликнинг тарқалиши ва жойларда даволанишини диққат билан кузатиб бормоқдамиз, жараёнлар қандай кетишини аниқ билмаймиз, Мексикада эпидемия чўққидан ўтган бўлса ҳам, дунё ҳали хотиржам бўлиши учун эрта", деган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону