04 May 2009
03:00 -
23:50 - 7 майда ЕИ ҳомийлигидаги “Шарқий Ҳамкорлик” программасининг саммити бўлади
23:45 - Яна бир автоҳалокат, энди Ҳиндистонда
23:30 - Ҳокимлар трамвайга осилиб юрса
23:45 - Яна бир автоҳалокат, энди Ҳиндистонда
23:30 - Ҳокимлар трамвайга осилиб юрса
23:50 - 7 майда ЕИ ҳомийлигидаги “Шарқий Ҳамкорлик” программасининг саммити бўлади
Аввалги хабарларимиздан маълумки, ЕИ бир қатор сабиқ Совет жумҳуриятларини Россия таъсиридан чиқариш ва ўзига яқинлаштириш мақсадида “Шарқий Ҳамкорлик” программасини ишга туширмоқчи. Ўтган йил Польша ва Швециянинг ташаббуси билан бошланган бу жараён шу йилнинг 20 мартида ЕИда тамомланди ва бу программа доирасида 2009-2013 йилларда қилинадиган ишлар учун 600 миллион евро ажратилди.
Ҳозирча бу программада иштирок этиш учун Озорбайжон, Арманистон, Гуржистон, Молдова, Украина ва Белорусия таклиф қилинган. 7 майда Прагада бўладиган саммитда ЕСга кирувчи ҳамма мамлакатларнинг лидерлари программага таклиф қилинга мамлакатларнинг раҳбарлари билан қилинадиган ишларни биринчи марта биргаликда муҳокама қилишади.
Дарвоқе, бир неча кун аввал маълум бўлдики, Белорусия ва Молдова лидерлари Лукашнко ва Воронин ўз ўринларига саммитга вице-премьерларини юборишмоқчи. Сабаби - ЕИ бу прораммага Белоаусия ва Молдовани тортиш ниятида Лукашнко ва Воронинни Прагадаги саммитга таклиф қилган бўлса ҳам, уларнинг ўзига "исталмаган меҳмон" сифатида қарашини бекитмаётгани.
23:45 - Яна бир автоҳалокат, энди Ҳиндистонда
Жамму Кашмир штатининг тоғларида одам тўла автобус жарликка қулаб тушган ва энг камида 25 киши ҳалок бўлган. Ичи тўла кичкина автобусда 40 киши бор эди, деб хабар беради русларнинг РИА “Новости” агентлиги. Тоғдаги кескин бир бурилишда, автобус йўлдан чиқиб кетиб, жарга ағдарилган.
Бундай воқеалар дунёнинг ҳар бир бурчагида, минг афсуски, бўлиб туради. Ахборот воситаларининг бу каби фожелар ҳақида хабар бериши, ҳаммани, биринчи навбатда, ҳайдовчиларни эҳтиётроқ бўлишга чорлайди.
Фақат Ўзбекистон каби мамлакатларда ҳокимият вакиллари бундай воқеаларни халқдан бекитишга ҳаракат қилишади. 2 кун аввал Қашқадарёда автоҳалокат юз берганини Ўзбекистон ҳукумати бекитишга урингани бунинг энг яхши мисолидир. Аммо, хабар бутун дунёга тарқаб бўлганидан кейин, Ўзбекистоннинг расмий ахборот агентлиги бу воқеа хусусида хабар беришга мажбур бўлди.
23:30 - Ҳокимлар трамвайга осилиб юрса-я?!
Антиқа қарорлари билан танилган Тошкент шаҳар ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев ҳафтанинг бир кунини “Жамоат транспортидан фойдаланиш куни” деб эълон қилиш ҳақида Фармойиши чиқарди. Унга кўра, шаҳар ҳокимнинг ҳар бир ўринбосари, туман ҳокимлари ҳафтанинг муайян бир кунида албатта шаҳар жамоат транспортида юриши шарт. Муддао ҳокимлар ҳалқнинг дарди ҳасрати, қувончини ўз кўзи билан кўриши, унга шерик бўлиши керакмиш. Ҳокимнинг дунёқарашига кулгидан кўра кўпроқ ачиниш ҳисси уйғотадиган бу фармойиш ҳамма унута бошлаган Совет замонинг баъзи амалиётларини эсга солади.
Бундан ярим йилча муқаддам ҳоким шаҳардаги кўп қаватли уйларнинг айвонларига (балконларига) ич кийимларни илмаслик, агар бундай ҳолат уч марта такрорланса уйнинг мусодара қилиниши ҳақида ҳам фармойиш чиқарганди. Ички кийимлар ҳалигача айвонларда, бироқ ҳеч кимнинг уйи мусодара қилинганини эшитганимиз йўқ, дейди мухбиримиз.
23:20 - Қозоғистон блог ва чатларни оммавой ахборот воситаларига тенглаштирмоқчи
Яқинда Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси омаавий ахборот воситалари (ОАВ) устидан назоратни кучайтириш мақсадида Интернетдаги блог ва чатларни ҳам ОАВ деб ҳисобловчи қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда қабул қилган. Бу ҳақда хабар тарқатган Рейтерс агентлиги ҳукуматга тобе бўлган парламент унинг айтганларини сўзсиз бажаришини алоҳида урғулаган.
Янги қонун, тўғрироғи бор қонунларга киритиладиган ўзгартиришлар ҳар қандай интернет ресурсни прокурорнинг рухсатисиз, конституциянинг бузилиши баҳонаси билан, 3 кунгача бекитиб қўйиш имконини беради.
Янаги йил Қозоғистон Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига раислик қилиши муносабати билан, бундай қонуннинг қабул қилиниши халқаро майдонда Қозоғистоннинг зарарига ишлаши муқаррар. Шу сабабли, президент Нурсултон Назарбой бу масалада фикрини ўзгартириши ва унинг қабул қилинишини тўхтатиши мумкин.
23:10 - Сурхондарёда одам савдоси бўйича анжуман ўтди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида пайдо бўлган хабарга кўра, Сурхондарё вилояти маркази Термизда одам савдоси бўйича Сурхондарё вилоят Идоралараро комиссиясининг йиғилиши ўтган. Унда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси раҳбарлари, ҳудудий комиссияларнинг аъзолари, котиблари ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган.
Анжуманда тарқатилган маълумотларга кўра, шу йилнинг илк чорагида вилоятда 14 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилибди. Шунга қарамай одам савдоси билан боғлиқ бўлган муаммоларни бартараф этиб бўлмаётган экан.Хусусан, дастлабки уч ойликда одам савдоси жиноятини содир этган 28 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, одамфурушлардан жабрланган 106 нафар фуқаро билан суҳбатлар ўтказилибди.
22:30 - Божхоначилар катта партиядаги порно нашрларни ушлаб қолишибди
Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси матбуот хизматининг қатор маҳаллий нашрларга тарқатган маълумотларига кўра, хориждан учиб келаётган юртдошимиздан 11 номдаги 502 дона порнофильмлар ёзилган кассета мусодара қилинибди. Ўтган йили эса қонун билан таъқиқланган мазкур тижорат тури юзасидан 450 та факт аниқланган ва 1300 дан ортиқ порнографик материаллар, фильмлар йўқ қилинган, дейилади хабарларда.
Бироқ пойтахтнинг Янгиобод эски буюмлар бозорида порнографик кассеталарнинг махсус бозори бор. Бу бозор ҳафтанинг шанба-якшанба кунлари уззукун фаолият олиб боради. Расмий нашрларда ор-номус кушандаси дейилаётган мазкур тижорат турига миршабларнинг ўзи бошчилик қилади. Аҳён-аҳёнда ўтказиладиган профилактик тадюирларда юқоридаги каби бирор юртдошимиз қурбон берилади. Токи бундай маҳсулотларнинг харидори кўп экан, бу тижорат турига барҳам бериб бўлмайди, дейди мухбиримиз.
22:15 - Нурчилар ОДКБ доирасида экстремистик ташкилот сифатида тан олинган
Шу йилнинг 16 мартида Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (ОДКБ) Котибияти матбуот хизмати мазкур тузилма доирасида экстремистик жамоалар деб тан олинган ташкилотлар яна еттига кўпайгани ҳақида маълумот тарқатганди. Шу пайтга қадар тузилма ҳужжатларида қайд қилинган 22 та экстремистик ташкилот сони 29 тага этгани эълон қилинганди. Ҳозирда маълум бўлишича, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг сўнгги анжуманида ЎЗбекистон талаби билан Нурчилар диний оқими, ҳамда Қирғизистон ҳукумати сўрови асосида Таблиғчилар диний оқими ҳам экстремистик ташкилотлар сафидан ўрин олган.
Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг интернетдаги расмий сайтида ташкилот вакили Владимир Волох томонидан мазкур рўйхатнинг кенгайтирилгани ҳақида пресс-релиз берилган, лекин рўйхатнинг ўзи йўқ.
Мухбиримзга маълум бўлишича, маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари янги экстремистик ташкилотлар рўйхати ҳақида янги материалларини эълон қилишмоқчи.
21:30 - ЎзАнинг хабар тарқатиш тезлиги ҳақида
Дунёнинг оммавий ахборот воситалари, жумладан “Ҳаракат” сайти, Қашқаларёда автоҳалокат оқибатида 26 кишининг нобуд бўлганини автоҳалокатдан бир неча соат кейин, яъни 2 май куни кечқурун маълум қилдилар. Ўзбекистон давлатининг расмий ахборот агентлиги ЎзА аввалига бу фожеа ҳаиқд хабар бермади. Бу агентлик сайтининг ўзбекча саҳифасида ҳалокат ҳақидаги илк хабар ҳалокатдан бир кун кейин, яъни 3 май куни кечқурун пайдо бўлган бўлса, русча саҳифада хабар шу дақиқаларда, яъни 2 кундан кейин берилди. ЎзАнинг хабарларида 23 киши ҳалок бўлгани, 4 киши яралангани айтилган.
21:15 - В центре Москвы задержаны 150 нелегальных мигрантов, среди них есть и узбеки
В центре Москвы задержаны около 150 мигрантов и приезжих из российских регионов, которые незаконно захватили выселенный дом и жили в нем, сообщили в пресс-службе столичного управления ФМС.
Операцию по задержанию нарушителей сотрудники миграционной службы проводили совместно с милицией и прокуратурой. «Нам поступила информация от граждан, что в выселенном доме по адресу: Проспект мира, 9 незаконно проживают приезжие из стран ближнего зарубежья, – отметил источник. – При проверке эти данные подтвердились, были задержаны около 150 человек, половина из которых – граждане России из различных регионов».
В управлении рассказали, что в выселенном здании люди проживали в антисанитарных условиях. «Они жили по 10 человек в одной комнате, спали на полу или многоярусных деревянных кроватях, – отметила представитель пресс-службы. – А в подвале этого дома, которое пришлось открывать при помощи сотрудников МЧС, жили граждане Узбекистана».
Все задержанные доставлены в ОВД «Мещанский», решается вопрос о привлечении их к административной ответственности. // ИТАР-ТАСС
21:00 - Тожикистон Ғалаба паради ўтказишдан воз кечди
Русларнинг “Интерфакс” агентлиги Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот котибига асосланиб хабар беришича, бу йил қўшниларимиз 9 майда Ғалаб паради ўтказиш ўрнига, Мангу машъал олдига гулчамбарлар қўйиш, уруш ветеранлари билан учрашиш каби тадбирлар билан чекланмоқчилар.
Мудофаа вазирлигининг номини очиқланишини истамаган юқори даражали мулозими бунинг сабаби мамлакатнинг оғир иқтисодий аҳволи эканлигини билдирган.
20:30 - Гуржистон мухолифати нима килишини билмай қолди
Уч ҳафтадан бери мамлакат президенти Михаил Саакашвилининг истеъфоси талаблари билан норозилик акциялари ўтказаётган мухолифатнинг боши қотган кўринади. Чунки, мухолифат Саакашвилига қарши юз минглаб одамларни кўчага олиб чиқамиз деди, аммо ваъдасининг устидан чиқолмади. Аҳолининг мутлақо кўпчилиги бу талабни қўллаб-қувватламади.
Лекин мухолифат ўз амбициялари ноўрин эканлигини тан олиш ўрнига, бошини деворга уриш ва турли провокацион усуллар орқали қон тўкиш йўлларини излаш билан овора. Бугун бирлашган мухолифат номидан гапирган “Миллий Форум” партиясининг лидерларидан бири Губаз Саникидзенинг баёнотини бошқача изоҳлаш қийин.
У шундай деган: “Ҳокимият гуржи жамиятининг фикрига қулоқ сомоқчи эмас. Шу сабабли, биз норозилик ҳаракатимизни кенгайтиришга қарор қилдик. 5 май куни соат 16.00 дан 17.00 гача “огоҳлантирш акцияси” ўтказамиз. Шу вақтда Тифлисга кирувчи марказий кўчаларни автомобиллар билан тўсиб қўямиз. 8 майдан бошлаб бунадй акциялар бутун Гуржистон бўйича бошланади. Саакашвилига 72 соат вақт берамиз, у истеъфога кетсин. Кетмаса, 11 майдан бошлаб ҳамма марказий трассларда муддатсиз пикетлар қилинади”.
Саакашвилини истеъфога кетказиш учун Тифлис майдонларига етралича одам олиб чиқолмаган мухолифат, кўринишидан, йўлни тўсиб қўйиш акциялари орқали полиция билан тўқнашувлар чиқаришга уринмоқда. Ана ундан кейин, ҳукуматни зўравонликда айблаш, одамларнинг кўчага чиқмаётганини, уларнинг ҳукуматдан қўрқиши билан тушунтириш мумкин бўлади. Бу – провокациядан бошқа нарса эмас.
Аслида, мухолифат мавжуд вазиятдан, яъни аҳолининг кўпчилиги Сааккашвилига қарши эмаслигидан, тўғри хулоса чиқариши ва ўзининг тактика-стратегияларига жиддий ўзгартиришлар киритиши керак.
19:30 - Иса Ямадаев: Сулим поправляется
Герою России Сулиму Ямадаеву предстоит серьезная операция из-за ранения, полученного во время покушения в марте 2009 года, заявил брат Сулима Иса Ямадаев. Он добавил, что сейчас состояние его родственника не вызывает у врачей опасения, он начал говорить.
«Сулиму в ближайшее время предстоит сделать вторую операцию, связанную с последствиями одного из ранений, — сообщил Иса Ямадаев. — Осложнения возникли из-за ранения в шею, поскольку пуля задела нерв». По словам Исы Ямадаева, из-за этого Сулим поначалу не мог говорить, однако после первой операции его состояние улучшилось.
«Жена Сулима сказала, что он с ней разговаривает, постепенно идет на поправку, место расположения клиники, где находится брат, держится в секрете», — отметил Иса Ямадаев. // «Росбалт»
18:15 - Туркман чегарачилари бир ўзбекни отиб ўлдирдилар, иккинчиси ярадор
Хоразмда фаолият олиб бораётган ҳуқуқ ҳимоячиларнинг “Нажот” ташкилоти кеча тарқатган хабарга кўра, туркманистонлик чегарачилар шу йил 20 апрелда Туямўйин сув омборида балиқчилик қилаётган икки ўзбекни ўққа тутишган. Натижада, уларнинг бири – 32 ёшли Отабек Аллаберганов шу ернинг ўзида ўлган, иккинчиси (19 ёшли Жамол Матёқубов) елкасидан яраланган.
Бу икки киши Хоразмнинг Янгиариқ тумани Оқмачит қишлоғида яшашган ва шу сув омборида балиқчилик билан шуғулланиб, ҳаёт кечиришган. Туямуйин сув омбори Туркманистон билан Ўзбекистоннинг чегарсидадир. Бу икки киши яшайдиган қишлоқдан сув омборигача масофа 70 км атрофида.
Совет замонида хоразмлик балиқчилар ҳозир бутунлай Туркманистон ҳудудида қолган ва “Хоразм денгизи” номи билан маълум бўлган сув омборида балиқ овлашарди. Ҳозир бунга имкон йўқ, шу сабабли Туямуйинда балиқ овлашдан бошқа йўл йўқ. Лекин бу сув омборида икки мамлакатнинг чегараларини кўрсатувчи белгилар қўйилмаган. Шу сабабдан, баъзи ҳолларда балиқчилар билмасдан бошқа давлатга “ўтиб қолишлари” ҳам мумкин.
Ўлдирилган Отабек Аллабергановнинг хотини ва икки балағот ёшига етмаган болалари қолди. Яраланган Матёқубов касалхонада ётиб чиқди. У маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари томонидан сўроқ қилингани ҳам ҳуқуқ ҳимоячиларига маълум бўлган. Бу факт бўйича жиноий иш ҳам очилган.
Қизиғи шундаки, Ўзбекистон расмийлари бу икки оила аъзоларидан воқеа тўғрисида хабар тарқатмасликни талаб қилмоқдалар ва бу воқеада жабрланганларинг ўзи айбдор эканлигини айтмоқдалар. Шу сабабли, Ўзбекистон тарафи бу воқеада ўз фуқароларининг ноҳақлигини тан олиб, ишни тинчгина ёпиб юбориши мумкин деган хавф бор.
“Нажот”гуруҳи ва мустақил кузатувчилар тўплаган маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, 1993 йилдан 2009 гача Ўзбекистон-Туркманистон чегарасида хоразмлик 62 киши туркман чегарачилари томонидан отиб ташланган. Бунинг учун ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган, қурбон бўлганларнинг яқинлари ҳукуматдан ҳеч қандай ёрдам олмаганлар.
“Ҳаракат” сайти маъмуриятидан: Бу хабарни тайёрлаган ва тарқатган “Нажот” гуруҳининг раҳбари Ҳайитбой Ёқуб айни замонда “Бирлик” Партияси Хоразм вилоят ташкилотининг раиси, партия раисининг шимолий ҳудудлар бўйича мъсул ўринбосаридир.
10:30 - Россияда Медведев ва Путинга ишонч камаймоқда
Жамоатчилик фикрини ўрганишга мутахассислашган ”Левада центр” шу кунларда ўтказган сўровномаларининг натижасини «Эхо Москвы» радиосида эълон қилган. Унга кўра, президент Медведев ва Бош вазир Путинга бўлган ишонч камайишга бошлабди.
Грузия билан урушдан кейин Медедевга ишонч даражаси энг юксак, яъни, 83 фоиз бўлган бўлса, шу кунларда 63 га тушибди. Айнан шу давр ичида Владимир Путинга бўлган ишонч рейтинги 86 дан 76 га тушган.
Аҳолининг фақат 43 фоизи давлатнинг ишлари тўғри йўналишда кетмоқда, деб ҳисобламоқда экан.
8:30 - Ўзбекистон ҳар доимгидек сўз эркинлиги йўқ мамлакатлар рўйхатида
3 майда нишонланадиган Халқаро сўз эркинлиги куни олдидан АҚШнинг Фридом Хауз ташкилоти анъанавий Дунё Сўз Эркинлиги Ҳисоботини эълон қилди. Дунёнинг 195 мамлакати сўз эркинлиги қай даражада эканлигига қараб уч гуруҳга бўлинган – эркин (расмда - яшил, қисман эркин (сариқ) ва эркин бўлмаганлар (тўқ мовий).
Биз учун муҳим бўлгани - Ўзбекистоннинг қаерда эканлиги, аммо, буни олдиндан тахмин қилиш қийин эмасди. Ўзбекистон сўз эркинлиги бўлмаган мамлактлар гуруҳига киритилган.
Осиёдан эркин мамлакатлар рўйхатига фақат Япония, Жанубий Корея ва Тайвань киритилган. Қисман озод мамлакатлари рўйхатида Туркия, Исроил, Мўғилистон, Ҳиндистон, Напал кабилар бор. Ўзбекистоннинг ҳамма қўшнилари эркин бўлмаганлар рўйхатида. Россия ҳам. МДҲ мамлаатларидан ҳеч бири, Болтиқ жумҳуриятлардан ташқари, эркин мамлакатлар рўйхатига кирмаган. Фақат Украина ва Гуржистон қисман эркин ўлка ҳисобланади.
3:50 - Ҳалед Машал тўртинчи марта ХАМАС Политбюросининг раиси этиб сайланди
Бу ярим ҳарбий, ярим сиёсий, ярим яширин, Ғарб давлатлари томонидан террористик деб ҳисобланадиган ташкилотнинг структураси, унинг раҳбар органлари қандай шакллантирилиши ҳақида аниқ информация йўқ. Кеча дунё ахборот воситалари ХАМАСнинг ўзи тарқатган маълумотга асосланиб, Ҳалед Машал тўртинчи марта ХАМАС Политбюросининг раиси этиб сайланганини билдирдилар.
Хавфсизлик нуқтаи назаридан Политбюронинг қанча аъзоси борлиги айтилмайди, ҳамма аъзоларнинг исми ҳам очиқланмайди. Шу нарса маълумки, 1996 йилдан бери шу лавозимга сайланиб келаётган Ҳалед Машал Сирияда яшайди ва ХАМАСни ўша ердан бошқаради.
Яна маълумки, ҳозир ҲАМАС Газа тасмасида ҳукмронлик қилади, ФАТХ ҳаракати эса, Ғарб қирғоқда. Улар орасидаги муносабатларнинг ёмонлиги – уларнинг Исрол билан муносабатларининг ёмонлигидан қолишмайди.
Эслатиб ўтиш керак, БМТнинг 1947 йилдаги Исроил ва Фалестин давлатлари тузиш ҳақидаги қарорига кўра, Фалаестин давлати Иордан дарёсининг ғарб тарафидаги ерлар (Ғарб қирғоқ) ва Исроил билан Миср ўртасидаги Ғазо тасмасидан иборат бўлиши керак эди.
Аммо, Иордания подшоҳи Ҳусайин (ҳозирги подшоҳ Абдулланинг отаси) БМТ қарорларига бўйсинмади ва Ғарб қирғоқни фаластинларга бермади. Натижада, Фаластин давлати тузилмади. Орадан 20 йил ўтди. 1967 йилдаги 6 кунлик уруш давомида Исроил Ғазони ҳам Ғарб қирғоқни ҳам босиб олди.
Агарда, Иордания қаршилик кўрсатмасдан, ҳали Исроил қўлида бўлмаган Ғарб қирғоқда 1948 йилдаёқ Фаластин давлати тузилса эди, нафақат бу минтақада, балки, бутун дунёда сиёсий жараёнлар бошқа йўлдан кетган бўларди. Аввал Исроил давлати тузишнинг асосий тарафдори бўлган СССР (аслида, Россия) билан кўпроқ араблар тарфдори бўлган АҚШ ўртасидаги, улар позицияларини тескари тарафга ўзгартиришгандан кейин ҳам давом этаётган қарама-қаршилик, балки, ҳозирги даражага чиқмаган бўларди.
3:00 - Мексикада янги грипп вирусининг эпидемияси чўққидан ўтди
Ҳалигача номи устида бахслар тугамаган свайн (чўчқа, янги вирус, H1N1 вируси) гриппи Мексикада бошлангани учун ҳамманинг диққат-эътибори шу мамлаатда. Аввалига Мексикадан бир-биридан даҳшатли хабарлар кела бошлади. Дунёнинг оммавий ахборот воситалари соатма-соат бу касалдан ўлганларнинг сонини эълон қилиб бордилар. 150 дан кейин 170, ундан кейин ўлганлар сони 200 рақамига яқинлашгани ёзилди. Энди маълум бўлишича аҳвол бошқачароқ экан.
Бу гриппдан ўлганлиги аниқ бўлган одамларнинг сони 16 ёки 17 бўлибди. Қолганлари шу касалдан ўлгани тахмин қилинганлар экан, холос. Табиий, 16 ёки 17 кишининг ўлими ҳам даҳшатли воқеа, аммо рақамнинг 10 баравар ошириб тарқатилиши бутунлай бошқа нарса.
Якшанба куни тушдан кейин эса, Мексикдаги грипп чўққисидан ўтгани ва камайиш бошлангани эълон қилинди. Reuters агентлигининг Мексика Соғлиқни сақлаш вазири Жозе Кордовага асосланиб билдиришича, эпидемия орқага кетишга бошлагани аниқ рақамлар билан исботланган. Эпидемиянинг чўққиси 23-28 апрелб кунлари бўлган. Бу касалликдан ўлганларнинг сони 19 бўлган.
Мексика пойтахтининг анчагина ҳувиллаб қолган кўчаларида янги хабар тарқатилиши билан велосипед минган одмлар пайдо бўлди, деб ёзади агентлик.
Лекин, ҳали хотиржам бўлишга эрта дейишибди, Жаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилотининг расмийлари. Дунёнинг 17 мамлакатида H1N1 вирусига ёқаланганлиги аниқ бўлган 787 киши бор. Демак, эҳтиёт чоралари давом этади.