23:50 - “Юзга юз минг!” кампанияси ва қўшниларимизда хабарчиликнинг аҳволи
23:40 - Zeromax ”Шарқ” нашриёт-матбаа концернини сотиб олди
23:15 - Қара - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:50 - “Юзга юз минг!” кампанияси ва қўшниларимизда хабарчиликнинг аҳволи
23:40 - Zeromax ”Шарқ” нашриёт-матбаа концернини сотиб олди
23:15 - Қара - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

03 May 2009
03:00 - 23:50 - “Юзга юз минг!” кампанияси ва қўшниларимизда хабарчиликнинг аҳволи
23:40 - Zeromax ”Шарқ” нашриёт-матбаа концернини сотиб олди
23:15 - Қара

23:50 - “Юзга юз минг!” кампанияси ва қўшниларимизда хабарчиликнинг аҳволи

Сайтимизда “Юзга юз минг!” шиори остида янги камапания бошлаганимизга 20 кун бўлди. Мақсадимиз - “Ҳаракат” ахборот агентлигини кунига 100 та янги хабар тарқатадиган ҳолга келтириш ва бу ишда ўқувчиларимизнинг моддий ёрдамига таяниш эди. “Бирлик” лидери Абдураҳм Пўлатнинг бу ҳақдаги чақириғи сайтнинг “Юзга юз минг!” бўлимида ер олган.

Маълумки, 21 асрда яшаётган бўлишимизга қарамасдан, Ўзбекистонда замонавий хабарчилик мутлақо йўлга қўйилмаган. Давлатнинг бирдан-бир ахборот органи бўлмиш ЎзА фақат душанба-жума кунлари иш соатларида 10-15 дона хабар тарқатади. Агентлик иш соатларидан ташқари вақтда хабар тарқатмайди, шанба куни номигагина ишлаб қўяди. Ваҳоланки, ривожланган мамлакатларнинг ҳар бирида, бир эмас, кўп сонда хабар агентлтилари кеча-кундуз тўхтамасдан юзлаб хабар тарқатишади. Чунки, бугунги ҳаётни замонавий хабарчиликсиз тушуниб бўлмайди, хабарчиликсиз ҳеч қандай ривожланиш бўлиши мумкин эмас, на сиёсий на иқтисодий.

Биз Ўзбекистонда бу соҳада инқилобий ўзгариш қилиш учун бел боғладик. Бу жуда оғир иш эканлигини ҳам биламиз. Бунинг устига, Абдураҳим Пўлатнинг чақириғида таъкидлаганидек, мақсад фақат “Ҳаракат” агентлигини замонавий даражага олиб чиқиш эмас, бу лойиҳадан ёриб ўтиш воситаси сифатида фойдаланиб, Ўзбекистонда катта ўзгаришларга замин тайёрлаш.

Биз бу ишни бажарамиз, мақсадимизга эришамиз. Аммо, бугунги шароитда ўқувчиларимизнинг моддий ёрдамига муҳтожмиз. Мамлактнинг бугунги обрўси, ватан ва миллатнинг келажагини ўйлайдганлрга мурожаат қилиб, сайтнинг “Юзда юз минг!” бўлимида кўрсатилан йўллар орқали бизга ёрдам беришга яна бир бор чақирамиз.

Ўтган 20 куннинг ичида баъзи марраларни эгалладик. Бир кунда тарқатиладиган хабарларни 20-25 га чиқарган кунларимиз ҳам бўлди, Аммо, ўртача бир кунда 15 дан кўп хабар тарқатмоқдамиз. Бу йўналишда ЎзАни орқада қолдирдик.

Лекин, фаолиятимизни қўшниларга солиштириб баҳолаш ҳам ўринли бўлса керак.

Масалан, қозоқларнинг “Казинфом” номли давлат хабар агентлиги ЎзА каби ҳафтада 5 ярим кун фақат иш соатларида хабар тарқатади. Масалан, ўтган жума куни бу агентлик 60 хабар тарқатган, шанба куни 30 хабар. Бизда каби, улар тарқатган хабарларнинг сал кам ярмиси дунё агентликларидан таржима қилиб олинган.

Қирғизларнинг “Кабар” агентлиги ҳафтада 7 кун иш соатларидагина 20-30 дона хабар тарқатади, уларнинг катта бир қисми дунёнинг бошқа хабар агентликларидан олинади.

Демак, давлатнинг катта маблағи билан иш олиб бораётган қозоқ ва қирғизлар билан солиштирсак ҳам, мухолифатнинг ўта чекланагн имкониятлари ичида жуда катта натижаларга эришдик. Кунига 100 хабар тарқатиш даражасига чиқсак, қўшни давлатларнинг расмий агентликларидан олдинга чиқамиз. Ўзбекларнинг Марказий Осиёдаги ролини тиклашга бошлаймиз. Хабарларни бошқа тилларда ҳам тарқатишга эришсак, Ўзбекистонни дунёга танитамиз.

Ўзбекистондаги сиёсий-иқтисодий-ижтимоий аҳволни ҳисобга олиб, ҳозирча асосан чет элда яшаётган ўзбекларга мурожаат қиламиз. Бу бошлаган муҳим ишимизни давом эттириш учун бизга ёрдам беринг. Бу – бизнинг шахсий ишимиз эмас. Ҳаммамизнинг ишимиз ва вазифамиз. Моддий ёрдам бериш ҳам ишга қўшилишдир. Ўзбеклар замонавий миллат эканлигини кўрсатишдир.

Бундай олийжаноб ишга қўшилишни истаганлар учун қуйидаги маълумотларни эслатамиз.

1. АҚШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг қуйидаги адресига юборишлари мумкин:

Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150

2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказоладилар:

Association Central Asia
IBAN = SE18 8000 0821 4999 4259 1562
SWIFT/BIC = SWEDSESS
Швециянинг ўзида яшаб, Швед кронида пул ўтказиш истаганлар учун банк ҳисоби:

Association Central Asia
Clearingnummer 8214-9
Kontonummer 994 259 156 2

Ҳамма ҳомийларимизга аввалдан миннатдорчилик билдирамиз.

23:40 - Zeromax ”Шарқ” нашриёт-матбаа концернини сотиб олди

Ўзбекистон Президентининг тўнғич қизи Гулнора Карим бевосита бошқарадиган кўп тармоқли Zeromax ширкати мамлакат матбаачилигида монополист бўлган “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг назорат пакетини сотиб олган. Бу ҳақда мухбирларимизга билдирган нашриёт вакиллари бундан хурсанд эканини яширмади. Уларнинг таъкидлашича, Zeromax сотиб олаётган барча компанияларда маошларда узилиш бўлмас, ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргналари текширувлар бемаврид текширувлар ўтказа олмас экан.

Таъкидлаш лозим, “Шарқ”нинг назорат активлари шу пайтга қадар давлатга тегишли бўлган. Матбаачиликдаги гигант корхона мамлакатда чоп этиладиган газета-журналлар, китоб ва канцелария молларини босиб чиқарган, дейди мухбиримиз.

23:15 - Қарағандада 1 миллион сохта қозоқ тенгеси мусодара қилинди

Қозоқларнинг Казинформ агентлиги билдиришича, Қарағанда милицияси томонидан сохта пуллар билан шуғулланувчи икки киши қўлга олинган, улардан 1 миллион 25 минг қозоқ тенгеси миқдорда сохта пул топилган. Жионоий иш очилган, бу ишга аралашган бошқа одмларни топиш учун ҳаракатлар бошланган.

22:15 - Москвада ўлдирилган чет элликлар ичида ўзбеклар биринчи, қирғизлар иккинчи ўринда

Россияда, хусусан Москвада ўзбек муҳожирларини ўлдириш ҳоллари ҳақида сайтимиз ҳам мунтазам хабарлар бермоқда, бу аҳволда нималар қилиш кераклиги хусусида мулоҳазалар қилинмоқда ва аниқ таклифлар киритилмоқда. Аммо, Ўзбекистон расмийлари, давлатнинг расмий хабар органлари жим.

Бугун қирғизларнинг расмий хабар агентлиги “Кабар” бу мавзуни тилга олиши, қўшниларимиз ўз ватандошларининг Россияда ўлдирилишига озгина бўлса ҳам эътибор беришаётганини кўрсатади.

Бу агентликнинг Инсон ҳуқуқлари Москва бюросига асосланиб хабар беришича, Россия бўйича фақат 2009 йилнинг январ.-апрель ойларида агрессив ксенофобия заминида 80 марта чет элликларга ҳужум ёки ҳужум қилишга ҳаракат бўлган. Натижада, 24 киши ўлган, 75 киши яраланган. Москва ва Москва вилоятида 16 киши нобуд бўлган, 50 киши яраланган. Бу маълумотлар ҳам тўлиқ эмаслиги урҳуланган.

Ўлган ва яраланганлар миллати бўйича ҳам ҳисобланган. Энг кўп ўлган ва яраланганлар ўзбеклар – 9 киши ўлган 5 киши яраланган, қирғизлардан 4 киши ҳалок бўлган, 10 киши яраланган, тожиклардан – 2 киши ўлган, 7 киши яраланган, вьетнамлардан – 2 киши ўлган, озорбайжонлардан 1 киши ўлган 7 ярали ва ҳоказо.

21:00 - Япония Осиё мамлакатларига $100 млрд ёрдам бермоқчи

Япония ҳукумати агар Осиё давлатлари ҳозирги иқтисодий инқироз давомида ёрдамга эҳтиёж сезсалар, уларга $100 млрд ажратишга тайёр эканини билдирган. Бу маблағ Япониянинг $1 трилионлик валюта заҳираларидан олиниши ҳам айтилган.

Маълумки, Япония қўшниси Жанубий Корея каби кучли иқтисодга ва катта миқдордаги олтин-валюта заҳираларига эга. “Никкэй” газетасининг фикрига кўра, Япониянинг нафақат Осиё мамлакатларига ёрдам бериш, айни замонда, ўз валютасининг Осиёдаги мақесини кучайтириш нияти бор.

Яна бир нарсани эслатиб ўтишдан фойда бор, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. Япония ва Жанубий Корея ўз вақтида АҚШ тмонида босиб олинган эди. Мана энди дунёнинг энг кучли ва таъсирли мамлакатлариа айланишди, айнан, АҚШнинг ёрдами билан айланишди. АҚШ на уларнинг мустақиллигига таҳдид солаётгани йўқ, на уларнинг диний-маданий ҳаёт тарзларини ўзгартириш нияти йўқ. Бу реаллик - АҚШдан қўрқиш, унга нисбатан нафрат туйғулари остида яшаш ва ҳатто курашиш истагидаги ислом фанатиклари ҳамда сўлчи антиимпериалистчиларини ўйлантириб қўйиши керак.

20:00 - Ўзбек йигитининг Лондондаги ғалабаси

18 ёшли ўзбек Беҳзод Абдураимов Лондонда ўтказилган Халқаро пианиночилар танловида бош совринга эга бўлди. Бу йигит Тошкентдаги Успенский номли санъат даргоҳида таниқли мураббия Тамара Попович қўлида таҳсил олган, кейин АҚШнинг Канзас шаҳридаги Парк Университетига ўқишга кетган. Ҳозир у шу университетнинг талабаси. Бу ҳақда хабар берган “Озодлик” радиоси ўзбек хизматининг эшиттиришидан маълум бўлишича, Беҳзод Абдураимов Лондондага анъанавий конкурсда қатнашган биричи ўзбек экан.

У 2000 йилда Қозоғистонда халқаро танловда ғолиб бўлгани, 2008 йилда эса, Америкада учта халқаро мусобақани ютганини ҳам радиода гапирди. Санъатчи “Орзуларингиз қандай?” саволига шундай жавоб берган: “Ҳозирча ўқишларни давом эттириб Канзас шаҳрида концертлар бермоқчиман. Келажакда Ўзбекистонда ижодимни давом эттириб, болаларни ўқитиш¸ Ўзбекистонда классик мусиқани давом эттириш ниятим бор”.

15:00 - Элга келган тўй. Гап Фармондами ёки ижрода?!

Эзгулик” жамиятининг бугун тарқатилган 20 сонли пресс-релизида айтилишича, жуда кўп фермерлар бу ҳуқуқ ҳимоячиси жамиятга мурожаат қилиб, Ўзбекистон Президентининг 2008 йил 6 октябрда чиқарилган “Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер майдонлари ҳажмини мақбуллаштириш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш бўйича махсус комиссия ташкил этиш ҳақида”ги Р-3077-сонли фармойишидан кейин бошланган ислоҳотлар нотўғри олиб борилаётгани билдиришган. Бунинг натижасида кўп фермер хўжаликлари мажбуран бирлаштирилмоқда, коррупцион халқаларнинг мустаҳкамланишига йўл очилмоқда.

“Эзгулик” жамияти кўплаб мурожаатлардан келиб чиқиб, мамлакат Бош прокуратураси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда бошқа мутасадди идораларни Президентнинг мазкур Фармойиши ҳамда уни амалга ошириш механизми юзасидан изоҳ беришга чақиради. Ўзбекистон телерадиокомпанияси каналлари, ҳукумат ва сиёсий партияларнинг газета таҳририятлари, жамоатчилик эътиборини мазкур масалага қаратади, дейилади бу пресс-релизнинг сўнгида.

Пресс-релизнинг тўла матни билан жамиятнинг сайтида танишиш мумкин - www.ezgulik.org.

14:15 - “Эрк” партиясининг қурултойи бекор қилинди, эркчилар ҳамма ерда бир хил - принципсиз

Қирғизистон “Эрк” демократик партиясининг Сиёсий Кенгаши 31 мартдаги мажлисида ўз лидери, айни замонад Қирғизистон Омбудсмени Турсунбой Бакир ўғлини президентликка номзод қилиб қўрсатиш ҳақида қарор олди. Бу қарор партиянинг қурултойида тасдиқланиши керак эди. Аммо, қурултой бекор қилинди. Чунки, Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги Турсунбой Бакир ўғлини Малайзияга элчи қилиб юбориш таклифи билан чиқди. Парламентнинг тегишли Комитети бу таклифни қўллаб-қувватлади. Парламент ҳукуматнинг қўғирчоғи эканлигини ҳисобга олинса, “Эрк” лидерининг Малайзияга элчи этиб тайинланиши юқоридан маъқуллангани ва у элчи бўлиши аниқ эканлиги маълум бўлди. “Эрк” лидери элчиликни қабул қилди ва қурултой масаласи ўз-ўзидан йўқ бўлди.

Сиёсий экспертларнинг фикрича, Қирғизистон раҳбарлари Турсунбой Бакир ўғли президентлик сайловида Қурмонбек Бақиевга конкурент бўлади деб қўрқмаяптилар, унинг номзод бўлиши Ўш ва унинг атрофида яшовчи ислом фанатикларини рағбатлантиришидан чўчимоқдалар. Шу сабабли, Турсунбой Бакир ўғлига яхши иш иш таклиф қилинди ва у буни қабул қилди. 1989 йили “Бирлик”ни бўлиш эвазига ҳукуматга сотилиб, укалари учун 54-54 сонли квартиралар олган Салой Мадамин каби.

13:50 - Хиллари Клинтон Арманистон ва Озорбайжондаги ҳамкасблари билан учрашмоқчи

“Озарбайжон янгиликлари” агентлигининг хабарига кўра, АҚШ Давлат Котиби Хиллари Клинтоннинг таклифи билан, душанба ва сешанба кунлари Озарбайжон Ташқи Ишлар вазири Элмар Мамедёров Вашингтонда бўлади. Бу ташриф мобайнида Элмар Мамедёров АҚШ Давлат Котиби, Пентагон ва Миллий Хавфсизлик Кенгаши вакиллари билан музокаралар олиб боради.

Шу кунлари Клинтон хонимнинг Арманистон Ташқи Ишлар вазири Эдвард Налбандян билан учрашиви ҳам режалаштирилган. Ҳеч шубҳа йўкаи, АҚШ Озорбайжон ва Арманистон ўртасидаги муаммоларнинг ечилишида фаоллик кўсатмоқчи.

13:20 - Андижонлик журналист Кушодбек Усмоновнинг апеллация суди 5 майгача кечиктирилди

Туҳмат, ҳақорат ва безориликда айбланган 64 яшара асакалик журналист Кушодбек Усмоновнинг апеллация суди яна кечиктирилди. Жиноят ишлари бўйича Асака тумани суди жума куни суд мажлисининг сешанбага кўчирилганини таъкидлади. Бу ҳақда таҳририятимизга журналистнинг рафиқаси Насиба Абдуллаева маълум қилди.

Аввалги хабарларимизда апеллация судининг 26 апрелда бошлангани, суд мажлиси даҳанаки жанггга айланиб, судья мажлисни қолдиришга мажбур бўлганини билдиргандик.

12:45 - Крайслер ширкати банкротлигини расмийлаштирш учун ҳужжатлар топширишидан Ўзбекистондаги аҳволгача

Американинг 3 гигант автоширкатидан бири Крайслер (бошқа иккитаси – Форд ва Женерал Моторс) банкротликни расмийлаштириш учун ҳукуматнинг тегишли органига ҳужжатларини топширди. Банкрот бўлиш, баъзилар ўйлагандек, ширкатнинг тамом бўлиши эмас, балки, маълум бир ҳуқуқий мақомга эга бўлишдир.

Шундай ҳоллар бўлганки, жиноий гуруҳлар мавжуд қонунлардаги камчиликлардан, тўғрироғи, қонунлардаги “тешиклардан” фойдаланиб, ўз ширкатларини атайлаб банкрот деб эълон эттирганлар ва бундан фойда чиқарганлар. Табиий, кимдир зарар ҳам кўриши керак, бундайлар – шу ширкат ҳиссаларининг оддий эгалари бўлган. Аммо, қонунлар бузилмагани учун, бошқарувчиларни жавобгарликка ё тортиб бўлмасди ё тортиш жуда қийин бўларди.

1925 йилда Валтер Крайслер тарафидан қурилган ва ўтган йиллар ичида гигант корпорацияга айланган Крайслер ширкатининг банкрот бўлиши бундай ҳолларга кирмайди, албатта.

АҚШнинг автогигантлари шундоқ ҳам япон автосаноати билан рақабат қилишдан қийналиб, сўнги йилларда оғир аҳволда эди. Ўтган йилнинг ёзи охирида ўртага чиққан молиявий инқироз уларни жар ёқасига олиб келди.

Бу буюк ширкатлар ботса, юз минглаб одамлар ишсиз қолишидан ташқари, мамлакат иқтисодига жиддий зарба берилган бўларди. Шу сабабли, ўтган йили аввал Жорж Буш маъмурияти, бу йил эса Барак Обама маъмурияти катта маблағлар ажратиб, бу уч гигантни жар ёқасидан қутқариб қолдилар. Табиий, ёрдам маъмурий буйруқбозлик системаларининг эмас, капиталистик ситеманинг нормалари доирасида бўлди. Яъни, ҳукумат бу ботаётган ширкатларнинг ҳиссларини бир қисмини сотиб олди. Шу йўл билан ҳукумат феълан бу ширкатларнинг бошқарувини ўз қўлига олди.

Ана энди ҳукуматнинг ўзи ўз қўлидаги ширкатларга банкротлик мақоми олиб бериш учун ҳаракат бошлади. АҚШ ахборот воситаларининг билдиришича, иш Нью-Йоркдаги бу соҳада тажрибали бўлган Манхеттен судига топширилади ва суд 60 кун ичида ўз қарорини чиқаради. Крайслер банкрот деб топилса, мавжуд қонунларга кўра, у ўз кредиторлари олдидаги бир қатор мажбуриятлардан озод қилинади ва инқироздан чиқиш учун янги имкониятларга эга бўлади.

Ҳукумат Крайслерга ёрдам беришга бошлаган кундан ҳозиргача ҳам бир қатор ишлар қилинган. Буларнинг асосийсии – Крайслер Италиянинг Фиат ширкати билан иттифиқ тузган. Бу операцияни оддий тилга айлантирса, Фиат Крайслернинг 20 фоиз ҳиссаларани сотиб олиб, феълан унинг хўжайинига айланган. Крайслернинг банкротлиги тан олингач, Фиат Крайслерни микроавтомобиллар чиқаришаг қаратилган технологиялар асосида қайтадан тиклайди.

Бу ишга Крайслернинг ишчиларини уюштирувчи касаба иттифоқлари ҳам тортилди. Уларга ширкатнинг анчагина ҳиссаларини берилди, демак энди ишчилар ҳам билвосита бўлса ҳам ширкатни бошқариш жараёнида иштирок этишлари мумкин.

Бу масаланинг иқтисодий тарафидан ташқари сиёсий тарафи ҳам бор.

Охирги ойларда АҚШ ҳукуматининг, хусусан, президент Барак Обаманинг шахсан ўзи хусусий ширкатларнинг иши билан шуғулланиши, рақобатга асосланга капиталистик система билан маъмурий-буйруқбозлик системалари ўртасидаги фарқларга янги кўз билан қарашга чақирмоқда. АҚШнинг ўзида Обамани социалистик ғояларга яқинлашаётганликда айблаётганлар бор. Аммо, иккинчи тарфдан, ҳамаа нарсани рақобатчиликка ташлаб қўйиб, юз минглаб одам ишлайдиган катта ширкатларнинг ботишига тамошабин бўлиб туриш тўғри бўлармиди, деган саволга ҳам жавоб йўқ.

Аммо, бир нарса аниқ. Ҳозирги молиявий-иқтисодий инқироз натижасида дунёнинг келажагини белгилайдиган янги ечимлар ўртага чиқиши муқаррар.

Биз бу шароитда ҳам ўз мамлакатимз манфаатларини ўйлашимиз керак. Ўзбекистон раҳбарияти, хусусан Ислом Карим дунёда бўлаётган жараёнлардан четлатиб қўйилгани сабабли, мамлакатимиз келажаги учун таҳликали вазият шаклланмоқда. Бундай шароитда, Ислом Каримни дунёдаги жараёнларга тортишдан ҳам кўроқ, тезроқ уни ҳокимиятдан четлатиш масаласи актуал бўлиб кўринади. Ўзбекларнинг сиёсий элитаси бу хусусда ҳам ўйлаши, мухолифат билан ҳамкорлик йўлларини излаши керак. Чунки, бу - уларнинг ҳам келажагидир.

11:00 - Дилмурод Саййид ишига оид тергов материаллари эълон қилинди

Бугун мухбирларимиз Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли, журналист Дилмурод Саййид ишига оид ҳужжатлар, тергов материаллари, МХХ томонидан хуфя ёзиб олинган сўзлашувлар стенограммасини қўлга киритди. Самарқанд вилояти прокуратураси терговчиси Суҳроб Мажидов томонидан юритилган жиноят ишига оид мазкур материаллар журналистнинг адолатсизлик қурбони бўлганини исботламоқда
.
Мазкур материаллар, юзлаштириш баёномалари билан сайтимизнинг “Актуал мавзу” бўлимида танишасиз. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда журналистга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари ниҳоялаб, иш судга ўтган, бироқ суд куни ҳали маълум эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону