02 May 2009
03:00 -
23:40 - Туркиянинг сиёсий саҳнасидаги олқишга лойиқ учрашув ўзбекларга ҳам ибрат бўлиши керак
23:30 - Навоийда сел ёғди
23:00 - Москва вилоятида 6 киши, жумладан, 3 чет элли
23:30 - Навоийда сел ёғди
23:00 - Москва вилоятида 6 киши, жумладан, 3 чет элли
23:40 - Туркиянинг сиёсий саҳнасидаги олқишга лойиқ учрашув ўзбекларга ҳам ибрат бўлиши керак

Аммо, миллат ва мамлакат манфаатларини юқорига қўйиб, бу икки сиёсатчи ўзаро суҳбат қилиши, суҳбат сиёсий мавзуда бўлганига шубҳа йўқ, ҳақиқатда сенсация сифатида баҳоланиши ғоят табиий. Аслида, бу икки сиёсатчининг учрашуви олқишланиши керак ва олқишланмоқда ҳам. Чунки икки муҳим партия лидерининг ўртасидаги муносабатлар мамлакат манфаатларига қарши ишламаслиги керак.
Буни тушуниб етиш ўзбеклар учун ҳам катта аҳамиятга эга. Сал нарсага аразлаб кетавериш ўзбек демократик мухолифати ичида ҳам оддий ҳолга айланган. Бундай одатлардан қутулиш керак.
23:30 - Навоийда сел ёғди
“Ҳаракат” агентлигининг маҳаллий мухбиридан олинган хабарга кўра, Навоий вилоятида, хусусан, Навоий шаҳрида, бугун куннинг биринчи ярмида қуёш чарақлаб турган, аммо, соат 19:00 лар чамасида бирданига ҳаво булутланиб, сел қуйган.
Сел тахминан 2,5-3 соат мобайнида челеклаб ёғди. Ҳозир сел оддий ёмғирга айланди. Катта талофатлар бўлмади. Ариқ ва каналларда сув тошди, баъзи эски уйларнинг хом ғиштдан қурилган деворлари қулаб тушди. Айрим маҳаллардаги хонадонларга электр келмай қўйдии. Маҳаллий расмийлар электр якшанба эрталаб тикланиши мумкинлигини айтишмоқда.
Ҳамманинг ташвиши дала экинзорларида, бу ерда кўп экиладиган буғдойда. Буғдой чириб кетишидан қўрқиш бор.
Айтиш жоизки, бу йил нафақат Навоий вилоятида, балки, Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида баҳорги об-ҳаво кескин тарзда ёмонлашуви оқибатида, асосан, қишлоқ хўжалиги экинлари ва мева дарахтларига зиён етмоқда. Биргина Навоийда жорий йилнинг апрелидан бошлаб, деярли, кун ора сел ёғмоқда.
23:00 - Москва вилоятида 6 киши, жумладан, 3 чет эллик ўлдирилди
Москва яқинида 6 киши ўлдирилганлиги тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хабар тарқатишди. Маълумотларга кўра, шанба куни соат 19:00 лар чамасида Клин шаҳридаги уйлардан бирида олти кишининг жасади топилган. Жумладан, уй бекаси ва унинг 10 яшар ўғли, уй бекасининг акаси ҳамда Украина, Ўзбекистон ва Тожикистонлик меҳнат муҳожирлари. Беш жасаднинг бўғзидан пичоқ тортилган ва бирининг қон томири кесилган. Бу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда, воқеа жойида прокуратура ходимлари иш олиб бормоқда. Милиция ходимларининг айтишича, уй бекаси ва унинг акаси ғайриижтимоий ҳаёт кечиришган.// Интерфакс
22:35 - Гуржистон мухолифати Саакашвилига қарши фойдасиз акцияларини давом эттирмоқчи

Маълумки, бу мамлакатнинг сал кам ҳамма мухолифат гуруҳлари бирлашиб, шу йил 9 апрелдан бери президент Михаил Саакашвилининг истеъфога кетишини талаб қилувчи намойишлар ўтказмоқдалар. Улар аввалги баёнотларида Тифлис кўчаларига юз минглаб ҳукуматнинг сиёсатидан норози бўлган одамларни олиб чиқишга ваъда беришганда, бизнинг сайтимиз Россия билан урушни феълан ютган Саакашвилига қарши чиқадиган одамларнинг сони кўп бўлмаслигини башорат қилганди. Воқеаларнинг рвожи, сайтимз ҳақ эканлигини кўрсатмоқда.
Гуржи мухолифатининг чиқишлари катта резонанс бермади. Ҳукумат унга қарши ҳеч қандай ҳаракат қилмаса ҳам, мухолифат намойишларини оммавийлаштиролмади. Унинг норозилик чиқишлари секин аста битиш нуқтасигша келмоқда. Шундай бўлишига қармасдан, отдан тушса ҳам эгардан тушгиси келмаётган мухолифат, бугун шаҳар ҳокимлигига ариза бериб, ўз акцияларини яна 3 ҳафта давом эттиришини билдирган.
22:15 - Ўзбекистоннинг бир банки халқаро рейтингга муносиб кўрилибди
Бугунги газеталарнинг кўпчилиги Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар Миллий банкининг 2009 йилда Moody's агентлиги томонидан халқаро рейтингга муносиб деб эълон қилингани ҳақида мақолалар чоп этишди. Дунё молия бозорини кузатуб борувчи мазкур ташкилот Ўзбекистоннинг ушбу баникдаги барқарорлик, хизмат кўрсатиш соҳаларига кўра шундай мақом берган.
Аввал Ташқи иқтисодий фаолият Миллий номи билан маълум бўлган мазкур муассасанинг барқарорлик сабаби унинг хориж билан алоқаларда монополист эканлигидадир, дейди мухбиримиз. Мазкур молия муассасасини амалда ҳукумат раҳбарларидан бири Рустам Азимов бошқаради, деган фикр молиячилар ўртасида кенг тарқалган.
22:00 - Беш толибон Афғонистондаги мактабни портлатди
Афғонистон Таълим вазирлигининг матбуот котиби Муҳаммад Асеф Нангнинг журналистларга маълум қилишича, Афғонистоннинг шарқий қисмидаги Нодир Шоҳ туманида жойлашган мактаб биносига, мотоциклда келган қуролли беш толибон жангарилари бинонинг тўрт томонига портлатувчи мосламаларни ўрнатишган ва мактабни портлатишган.
Бахтли тасодиф туфайли мактабда ҳеч ким бўлмаган, аммо, бинодаги барча мебеллар ва ўқув жиҳозлари парча-парча бўлган. Таълим вазирлигининг вакилининг айтишича, бугунги портлаш, бу туманда бир ой давомида экстремистлар томонидан портлатилиб, йўқ қилинган учинчи мактабдир. Бу билан қарийб 1,3 минг ўқувчи билим олиш имкониятидан маҳрум бўлган.
Аҳолисининг 64 фоизи саводсиз бўлган Афғонистон учун бу ҳақиқий фожеадир. Аммо, Исломнинг моҳиятини ҳам тузуккина тушунмадиган толиблар шу йўл билан Оллоҳга хизмат қилашаётганига ишонишади.
21:50 - Италияда янги грипп вирусидан бир киши соғайган
Мексикага сафари давомида A/H1N1 гриппи вируси юқтирган 50 ёшдаги эркак киши шифо топган. Бу ҳақда Тоскания вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Антонио Делвино маълум қилди. Италиянинг Тоскания вилояти Масса шаҳрида бу касаллик илк бор қайд этилган эди.
21:20 - Автоҳалокат қурбонлари сони 30 тага етди, маҳаллий матбуот мум тишлаган
Бугунги Қашқадарё вилояти ҳудудида рўй берган йирик автоҳалокат ҳақида хабар бергандик. Ҳозир маълум бўлишича, қурбонлар 30 кишига етган. Бу ҳақда Қамаши тумани Марказий шифохонаси ҳамширасига таяниб, маълумот тарқатган Озодлик радиоси яна уч кишининг аҳволи ўта оғирлиги ҳақида гапиради. Радио маълумотига кўра, автоуловда жами 53 киши бўлган, тирикларнинг барчаси ҳозирда Қамаши шифохонасида, дейди мухбиримиз.
Узоқ Чилидаги велосипедлар тўқнашувчи ҳақида ҳам хабар берадиган Ўзбекистон матбуоти бу ҳодиса ҳақида ҳали лом-мим дегани йўқ. Ўзбекистон ИИВ Йўл-патрул хизмати бошқармаси эса текширишлар бораётганини таъкидлашдан нарига ўтмаяпти.
20:45 - Латвия мухолифати Афғонистондан ўз харбий қўшинларини олиб чиқишни талаб қилди
Латвиядаги “Келишув Маркази” номли мухолифат бирлашмасининг раиси Нил Ушаков ўтган жума куни икки латвиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ва яна икки аскар яраланган Афғонистондан Латвия ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиши кераклигини гапрган.
Бу асосан рустиллилардан иборат бўлган мухолифат гуруҳининг ташвиши – латвиялик аскарларнинг тақдир эмас. Улар ҳамма воқеаларга Россиянинг кўзи билан қарайдилар ва Россия манфаатларидан келиб чиқиб иш қиладилар. Маълумки, Латвия аскарлари НАТО қўшинлари таркибида Афғонистонда террорга қарши уришмоқда. Нил Ушаковга ўхшаганлар Латвиянинг Ғарбга кириб кетаётганидан ташвишдалар.
20:20 - “Бирлик” раҳбарларининг Мустафа Жамил ўғли билан тушган расмлари ҳақида

Унинг бироз катта қилилинган вариантини шу ерда кўришингиз мумкин. Расмдаги яна икки кишининг исмларини аниқлай олмадик.
19:30 - Нукус шаҳрида касб-ҳунар коллежининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акционерлик компанияси бошқаруви раиси О.Раматов, темирйўл фахрийси Ж.Сейтуллаев, коллеж талабаси П.Зийнаддинов ва бошқалар, ҳамма диктатураларга хос бўлган одатга кўра, сўзларини “Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида таълим соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар” ҳақида гапиришдан бошлашган. Темир йўл тармоғ учун ёш мутахассислар тайёрлаш самарадорлигини ошириш борасида қилинаётган ишлар тилга олинган. Бу ерда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг раиси М.Ерниязов ҳам сўзга чиқибди.
210 ўқувчига мўлжалланган билим даргоҳининг уч қаватли ўқув биноси, фан кабинетлари ва лабораториялари, 200 ўқувчига мўлжалланган ётоқхона, спорт зали, ахборот-ресурс маркази, 200 ўринли ошхона замонавий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди.
14:25 - АҚШ, Афғонистон ва Покистон саммити 6 майда бўлади
Оқ Ўйнинг матбуот котиби Роберт Гибсс 6 майда АҚШ президенти Барак Обама Покистон ва афғонистонлик ҳамксблари Ҳамид Карзай ва Асиф Зардари билан учрашади. Учрашувнинг мақсади – бу мамлакатлар орасидаги мулоқот даражасини орттириш, АҚШнинг янги стратегияси доирасида икки давлатнинг (Афғонистон ва Покистон) ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга ёрдам бериш.
Бу каби учрашувлар натижасида нафақат шу икки мамлакат, балки қўшниларнинг ҳам келажагига таъсир қиладиган қарорлар олиниши мумкин. Ўзбекистоннинг АҚШ билан муносабатлари яхши бўлса эди, унинг бу каби саммитларда иштирок этар ва олинадиган қарорларда Ўзбекистоннинг ҳам манфаатлари ҳисобга олинишини кафолатлаган бўларди.
14:00 - Свайн (чўчқа) грипи туфайли АҚШда 433 мактаб бекитилди
Бу мамлакатда H1N1 грипп вируси тарқалиб бориши туфайли 433 мактабда ўқиш тўхтатилган. Бу ҳақда хабар тарқатган Таълим вазирлиги 245 мингдан ортиқроқ ўқувчи “мажбурий таътилга” чиқарилганини билдирди.
Вазирлик тарқатган кўрсатмага биноан, биронта мактабда шу касалга чалинган ўқувчи чиқса, мактаб энг камида 14 кунга бекитилиши керак.
Шу кунгача АҚШнинг 19 штатида 141 одам H1N1 грипп вирусига чалингани тасдиқланган. Мексикадан даволаниш учун келган 23 ойлик боланинг ўлганини ҳисобга олмаса, америкаликларнинг ичида талофот йўқ.
13:15 - Қашқадарёдаги автоҳалокатда 26 киши ўлди

Ўзбекистоннинг расмий агентликлари бу ҳақда ҳали хабар тарқатишмади.
12:00 - Одам-бомба ўзини Ироқда портлатолмади
Бу воқеа Боғдотдан 225 км шимолдаги Керкук шаҳрида юз берди. Асосан маҳаллий туркманлар ибодат учун келадиган масжидда бир бомба-одам ўзини портлатмоқчи бўлган. Портлатса эди, атрофдаги ўнлаб туркман-мусулмонлар ўлдириларди.

Сўнги асрларда мусулмонлар биттагина ихтиро қилдилар, яъни, одам-бомба, ёки бошқача таъбир билан, террорист-худкушлар яратдилар. Бунга жавобан, Ғарб дунёси шундай тадбирлар олдики, ўзини портлатишга тайёр бўлган минглаб мусулмонлар портлатишга жой ва имкон тополмай қолдилар ва ҳозир асосан ўз мусуслмонларини ўлдириш билан бандлар.
Бу йўлдан таълим-тарбий ва инсофга чақириш билан чиқиб бўлмайди. Бирдан бир йўл – Исломда инқилобий ислоҳотлар қилиш ва ислом дунёсини ҳозирги ибтидоийлик, жоҳиллик ва қолоқликдан олиб чиқишдир.