23:50 - Афғонистонда НАТОнинг беш аскари ўлдирилди
23:30 - Ироқ шимолида портлаш - беш киши ҳалок бўлди
23:15 - “Олтин қалам” президент сайловининг тарғиботчисига берилди
23:50 - Афғонистонда НАТОнинг беш аскари ўлдирилди
23:30 - Ироқ шимолида портлаш - беш киши ҳалок бўлди
23:15 - “Олтин қалам” президент сайловининг тарғиботчисига берилди

01 May 2009
03:00 - 23:50 - Афғонистонда НАТОнинг беш аскари ўлдирилди
23:30 - Ироқ шимолида портлаш - беш киши ҳалок бўлди
23:15 - “Олтин қалам” президент сайловининг тарғиботчисига берилди

23:50 - Афғонистонда НАТОнинг беш аскари ўлдирилди

Reuters агентлиги бку маълумотни АҚШ қўшинлари қўмондолигига асосланиб тарқатаётганини билдирган. Маъум бўлишича, бу беш кишидан 3 нафари АҚШ аскари бўлган. Улар жангариларнинг ҳужумида ҳалок бўлишган. Бу воқеанинг бошқа тафсилотлари йўқ.

23:30 - Ироқ шимолида портлаш - беш киши ҳалок бўлди

Франс Пресс агентлигининг хабарига кўра, террорчи-худкуш Мосулда ўзини портлатиши натижасида, камида беш киши нобуд бўлган, яна олти киши яраланган. Уларнинг ҳаммаси маҳалиий одамлар. Воқеанинг тўла тафсилотлари берилмаган.

Мосул Боғдоддан 370 км шимолда жойлашган бўлиб, Ироқдаги учинчи катта шаҳарлардан бири ва Найнава вилоятининг маркази ҳисобланади.

23:15 - “Олтин қалам” президент сайловининг тарғиботчисига берилди

Бугун Тошкентдаги “Туркистон” саройида «Oltin qalam» тўртинчи Миллий мукофотини топшириш маросими ўтказилди. Унда сўз олган Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Шерзод Ғуломов Президент раҳнамолигида миллий матбуотни ривожлантириш ислоҳотлари ҳақида узоқ гапирди. Танлов ана шу ислоҳотлар моҳиятини фаол ёритган ижодкорлар орасида ўтказилгани, мазкур танлов совриндорларининг нафақат моддий туҳфага эга бўлиши, балки ҳукумат ва жамоатчилик орасида обрў топишини таъкидлади.

Танловнинг бош соврини “Олтин қалам” миллий мукофоти ва энг кам иш ҳақининг 200 баравари (беш миллион сўм ёки 3000 АҚШ доллари атрофида) миқдоридаги пул Ўзбекистон телевидениеси муҳарири Мадамин Сафаровга топширилди. 28 яшар журналист телевидениеда 2007 йилдаги президент сайлов бўйича тарғибот кампаниясини олиб борганди. Бошқа рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам маддоҳлик санъатини энди-энди ўзлаштираётган ижодкорларга берилди, дейди мухбиримиз.

22:45 - Аҳмаджон Мелибоев ҳали лавозимида ўтирибди

Кечаги хабарларимизда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош муҳаррирларидан бирига асосланиб хабар қилган мухбирларимиз “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси Бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоевнинг истъефога чиққанини билдиришганди. Бироқ бу хабарнинг бироз янгилиш экани ҳақида мухбирларимизга таҳририятнинг адабий танқид бўлими ходими қўнғироқ қилиб айтди. Унинг таъкидлашича, ҳақиқатан ҳам муҳаррирнинг истеъфоси ҳақида гаплар бор, лекин у ҳали лавозимида ўтирибди.

Аксинча, деди номини очиқламасликни сўраган ходим, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг амалда тугаганини ёзинглар. Ахир, у Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг бир бўлимига айлантирилди, уюшма раиси Бобур Алимов бир пайтнинг ўзида Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори ҳамдир.

22:30 - Туркия, Озарбайжон, Арманистон, Россия, АҚШ ва Швейцария музокара столига ўтиради

Озорбайжоннинг Bakililar.Az агентлиги тарқатган хабар Туркия Ташқи Ишлар вазири Али Бобожоннинг гапларига асосланган. У яқин хафталар ичида Туркия, Озарбайжон, Арманистон, Россия, АҚШ ва Швейцария ўртасида олти томонлама музокаралар бошланишини билдириб, шундай дебди: “Бизлар нафақат Туркия ва Арманистон орасидаги муносабатларни тузатиш, балки, Баку ва Ереван ўртасидаги алоқаларни тўла равишда нормаллаштиришга ҳам ҳаракат қиламиз”.

22:00 - Қуриётган Орол денгизида балиқчиликни ривожлантиришмоқчи

ЎзА тарқатган хабарда айтилишича, кейинги йилларда Оролбўйида балиқчиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда экан.

Маълум бўлишича, бу ерда ҳозир 60 фермер хўжалиги балиқ етиштириш билан шуғулланади.
Балиқчилик билан шуғулланувчи фермер ҳўжаликлари учун 23 гектар майдонлик сунъий сув ҳавзалари бунёд этилди. Тўрткўл туманидаги "Антик", "Занжагул", Қанликўл туманидаги "Отабек" фермер ҳўжаликларида балиқ кўпайтирилиб, хўжаликларга тарқатилмоқда.

Нукус туманидаги "Нукусбалиқ" масъулияти чекланган жамиятида россиялик ишбилармонлар билан ҳамкорликда балиқчиликни ривожлантиришда замонавий технологиялар қўлланилмоқда.

- Янги инкубация цехини ишга туширдик, - дейди масъулияти чекланган жамият раҳбари Нурмуҳаммад Примбетов. - Йилига 50 миллион дона майда балиқ етиштириш имконига эгамиз. Ҳозиргача 2 миллион дона майда балиқ етиштириб, унинг 1 миллион донасини шартнома асосида фермер ҳўжаликларига етказиб бердик.

Жамият базасида ўтказилган кўргазмали семинар-кенгашда тегишли ташкилот ва муассасалар, балиқчиликка ихтисослашган хўжаликларнинг раҳбарлари, соҳа мутахассислари ва ҳатто Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Б.Янгибоев қатнашибди. Семинар иштирокчилари сунъий сув ҳавзаларида балиқ урчитишни йўлга қўйиш, сув тақчиллиги шароитида соҳани ривожлантириш имкониятлари борасида тажриба алмашибдилар. Соҳа мутахассислари балиқчиликни жадал ривожлантириш, балиқ маҳсулотларини қайта ишлашдаги замонавий технологиялар хусусида тўхталибдилар.

Қизиқ, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. Ҳамма Оролнинг қуриши ва бундан келиб чиқадиган фалокатни гапирса, Нукусдаги семинарда ҳеч нарса бўлмагандек, балиқчиликни ривожлантиришни муҳокама қилишибди. Оролнинг муаммосин, хабарга қарасак, ҳатто тилга олишмабди. Ёки улар Оролни битган деб ҳисоблаб, бутунлай сунъий ҳавзаларда балиқ етиштиришга ўтишмоқчими? Ахир, бу ерга сув етиб келмаса, сунъий ҳавзаларнинг ҳам келажаги гумон-ку!

21:00 - Алишер Усмонов қиличбозликни ривожлантириш учун $10 миллион ажратади

Ўзбек аслли руссиялик миллардер, Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти Алишер Усмонов дунё бўйича бу спорт турини ривожлантириш учун 10 миллион долларга яқин маблағ ажратган. Тасдиқланган бюджетга кўра, 1,7 миллион Швейцария франки маҳаллий федерацияларни ривожлантириш дастури учун мўлжалланган, бунинг 275 минги ажратиб бўлинган ҳам. 2010 йилда бу дастур учун салкам 2,4 миллион франк ишлатиш режалаштирилган. Бу ҳақда Регнум агентлиги хабар тарқатди.

Спорт ҳам керак нарса дейди, мухбиримиз. Аммо, Ўзбекистон турли муаммолар қучоғида ботиб борар экан, ўзбек миллиардери ўз ватанига қаратилган муҳим ташаббуслар билан чиқса, киндак қони тўкилган ерни унутмаганини кўрсатган бўларди.

20:30 - Қурмонбек Бақиев яна президентликка номзод бўлди

Бугун Қирғизистоннинг ҳукумрон партияси “Оқ Йўл”нинг Бишкекда ўтказилан қурултойида ҳозирги президент Қурбомонбек Бақиев яна президентликка номзод қилиб қўрсатилди. Бу мамлакатда президент сайлови шу йил 23 июлда ўтказилади.

Қурмонбек Бақиев ўз нутқида инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинадиган, жамият демократик, халқ фаровон яшайдиган мамлакат яратиш хусусида баланпарвоз гаплар гапирди. У дунёвий, минтақавий муаммолар, яқин ва узоқ қўшнилар билан алоқалар ҳақида ва умуман ташқи сиёсат ҳақида мутлақо гапирмади.

У қурултойдан кейин бир қатор қўшни мамлакатлардан келган ҳукумрон партияларнинг вакиллари билан учрашди. Булар – Қозоғистоннинг Халқ демократик “Нур Ватан” партиясидан Сергей Громов, Хитой Коммунистик партиясидан Цян Найчэн, “Бирлашган Россия” партиясидан Константин Косачев ва Тожикистон халқ демократик партиясидан Давлатали Давлатзода.

Бу партия вакиллари Қурмонбек Бақиевни президент номзоди бўлиш билан табриклашибди, партиялар ва мамлакатлар ўртасига алоқаларни ривожлантиришни гаплашишибди.

19:50 - АҚШнинг терроризм бўйича доклади эълон қилинди, Ўзбекистон ҳам тилга олинган

Бу мамлакатнинг қонунига кўра, АҚШ Давлат Котиби ҳар йил 30 апрелда Конгрессга дунё давлатлари бўйича терроризм хусусида ҳисобот тақдим этиши керак. Шу қонунинг талаби бўйича, кеча навбатдаги доклад Конгрессга юборилди ва Давлат Департаментининг сайтида эълон қилинди.

Дунёдаги воқеалардан хабари бор одам учун бу ҳисоботнинг ҳеч бир қизиқ жойи йўқ. Чунки, терроризм қай аҳволда экани, қайси мамлактларда терроризм қай даражада ўзини кўрсатаётгани, терроризм кимга қарши қаратилгани оммовий ахборот воситаларининг хабарларидан маълум. Давлат Котибининг ҳисоботига маълум бўлмаган, яъни яширин маълумотлар кирган бўлсайди, табиий, у очиқ эълон қилинмасди ҳам.

Кеча эълон қилинган ҳисоботда дунёнинг давлатлари қуйидаги бўлимлар ичида тилга олинади: Африка, Европа ва Евросиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка, Жанубий ва Марказий Осиё, Ер шарининг ғарбий қисми.

Аввалари Ўзбекистон Европа ва Евросиё бўлимига кирарди, сўнги йилларда Жанубий ва Марказий Осиё бўлимига киритилмоқда.

Бу бўлимда асосий эътибор Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Шри Ланка ва ҳатто Қозоғистон ҳамда Қирғизистондаги аҳволга қаратилган. Туркманистон ва Ўзбекистонга энг кам жой ажратилган (ҳар бирига тахминан чорак варақнинг ярмича).

Ўзбекистон ҳукумати террорист ва террорист гуруҳларга қарши тажовузкорона курашмоқда, дейилади ҳисоботда. Аммо кенгайиб бораётган қашшоқлик ва ҳукуматнинг репрессив сиёсати натижасида диний экстремиздан фойдаланишга (ким тарафиданлиги айтилмаган - "Ҳаракат") шароит яратилиши мумкин.

Бу сўзлардан кейин, Ўзбекистон ҳукумати халқаро ташкилотлар билан терроризм ва у билан боғлик масалаларда ҳамкорлик қилаётгани, хусусан ўз ҳудудидан Афғанистонга АҚШнинг ҳарбий бўлмаган юкларини ташишга рухсат бергани айтилади, холос.

18:15 - Қиримли ўрислар 1 май намойишида ҳам Россия билан бирлашишни ўйлашади

Бир маҳаллар Совет Иттифоқининг асосий байрамларидан бири бўлган 1 май, кичикроқ масштабда бўлса ҳам собиқ Совет жумҳурятларида у ёки бу шаклда ҳали ҳам байрам қилинади. Масалан, Москва 1 майни Баҳор ва Меҳнат барами сифатида нишонлади. Компартия бошчилигида ўтказилган митингларда 25 минг киши қатнашгани ва ҳамма нарса тинч ўтгани Россия хабар агентликлари томонидан айтилмоқда. Табиий, Совет йилларидан фарқли ўлароқ байрам намойишлари учун Қизил майдон эмас, ундан икки қадам нарида машҳур Катта театр биноси олдидаги Революция майдони (ҳозирги номи Театр майдони) берилган.

Аҳолисининг кўпчилиги руслар бўлган Қиримда байрам тантаналари Россияга қўшилиш шиорлари остида ҳам ўтганини русларнинг РИА “Новости” агентлиги хабар қилди. Қрим - қрим татарларининг тарихий она юртидир. Москва Улуғ Ватан урушида ғалаба қозонганидан фойдаланиб, қирим татарларини ўз юртидан ҳайдаб чиқарган ва уларнинг ўрнини руслар билан тўлатганди.

Тарихий адолат эртами кеч ғалаба қозонади. Қиримнинг келажагини, унинг мақоми ва ким билан бирга бўлиши кераклигини қирим татарларининг ўзлари белгилашади.

Ўзбек демократик мухолифати, хусусан, "Бирлик" Партияси қирим татарларининг бу йўналишдаги курашини қўллаб-қувватлайди. Расмда - "Бирлик" раҳбарияти аъзолари Пўлат Охун, Васила Иноят, Анвар Усмон ва Абдураҳим Пўлатнинг қирим татарларининг миллий лидери Мустафа Жамил ўғли билан Истанбулдаги учрашувлари, 2007 йил.



17:00 - Дунёнинг энг таъсирли 100 кишисининг рўйхати ишончга сазовордек кўринмайди

The Time журнали, ўз қарашларидан келиб чиқиб бўлса керак, дунёнинг бу йил учун энг таъсирли 100 кишисининг номини эълон қилди. Бу рўйхатга АҚШдан президент Барак Обама, унинг хотини Мишель, Давлат Котиби Хиллари Клинтон, президентнинг спичрайтери Жон Фавролар билан бир қаторда таниқли сиёсатчилар – Франция президенти Николя Саркози, Буюкбритания Бош котиби Гордон Браун, Олмония канцлери Ангела Маркел, Ироқ Бош вазири Нури ал Малики, Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман ва бошқалар бор. Бу рўйхатга Россиядан фақат бир исм киритилган, у ҳам бўлса, “Газпром” бошқарувчисининг ўринбосари Александр Медведевдир.

Шу келтирилган исмларнинг ўзиёқ, The Time журналининг рўйхати ҳақиқатга яқинлигига шубҳа уйғотади. Агар, дунёнинг энг буюк мамлакати АҚШни Барак Обама билан бирга унинг хотини бошқараётгани, кечагина Ташқи ишлар вазири лавозимига ўтирган Авигдор Либерман Исроилни аввалдан ҳам кўзга кўринмас иплар воситасида йўлга солиб келаётгани, Россиянинг сиёсий йўналишини “Газпром”дан туриб Александр Медведев белгилаб бераётгани каби фактлар бу журналга маълум бўлса эди, унинг рўйхатига ҳурмат билан қараса бўларди. Бундай фактлар кўринмайди, демак, бу рўхат ишончга сазовор нарса эмас.

10:50 - Оқ Уй ходимида свайн (чўчқа) гриппи борлиги гумон қилинмоқда

Associated Pressга кўра, АҚШ энергетика вазири Стивен Чу Мексикага қилган сафаридан кейин, унинг хавфсизлик хизмати ходимларилдан бирида “чўчқа гриппи” симптоми борлиги ҳақида шубҳа пайдо бўлди, деди пайшанба куни Оқ уй матбуот котиби Роберт Гиббс.

Ҳозирги вақтда шу касаллик борлиги гумони билан вазирнинг уч қариндошидан H1N1 сонли свайн гриппига тест олинган. Энергетика вазирининг ўзида касаллик симптоми мавжуд эмас.

10:15 - Саудия Арабистонида 8 ёшли қиз билан никоҳ бекор қилинган

Шу йил 16 апрелдаги хабаримиздан бирида Ғарб агенликларига асосланиб, Саудияда 58 ёшли эркак 8 ёшли қизчага уйлангани билдирилган, уни даҳшат деб баҳолаш билан бир қаторда, бундай шармандаликлардан қутулишнинг йўли Исломда ислоҳотлар эканлигини урғулаган эдик.

Saudi Gazette номли газетанинг билдиришича, дунёда бўлган катта шов-шувдан кейин бу иш бўйича янги судья тайинланибди ва у аҳлоқсиз никоҳни бекор қилибди.

Шу газетада бу никоҳ ишининг аввал маълум бўлмаган тарафлари очиқланади. Қизнинг отаси 8 ёшлик қизини ўзининг яқин ўртоғига қарзи эвазига берган экан. Қизнинг онаси бунга қаршилик кўрсатиб, ишни судгача олиб борган, аммо судья никоҳни бекор қилмасдан, ўзича инсонпарварлик кўсатган, яъни қиз балоғат ёшига етмагунча, у билан жинcий алоқа қилишни тақиқлаган. Мамлакатнинг бош муфтийси шайх Абдул Азиз Шаих Исломда 15 ёшдан кичик қизларнинг эрга тегиши тақиқланмаган деб фатво берган экан.

Дунё жамоатчилиги бу каби вахшийликни қоралагандан кейин, янги судья тайинланибди ва у 8 ёшли қизнинг никоҳини бекор қилибди. Алоҳида айтилишича, қизнинг “эри”, 58 ёшли саудиялик ҳайвон қаттиқ турмагани учун бекор қилибди. У қаттиқ турса эди, балки бекор қилмасди.

Бу воқеа яна бир марта кўрсатмоқдаки, турк мусулмонлари, хусусан, ўзбек мусулмонлари ўрта асрларда қолиб кетган саудияликлар билан бугун бир сафда бўлолмайдилар. Турк мусулмонлари замонга тўғри келадиган равишда Исломни ислоҳот қилиб, янги мазҳаб яратишлари ва замон билан бирга олға кетишлари керак.

9:20 - Ҳукуматнинг ғаламисларга “отпор” берадиган сайти кутилмаганда тўхтаб қолди

Мамлакат махсус хизматлари томонидан ташкил қилиниб, ҳаммани чалғитиш учунгина Ўзбекистон Жаҳон тиллари универститети халқаро журналистика факультети талабалари номидан юритиладиган press-uz.info интернет сайти фаолияти тўхтаб қолди. Ҳукумат сайт орқали ҳуқуқ ҳимоячилари, демократларга зарба бериш фикридан қайтдими ёки техник сабаблар туфайли нашр фаолияти тўхтадими, буниси номаълум. Шундоғам сайт юритувчилари кейинги пайтларда хуружларга “отпор” беришдан чарчаб қолганди.

Ҳозир ёмғидан кейинги қўзиқориндек кўпайиб кетган сайтларнинг, хусусан мухолифатчиликка даъво қилаётган бўлса-да, моҳиятан ўша press-uz.info сайтидан фарқи бўлмаган мазохист сайтларнинг ҳам тақдири шундай бўлади, дейди мухбиримиз.

8:30 - Диққат, танлов: Энг яхши китоб

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги муассислигидаги "Китоб дунёси" газетаси 2008 йилда нашр этилган мазмун-мундарижаси, матбаа ижроси юзасидан энг яхши китобларни аниқлаш, нашриётлар, муаллифларни рағбатлантириш хамда Республикада ноширлик соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшиш мақсадида Республикада фаолият кўрсатаётган нашриётлар ўртасида қуйидаги номинациялар бўйича "Энг яхши китоб" кўрик-танлови ўтказилишини эълон қилганини билдирди.

1. Ижтимоий-сиёсий мавзуга оид китоблар;

2. Ватан тарихи мавзуига оид китоблар;

3. ўзбек мумтоз адабиётига доир китоблар;

4. Болалар ва ўсмирлар учун китоблар;

5. АРТ китоб. Санъат нашрлари, оригинал йўналишдаги бадиий-безак ишларини акс эттирган фотоальбомлар, тасвирий санъат маҳсулотлари, миниатюра, бошқа нашрлар ва китоб дизайни;

6. Бош мукофот. Танлов ўтказилаётган йилда миллий ноширчиликда ноёб ҳодиса сифатида баҳоланган универсал мавзудаги фундаментал нашрлар учун.

Нашриётлар танловга хар бир номинация учун 3 тагача номдаги нашрини қўйиши мумкин экан. Қайси нашриётлар қайси китобларни кўрикка чиқаришлар ҳали номаълум. Маълум бўлган биттагина нарса бор. У ҳам бўлса ҳамма номинацияларда буюк президентимиз Ислом Каримнинг китоблари ғолиб деб эълон қилинади, АРТ китоб номинацияси бўйича ҳам.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону