30 April 2009
03:00 -
23:50 - Қирғизистон Ўзбекистон элчисига норозилик нотаси топширди
23:20 - Марат Зоҳидовнинг уйини ўғри урди(ми?)
23:00 - Масхарабоз Акмал Саидовга БМТ вакили ҳам жўр бўлди
23:20 - Марат Зоҳидовнинг уйини ўғри урди(ми?)
23:00 - Масхарабоз Акмал Саидовга БМТ вакили ҳам жўр бўлди
23:50 - Қирғизистон Ўзбекистон элчисига норозилик нотаси топширди
АКИpress агентлигининг хабарига кўра, 30 апрель куни Қирғизистон Ташқи Ишлар вазирлиги Ўзбекистон элчиси Зиёдулла Пўлатхўжаевга Жалолобод вилояти Новқат тумани чегара ҳудудидаги Чек қишлоғида 9 апрель куни юз берган инцидент бўйича норозилик нотасини топширган.
Аввал маълум қилинганидек, 19 апрель куни икки давлат чегара ҳудудидаги Чек қишлоғига келган Ўзбекистоннинг куч ишлатар тизимига оид қуролланган 40 нафар аскар ва зобит бу ерда ноқонуний равишда, гўёки, контртеррор операцияси ўтказиш баҳонасида, айнан, Қирғизистон фуқароларининг уйларида тинтув ўтказиб, аҳолини саросимага қўйишган.
Қирғизистоннинг бугунги нотасида мазкур инцидент бўйича Ўзбекистон томонидан тушунтириш ва изоҳ талаб қилинади.
23:20 - Марат Зоҳидовнинг уйини ўғри урди(ми?)
Кеча тунда ҳуқуқ ҳимоячиси Марат Зоҳиднинг уйини ўғри урганмиш. Бу ҳақда унинг ўзи Германиядан сим қоқиб, маълум қилди, деб ёзди Узметроном интернет нашри. “Марату”нинг (Ёзувчи Жаҳонгир Муҳаммаднинг бир романида унга шундай лақаб берилган) ёзғиришича, ўғри тушмагур қимматбаҳо ноутбук, фоттоаппарат ва бир дунё пулни ўмарган. Ҳозирда бу ҳодиса билан миршаблар шуғулланишга бошлабди. “Кейинги пайтда кимдир мени хорижда вафот этганим ҳақида тинимсиз миш-мишлар тарқатарди” дебди ҳуқуқ ҳимоячиси ўғрига ишора қилиб бўлса керак.
Ўзининг ҳалиям мавжудлигини шу тариқа эслатишни одат қилган МХХ медбратининг уйини ўғри тунаса тунагандир, лекин уни ўлагани эмас, бир қариндоши билан песга айланган ҳақида миш-мишлар юрарди.
Унинг ўлимига оид миш-мишларга келсак, уларнинг қисман тўғрилигини тан олишга тўғри келади. Чунки, у буюк харф билан ёзиладиган инсон сифатида аллақачон ўлган, тўғрироғи, туғилмасдан олдин ўлган. Бир пес сифатида аввал ТошДу, кейин Ўзбекистон парламенти, энди ҳукуматнинг чўнтак ҳиқуқ қимоячилари қаторида яшайвериш мумкин. Бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ.
23:00 - Масхарабоз Акмал Саидовга БМТ вакили ҳам жўр бўлди
Бугун Ўзбекистон ҳукуматининг БМТ кенгашига тақдим этилган инсон ҳуқуқлари борасидаги миллий маърузаси билан танишиш учун давра суҳбати уюштирилди, дейилади бугунги расмий хабарларда. БМТнинг ўтган йил декабрида Женевада ўтказилган анжуманида Ўзбекистон томонидан мазкур маърузани тақдим этган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Миллий маркази раиси Акмал Саидов маъруза билан йиғилганларни таништирибди. Ўзбекистон Парламенти Омбудсмани Сайёра Рашидова, Бош прокурор ўринбосари Алишер Шарофутдинов, БМТнинг Ўзбеистондаги ваколатхонаси раҳбарияти, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти вакиллари, депутатлар ва ҳукуматнинг бир нечта лўттибоз ҳуқуқ ҳимоячилари иштирокидаги анжуманда Ўзбекистон маърузасига 55 давлат вакиллари юксак баҳо бергани эътироф этилибди.
БМТнинг мамлакатимиздаги доимий ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Киоко Постил хоним Ўзбекистоннинг қисқа муддатларда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишда юксак марраларни забт этгани ҳақида гапирибди, дейди “Ҳаракат” мухбири. Аммо, шуни айтиш керакки, бу хоним мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ва демократик мухолифатчиларнинг шу каби йиғинларига келишдан ҳукуматдан баттар қўрқадиган одамдир. Ҳатто маҳаллий лўттибозларни йўлда қолдирган хоним бундай анжуманларни тез-тез чақириб туришга ишора берди.
22:45 - «Асрлар садоси» фестивали 1 май куни очилади
Тошкент вилоятининг Оққўрғон ва Бўстонлиқ туманларида уч кун давомида Юнеско ташкилоти томонидан уюштирилган анъанавий «Асрлар садоси» фестивали бўлиб ўтади.
«Асрлар садоси» фестивали ҳар йили очиқ ҳавода Ўзбекистоннинг турли тарихий ва маданият марказлари бўлмиш ҳудудларида ўтади. Илк фестиваль 2008 йилда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида ўтган ва икки кунлик бу фестивалда 50 мингга яқин томошабин қатнашганди.
Бу лойиҳанинг асосий мақсади, халқ фольклор бойлигини сақлаш, халқ ижодини кенг ёйиш, қобилиятли ижодкорларни ва устозларни қўллаб-қувватлаш ҳамда бу жабҳани кенгайтиришдан иборатдир. Бу йил Тошкентнинг 2200 йиллик юбилейи муносабати билан фестиваль, айнан, Тошкент вилоятининг Оққўрғон ва Бўстонлиқ туманларида бўлиб ўтиши бежиз эмас, дейди бу хусусда хабар берган Газета.уз.
22:00 - Туркияда Рауф Парфининг китоби чоп этилди
Пирмуҳаммад Холмуҳаммаднинг Фарғона.ру сайтида берган маълумотига кўра, Туркиянинг машҳур Кония шаҳрида “Ўзбек шоири Рауф Парфи” номли китоб чоп этилган.
614 саҳифалик китобни нашрга “Кёмен” нашриётининг соҳиби Ҳоқон Жўшқунарслон тайёрлаган, Рауф Парфининг асарлари Ниғда университетининг ўқитувчиси доктор Ҳикмат Кораш тарафидан туркчага таржима қилинган.
Китобнинг турк ўқувчиларига тақдим сўзини таниқли ўзбек шоири, мухолифатдаги “Эрк” партияси фракцяиларидан бирининг етакчиси, ўзбек миллий демократик мухолифатига қилган хоинлиги сабабли 53-54 лақаби билан танилган Мухаммад Солиҳ ёзган. У: “Рауф Парфи советлаштиришнинг тотал тўфонида турк кимлигини асло унутмаган ва уни асраган нодир мунавварлардан биттаси эди”, - дея қайд этмоқда.
53-54 нинг охирги сўзлари туркчада қандай ёзилганини билмаймиз, аммо, эслатиб ўтишдан фойда бор, ўзбек тилида одамларга нисбатан “биттаси” сўзидан кўрса “бири” дейиш чиройлироқ бўларди.
21:20 - “Андижоннома” ҳоким ва солиқчиларни савалади
"Андижоннома" газетаси ўзининг сўнгги сонида "Аслида эса бошқача, ёки тўртта идорадан тўрт хил маъмумот" деб номланган мақола чоп этди. Муаллиф Асака тумани солиқ ва ҳокимият идоралари тақдим этган рақамларни муқояса қиларкан, мамлакат статистикасининг устидан кулгандай бўлади. Масалан, туман ҳокимлиги мазкур ҳудудда 2290 та кичик бизнес корхоналари мавжудлиги, 2157 таси фаолият олиб бораётганини таъкидлаган. Туман солиқ инспекцияси эса 2857 кичик корхонанинг 1626 таси ишлаб турганини баён қилган. Солиштирилса бири боғдан, иккинчиси тоғдан келадиган ҳисоботлар бугунги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг асл башарасини намоён қилади.
Аҳолини иш билан таъминлаш, аҳоли бандлиги ҳақидаги маълумотларнинг ҳам ғалати экани мисолида бугунги кун статистикаси сирларини фош этган мақола муаллифи ва оғзи боғланиб ҳам нимадир демоққа уринаётган “Андижоннома”нинг иши таҳсинга сазовор, дейди мухбиримиз.
Тумандаги хўжасизлик, лоқайдлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатлари қораланган мақолани бир қарашда “Ёмоннинг кучи япалоққа етибди-да” деган ҳафсаласизлик билан ҳам ўқиш мумкин. Лекин, мақоладаги аянчли картина қаҳрамонлари қилиб вилоят миқёсидаги раҳбарлар эмас, балки туман миқёсидаги раҳбарларнинг олиниши журналистнинг профессионал қобилиятига соя ташламаслиги керак. У бечора бугунги шароитда бошқача қиломаса керак. Чунки, газетанинг муассиси - вилоят ҳокимлигидир. Демак, шунисига ҳам шукр, дейиш керак.
21:10 - Россия ҳеч ким тан олмаган Абхазия ва Жанубий Осетияни мустқил давлат қилиб кўрсатишга уринмоқда
Бугун Кремлда Россия Президенти Дмитрий Медведев ва Абхазия и Жанубий Осетия Президентлари Сергей Багапш ҳамда Эдуард Кокойтлар бу икки кавказ республикасининг давлат чегараларини биргаликда қўриқлаш тўғрисидаги келишув ҳужжатларни имзоладилар, деб хабар беради ИТАР-ТАСС. Ҳужжатларга кўра, масалан, Россия томони икки давлатнинг чегара қўриқлаш органларида ишлайдиган кадрларни тайёрлаш бўйича ҳам уларга ёрдам беради.
Давлат лидерларинг ҳузурида Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати ва Россиядан бошқа ҳеч ким тан олмаган (баъзи майда давлатларни ҳисобга олмаса) бу икки жумҳуриятнинг хавфсизлик органлари ўртасида ҳам ҳамкорлик шартномалари имзоланибди.
Россиянинг бу каби провакацион ўйинлари, унинг раҳбарлари ножиддийлашиб бораётганини ҳам кўрсатади.
21:00 - Қўшнилар яна ҳудуд талашмоқда
Бугун Тошкентда Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўзаро давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масаласида яна тўхтамга келиша олмади. Бу ҳақда хабар бераётган Тожикистон оммавий ахборот воситалари келишилмаган ҳудуд сифатида Тошкент вилояти Бекобод чегара постига қарашли Платина посёлкаси ва Ургут туманидаги аҳоли пунктини таъкидлашмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати раҳбарининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов ҳамда Тожкикистон Хавфсизлик кенгаши котиби Амирқул Азимовлар кечадан бери тортишаётган мазкур баҳсли ҳудудда Ўзбекистон фуқаролари истиқомат қилади, лекин ҳудуд қўшни давлатга тегишли. Умумий узунлиги 1 161 километр бўлган чегараларнинг 97 фоиз қисми бўйича тўхтамга келинган.
20:40 - Жанубий Корея Президенти Ислом Каримни йўқлайди
The Korea Times газетасининг ёзишича, май ойи ўрталарида Жанубий Корея Республикаси Президенти Ли Мён Бак Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ташриф ўтган йил февралида Президент Ислом Каримнинг мазкур мамлакатга уюштирган сафарига жавобдир. Шу кунларда эса Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо агентлиги Бош директори Элёр Ғаниев Сеулда турли соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш баҳонасида маҳаллий ҳамкасби Ли Ёнг Жун билан музокаралар олиб бормоқда. Музокараларда банк-молия, транспорт, тўқимачилик, электротехника ҳамда машинасозлик борасидаги алоқаларга афзаллик бериш муҳокама нишонига чиққан.
20:25 - Янги пропагандик фильм: Тузоққа тушганларнинг тақдири аянчли бўлади
Тошкентдаги Киночилар уйида “Ўзбеккино” миллий агентлигининг “5-студия” ёшлар ижодий уюшмаси томонидан суратга олинган “Тузоқ” бадиий фильми томошабинларга тақдим этилгани ЎзАнинг хабаридан маълум бўлади.
Бу тадбирда қатнашган “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори А.Исҳоқов, Маънавият тарғибот маркази раҳбари М.Ҳожиматов ва бошқалар ҳар доимгидек асосан президент Ислом Каримнинг улуғлигини гапиришган ва тақдим қилинайтган кино унинг кўрсатмаларига асосланганини урғулашган.
Тоҳир Шомуродов сценарийси асосида режиссёр Баҳриддин Айназаров томонидан суратга олинган фильмда юртимизга кириб келишга уринаётган турли диний оқимларнинг ғаразли мақсадлари очиб берилар, бундай оқимга адашиб кириб қолган инсонларнинг аянчли қисмати, бу оқимнинг жамият тараққиёти, инсонлар, хусусан, ёшлар онгига зарарли таъсири ҳамда унга қарши кураш ҳақида ҳикоя қилинар эмиш. Хуллас, навбатдаги пропаганда маҳсулоти.
20:15 - Британия Ироқдаги операцияда иштирокини якунлади
BBC тарқатган хабарга кўра, Буюкбритания Ироқдаги ўзининг олти йиллик ҳарбий иштирокини расмий равишда якунлади. Бугун Басрадаги Британия ҳарбий базасида Британия ва Америка байроқларини пастга туширишнинг тантанали маросими бўлиб ўтди. Ироқдаги ҳарбий операция давомида 179 британ ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлган.
20:00 - НАТО ва Россия ўртасида катта жанжалнинг янги босқичи бошланди
НАТОнинг Брюсселдаги қароргоҳи қошидаги русларнинг ваколатхонасида ишлайдиган икки дипломат Бельгиядан чиқариб юборилди, деб хабар қилди Financial Times газетаси. Улар Эстония Мудофаа вазирлигининг юксак даражали ходими Херман Симм орқали давлат сири бўлган материалларни олишда қўлга тушишган. Воқеанинг экстрагавант томони шундаки, ҳайдалган дипломатлардан бири Россиянинг ЕИдаги доимий вакили Владимир Чурковнинг ўғли экан. Демак, Россиянинг фақат НАТО билан эмас, ЕИ билан ҳам алоқаларига соя тушади.
Россиянинг НАТОдаги вакили Дмитрий Рогозин икки рус дипламатининг чиқариб юборилишига Россия ундан баттар қадам билан жавоб беришини дағ-даға билан шу соатларда очиқлади. Россия президенти эса, НАТОнинг шу кунларда Гуржистонда бошланадиган ҳарбий машқларини ўз мамлакатига қарши провокация деб эълон қилди.
Хуллас, Россиянинг Гуржистон билан урушидан кейин бошланган Европа-Россия қарама-қаршилиги яна ҳам кучаймоқда.
19:45 - Ўзбекистонга ХХР Давлат Кенгашининг раисининг ўринбосари келади
Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши раисининг ўринбосари Ли Кэцян расмий ташриф билан жорий йилнинг 4-6 майида Ўзбекистонга келиши ва икки томонлама ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган хужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Буни Хитойнинг Ўзбекситондаги элчиси Юй Хунцзюнь брифинг чоғида журналистларга маълум қилди, дейилади Regnum агентлигиганинг хабарида.
Хитойнинг Ўзбекситондаги элчихонаси маълумотига кўра, 2008 йилда икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо айирбошлаш хажми $1,6 млрдни ташкил қилган. Яъни, бу кўрсаткич 2007 йилга нисбатан 48% ўсган. Хитой Ўзбекистоннинг учинчи савдо ҳамкори ҳисобланади.
19:00 - Россияда янги гриппга қарши таблеткалар 2010 йилда пайдо бўлади
РИА “Новости” агентлигининг Грипп институти директори Олег Кисилевга асосланиб хабар беришича, свайн (чўчқа) гриппига қарши эффектив бўлган дори 3 ой ичида тайёр бўлса-да, уни оммавий ишлаб чиқариш 2010 йилнинг бошларидагина йўлга қўйилади. Бу – “Триазавирин” номли таблетка бўлади. У ҳозир ишлатилаётган ноэффектив ва қиммат “Тамифлю”нинг ўрнини босади.
Ҳозир бу гриппга қарши дунёда икки дори бор. Булар - «Тамифлю» (Швейцария) и «Реленза» (Франция). Уларнинг Москва дорихоналаридаги нархи – қутиси 1,5-1,8 минг рубль. “Триазавирин” анча арзон бўлиши (100-250 рубль) кутилмоқда.
18:30 - “Бирлик”чининг эшигида яна қўриқчилар пайдо бўлди
Бугун наҳордан “Бирлик”нинг Самарқанд вилояти кенгаши раиси Холиқназар Ғанининг эшиги олдига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан иборат пойлоқчилар пайдо бўлишди. Давлат рақами D 313 AA бўлган Жигули автомашинасида келган 4 нафар йигит сафдошимизга уйидан чиқамасликни маслаҳат бермоқда. Узунқулоқ гапларга қараганда, Президент Ислом Карим бугун-эрта ислоҳотларнинг боришини кузатиш мақсадида Самарқанд ва Жиззах вилоятларига сафар қилармиш. “Бирлик”чини ана шу ташриф муносабати билан “қўриқлаш” керак бўлиб қолгандир.
18:00 - Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги раҳбари ишдан кетган
Бугун Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (УзА) Бош директори Маматқул Ҳазратқулов ишдан олинган. Унинг ўрнига Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик кенгаши структурасида ишлаган шахснинг тайинлангани айтилмоқда. Маматқул Ҳазратқуловни “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасига Бош муҳаррир этиб тайинлани, кечаги хабаримизда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси лавозимига номзод экани айтилаётган Аҳмаджон Мелибоевнинг пенсияга чиққани ҳақида узун-қулоқ гаплар бор холос. Лекин бу гаплар расман тасдигини топгани йўқ.
17:45 - Бакудаги ковбой киноларидаги каби отишмада 10 дан ортиқ одам ўлган
Озорбайжон Нефть Академиясида бугун эрталаб бўлган отишмада 10 дан ортиқ киши ўлгани мaълум бўлди. Олий таълим вазири Мисир Мардоновнинг айтишича, Академияда ўқиш тўхтатилаган. Ўлган-ярадорлоарнинг аниқ сони ва воқеанинг тафсилоотларини, ўзи Академияга бориб келган бўлса ҳам, ҳали тўлиқ айтолмайди. Ваҳоланки, бир қатор оммавий ахборот воситалари отишма чиқарган одам - 28 ёшли Гуржистон фуқароси Фарда Асад ўғли Гадиров эканлигини ва ҳатто ўлганларнинг рўйхатини маълум қилиб бўлишди.
Trend News агентлигнинги билдиришича, Президент Маъмуриятининг сиёсий бўлими раҳбари Али Гасанов Академиядаги отишма Озорбайжонда ижтимоий-сиёсий ҳаётни издан чиқаришга қаратилган эмас, бундай воқеалар кўп давлатларда бўлиб туради деб, фожеани хаспўшлашга ҳаракат қилган.
Президент Илҳом Алиев ўлганларнинг яқинларига таъзия изҳор этиш билан чекланган. Кўринишидан, ҳокимиятнинг ўзи ҳам шокда.
17:00 - Шоир Абдулла Ориф отдан тушди, Ёзувчилар Уюшмасида янги раис
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур анжуманда Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов, Бош вазир ўринбосари Рустам Қосимов ҳамда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоиёт комплекси масъул ходими Абдусамад Раҳимов иштирок этди. Мажлисга тўпланган жамоатчилик вакиллари, ёзувчи-шоирларга маънавият тарғиботи масаласида тегишли кўратмалар берилди. Ҳайъат мажлиси сўнгида ташкилий масала кўрилиб, уюшма раиси Абдулла Орипов лавозимидан олинди. Унинг ўрнига Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори бўлиб ишлаб келаётган Бобур Алимов (расмда, у ёзувчи Шуҳратнинг ўғли) тайинланди.
Иззат-икром билан кузатилган Абдулла Ориповни уюшманинг фахрий раиси сайлашди. Бир пайтнинг ўзида Ўзбекистон Парламенти сенатори, Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси, Ўзбекистон Миллий кураш Федерациясининг Президенти бўлган шоирни эгардан бўлмасаям, отдан туширишди. Энди Ўзбеккистонда одат тусига кириб қолган жараён, отдан тушган одамнинг секин-секин нуфузига путур етказиш, камчиликлари, қонунбузар ишлари ва жиноятларини фош қилиш бошланади.
Айни замонда, янги раис Бобур Алимовнинг тайинланиши ҳам қонунбузарликдир. Ёзувчилар уюшмаси Устав фаолиятига кўра, жамоат ташкилоти бўлиб, унда раиснинг Қурултойда сайланиши белгилаб қўйилган. Аммо, президентнинг сайланиш муддатлари ҳисобанаётганда Конституцияга ҳам риоя қилинмайдиган Ўзбекистонда қандайдир Ёзувчилар Уюшмасидан Устав бўйича яшашни талаб қилиш мантиқсизлик бўларди.
12:15 - Бакудаги олий ўқув юртида отишма - ўлганлар сони ҳали аниқ эмас
1-2 соат аввал Озарбайжон Нефть Академиясининг ҳовлисида ўзаро жанжаллашган студентлардан бири чўнтагида тўппанча чиқариб, қолганларни ўққа тутган. Сўнгра у Академия биносига югуриб кирган ва отишни давом эттирган. Воқеанинг тафсилотлари ҳали маълум эмас. Бу мамлакатнинг ахборот агентликлари араб студантлари бир-бирлари билан отишганини ҳам ёзмоқдалар, лекин хабарлар аниқмас. 5-15 киши ўлганини ҳам айтилмоқда, ярадорлар, табиий, бундан ҳам кўп бўлади. Баъзи хабарларда ўт очган студент ушлангани айтилса, бошқаларида у Академия биноси ичида ҳали ҳам ўқ отиб юргани билдирилади. Озорбайжон Ички ишлар вазири Рамил Усубов Академияга етиб келиб, ҳамма ишларни координация қилмоқда экан.
11:30 - Шу йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон қандай олға кетгани ҳақида расмий ҳикоя
Иқтисодиёт Вазирлиги ва Давлат Статистика Қўмитаси биргаликда “Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил биринчи чорагида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари тўғрисида” деб аталган ҳужжат эълон қилишди. УзАнинг сайтига қўйилган бу ҳужжатни ҳикоя деб баҳолаш тўғрироқ бўларди. Табиий, бу ҳужжатда келтирилган рақамлар мустақил экспертлар томонидан на исботланиши на рад этилиши мумкин эмас. Чунки, ҳамма рақамлар Статистик Қўмитасининг қўлида ва у истаган ашуласини айтаверади ва айтмоқда ҳам.
Бу ҳужжатда қуйидаги макроиқтисодий кўрсатгичлар келтирилади: саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 9,9 фоиз, жумладан, истеъмол мол товарлари ишлаб чиқариш 12,5 фоиз, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 5,7 фоиз, қурилиш ишлари 12,1 фоиз, чакана товар айланмаси 18,3 фоиз, пулли хизматлар ҳажми 17,6 фоизга ошган, инвестицияларнинг 31,4 фоизга ошиши таъминланган. Иқтисодий ўсишнинг асосий омиллари – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши натижасида уларнинг жадал ривожланиши учун шарт-шароит яратилганида экан.
Саккиз варақлик ҳужжат Ўзбекистон катта тезлик билан жаннат томон бораётганини кўрсатувчи рақамлар билан тўла. Уларнинг ҳеч қандай маъноси бўлмагани сабабли, бу ерга кўчириб олишдан фойда йўқ. Шундай бўлса ҳам, ҳужжатнинг охирги бўлимида берилган аҳолининг бандлиги ва даромадларига оид рақамларни томоша қилишдан фойда бор.
Биринчи кварталда 208,6 минг иш ўрни яратилибди, ўтган йилнинг биринчи кварталида бу рақам 170 минг экан. Жумладан, қишлоқ жойларида 148,2 минг иш ўрни яратилибди.
Касаначиликни ривожлантириш ҳисобиган 50 мингдан ортиқ иш жойи яратилибди. Мамлакат бўйича касаначиликка 280 мингдан ортиқ киши жалб этилибди.
Меҳнат бозорида фаол сиёсат юритиш аҳоли бандлигининг 2,7 фоиз ўсишига ёрдам берибди, иш билан бандлар сони ўтган йилдаги кўрсатгичларга қараганда 293,2 минг кишига кўпаябди ва қарийиб 11 миллион кишини ташкил қилибди.
Ўртача белгиланган иш ҳақи 40,2 фоиз, пенсияларнинг ўртача миқдори 51,9 фоиз кўпайибди. Жорий йилнинг январь-февраль ойларида аҳолининг пул даромади 21,5 фоизга ошибди.
Хуллас, ҳужжатда ҳамма нарса яхши, фақат чет элларга чиқиб кетишга мажбур бўлган миллионлаб ўзбек мардикорлари ҳам шу 11 миллион ичига кириш-кирмаслигини, инфляциянинг даражаси қандай эканлигини айтиш унутилган, ишсизлик тушунчаси умуман ишлатилмаган. Чунки, Ислом Каримнинг рецептлари бўйича янги уй қурмасдан эскисида яшашни давом эттираётган Ўзбекистонда ишсизлик бўлиши мумкин эмас.
8:45 - ЕИ давлатларининг Соғлиқни сақлаш вазирлари янги гриппнинг хавфини муҳокама қилдилар
Кеча Брюсселда ЕИ давлатларининг Соғлиқни сақлаш вазирлари фавқулодда учрашув ўтказиб, дунё миқёсида хавф туғдираётган “чўчқа гриппи” касаллиги бўйича қилинадиган ишларни муҳокама қилишди. Йиғилиш ҳақида журналистларга маълумот берган Франциялик вазир Розелин Башело хоним, жумладан, Мексикага авиақатновни тўхтатишни ўйлаб кўришга келишилганини билдирди.
Ҳозир бу касаллик Мексикадан ташқари, АҚШ, Канада, Австрия, Янги Зеландия, Исроил, Испания, Буюк Британия, Олмония, Жанубий Африка Республикасида тарқалгани расман тан олинди.
АҚШда тиббиёт ниқоби ишлаб чиқадиган фабрикалар хозирда туну кун ишлаб турибди.
8:00 - Ислом Карим Oрoлни қутқaриш бўйича ҳамкасблари билан учрашувда нималар деди
Кеча ЎзА агентлиги Ўзббекистон Президенти Ислом Каримнинг 28 апрель куни Oлмaoтa шaҳридa Oрoлни Қутқaриш Хaлқaрo Жaмғaрмaси тaъсисчи дaвлaтлaри рaҳбaрлaрининг учрaшувида сўзлаган нутқини эълон қилди. Бу нутқдада айтилган Орол денгизининг минтақавий табиат мувозанатни сақлашдаги роли, сўнги йилларда унинг қуриб бориши, шу туфайли ўртага чиқаётган муаммолар, халқаро ташкилотларнинг ёрдамида қилинаётган ишларга доир умумий гапларни ҳисобга олмаса, унинг қуйидаги диққатга сазовор жойлари қолади:
... Биз, Ўзбeкистoндa Oрoл дeнгизини тoм мaънoдa қутқaриб қoлишнинг aмaлдa дeярли илoжи йўқлигини яxши aнглaймиз. Aммo бу eрдa яшaётгaн aҳoлигa сoғлoм турмуш кeчириши учун зaрур шaрт-шaрoит ярaтиш мaқсaдидa ҳaр тoмoнлaмa пуxтa ўйлaнгaн чoрa-тaдбирлaр Дaстурини aмaлгa oширишимиз шaрт. Бу бизнинг бурчимиздир.
Oрoл қуриши oқибaтлaрини бaртaрaф этиш вa Oрoл дeнгизи ҳaвзaсини экoлoгик жиҳaтдaн сoғлoмлaштириш бoрaсидa бизнинг aсoсий, энг муҳим вaзифaлaримиз, aввaлo, қуйидaгилaрдaн ибoрaт, дeб ҳисoблaймиз:
– Oрoл дeнгизининг қуриб қoлгaн қисмидa кичик сув ҳaвзaлaри ярaтиш, чaнг вa туз бўрoнлaрини кaмaйтириш мaқсaдидa дeлтa ҳaвзaлaригa сув eтиб бoришини тaъминлaш, биoxилмa-xиллик вa дeлтa экoтизимини қaйтa тиклaш;
– Oрoл дeнгизининг қуриб қoлгaн қисмидa жудa муҳим бўлгaн ўрмoнзoрлaр бaрпo этиш, қум кўчишини тўxтaтиш, дeнгизнинг қaқрaб ётгaн тубидaн зaҳaрли мoддaлaр кўтaрилишини кaмaйтириш;
– кoммунaл xизмaт вa дaвoлaш муaссaсaлaрини ичимлик суви билaн тaъминлaш вa сувни зaрaрсизлaнтирувчи қурилмaлaр билaн жиҳoзлaш, сув йиғиш иншooтлaрини xлoрлoвчи қурилмaлaр билaн қaйтa жиҳoзлaш ҳaмдa aҳoлининг сoғлигини сaқлaшгa xизмaт қилaдигaн бoшқa кўплaб тaдбирлaрни бaжaриш;
– Oрoлбўйи ҳудудидa кўлaми тoбoрa кeнгaйиб бoрaётгaн экoлoгик тaнaззулнинг aҳoли сaлoмaтлиги вa фaрзaндлaримиз, кeлгуси aвлoдлaримиз гeнoфoндигa тaъсирини тизимли aсoсдa ўргaниш, ушбу минтaқaгa xoс турли xaвфли кaсaлликлaр oдaмлaр oрaсидa кeнг тaрқaлишининг oлдини oлиш вa бундaн oгoҳлaнтириш, бу eрдa яшaётгaн aҳoли учун иxтисoслaшгaн прoфилaктикa вa дaвoлaш муaссaсaлaри тaрмoғини кeнгaйтириш, ижтимoий инфрaтузилмaни жaдaл ривoжлaнтиришгa дoир чoрa-тaдбирлaр дaстурини aмaлгa oшириш.
... Ҳурмaтли учрaшув қaтнaшчилaри,
Дaвлaт рaҳбaрлaрининг тoр дoирaдaги учрaшуви чoғидa кeнгaйтирилгaн тaркибдaги музoкaрaдa фaқaт биттa мaсaлa – Oрoлни қутқaриш xaлқaрo жaмғaрмaсининг фaoлияти вa унинг истиқбoлдaги aсoсий вaзифaлaрини муҳoкaмa қилишгa кeлишиб oлингaн эди. Бирoқ aйрим ҳaмкaсблaримиз ўз сўзлaридa кeнгaйтирилгaн тaркибдaги музoкaрaдaги кeлишувимиз дoирaсидaн чиқиб кeтди. Шунгa қaрaмaй, Oрoлни қутқaриш xaлқaрo жaмғaрмaси фaoлияти дoирaсидaн aнчa йирoқ бўлгaн мaсaлaлaр юзaсидaн бугун бaҳс-мунoзaрa уюштиришдaн ҳeч қaндaй мaънo йўқ, дeб ўйлaймaн.
... Сўнгги йиллaрдa мaзкур мaсaлa юзaсидaн жиддий бaҳс вa муҳoкaмaлaр oлиб бoрилмoқдa. Минтaқaмиздaги икки aзим дaрё – Aмудaрё вa Сирдaрёнинг юқoри қисмидa жoйлaшгaн мaмлaкaтлaр билaн бу дaрёлaрнинг қуйи қисмидaги мaмлaкaтлaр – Ўзбeкистoн, Туркмaнистoн, Қoзoғистoн ўртaсидaги бaҳслaр чoғидa вужудгa кeлгaн турли қaрaшлaрнинг бўлишини тaбиий ҳoл, дeб ҳисoблaймaн.
Тoжикистoн вa Қирғизистoн, aввaлo, фaқaт ўз мaнфaaтлaрини кўзлaмoқдa. Ҳoлбуки, бу eрдa гaп ҳaр бир aлoҳидa дaвлaт мaнфaaтлaри ҳaқидa бoрмoқдa. Бу фaқaт бугунги куннинг мaнфaaтлaри эмaс, бaлки кeлaжaкнинг ҳaм мaнфaaтлaри экaнини aлoҳидa тaъкидлaмoқчимaн. Чунки, бу eрдa aйтилгaнидeк, сoвeт дaвридa сув-энeргeтикa дaстурлaрини aмaлгa oшириш бoрaсидa шу қaдaр кўп xaтoлaргa йўл қўйилгaнки, бугун бу ҳaқдa aфсуслaниб гaпиришгa тўғри кeлaди. КПСС Мaркaзий Қўмитaси, Сиёсий бюрo вa СССР Министрлaр Сoвeти қaрoрлaригa бинoaн қaбул қилингaн Сибир дaрёлaрини Қoзoғистoн вa Ўртa Oсиё ҳудудлaригa буриш вa бoшқa кўплaб тaшaббуслaр aнa шундaй улкaн лoйиҳaлaр сирaсигa кирaди.
Ишoнчим кoмилки, бундaй «буюк лoйиҳaлaр»нинг бирoртaси ҳaм пуxтa ўйлaнмaсдaн ишлaб чиқилгaн бўлиб, улaр нaфaқaт xaлқaрo, бaлки умумaн ҳeч қaндaй жиддий экспeртизaдaн ўтмaгaн вa бу фикрни тaсдиқлaйдигaн дaлиллaр eтaрлидир.
... Лeкин бугун шу нaрсa aёнки, Мaркaзий Oсиё ҳудудидa мaзкур сув oмбoрлaри, гидрoстaнсиялaр вa бoшқa иншooтлaрнинг қурилишигa мунoсaбaтлaр турличa бўлмoқдa. Бу эсa кўздa тутилгaн aсoсий мaсaлa – элeктр энeргияси oлиш мaсaлaсини ҳaл eтиш билaн бир қaтoрдa, бугун биз ҳaр қaдaмдa тўқнaш кeлaётгaн кўплaб экoлoгик муaммoлaрни ҳaм кeлтириб чиқaрaётгaни билaн бoғлиқдир. Шу бoис бу бoрaдa бaҳс-мунoзaрaлaр бўлиши мутлaқo тaбиий вa қoнуний ҳoлдир.
Биз фaқaт минтaқaдa янгидaн қурилиши бoшлaнaётгaн бaрчa йирик гидрoэнeргeтикa иншooтлaри бўйичa мустaқил xaлқaрo экспeртизa ўткaзиш тaрaфдoри экaнимизни янa бир бoр тaъкидлaмoқчимaн, xoлoс. Бу бoрaдa бизни нaфaқaт Жaҳoн бaнки вa Oсиё тaрaққиёт бaнки, бaлки Еврoпa Иттифoқи ҳaм қўллaб-қуввaтлaмoқдa. Xусусaн, минтaқaмизгa, жумлaдaн, Тoжикистoн вa Қирғизистoнгa бир нeчa мaртa кeлиб кeтгaн Еврoпa Иттифoқи вaкили жaнoб Мoрeл ҳaм шу ҳaқдa гaпиргaн эди.
Шу сaбaбли бу eрдa гaп нaфaқaт Aмудaрё вa Сирдaрёнинг қуйи қисмидa жoйлaшгaн мaмлaкaтлaрнинг нуқтaи нaзaри ҳaқидa, бaлки aмaлдa бутун жaҳoн жaмoaтчилигининг фикри ҳaқидa бoрмoқдa. Шу билaн биргa, мeн бундaй бaҳслaр бўлиши тaбиийлигини, лeкин мунoзaрaни янaдa кeскинлaштирaдигaн фикрлaрдaн тийилиш зaрурлигини тaъкидлaшни истaрдим. Минтaқaдaги бу жaрaёнлaргa тaъсир кўрсaтишгa уринaётгaн aйрим учинчи мaмлaкaтлaр қaндaй стрaтeгик мaқсaдлaрни кўзлaётгaни тoбoрa aён бўлиб бoрмoқдa.
Биз, ўз xaлқи oлдидa, тaриx oлдидa мaсъул бўлгaн дaвлaт рaҳбaрлaри, aввaлo, бугун ушбу бaҳс-мунoзaрaлaрни aвж oлдирмaсдaн вa улaргa сиёсий тус бeрмaсдaн, умумий ёндaшув нуқтaлaрини тoпишимиз дaркoр, дeб ўйлaймaн. Aкс ҳoлдa, мaмлaкaтлaримиз, xaлқлaримиз мaнфaaтлaри бир чeтдa қoлиб, учинчи кучлaрнинг стрaтeгик ҳaмдa гeoсиёсий мaнфaaт вa мaқсaдлaри, минтaқaни бoшқaриш билaн бoғлиқ мaсaлaлaр oлдингa чиқиб қoлиши мумкин.
Энг aсoсийси – мaмлaкaтлaр вa дaвлaт рaҳбaрлaри ўртaсидaги мунoсaбaтлaрни кeскинлaштирмaсдaн, aксинчa, ўзaрo мурoсaгa кeлишдир. Бу бoрaдa биз учун бoшқa йўл йўқ. Янa бир бoр шуни тaъкидлaмoқчимaнки, мeн ҳaм бoшқaлaр кaби Тoжикистoн вa Қирғизистoн мaнфaaтлaрини ҳурмaт қилaмaн. Лeкин бaрибир ўзaрo кeлишувгa эришишимиз дaркoр, нeгaки, бусиз ушбу ўтa муҳим мaсaлaни ҳaл этиб бўлмaйди.
Бугунги учрaшувдa Туркмaнистoн Прeзидeнти Гурбaнгули Бeрдимуҳaмeдoвнинг чиқишини, у илгaри сургaн aйрим, aйтиш мумкинки, принципиaл тaмoйиллaрни тўлиқ қўллaб-қуввaтлaшимни қaйд этмoқчимaн. Унинг Туркмaнистoн пoзицияси бaён этилгaн фикригa кўрa, “биз ушбу минтaқaдa дaвлaтлaр мaнфaaтлaри мувoзaнaтигa эришишимиз дaркoр”. Бу сўзлaрдa ҳaммa гaп aйтилгaн.
Aгaр биз мувoзaнaтгa эришoлмaсaк вa ўзaрo мурoсaгa кeлoлмaсaк, бу муaммoни ҳaл этa oлмaймиз вa унинг eчими узoқ йиллaргa чўзилиб кeтaди. Қoлaвeрсa, ким ўз мaқсaдигa эришa oлиши ҳaм ҳaли нoмaълум – биз, яъни ушбу минтaқaдa яшaётгaн xaлқлaрми ёки, пирoвaрд нaтижaдa, бoшқaлaрнинг мaнфaaтлaри aмaлгa oшaдими. Бу бoрaдa “бўлиб тaшлa вa ҳукмрoнлик қил” дeгaн принцип – эскидaн мaълум бўлгaн сaвдo aмaлгa oшгудeк бўлсa, биз кимлaрнингдир қўлидa aрзимaс тaнгaгa aйлaниб қoлишимиз мумкин.
Бунгa йўл қўйишгa эсa бизнинг aслo ҳaққимиз йўқ.
Эътибoрингиз учун рaҳмaт.
6:30 - Обама президентлигининг 100-чи кунида анъанавий матбуот конференцияси ўтказди
Бир оз аввал (АҚШда 29 апрель кечқурун) АҚШ президенти Барак Обама лавозимига ўтиришининг 100-чи кунини анъанавий матбуот конференцияси билан якунлади. 100 га яқин журналистнинг олдига чиққан Барак Обама ҳамма янги бўлган президентлардан кўпроқ муаммолар билан бу курсага ўтирганини алоҳида урғулар экан, “ҳозирги вазиятда нима қилиш керак бўлса уни қилмоқдамиз“ дейишдан нарига ўтмади. У ўз ташқи сиёсатининг асосий муаммоларидан бири бўлмиш Ироқ тўғрисда гапирганда, у ердан қўшинларимизни аста-секин олиб чиқиб кетамиз дейиш билан чекланди.
Ўзини тетик тутишга ҳаракат қилган Барак Обаманинг кайфияти байрамона тусда эди, дейиш қийин. Табиий, у кутилмаган иқтисодий инқироз ва ундан ҳам кутилмаган янги грипп вируси муаммоалари билан шуғулланар экан, сайлов олди кампанияси даврида ўртага отилган “Ўзгартир” шиорини вақтинча бўлса ҳам орқага ташлашаг мажбур бўлганидан ҳижолатда бўлса ажаб эмас.
2:00 - Афғонистонда Олмониялик ҳарбий ҳалок бўлди
Associated Press берган хабарга айтилишича, кеча Афғонистонда ҳарбий патрулга қилинган ҳужум оқибатида Олмониялик ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда Олмония Ташқил Ишлар Вазирлиги хабар қилди. Яна тўрт ҳарбий хизматчи яраланган. Воқеа бўйича бошқа тафсилотлар очиқланмаган.
3:00 - Свайн гриппи (чўчқа гриппи) пандемия даржасига яқинлашмоқда
ЕИ янги вирус гриппи деб аташага бошлаган, аммо дунёда ҳали свайн (уй чўчқаси) гриппи деб аталаётган касаллик борган сари ёйилиб бормоқда. Бугун бу касалликдан АҚШда икки яшарлик бўла ўлгани хабар қилинди. Маълум бўлишича, бу бола Мексикада касал бўлиб, АҚШга даволаниш учун олиб келинган экан. Мексиканинг ўзида бу касалликдан сўнги бир неча кун ичида ўлганларнинг сони 200 га яқинлашиб бормоқда.
Reuters агентлигининг хабарига кўра, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти чоршанба куни свайн гриппининг даражасини, дунёда қабул қилинган шкала бўйича, 4 дан 5 га кўтарибди. Агар даража 6 га чиқса, бу - пандемия, яъни аҳолининг етарлича катта қисмини қамраб олган эпидемия ҳисобланади.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения