23:55 - АҚШнинг Федерал Резерв Системаси рецессиянинг секинлашганини билдирди
23:40 - Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш йўлида
23:00 - Нурчиларнинг яна бир қисми нурдан маҳрум бўлди 23:55 - АҚШнинг Федерал Резерв Системаси рецессиянинг секинлашганини билдирди
23:40 - Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш йўлида
23:00 - Нурчиларнинг яна бир қисми нурдан маҳрум бўлди

29 April 2009
03:00 - 23:55 - АҚШнинг Федерал Резерв Системаси рецессиянинг секинлашганини билдирди
23:40 - Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш йўлида
23:00 - Нурчиларнинг яна бир қисми нурдан маҳрум бўлди

23:55 - АҚШнинг Федерал Резерв Системаси рецессиянинг секинлашганини билдирди

АҚШ Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв Сисемаси (ФРС) мамлакат иқтисодидаги рецессиянинг секинлашганини очиқлади, дейилади Reuters агентлигини хабарида. ФРС бошқарув органининг 2 кунлик йиғилишидан кейин эълон қилинган махсус баёнотда “иқтисоднинг қисқариши давом этаётган бўлса ҳам, қисқаришнинг темпи озайган” деган сўзлар бор.

ФРСнинг бошқарув органи 17-18 март кунлари ўтказилган аввалги йиғилишда мамлакат иқтисодига қўшимча 1,15 триллион доллар пул ташлаш қарорини олган эди. Бугунги йиғилишда бу каби қарорлар олинмаган. Бу ҳам аҳвол яшиланаётганини кўрсатувчи далилдир, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири.

23:40 - Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш йўлида

ЎзА агентлиги Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигида 2009 йилнинг ўтган ойлари давомида жойларда ўтказилган қўмондонлик ва махсус-тактик ўқув машғулотларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтганини билдирди.

Вазирининг биринчи ўринбосари Т.Тўрақулов мамлакатимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, хусусан, аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, уларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлабди, ва табиий, Президентимиз Ислом Каримовнинг соҳага оид бир қатор фармон ва қарорлари “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”, “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунлар бу борада муҳим дастуриламал бўлаётганини урғулабди.

Бечора президентимизни шу ерда ҳам тинч қўйишмайди, дейди “Ҳаракат” мухбири.

23:00 - Нурчиларнинг яна бир қисми нурдан маҳрум бўлди

Бугун жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти суди Нурчилар ҳаракатига мансубликда айбланган 8 киши устидан ҳукм ўқиди, деб хабар қилди Озодлик радиоси. Судланувчи Икром Меърожов (суратда) 9 йилга, қолган Нурчилар эса 6 йилдан 8 йилга қадар озодликдан маҳрум қилинишди.

“Ҳаракат” мухбирларии Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида яна 4 нафар Нурчининг устидан маҳкама бораётгани, Наманганда эса бир гуруҳ Нурчиларнинг тергови ниҳоясига етиб, иш судга оширилганини билдиришмоқда.

22:55 - Шоир Абдулла Орипов ишдан олиниши мумкин

Эртага Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг фаоллар йиғилиши ўтади ва унда ташкилий масала кўрилади, дебди ишончли бир манба мухбиримизга. Йиғилишда Ўзбеистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов иштирок этиб, уюшмага янги раҳбар тайинлаши айтилмоқда.

Уюшманинг 15 йиллик раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг ўрнини “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газеатси Бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев ёки “Амир Темур” жамғармаси раиси Муҳаммад Али эгаллаши мумкин. Аҳмаджон Мелибоев Президентнинг Давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаган, Муҳаммад Али эса, собиқ “Бирлик” фаоли, ҳозир - бошқа собиқ бирликчи Эркин Воҳидов каби, режимбошининг содиқ маддоҳларидан.

22:30 - Сўлчи ва ислом фанатикларининг усуллари бир – худкушлик

Туркия матбуоти кеча Истанбулдаги Билкент Университетига қандайдир тадбирда иштирок этиш учун келган собиқ Адлия вазири Ҳикмат Сами Туркни ўлдириш ниятидаги бир неча кишини ҳибсга олган. Улардан бири Анқара Университети Ҳуқуқ факультетида ўқийдиган Дидем Акман (расмда) исмли қиз ўта сўлчи Инқилобий Халқ Озодлик Партиясининг (байроғи – расмда) аъзоси бўлиб, Юнонистонда террористик усулларни ўрганиб келган экан.

Маълумки, Юнонистонда марксист гуруҳлар жуда ривожланган, уларанинг террористлар тайёрлайдиган махсус лагерлари ҳам бор. Ал Қоида ва Толибоннинг Покистондаги лагерлари каби.

Дидем Акман бомбаларга ўралиб террористик акт қилиш учун Билкент Университетига киришга ҳам муваффақ бўлибди, аммо нима сабабдандир, ўзини портлатишга улгурмасдан полиция тарафидан ушланибди.

Агарда у ўзини портлатишга улгурса эди, Ироқда исломчи террорист худкушлар ўз мусулмонларини бошқа мазҳаб тарафдори бўлганлиги учун ўлдиришаётгандек, бошқача фикрлайдиган ўнлаб туркларнинг, яъни ўз миллатдошларинг қонини тўккан бўлади.

22:10 - Хоразмда автомашина ўғрилари қўлга олинди

Фарғона.ру тарқатган хабардан маълум бўлишича, Урганчда автомобиллар ўғирлашда мутахассислашган ўн кишилик жиноятчилар тўдаси ҳибсга олинган.

Бу ишнинг очилиши қуйидаги воқеадан бошланибди. Урганчдаги Охунбобо мозори ёнидаги жомеъ масжидида жума номозини ўқигани кириб кетган бир тадбиркорнинг “Нексия” машинаси юкхонасидан уяли алоқа операторининг 25 минг долларлик сервис карточкалари ўғирлаб кетилган.

Шундан кейин тузилган тезкор-тергов гуруҳи тез орада жиноятчиларнинг изига чиқиб, уларни қўлга олишга муваффақ бўлган ва Ички ишлар бошқармаси маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали наманганлик, андижонлик ва фарғоналик ўғрилардан иборат жиноий гуруҳнинг фаолияти ҳақида ахборот ёйинланган. Фарғона.ру агентлигини етарлича мужмал ва мавҳум хабарига ишонилса, кейинчалик жиноят гуруҳи бутунлай қўлга олинган.

22:00 - АҚШ 30 маҳбусни Гуантанамодан озод қилишни режалаштирмоқда

Reuters агенлиги билдиришича, АҚШ яқинда 30 га яқин маҳбусни Гуантанамо қамоқхонасидан озод қилади ва ўзининг иттифоқчиларидан озод этилганларни қабул қилишларини сўрайди. Бу ҳақда бугун АҚШ Бош прокурори Эрик Холдер гапирган. Унинг сўзларига кўра, озод қилиш жараёни бир неча хафталар ичида амалга оширилади.

21:45 - Буюкбританиянинг Ўзбекисондаги собиқ элчиси Мюррей махсус хизматларни айбламоқда

“Озодлик” радиосининг ўзбек хизматига кўра, Ўзбекистонда қийноқлар остида олинган маълумотларнинг Ғарб жосуслик хизматлари томонидан ҳам фойдаланилгани ҳақидаги айбловлар 28 апрель куни Британия парламенти қошидаги инсон ҳуқуқлари қўмитасида тингланди.

Бу ҳақда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррей гувоҳлик берди. Британиялик ҳуқуқшунос, профессор Филипп Сандс бу ҳолатнинг ҳуқуқий жиҳатлари ҳақида гапирди.

Ўзининг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари борасида қилган ошкора чиқишларидан сўнг элчилик лавозимидан озод қилинган Крейг Мюррей қийноқ остида олинган разведка маълумотларидан фойдаланишни "халқаро конвенцияларга зид" деб билишини ва буни англаган ҳолда, Британия ҳукумати улардан фойдаланганини қайд этди.


- Британия ҳукуматидаги вазирлар бундай маълумотлардан фойдаланиб, қонун доирасидан чиқишди, - деди Мюррей. - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ўзбекистонда қийноқлар мунтазам қўлланилиши ва иқрор олишнинг энг асосий усули бўлиб қолаётгани ҳақида айтар экан, демак, Ўзбекистондан келаётган ҳар қандай разведка маълумоти қийноқ остида олинган. Қийноқ мунтазам қўлланиладиган давлатдан чиққан бунақа маълумотлардан фойдаланиш эса БМТ конвенциясига зиддир.

Собиқ элчининг айтишича, бу маълумотларнинг биронтаси Британия хавфсизлигига оид бўлмаган. Улар асосан Ўзбекистонда Ислом Каримов режимига исломий кучлар хавф солаётгани ҳақидаги шубҳали маълумотлар эди, холос.

“Озодлик” радиоси Лондондаги муҳим воқеа хақида хабар бераркан, Ўзбекистон МХХ ходими бўлган лўттибоз Икром Ёқубовнинг фикрларини бу ерда келтириши ножиддийдир. У яқинда “Эрк” партияси 53-54-чилар фракциясининг сайтида кўплаб демократик мухолифат фаоллари ва лидерларини, ҳеч бир факт ва асоссиз, МХХ жосуслигида айблаганди. Шундан кейин бу шахсга АҚШнинг демократик радиосида сўз бериш маъсулиятсизликдир ҳам.

21:30 - Андижон мактабларида ўқувчилардан мажбуран пул ундирилмоқда

Ўзбекистон Мустақил Инсон Хуқуқлари Ташшабус Гуруҳи ўзининг андижонлик фаоли Гулбаҳор Тўраеванинг маълумотларига асосланиб тарқатган хабарга кўра, Андижон шаҳридаги 43- сонли рус мактаби маъмуряти ва синф раҳбарлари дўқ-пўписалар билан ўқувчиларидан пул йиғишмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячисининг қизи шу мактабнинг 9-синфида ўқир экан.

Мактаб маъмурияти ҳар йили имтиҳонлар учун деб ота-оналар комитети (Фролова Людмила) ва синф раҳбари (Каримова Зарифа) ёрдамида ўқувчилардан 25 минг сўмдан пул йиғади. Аълочи ўқувчилардан эса, қўшимча яна 5 минг сўмдан. Хуллас, йил давомида турли баҳоналар билан (мактаб ремонти, металлом, макалатура ва бошқалар) ўқувчилардан 15-20 минг атрофида пул ундирилади. Пул бермаган ўқувчилар эса ҳар-хил босимлар тагида қолади.

Гулбаҳор Тураева ушбу ноҳақлик юзасидан мактаб раҳбарларига мурожаат қилган, улардан “халқ душмани”, “сиёсий маҳбус” каби ҳақоратлар эшитган. Шаҳар халқ таълими бош мутахисиси Абдинаби исмли киши ва вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Зайнобиддинов Абдифаттоҳлар гаплашишдан қочишган.

Яқин кунларда Ўзбекистондаги барча мактабларда имтиҳонлар бошланса, юқорида келтирилган ҳодисалар ҳар бир мактаб ўкувчиси билан юз бериши мумкин.

20:55 - Мусулмонлар бир-бирини ўлдириш билан овора, Ислом ислоҳотларга муҳтож

Маҳаллий полицияга таяниб хабар тарқатган Рейтер агентлигига кўра, бугун Боғдоднинг асосан шиалар яшайдиган қисмида, икки автомобилга ўрнатилган бомбанинг бир вақтда портлатилиши натижасида энг камида 17 киши ҳалок бўлган, 48 киши жароҳатланган.

Беш кун аввал, Боғдоднинг Ал-Казимия ҳудудидаги шиа имоми Муса ал-Казими мавзолейи атрофида содир бўлган икки террористик портлаш натижасида 70 киши ҳалок бўлган, 145 киши жароҳатланган эди. Ундан бир кун аввал Баакуба шаҳрининг Дияла ҳудудидаги бир ресторанда террорист-худкуш ўзини портлатиши оқибатида 60 киши ҳалок бўлганди. Ўлганларнинг асосий қисми шиаларнинг муқаддас шаҳри Кербалага кетаётган мусулмон шиалар бўлган.

Ал Қоида тарафидан гўёки мусулмонларнинг душманларига қарши урушиш учун ихтиро қилинган одам-бомбалар (террорист-худкушлар) усули энди мусулмаонларнинг ўзаро урушда энг муҳим қурол бўлиб қолмоқда. Бундай уруш ва бундай қуроллар яратиш Ислом байроғи остида қилинмоқда. Демак, бугунги Ислом турли фанатиклар учун маънавий озуқа бўлмоқда. Фанатикларни тарбиялаш йўли билан бу жараёнларни тўхтатиб бўлмайди. Масаланинг илдизларига қараш лозим. Демак, Ислом ислоҳотларга муҳтож.

20:00 - Америкаликларнинг Россия бўйича прогнози ўзбеклар учун ҳам муҳим

Bank of America номлиАҚШдаги катта банклардан бирига тегишли Merrill Lynch ширкати Россияда шу йил охирига келиб ишсизлик 11 % бўлишини прогноз қилган. Яширин (ҳисобга олинмаган) ишсизликни билан бирга бу рақам ҳозироқ 10 фоизни ташкил қилади.

Россия ҳукуматининг ўз прогнозига кўрса эса, ишсизлик йилнинг охиридагина 10 фоизга чиқади. Ишсизликнинг ортиши Ички ялпи маҳсулотнинг 0,7 % га тушишига сабаб бўлади. Рус ҳукумати минимал маошни оширмаслигини гапираёётган бўлса ҳам, ҳозирги минимал иш ҳаққини (850 рубль) ошириши эҳтимолдан холи эмас. Инфляциянинг юксаклиги русларни бу қадамини оқлайди

Россида ишсизликнинг ортиши, бу малакатда меҳнат муҳожирларига бўлган талабни камайтиради ва меҳнат муҳожирларига нисбатан салбий қараш кайфиятини кучайтиради. Бундан биринчи навбатда ўзбек меҳнат муҳожирлари зарар кўради. Бундай воқеаларни олдиндан прогноз қилиш, жараёнларнинг ўзбекларга бўладиган салбий таъсирини камайтириш устида ишлаш Ўзбекистон ҳукуматининг вазифасидир.

Воқеалар кўрсатмоқдаки, “Бирлик” Партияси ўз вақтида бу масалалар билан шуғулланувчи алоҳида вазирлик тузиш таклифини киритгани тўғри бўлган. Ислом Каримнинг ҳукумати ҳали ҳам бўлса шу таклифни кўриб чиқиши керак.

19:20 - Эксперты США предсказывают отставку Медведева

Американская консалтинговая фирма Eurasia Group, специализирующая на анализе рынков, в своем докладе «Риски в нестабильном мире» прогнозирует в России в случае разрастания экономического кризиса серьезный рост влияния силовиков и отставку президента Дмитрия Медведева. Об этом пишет сегодня сайт газеты «Ведомости». «По мнению экспертов, в случае дальнейшего усиления безработицы и роста инфляции в ряде регионов России могут начаться массовые волнения. Прежде всего, утверждают исследователи, они затронут моногорода Сибири и Урала, а также Москву и Санкт-Петербург, где политическая активность населения в целом довольно велика», – пишет газета.

Как отмечается в докладе Eurasia Group, в элите, прежде всего, среди депутатов от «Единой России» и КПРФ в этой ситуации усилится давление на премьер-министра Владимира Путина с требованием отправить в отставку вице-премьеров Алексея Кудрина и Игоря Шувалова. В свою очередь, президент Дмитрий Медведев на волне разочарования его попытками демократизации уйдет в отставку, а Путин вернется к руководству страной, считают американские эксперты. // gazeta.ru

“Харакат”: Конечно, предсказания западных фирм - чисто гипотетические. Но тем не менее, интересен сам факт пристального отслеживания событий в этой, довольно недружественной по отношению к Западу, стране.

19:00 - ЕИ ва АҚШ янги касалликнинг номини ўзгартиришмоқчи, ўзбеклар ҳам шундай қилиши лозим

Дунё бўйлаб тарқалаётган янги гриппнинг номи ҳам алоҳида мавзуга айланмоқда. Ғарб дунёсида бу гриппнинг номи “свайн гриппи” (инглизчада – swine flu, яъни уй чўчқаси гриппи), русларда “свиной грипп“, ўзбекларда “чўчқа гриппи“ шаклида ишладилмоқда. Бу атаманинг ўзи қўполлигидан ташқари, унинг аслида чўчқага алоқаси йўқлиги ҳам муҳим. Бу каслга дучор бўлган одманинг ҳолини кўз олдингизга келтиринг. У ўзини чўчқа билан боғлик касалга дучор бўлган деб ҳисоблаши ҳам маънавий дискомфорт келтиради.

Шу каби фикрлардан келиб чиқиб бўлса керак, ЕИ бу касалликни “янги гриппп инфекцияси“ деб аташга қарор қилибди. АҚШнинг Миллий хавфсизлик ва Қишлоқ хужалик вазирлари ҳам бу касалликка янги ном бериш тарафдор эканликларини билдиришган.

Мусулмонлар учун бу касалнинг қандай аталиши бошқалардан ҳам муҳим масала. Мусулмонларнинг жоҳиллари, уларнинг сони араб мамлакатларида бошқаларга қараганда кўпроқ, тушуниб-тушунмасдан, бу касалликнинг касаллиги бир ёқда қолиб, унга дучор бўлганларни дарҳол ҳаромга чиқариб юборишлари эҳтимолдан ҳоли эмас.

Шунинг учун бу касалликни таърифлаш учун “чўчқа“ сўзини ишлатиб-ишлатмаслик тезда сиёсий масалага айланиб кетса керак.

Грипп сўзини ўзбекчада “тумов“ деб ишлатаётганларни ҳам тушуниш қийийн. Тумов - бурундаги яллиғланиш касалидир, русчасига “простуда“, грипп эса инфекцион касал. Фақат ўзбекча сўз ишлатамиз, дейдиган ибтидоий тушунчадан келиб чиқиб,одамларни бу масалада чалғитиш тўғри эмас.

17:45 - Ўзбекистонда ҳам ўзгаришми? Бош вазир ҳуқуқ ҳимоячисига телефон қилди

Куни кеча Нманган вилоятининг Норин туманида яшовчи иқтисодчи олим, 1995 йилгача Ўзбекистоннинг Москвадаги савдо маркази бошлиғи вазифасида ишлаган, ҳозирда эса Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг Наманган вилоят бўлими билан ҳамкорлик қилаётган Расулжон Абдумажидов телефон орқали Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев билан сухбатлашди. Қандай бўлибдики, оддий бир одам Бош вазирга қўнғироқ қилиб, у билан боғланибди, деб ҳайрон бўлманг. Қўнғироқни Бош вазир қилган.

Гап шундаки, дейди наманганлик мухбиримиз, бироз аввал ундан олдинрок Расулжон Абдумажидов «Озодлик» радиоси орқали чиқиш қилиб, Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг наманганлик фаоллари билан ҳамкорлик қилаётганини ҳам урғулаб, Норин тумани ҳокими мамлакат Бош вазир Шавкат Мирзиёевдан ўрнак олиб ва ҳатто унинг талаби билан тумандаги фермерлар ҳамда турли раҳбарларнинг баъзиларини уриб, баъзиларини ҳақорат қилаётгани ҳақида мисоллар келтирганди.

Радиодаги гаплар Бош вазирнинг ҳам қулоғига етиб борган шекилли, у норинлик бошқа бир олим орқали Расулжон Абдумажидовни топиб, у билан телефонда гаплашган. Бош вазирнинг айтишича, норинлик ҳокимнинг қўполликларига ўзининг ҳеч алоқаси йўқ. Айни замонда, фермерларга тўла эркинлик бериб куйилса, улар барча мулкларни сотиб юборишлари, пахта экмай қўйишлари мумкинлигини ҳам айтган у.

Хуллас, Бош вазир ҳеч кимни уриш, ҳақорат қилиш тарафдори эмас, аммо ҳали қаттиққўллик керак деб ҳисоблайди.

16:30 - АҚШнинг Кубага нисабатан сиёсатида ўзгариш – изоляция ўрнига мулоқот

Кубада Фидель Кастро бошчилигида 1959 йилда уюштирлиган тўнтариш--инқилобдан кейин, бу мамлакатда коммунизм қуриш иштиёқидаги СССР томонидан тўла қўллаб-қувватланган ва антиамериканизм руҳига асосланган режим юзага келди. Ўшандан бери, АҚШ бу режимни урушсиз йўқ қилиш учун унга қарши сон-саноқсиз санкциялар киритди, Кубани дунёдан изоляция қилиш сиёсатини юритди. Аҳвол шунга келдики, кубалик муҳожирлар ўз яқинлари билан алоқа қилолмай қолдилар. Ҳамма америкаликлар каби муҳожирларга ҳам Кубага бориш тақиқланди. Лекин, Кубада ҳеч нарса ўзгармади. Сал кам оч қолган хал “Яшасин Фидель Кастро!” шиорлари остида яшашни давом эттирди.

“Бирлик” Партияси 2006 йил Андижон воқеаларининг бир йиллиги муносабаи билан тарқатган баёнотида, балки дунёда биринчи марта, диктаторларга қарши курашишда санкциялар ва диктаторларни дунёдан изоляция қилиш сиёсати самарасиз эканлигини урғулаб, диктатураларни (улар қанчалик жирканч бўлмасин) дунёга интеграция қилиш, улар билан мулоқот ўрнатиш муҳимлигини айтди. “Бирлик”нинг кейинги баёнотларида ва бирликчиларнинг “Ҳаракат”сайтидаги чиқишларида “диктатураларни дунёдан изоляция қилиш сиёсати фойдасиз” эканлигини кўрсатиш учун АҚШнинг бурни остида 50 йилдан бери яшаётган Куба мисол қилиб келтириларди.

Айнан “Бирлик”нинг баёнотларига эътибор берган Европа Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан сиёсатида “санкциялар ва изоляция” ўрнига “интеграция ва мулоқот” усулларига урғу бера бошлади. Алоҳида айтиш кераккаи, диктаторлар билан мулоқот қилиш ва диктатураларни дунёга интеграция қилиш - диктатураларни тан олиш эмас, аксинча, уларни йўқ қилиш учун ишлатиладиган янги политехнологик усулдир. Ва бу усулнинг муаллифи – “Бирлик” ҳамда унинг раиси Абдураҳим Пўлатдир.

ЕИдан кейин АҚШ ҳам диктатуралар билан курашда “уларни дунёга интеграция қилиш ва улар билан мулоқот олиб бориш” сиёсатини танламоқда. Узоқ йиллар давом этган тақиқдан кейин, АҚШ президенти Барак Обама кубалик муҳожирларга ўз мамлакатларига пул юборишга, муҳожирларнинг ўзига эса, Кубага боришга рухсат берди. Бу жараёнлар оға кетишига энди ҳеч кимда шубҳа йўқ.

Хуш, оддий америкаликлар бундай ўзгаришларга қандай қарайдилар?

Вашинтон Пост газетасининг 24 апрель сонида шу каби саволларга америклаикларнинг жавоби ўрганилгани билдирилади. Газетада келтирилган баҳзи рақамлар жуда маънолидир.

“Обаманинг Кубага нисбатан бошлаган сиёсатини қўллайсизми?” саволига сўралганларнинг 61 фоизи “ҳа”, 28 фоизи “йўқ” деб жавоб берибди.

“Куба билан дипломатик алоқаларни тиклаш керакми ёки йўқ?” саволига шу кунларда сўралганларнинг 66 фоизи “ҳа”, 27 фоизи “йўқ” жавобини берибди. Қизиғи шундаки, газетада айнан шу саволга 1998 йилда берилган жавобларнинг статистикаси ҳам келтирган. Маълум бўлишича, 10 йил аввал сўралганларнинг 56 фоизи Куба билан дипломатик алоқаларнинг тикланишига қарши бўлган, 38 фоизи бундай қадамни мақуллашини билдирган экан.

Америка жамиятида ҳам катта ўзгаришлар бўлаётгани кўриниб турибди. экан.

Бу фактлар “Бирлик” Партиясининг сиёсий масалаларда қанчалик зийрак эканлигини яна бир марта намойиш қилмоқда.

15:00 - Наманган ТВси ҳам иқтисодий инқирозни муҳокама қилмоқда

Кеча Наманган телевидениеясида шу вилоят солиқ инспекцияси ходимлари Адҳам Маҳмудов ва Нозимжон Қодиров иштирокида дунёдаги иқтисодий инқироз, унинг Ўзбекистонга таъсири ва ундан чиқиш йўлларига бағишланган кўрсатув бўлди. Лекин, тезда маълум бўлди, мақсад – иқтисодий инқироз баҳонасида бўлса ҳам, президент Каримовнинг улуғлиги ва у олиб бораётган улуғ ишларни мақташ экан.

Икки солиқчи президент Каримовнинг иқтисодий инқирознинг олдини олиш учун мустақилликнинг биринчи кунидан иш олиб бораётгани, бунинг учун бир қатор фармонлар чиқаргани, бу фармоналр халқимизга қанчали фойда келтираётганини гапиришди. Лекин, қизиғи шундаки, улар ва эшшиттиришда қатнашган бошқа одамлар ўз гапларнинг аксариятини қоғоздан ўқиб беришди. Уларнинг ўта зеркарли фикрлари биронта одамнинг эсидан ҳам қолмасди.

Табиий, ҳар бир гапирувчи сўзнинг бошида “бисмилло” ўрнига “президент Каримовнинг улуғлигини” эслатиб ўтарди.

1:35 - Ушла из жизни выдающаяся балерина Екатерина Максимова

Выдающаяся балерина Екатерина Максимова скончалась 28 апреля на 71-м году жизни, сообщила РИА Новости пресс-аташе Большого театра Екатерина Новикова.

"Сегодня ночью у себя дома скончалась выдающаяся балерина современности Екатерина Максимова", - сказала Новикова. По ее словам, причина смерти пока не установлена.

Екатерина Сергеевна Максимова в 1958 году окончила Московское хореографическое училище, и сразу поступила в труппу Большого театра, где работала до 1988 года. Дебютировала на сцене в партии Маши в балете Чайковского "Щелкунчик”.

В репертуаре Народной артистки СССР Максимовой - все крупнейшие роли классических балетов: Жизель (одноименный балет Адана), Китри ("Дон Кихот" Минкуса), Одетта-Одилия ("Лебединое озеро" Чайковского), Аврора (его же "Спящая красавица"), Балерина ("Петрушка" Стравинского), а также спектаклей современного репертуара - Жанна ("Пламя Парижа" Асафьева), Золушка (одноименный балет Прокофьева), Джульетта (его же "Ромео и Джульетта"), Катерина (его же "Каменный цветок"), и многие другие.

Одна из самых прославленных балерин России 1 февраля широко отпраздновала 70-летний юбилей в атриуме Московского музыкального театра имени Станиславского и Немировича-Данченко. На сцене "родного" для Максимовой и ее партнера и супруга Владимира Васильева юбилейные торжества прошли в октябре прошлого года.

Последнее выступление Екатерины Максимовой на сцене Большого театра состоялось 1 февраля 1999 года, в день ее 60-летия, в минибалете М. Кларк "Сады Вилландри" – это был подарок хореографа к юбилею Екатерины Максимовой. // УНИАН

1:25 - Дилмурод Саййиднинг тергови битди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаолларидан маълум бўлишича, бугун Самарқанд яқинидаги 64/7-сонли қамоқхонада туғилган кунини нишонлайдиган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Саййидга нисбатан олиб борилган тергов ҳаракатлари кеча ниҳоясига етди. Самарқанд вилояти прокуратураси терговчиси Суҳроб Мажидов томонидан олиб борилган сўроқлар даврида журналистга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2 ва 3-қисмлари (Товламачилик) ҳамда 228-моддасида (Ҳужжатларни сохталаштириш) назарда тутилган жиноятлар қўйилди. Бироқ айблов хулосаси ҳали унинг адовкатларига берилмади.

Дилмурод Саййиднинг рафиқаси, журналист Барно Жуманова эрининг ҳимояси учун ёзган “Ёлғон гувоҳликлар ва яна бир асоссиз ариза” номли мақоласини сайтимиз мухбирларига тақдим этди. У билан “Актуал мавзу” рукнида Дилмурод Саййиднинг рафиқаси, журналист Барно Жуманова эрининг ҳимояси учун ёзган “Ёлғон гувоҳликлар ва яна бир асоссиз ариза” номли мақоласини сайтимиз мухбирларига тақдим этди. У билан “Актуал мавзу” рукнида танишишингиз мумкин ..

1:15 - Қатттиқ шамол моддий зарар етказмоқда

4 кундан буён муттасил эсаётган қаттиқ шамол Қўқон шаҳри яқинидаги туманларда майдонларга экилган қишлоқ хўжалик экинларига катта зарар етказди. Қўқон шаҳрининг ўзида баъзи дарахтлар қулаб тушди. Иккита Дамас ва бир дона Мерседес автомашинаси дарахтлар остида пачоқланди. Бахтли тасодиф туфайли автомобиллар ичида одам бўлмаган.

Бу шамоллар туфайли одамларга зарар етганиҳақида ҳам маълумот йўқ. Ҳар ҳолда етмаган бўлса керак.

1:00 - Каттақўрғонлик фуқаронинг фарёди

Aссaлoму aлaйкум, ҳaқиқaт тaрaфдoрлaри!!

Мeн Сaмaрқaнд вилoяти, Кaттaқўрғoн шaҳри фуқaрoсимaн. Бизнинг шaҳaрдa ичимлик суви сaрoб дaрaжaсигa eтиб кeлди.

ГAЗ,ЭЛEКТР ТAРМOҒИ тeз-тeз ўчaди...

"AСФAЛТ" йўллaримиз мутлaқo тaлaб дaрaжaсидa эмaс!

AРЗИМИЗНИ БИР НEЧA МAРТA ШAҲAР "ҲOКИМИЯТИ"ГA AЙТДИК.

Лeкин ҳeч қaндaй нaтижa йўқ. Мeн ўзимни шaҳaрдa "яшaяпмaн" дeйишгa уялaмaн. Пулни aллaқaндaй кoллeджлaргa сaрф қилгaндaн кўрa ушбу кaмчиликлaрни бaртaрaф этсa бўлмaйдими? Юқoридaги мaнсaбдoр шaҳслaр Ўзбeкистoн xaритaсидa "КAТТAҚЎРҒOН" дeгaн шaҳaр бoрлигини билишaрмикaн??

Мен шахсим ҳақида маълумот беролмайман.

0:40 - Республикачи сенатор Арлен Спектер партиясини ўзгартирмоқчи

Ривожланмаган мамлакатларда тез-тез учраб турса ҳам, АҚШ каби мамлакатда камдан кам учрайдиган сиёсий воқеа юз бериш арафасида. Пенсильвания штатидан узоқ йиллардан бери сенатор бўлиб сайланиб келаётган Арлен Спектер 2010 йилда бўладиган сайловда Демократ Партиядан номзодини қўйишини эълон қилди.

Ҳозир Сенатда демократларнинг 59 ўрни бор. Сенатда ўтадиган қонунларни яка ўзи тасдиқлай олиши учун демократларга айнан битта овоз етишмай турган эди.

Эслатиб ўтиш керак, АҚШда сайловлар ҳар икки йилда ўтказилади, ҳар бир сайловда 100 кишилик Сенетнинг 1/3 аъзолари қайта сайланади. Ўтган йили президентлик сайлови билан бирга ўтказилган сайловда Минисота штатида жуда оз фарқ билан ғолиб чиққан Ал Франкеннинг республикачи рақиби сайлов натижаларини тан олмасдан ишни судга берган. Агар Ал Франкен судни ҳам ютиб чиқса, демократлар ҳозироқ 60 овозга эга бўладилар. Акс ҳолда, улар 2010 йил сайловларининг натжаларини кутишлари керак.

79 ёшли Арлен Спектер сайловчилар ичида популяр бўлса ҳам, сўнги йилларда асосан демократларни қўллаб келаётган Пенсильвания штатидан қайта сайланиши қийин. Демократлар рўйхатидан у осонликча Сенетга сайланса керак.

Президент Барак Обама бугун Арлен Спектер ўз қарорини эълон қилиши биланоқ унга телефон қилиб, уни қўллашини бидирибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону