23:15 - “Эзгулик”нинг устидан прокуратурага арз қилишди
23:00 - МХХ сўқир мазлумларни миршабхонага жўнатди
22:20 - Андижонлик журналист Кушодбек Усмоновнинг апеллация суди бошланди
22:30 - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:15 - “Эзгулик”нинг устидан прокуратурага арз қилишди
23:00 - МХХ сўқир мазлумларни миршабхонага жўнатди
22:20 - Андижонлик журналист Кушодбек Усмоновнинг апеллация суди бошланди
22:30 - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

28 April 2009
03:00 - 23:15 - “Эзгулик”нинг устидан прокуратурага арз қилишди
23:00 - МХХ сўқир мазлумларни миршабхонага жўнатди
22:20 - Андижонлик журналист Кушодбек Усмоновнинг апеллация суди бошланди
22:30

23:15 - “Эзгулик”нинг устидан прокуратурага арз қилишди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани прокуратурасига Марғилон шаҳар Гулистон маҳалла фуқарлар йиғини Б. Марғиноний кўчаси 2/26-хонадонда яшовчи фуқаро Инобатхон Қурбонова мурожаат қилиб, унинг манфаатларини Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти топтаб келаётганидан шикоят қилган. Бугун прокуратура 7-бўлими прокурорининг таъкидлашича, “Эзгулик”чилар унинг аризасига ўз вақтида жавоб қайтармай “Фуқаролар мурожаатлари ҳақида”ги Қонун талабларини бузган. Шу боисдан жамият ўзининг хатларни қайд қиладиган дафтари ҳамда жамиятнинг бошқа ҳужжатларини прокуратурага тақдим қилиши лозим эмиш.

“Эзгулик” фаолларининг таъкидлашича, бундан бир муддат илгари фуқаро Инбоатхон Қурбонова ўзининг ночорлиги, маҳалла орқали ёғ ва бошқа маҳсулотларни арзон нархда ололмаёгани ҳақида Президент девони, МХХ, Омбудсман ва бошқа идораларга мурожаат қилган. “Эзгулик”ка эса арзнинг нусхасини йўллаган. Ҳар куни ўнлаб бундай мактублар оладиган ҳуқуқ ҳимоячилари мазкур хатни маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳал қилиш учун юборган эди. Ҳойнаҳой, энди прокуратура “Эзгулик”ка шу оми арзгўй орқали босим ўтказишни мўлжалламоқда, дейди мухбиримиз.

23:00 - МХХ сўқир мазлумларни миршабхонага жўнатди

Ўтган кунги хабарларимизда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Сурхондарёнинг Денов туманида яшовчи фуқароларнинг фуқаролик ишини кўргач, Олий суд ҳовлисида жанжал кўтарилгани ҳақида хабар бергандик. Бугун уйидан судларнинг ноқонуний қарорлари билан қувиб чиқарилган етти нафар сўқир шахслар Ўзбекистон МХХ идорасига арз қилиб борган. Мазкур идора канцелария бўлимининг ўзини Сардор деб таништирган ходими аризаларни олгач, уларнинг бу ердан кетишини талаб қилган. МХХ раиси Рустам Иноятовнинг шахсан қабул қилишини сўраган ногиронларни Юнусобод тумани ИИБ ходимлари мажбурий равишда олиб кетганлар.

Биз МХХдан умид қилгандик. Кеча борганимизда яхши муомала қилишганди, ҳатто 20 минг сўм йўлкира бериб, Олий суднинг порахўр судьяларига чора кўришларини айтишганди. Бугунги ишлардан таажжубдаман, болаларим тақдири Аллоҳга таваккал қилдим, дейди болалари олиб кетилганидан бехабар ногирон ота Мусурмон Отамуродов.

22:20 - Андижонлик журналист Кушодбек Усмоновнинг апеллация суди бошланди

Бугун безорилик, туҳмат ва ҳақоратда айланиб, 6 ойга озодликдан маҳрум этилган асакалик кекса журналист Кушодбек Усмоновнинг апеллация суди бошланди. Бу ҳақда мухбиримизга айтган журналистнинг рафиқаси Насиба Абдуллаева суднинг ҳақиқий баҳсга айлангани, давлат айбловчисиининг журналист томонидан қўйилган саволларга жавоб беролмагани, шу боисдан маҳкама ишни дарҳол тўхтатганини айтди. Суд пайшанба, 30 апрелгача танаффус эълон қилган.

Бу суд жараёни аввалги хабарларимизда ёритилган. Масалан, унинг 6 ойга озодликдан маҳрум қилиниши ҳақидаги хабар шу йил 19 мартда берилган эди.

22:30 - Ўзбекистон чўчқа гриппидан муҳофазаланмоқда

Бугун Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Ғарб бўйлаб шиддат билан келаётган свайн (чўчқа) гриппидан муҳофазаланиш учун барча чора-тадбирлар кўрилаётгани ҳақида хабар қилди. Хабарномада айтилишича, Республика санитария эпидемология маркази вокзаллар, аэропортлар ҳамда божхона масканларида грипп киришининг олдини олиш бўйича назоратни кучайтирган.

22:00 - Лўттибозликда араб газетлари ҳам ўзимизникидан қолишмайди

Саудиянинг "Al-Jazira" газетаси жаҳон молиявий инқирози оқибатларини бартарф қилиш мавзуида “Ўзбекистоннинг “Йўл харитаси” номли мақола чоп этди. Мақола Президент Ислом Каримнинг Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг 2008 йил якунларига бағишланган мажлисидаги нутқи асосида ёзилди. Унда дунё бўйлаб ўз изини қолдираётган молиявий инқироз Ўзбекистонга сезиларли таъсир ўтказа олмаслиги, мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ўсишнинг барқарорлиги тилга олинади. Жаҳон ахборот агентлигининг ёзишича, бу газета 75 минг нусхада чоп этилиб, Форс кўрфазида тарқатилар экан. Бу мақолани ўқиган араб дунёси лидерлари ҳам энди молиявий бўҳрондан омон қолса керак, дейди мухбиримиз.

Маълумки, АҚШнинг энг обрўли газеталарида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой, Гуржистон президенти Михаил Саакашвилининг мақолалари чиққан. Уларга ҳаваси келган Ислом Карим Ташқи ишлар вазирлигига тегишли топшириқ берган бўлса керак-ки, бечора элчиларимиз АҚШ ва Европа газеталарига тишлари ўтмасдан, ишни Саудияда “битиришган”. Бунга ўзбекларнинг қанча олтини кетганини фақат тахмин қилиш мумкин.

21:50 - Ҳокимият партиясидан сайланган рус депутати сайловларни сохта деди

Ахборот тарқатиш шунчалик юксак даражаларга кўтарилган бўлса ҳам, баъзида ёнимизда бўлган воқеаларнинг хабарини олислардан оламиз. Мана битта мисол.

Вашингтон Пост газетасининг 27 апрель сонида Россиянинг Санкт-Перебургида бўлаётган бир воқеа тилга олинади. Маълум бўлишича,Санкт-Петербург шаҳри туманларидан бириниг Кенгашига “Бирлашган Россия” партиясининг рўйхатидан сайланган ва бу партиянинг ёшлар қаноти “Молодая Гвардия” ташкилотининг фаоли бўлган Антон Чумаченко, сайловларга сохтакорлик аралашгани туфайли депутатлик мандатидан воз кечган. 23 ёшли бу йигит ўз сиёсий карьерасини сахта сайловлардан бошлашни истамаганини билдириб, ўз округида қайта сайлов ўтказишни талаб қилмоқда экан.

Табиий, ҳамма сайловларни совет замонидаги каби сохтакорлик ва масхарабозликка айлантирган Путиннинг партияси қандайдир бир туманннинг эмас, Давлат Думасининг биронта депутати бундай талаб билан чиқса ҳам, унга эътибор бермаган бўларди. Асосий ахборот воситалари ўз қўлида бўлгани учун, бундай жанжални ҳеч кимга билдирмадан бости-бости қилиб юборарди. Ҳозир ҳам шундай бўлади.

Лекин, шундай бўлса ҳам, санкт-петербурглик йигитнинг мардлигига қойил қолиш керак. Бу воқеа – Россияда, ҳатто ҳукмрон партия ичида, кўзга кўринмас сиёмий жараёнлар кетаётганини кўрсатади.

Минг афсуски, Ўзбекистонда бундай нарсалар йўқ. Расмий партиялар турғунлик йилларидан ҳам баттар чириган ботқоқлик ичидалар.

21:40 - Маҳбуслар янги ҳужрахонани кўриб болалар каби севинибди

Бугун Вести.уз ахборот тармоғи тарқатган хабарда айтилишича, Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/36-муссасаси маҳбуслари учун 480 ўринли ётоқхона (ишлатишган сўзларига қаранг – “Ҳаракат”) фойдаланишга топширилибди. Навоий шаҳри яқинидаги бу маҳбуслар ҳужрахонаси очилишида Ички ишлари вазири ўринбосари Абдукарим Шодиев ҳамда Навоий вилояти ИИБ бошлиғи Равшан Турсуновлар иштирок этибди. Маҳбуслар бинодаги шинам хоналарни кўриб, болалар каби қувонибдилар.

21:00 - Юрий Лужков: Москвада муҳожирлар билан боғлиқ аҳвол ёмонлашди

Чет эллик меҳнат муҳожирларини ишлатиш учун ажратилган квоталар камайтирилиштига қарамасдан, аҳвол ёмонлашиб бормоқда, дебди бугун Москва ҳукуматининг йиғилишида шаҳарнинг мэри Юрий Лужков. Бироз аввал Москва ҳукуматининг қарори билан чет элликларни бу шаҳарда ишлатиш учун берилган квота 500 мингдан 250 мингга туширилган эди, аммо муҳожирлар сони камаймаган. Ҳозир Москвада уларнинг сони бир миллионга яқин. Шаҳардаги жиноятларнинг 46-47 фоизи муҳожирлар тарфидан содир этилади.

Москва шаҳар Думаси Россия Федерациясининг Давлат Думасига таклиф билан чиқмоқчи. Масалан, таклифлардан бирига кўра, Россияда ноқонуний турувчи чет эллик учун жазо 6 йилгача оширилади. Яъни ноқонуний яшаш оғир жиноятлар категориясига киритилган бўлади.

20:40 - Антарктидадан буюклиги Нью-Йоркдек келадиган айсберг ажралди

Олимлар бу материкдан буюклиги Нью-Йоркдек келадиган айсберг ажралиб тушиб, бир неча қисмга парчаланиб кетганини билдирдилар. Айсбергнинг катталиги 700 квадрат километр. // Reuters

20:00 - Албания Европа Иттифоқига кириш учун ариза берди

Reuters агентлиги билдиришича, Европа Иттифоқида раислик қилувчи Чехиянинг Бош взири Мирек Тополанек бугун Албаниялик ҳамкасби билан учрашди ва бу мамлакат ЕИга кириш учун расман ариза берганини айтди. Аҳолиси 3,2 миллион бўлган Албания Европа Иттифоқига кириш ниятидаги энг камбағал мамлакатлардан биридир. Унинг ЕИга кириши бир неча йил олади, дейишибди экспертлар.

Эслатиб ўтиш керак, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири, Туркия бу альянсга кириш учун 40 йилчадан бери ҳаракат қилади ва яқин орда натижа бўлиши кутилмайди ҳам..

18:45 - Тошкентда Турин Политехника Университети очилади

ЎзАнинг хабаридан маълум бўлишича, кеча Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Тошкентда Турин Политехника Университети очиш ҳақидаги Фармонга қўл қўйибди. Фармоннинг тўла матни бу агентликнинг сайтида эълон қилинган.

Номидан ҳам кўриб турганидек, италияликлар Турин Политехника Университетининг Тошкентдаги бўлимини очмоқдалар. Расмиятчилик учун, унинг қурувчилари сифатида Ўзбекистон Олий ва ўрта таълим вазирлиги, Турин Политехника Университети, “Женерал Моторс” корпорацияси ҳамда “Ўзавтосаноат” бирлашмаси кўрсатилган. Қурувчилар рўйхатига бошқалар ҳам киришига имконияти қолдирилган.

Университет шу йил 1 сентябрдан Италиядаги Турин Политехника Университетининг дастурлари бўйича, аммо Ўзбекистон стандартларини ҳам ҳисобга олиб, 200 талабани ўқитишга бошлайди. Ўқувчилар қабул қилиш ҳам Туринда қабул қилинган қоидалар бўйича бўлади.

Университетда автомобиь, машинасозлик ва электротехника саноати соҳалари ҳамда энергетика бўйича мутахассислар тайёрланади.

Президентнинг Фармонида бу Университет 5 йилга турли солиқлардан озод қилиниши, унга адреси Ниёзов кўчаси, 17 уй бўлган бино ва атрофидаги ер берилиши ҳам кўрсатилган.

17:30 - Саудия Арабистонида аёллар учун спорт заллари бекитилади

Бу мамлакатда етарлича популяр бўлган аёлларнинг спорт заллари ва фитнес марказлар бекилиш арафасида. Чунки улар ишни давом эттириш учун керак бўлган давлат лицензиясини оломаяптилар. Эркаклар учун очилган спорт заллари ҳеч қандай муаммосиз лицензия олаётган пайтда, аёлларнинг залларига лицензия берилмаётганининг сабаби – бу Ислом мамлакатида турмушга чиқмаган эркак ва аёллар бир бинода ҳам бўлишга ҳақлари йўқлигидир. Эркак ва аёллар учун мўлжалланган спорт залларининг аксарияти эса, битта бинода жойлашган.

Arab News газетаси саудиялик аёллар ҳукуматнинг бу ишига қарши Интернетда норозилик кампанияси бошлашганини билдиради.// ББС

17:00 - Cвайн гриппини мавжуд дорилар билан даволаш мумкин

ИТАР-ТАССнинг билдиришича, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ҳозирча фақат Мексикада хавфли даражаги чиққан свайн (чўчқа) гриппи эпидемиясини мавжуд бўлган дорилар билан даволаш мумкин эканлигини билдирган. Масалан, “Тамифлю” препарати свайн гриппини даволашда самарадорлигини кўрсатган. РИА "Новости" эса, Вирусология институти директори Дмитрий Львовга асосланиб, свайн гриппига қарши вакцина ярим йилдан кеийнгина тайёр бўлишини ёзади.

16:50 - Олмаотадаги Оролни қутқарувчилар саммити натижасиз тугади

Оролни Қутқариш Халқаро Жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлат раҳбарларининг Олмаотадаги саммити бир неча соат ичида ўз ишини тамомлади. Марказий Осиёнинг беш президенти қатнашган бу йиғилишнинг асосий натижаси – ҳеч қандай натижанинг йўқлиги. Қозоғистоннинг Казинформ расмий давлат агентлигининг сайтида учрашувнинг Умумий баёноти эълон қилиниб ҳам бўлган.

Ҳамма “оламшумул” ҳужжатларда бўладигандек, баландпарвоз сўзлар билан тўлатилган Баёнотда ҳеч нарса йўқ. Тўғрироғи, пичоққа илинадиган бир модда бор. У ҳам бўлса, саммитчилар Ижроия Комитетига 2011-2015 йилларга мўлжалланган Орол ҳавзасидаги мамлакатларга ёрлам бериш дастурини ишлаб чиқаришни ва уни ОҚХЖ таъсисчиларига тақдим қилишни топширишгани ҳақидаги моддадир.

Демак, ҳали ҳеч қанда дастурнинг ўзи йўқ, у ишлаб чиқилади ва кейин навбатдаги саммитлардан бирида кўриб чиқилади.

Бу натижасизликдан ҳайрон бўлиш керак эмас, дейди мухбиримиз. Ўтирган курсиларини иложи борича узоқ вақтга сақлаб қолишдан бошқа ниятлари бўлмаган бу президентлардан бир нарса кутиш мантиқсизликдир. Марказий Осиё мамлакатларида демократия ўрнатилиб, ҳақиқий интеграцион жараёнлар бошланмас экан, Оролнинг ҳеч бир муаммоси ечилмайди, унинг қуриши, ўлим томон кетиши давом этаверади.

16:20 - Саиджаҳон Зайнобиддин: Юрт ташқарисига чиқиш учун виза олиш амалиёти иқтисодимизга салбий таъсир кўрсатмоқда

”Эзгулик” жамияти Андижон вилояти бўлимининг раиси Саиджаҳон Зайнобиддин бир ой аввал мамлактдан чиқиш визаси олиш учун тегишли органларга мурожаат қилган, аммо қонунда кўрсатилган бир ой ичида ҳеч қандай жавоб олмаган. У 2008 йилда қамоқдан чиққандан кейин, аниқроғи ўтган йили ноябрь ойида, расмий равишда, яъни виза билан Қирғизистонга бориб келган эди. Демак, унинг юрт ташқарисига чиқиши таъқиқланмаган. Ички ишлар вазирлигининг вилоят бошқармаси Саиджаҳон Зайнобитдиннинг бир ой ичида ўз аризасига жавоб олиш ҳаққини бузган.

Саиджаҳон Зайнабитдиннинг ўзи бу масалани яна ҳам кенгроқ шаклда анализ қилади ва Ўзбекистон МДҲ давлатлари ичида чиқиш визаси олиш қоидасини ҳали ҳам ишлатиб келаётган ягона мамлакт эканлигини урғулайди. Унинг фикрича, бу факт фақатгина одамларнинг эркин эриш ҳуқуқини чегаралашдан ташқари, Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволига ҳам салбий таъсир этади. Чунки, мамлактдаги юқори даражали ишсизлик туфайли, жуда кўп одамларнинг иш қидириб юрт ташқарисига тез-тез чиқишга эҳтиёжлари бор. Чиқиш визаси олиш талаби эса, одамларни тезкор қадамлар қишига йўл бермайди. Ваҳоланки, чет элга чиқиб меҳнат қилаётган ўзбекларнинг Ўзбекистондаги оилаларига юбораётган пуллари мамлакатнинг иқтисодий аҳволига таъсир кўрсатадиган даражага чиққан.

Андижонлик ҳуқуқ ҳимоячиси бу борада Ўзбекистонни Филиппин давлати билан солиштиради. Унинг маълумотига кўра, Филиппинлик 4 миллион киши юрт ташқарисида ишлайди. Ўзбекистонда ҳам аҳвол тахминан шундай. Филлипинлик меҳнат муҳожирлари, расмий маълумотларга кўра, ўз уйларига 30 миллиард доллар пул юборадилар. Ўзбекистонда бу каби рақамлар сир тутилади, аммо, тахмин қилиш мумкинки, бизда бу рақам филиппинларга қараганда 5 марта кичик. Бунинг сабабларидан бири - одамларга юрт ташқарисига чиқиб эркин ишлаш учун виза олишдаги қийнчликлар катта тўсиқ эканлиги.

Шундай экан, деб ҳулоса қилади, ҳуқуқ ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддин, нафақат инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан, бундан ҳам муҳими, Ўзбекистоннинг иқтисодий манфаатларидан келиб чиқиб, юрт ташқарисига чиқиш учун виза олиш амалиётига чек қўйиш керак.

16:00 - Яна бир ҳизбутаҳрирчи қамоқхонада ўлди

Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилар ташаббус гуруҳи (раҳбари Суръат Икромов) томонидан бугун тарқатилган хабардан маълум бўлишича, Зарафшондаги 64/68 сонли колонияда Истам Худойбердиев исмли маҳкум систематик қийноқлар натижасида ўлган. 1957 йилда Сурхандарёнинг Денов туманида туғилган бу одам Тошкент шаҳар суди томонидан 2002 йида Ҳизб-ут-Таҳрир партиясининг аъзоси сифатида бир қатор стандарт айбномалар билан узоқ йилларга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Хабарда айтилишича, Истам Худойбердиев 1999 йилда қамалиб, ўша йили қийноқларда ўлган Фарход Усмоновнинг беваси Мушарраф Усмоновага ўйланган ва ҳозир Мушаррафнинг (бу иккала никоҳдан бўлса керак) 9 ўғли бор.

15:00 - Fox телеканали Барак Обаманинг матбуот конференциясини кўрсатишдан бош тортти, жиддий сигнал берди

АҚШнинг энг катта 4 телеканалидан бири Fox, Оқ Ўйнинг илтимосига қарамасдан, президент Барак Обаманинг матбуот конференциясини жонли ёйинда кўрсатишни рад этган. Бу телеканал миллардер Руперт Мердокнинг News Corp номли гигант ширкатига киради. Телеканалдаги норасмий манбалар Fox учун матбуот конференция кўрсатишдан кўра телесериаллар кўрсатиш фойдалидир, чунки реклама берувчилар телесериаллрага афзаллик беради, дейишган.

Бир қарашдан, хусусий телеканаллар ҳамма нарсадан фойдани юқори қўйишгани сабабли, бу воқеага эътибор бермаса ҳам бўларди. Аслида бундай эмас. Катта бойлар учун ҳокимият билан яхши алоқаларда бўлиш фойдадан ҳам муҳим. Шу сабабли, Fox телеканали билан бўлган бу воқега бошқачароқ қараш керак.

Афтидан, Барак Обаманинг сиёсатидаги баъзи йўналишлар катта манфаат доираларини нафақат қонииқтирмаяпти, балки, уларда норозилик уйғотишга бошламоқда. Fox телеканалини, аниқроғи, унинг орқасида турган манфаат гуруҳларини, Обаманинг Яқин Шарқ сиёсати, хусусан Исроилга қаратилган сиёсати, бу сиёсатнинг ҳали ҳамма ҳам фарқига бормаган нюанслари қониқтирмаётган бўлиши мумкин. Матбуот конференциясини кўрсатишдан бош тортиш – Обамага берилган жиддий сигналдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону