27 April 2009
03:00 -
23:20 - Свайн гриппи ваҳимали даражаги чиқмоқдами?
22:52 - Правозащитный Центр «Мемориал» приглашает на презентацию
22:20 - Қозоқ консулини юртдошлари олдига киритишмаяпти
22:52 - Правозащитный Центр «Мемориал» приглашает на презентацию
22:20 - Қозоқ консулини юртдошлари олдига киритишмаяпти
23:20 - Свайн гриппи ваҳимали даражага чиқмоқдами?
Reuters агентлигининг хабарларига кўра, Мексикада бу касалликдан ўлганларнинг сони 149 га чиққан, АҚШда яна 20 киши бу касаликка дучор бўлгани тасдиқланган. Буюкбританияда касаллиги тасдиқланган икки одам борлиги ҳам маълум бўлди.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти Мексикадаги аҳволни халқаро даражадаги фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.
22:52 - Правозащитный Центр «Мемориал» приглашает на презентацию «Списка лиц, арестованных и осужденных по политическим и религиозным мотивам в Узбекистане» в 2004-2008 гг.
416-страничный список включает данные о 1452 репрессированных, 94,3% которых были обвинены в незаконной исламской деятельности. Жертвами репрессий за последние пять лет стали также 30 правозащитников, 14 членов демократических оппозиционных организаций, 18 журналистов и литераторов, более 20 последователей «нетрадиционных конфессий» и др.
Во введении к изданию анализируется общая динамика политических репрессий в Узбекистане, обсуждается вопрос о числе политзаключенных, приводятся подробные данные об уголовном преследовании участников андижанских событий, рассматривается вопрос о достоверности официального списка погибших в Андижане 12-14 мая 2005 г. (сам список публикуется в одном из приложений) и др.
Списки жертв политических репрессий в Узбекистане публикуются «Мемориалом» начиная с 1999 г. В настоящее время база данных ПЦ «Мемориал» содержит сведения о 6000 репрессированных.
В презентации принимают участие:
Пономарев Виталий Анатольевич, директор Центрально-Азиатской Программы Правозащитного Центра «Мемориал»,
Хамроев Бахром Мардонович, президент Общества политэмигрантов из Центральной Азии
Книга будет раздаваться всем участникам.
Пресс-конференция состоится 9 апреля 2009 года в 12.00 в Независимом пресс-центре по адресу: Москва, Пречистенка, дом 17/9, подъезд 3, офис 44, первый этаж. (Метро «Кропоткинская». Вход с Барыковского переулка в арку после подъезда 2, во дворе налево по лестнице).
Дополнительную информацию можно получить по тел. (495) 225-31-18
22:20 - Қозоқ консулини юртдошлари олдига киритишмаяпти
Қозоғистоннинг бир қанча нашрларида пайдо бўлган хабарларда айтилишича, юртимиздаги мазкур давлат консули Бобур Давроновни Нукусда ҳибсда сақланаётган 27 қозоғистонликнинг олдига киритишмаяпти. Нукус шаҳар ИИБ тергов изоляторидаги 27 қозоқ Ўзбекистон давлат чегарачилари томонидан ҳибсга олинган ҳамда чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айбланаётгани ҳақида аввал хабар берган эдик.
22:10 - Олий суд ҳовлисида жанжал
Бугун Ўзбекистон Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича ҳайъати Сурхондарё вилояти Денов туманидаги фуқаролар Нина Откидич ҳамда Мусурмон Отамуродовлар ўртасидаги уй можаросини кўриб чиқди. Суд Отамуродовларга нисбатан адолатсиз қарорни кучида қолдиргач, суд залида Отамуродовнинг аёли Рухсат опа ҳушидан кетди. Олий суд ҳовлисида икки оила фарзандлари ўртасида чиққан даҳанаки жанг туфайли тарафлар енгил жароҳат олди. Тез тиббий ёрдам машинаси ва миршаблар бригадаси келиб, тўполончиларни олиб кетди, дейди мухбиримиз.
Жараён иштирокчилари бўлган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаолларига кўра, Сурхондарё фуқаролик судларининг ноқонуний қарори билан 7 нафар кўзи ожиз фарзандлари бўлган Отамруодовлар оиласи яшаб турган уйидан мажбурий кўчирилган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур фуқаролик иши юзасидан суд қарорларига протест келтириб, суддан уни бекор қилишни сўраганди, бундай бўлмади. Суд мажлисига етти сўқир фарзанд билан келган хонадон энди Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ва Президент девони олдида токи ишлари битмагунча тўхтовсиз норозилик акциялари ўтказмоқчи.
21:00 - Андижон Адлия бошқармаси раҳбари 14 йилга кесилган
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича ҳайъати Андижон вилояти Адлия бошқармасининг собиқ бошлиғи Жалол Абдусатторовга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди. Ўзбекистон Адлия вазирлигининг жамоат ташкилотларини рўйхатга олиш бошқарамасини узоқ йиллар бошқарган, сўнгги пайтда Андижонга ишга юборилган Абдусатторов ўтган йилнинг кузида 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди. У Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси (Давлат мулкларини талон-ьтарож қилиш), 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210-моддаси (Пора олиш) билан айбланган.
2003-05 йилларда “Бирлик” Партиясининг рўйхатда ўтиш учун берган ҳамма ариза ва мурожаатларига айнан шу мулозимдан қонун нормаларига эмас, юқорининг буйруқларига асосланган тутуруқсиз рад жавоблари келар эди.
20:30 -Ислом Карим Оролни Қутқариш Халқаро Жамғармасини таъсис қилган давлатлар саммитида иштирок этмоқчи
Ҳозиргина тарқатилган қисқа расмий хабарда билдирилишича, Ўзбекистон президенти Ислом Карим шу йил 28 апрелда Олмотада Оролни Қутқариш Халқаро Жамғармасини таъсис қилган давлатларнинг раҳбарлари учрашувида қатнашади.
20:10 - Свайн гриппи овқат орқали юқмайди, уни “чўчқа грипи” дейиш мантиқсиз
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти мутахассислари ҳозир асосан Мексикада таҳликали вазият яратган гриппнинг вируси ҳеч қандай ҳайвон организмида топилмагани, уни “чўчқа гириппи” деб аташ мантиқсизлигини, уни, масалан “шимолийамерика гриппи” деб аташ мантиқлироқ бўлишини гапирмоқдалар.
Уларнинг фикрича, агар бу касаллик туфайли ўлганларнинг организмида топилган вирус чўчқа гўштида борлиги исботлансагина, бу кассаликни “чўчқа гриппи” деса бўларди. // ИТАР-ТАСС
19:45 - Дашноқлар Арманистон ҳукуматидан чиқдилар
Туркия-Арманистон алоқаларини юмшатиш мақсадида Туркия билан музокаралар олиб борилишига қарши бўлган арман миллатчиларининг Дашнактуцюн партияси Жумҳурият партияси билан тузган коалициядан чиқиб, мавжуд ҳукуматга нисбатан мухолифатда бўлишини эълон қилди. Жумҳурият партиясининг лидери Серж Саргсян ҳозир мамлакат президентидир.
Дашноқлар Туркия билан алоқаларни юмшатиш йўналишидаги қадамлар турклар арманиларга қарши гўёки 1915 йилда ўтказилган қатлиомни тан олгандан кейин бўлишини исташади. Қолаверса, бу партиянинг келажакка қаратилган режаларида Туркиянинг Арманистон билан чегарадош ҳудудларини қайтариб олиш ҳам назарда тутилган.
Дашноқларнинг бу қадами Туркия ва Арманистон Швецария воситасида ўз муносабатларини яхшилашга қаратилган “йўл харитаси” қабул қилишларига норозилик жавоби, деса ҳам бўлади. Ваҳолангки, Туркия ҳукуматининг ўзи ҳам арманилар билан алоқаларни тезда тузатиб бўлмаслигини тушунади. Туркия президенти Абдуллоҳ Гул ва Бош вазир Ражаб Эрдўғон арманилар Озорбайжон ҳудудларини озод қилмагунча ўзаро муносабатларда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаслигини айтишмоқда. Арманилар Озорбайжон ҳудудларидан чиқиб кетишни ўйлаб ҳам кўрмаётганларини ҳисобга олса, “йўл харитаси”нинг ҳеч қандай маъноси йўқ.
“Ҳаракат” мухбирининг фикрича, Озарбайжон етарлича ҳарбий қудратга эришиб, ўз ерларини куч билан қайтариб олишга қодир эканлигини кўрсатмагунча, арманилардан адолатли қадам кутиш мантиқсизликдир.
18:50 - Эронда қамалган америкалик журналист очлик эълон қилди
АҚШ фойдасига жосуслик қилишда айбланиб, Теҳрон суди тарафидан 6 йилга озодликдан маҳрум этилган Роксана Сабери очлик эълон қилган. Шу кунларда қамоқхонада туғилган кунини нишонлаган журналист аёл айби бўлмагани учун дарҳол озод қилинишини талаб қилмоқда.
Эрон расмийлари, хусусан, президент Аҳмединажод суд жараёнига аралаша олмасликларини, Роксана Саберининг тақдирини апелляция суди ҳал қилишини айтмоқдалар.
18:00 -Ўзбекистонда янги бизнесс - бола ўғирлаш
"Андижанская правда" газетасининг хабар беришича, қўшни Қирғизистоннинг Ўш вилояти, Қорасув туманида яшовчи Дилафроуз М., исмли аёл, Андижон шаҳридаги ўзига таниш бир оиладан мактабгача ёшдаги болани ўғирлаб, айланма йўллар билан Қирғизистонга олиб ўтган. Сўнг болани қатариш эвазига унинг ота онасидан телефон орқали катта миқдорда пул талаб қилган. "Агар милицияга хабар қилсаларингиз, болани тирик ололмасизлар" деб, боланинг ота-онасини қўрқитган. Пировардда бу аёл, бола учун пулни олаётган вақтда, ўзбек ва киргиз ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.
17:30 - Наманганнинг манқурт ёшларига текин концерт берилди
Кеча Совет комсомолининг қолдиғи бўлмиш “Камолот” ҳаракати Тўрақўрғон тумани ўйингоҳида “Ёшлар терроризмга қарши” деб номланган тадбир ўтказди. Олдиндан тайёрлангган бир неча манқурт ёш йигит-қиз терроризмни қоралашдан ҳам кўпрорқ президент Ислом Каримнинг улуғ ишларини мақташдан иборат нутқ қилганларини ҳисобга олмаса, бу тадбир бутун вилоятдан санъаткорлар тўплаб келинган текин концертдан бошқа нарса эмасди.
Қолган нотиқлар каби Дилдорахон Ниёзова исмли ёш қиз ҳам президент Ислом Каримнинг “ёшларга ката эътибор қаратаётгани, халқ фаровон ва ҳур яшаётганини” гапирди ва унинг сўзлари олқишлар билан узилиб турди, дейди бу тадбирда иштирок этган мухбиримиз. Наҳотки, бу Дилдорахон ва бошқалар ёшлар ичида ишсизлик мисли йўқ даражага чиққанини, уларнинг кўпчилиги Қозоғистон ва Россияда мардикорчилик қилиб ўзлари ва оилаларни боқишаётганини билишмайди? Ислом Каримнинг “Янги уй қурмасдан эскисини бузма” шиори остида ҳали ҳам эски уйда ўтирганимизни тушунишмайди?
Билишади ва тушунишади. Аммо, ёшларга хос бўлган шижоатлари йўқ, “пешонага ёзилган нарсагина амалага ошишига, Оллоҳ насиб этса, ҳамма нарса ўзидан-ўзи яхши бўлиб кетишига” ишонишади ва курашмасдан, ўз насибаларини очликда бўлса ҳам кутаверишади.
10:30 - Свайн гриппи дунё бўйича тарқалмоқда, АҚШда фавқулодда ҳолат
Шу кунларда дунёнинг бир қатор мамлакатларида грипп касаллгининг янги формаси - свайн гриппи тарқалмоқда. Ҳозир аҳвол энг ёмон бўлган жой – Мексика. Associated Press агентлигининг бу мамлакатдан билдиришича, свайн гриппидан ўлганлиги шубҳа қилинаётганларнинг сони (26 апрелнинг сўнги соатларида) 103 бўлган. Касал бўлганларнинг сони 1600 дан ошган.
Канадада 6 киши бу касалликка дучор бўлгани тасдиқланган. Янги Зеландияда ҳам касаллик топилган.
АҚШ соғлиқни сақлаш муассаларида фавқулодда ҳолат эълон қилди. Давлат запасларидан 12 миллион доза гриппга қарши дори ажратилаган, керак бўлган штаталар дарҳол ундан олишлари мумкин. Ҳозирча бу мамлакатда шу касалга чалинган 20 киши аниқланган. Алоҳида таъкидланишича, бу касаллик эпидемия ёки пандемияга айланмаган. Ҳатто Мексикадан АҚШга самолётда келаётган пассажирларни текшириш тўғрисида гап йўқ.
Бу касалликнинг номи инглиз тилида swine flu. Swine – уй чўчқаси демакдир. Аммо, бу сўзнинг қўполлиги ва касалликнинг чўчқаларга алоқаси йўқлигини ҳисобга олиб, уни ўзбекчада свайн грипп деб айтишни маъқул кўрдик.
8:00 - Красноярск ўлкасидаги озорбайжонлар диаспорасининг лидерларидан бири ўлдирилди
Озорбайжонлар диаспорасининг бу ўлкадаги лидерларидан бири бизнессмен Рафиқ Мамедов ўлдирилган. Уни ўзининг Форд маркали автомобилида бошидан отиб ўлдиришган. У билан автомобилда бўлган ҳамкори ва ёнидаги бошқа автомобилда бўлган яна бир ҳамкори ҳам отиб ўлдирилган.
Маълум бўлишича, уни ўлдиришга тайёрланаётгани ҳақида жиноий иш очилиб, яқинда у Совет тумани судига берилган экан.// РИА «Новости»
7:00 -Сочидаги сайловни ҳукуматнинг одами ютди
2014 йилда Қишки Олимпиада ўйинлари ўтказиладиган Россиянинг Қора денгиз соҳилидаги Сочи шахрида кеча мэр сайланди. Шаҳар сайлов комиссияси туннинг қоқ ярмида натижалар феълан маълум бўлганини эълон қилди. Сайловчиларнинг 42.9 фоизи, яъни 79 минг 83 киши иштирок этган сайловда “Бирлашган Россия” партиясининг номзоди, шу кунга қадар мэр вазифасини бажариб турган Анатолий Пахомов 77 фоиз овоз билан биринчи, демократик мухолифатнинг номзоди Борис Немцов 13 фоиз овоз билан иккинчи бўлган. Шундай қилиб, Россидаги ҳукмрон доираларнинг вакили бу шаҳарга мэр бўлди.
Бўладиган Олимпия ўйинлари туфайли муҳим сиёсий аҳамиятга эга бўлган сайловнинг, молиявий-иқтисодий нуқтаи назардан ҳам аҳамияти катта эди. Чунки, Олипияда ўйинларининг тайёрланишига катта миқдорда пул ажратилади, уни ишлатишда мэрнинг роли катта.
Борис Немцовнинг Украинадаги УНИАН хабар агентлигига берган интервьюсида айтилишича, Олимпиадага тайёрланиш учун 2 миллиард доллар етарли, лекин ҳукумат бунинг учун 15 миллиард доллар ажратмоқда. Бу пул тўла талон-тарож қилинади ва бу ишга сайланган мэр бошчилик қилади.
Борис Немцовниннг командаси бўлажак Олимпиада ўйинларининг доимо ёз бўладиган Сочида ўтказилиши хато бўлгани, спорт иншоатлари қуриш учун юзлаб хусусий ўйларни бузиш режалаштирилгани, мақсад бу ўйин баҳонасида миллардлаб долларни ўзлаштириш эканлигини кўрсатувчи доклад тайёрлаб, имкон борича қўлдан тарқатибди. Ҳукумат эса, мухолифат вакилини орқада қолдириш учун бутун маъмурий ресурсларни ишга солган. Масалан, Борис Немцов Нижний Новгород вилоятида губернатор бўлган пайтида ҳамма ишни гўёки дабдала қилганини кўрсатувчи ифлос-пропагандик кино ТВ орқали 50 марта кўрсатилибди.
Уни Кореянинг шпиони дейишгача боришган. Бутун сайлов олди кампанияси давомида биронта маҳаллий журналист ундан биронта савол ҳам сўрамаган, тўғрироғи, маҳаллий журналистларни унинг олдига ҳатто яқинлаштиришмаган. Шу шароитда, аслида, Немцовнинг 13 фоиз овоз олганига ҳайрон бўлиш керак.
1:30 - Тошкентда учар сувараклар пайдо бўлди
“Намуна-диёр” дезинфекция хусусий фирмаси ишчиларининг мухбиримизга айтишича, шу ҳафтада пойтахтнинг кўп қаватли уйлари ертўлаларида учувчи, хажми йирик қора қўнғидек, яъни бошмалдоқдек келадиган сувраклар пайдо бўлди. Илгари деярли кузатилмаган бу ҳолат туфайли Тошкент шаҳар санитария эпидимология идоралари ошиғич чоралар кўрмоқда. Боиси мазкур турдги сувараклар ўта тез кўпайиши билан бирга инфекция ташувчи ҳам ҳисобланаркан. Ҳозирда пойтахтнинг Дархон мавзесида чиққан суварак ўчоғи ўқ қилинмоқда.