23:50 - Қирғизлар курдларга қарши бош кўтарди, сабаб 4 ёшли қизнинг зўрланиши
23:30 - Сирдарёда ер жанжали судга чиқди, “Эзгулик”чилар ўша ерда
23:15 - “Эрк” партияси раиси - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:50 - Қирғизлар курдларга қарши бош кўтарди, сабаб 4 ёшли қизнинг зўрланиши
23:30 - Сирдарёда ер жанжали судга чиқди, “Эзгулик”чилар ўша ерда
23:15 - “Эрк” партияси раиси - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

26 April 2009
03:00 - 23:50 - Қирғизлар курдларга қарши бош кўтарди, сабаб 4 ёшли қизнинг зўрланиши
23:30 - Сирдарёда ер жанжали судга чиқди, “Эзгулик”чилар ўша ерда
23:15 - “Эрк” партияси раиси

23:50 - Қирғизлар курдларга қарши бош кўтарди, сабаб 4 ёшли қизнинг зўрланиши

Қирғизларнинг АКИpress агентлигининг билдиришича, бугун Чуй вилояти Москва туманидаги Петровка қишлоғида (Бишкекдан 40 км жой) катта тартибсизликлар чиққан ва бу ерда яшайдиган 40 нафар курд аслли киши яраланган. Маҳаллий аҳоли уларнинг уйларини вайрон қилган, тахминан 20 та уй бузилган.

Воқеа ерига етиб келган Ички ишлар вазирининг ўринбосари Талатбек Исаевнинг агентлик мухбирига айтишича, тўпалонда 300-350 киши иштирок этган. Сабаб – 4 ёшли қизнинг зўрланиши бўлган. 50 киши ушланган, улар Бишкекка жўнатилган. Воқеалар батафсил ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1990 йил баҳорида шунга ўхшаш воқеалар Тошкент вилоятининг Паркент туманида бўлганди. Ўшанда маҳаллий аҳоли шунга ўхшаш айблов билан месхет туркларига қарши чиқишган. Ўша воқеаларни ўрганиш учун ёзувчи Пиримқул Қодиров бошчилигида парламент Комиссияси тузилган, аммо ишламаган. Олий Кенгашдаги бир қатор мухолифатчи депутутлар ҳам бу Комиссиянинг иши билан қизиқишмаган, масалани парламенга олиб чиқишмаган эди.

23:30 - Сирдарёда ер жанжали судга чиқди, “Эзгулик”чилар ўша ерда

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Карим Бозорбойнинг маълум қилишича, Сирдарё вилояти Оқ олтин туманида ерини бой берган фермерлар мазкур туман ҳокими Камолиддин Сулаймоновни фуқаролик судига беришган. Жума куни ўтган биринчи суд мажлисида тарафлар даъво мазмуни, жраён иштирокчилари шахси билан танишдилар. Ҳуқуқ ҳимоячисининг таъкидлашича, жанжал Вазирлар Маҳкамасининг машҳур 3077-сонли қарори келиб чиққан. Бу қарор фермер хўжаликларини оптималлаштириш ҳақида бўлиб, кўпчилик фермерларнинг ерлари зўровонлик билан тортиб олиниб, бошқаларига берилган.

23:15 - “Эрк” партияси раиси Самад Мурод шифохонада

Қашқадарёдан олинган хабарда айтилишича, “Эрк” демократик партияси раиси Самад Мурод Нишон туман Марказий шифохонасида даволанмоқда. У аллергик хасталик туфайли шифохонага ётишга мажбур бўлган.

У билан учрашга мухбиримизнинг билдиришича, мухолифатдаги партиянинг лидери ҳозирда ўзини яхши ҳис этаётгани, яқин орада шифохонадан чиқишини айтган.

23:00 - Мирзакарим Авазовга қўшимча муддат берилиши мумкин

Тошкент шаҳар Оқлон кўчаси 4-хонадонда яшовчи Фотима ая Муқадированинг конституциявий режимга тажовузда айбланиб қамалган Музаффар исмли ўғли 2002 йилда Жаслиқ лагерида вафот этгани ҳақида оммавий ахборот воситаларида кўп марта гапирилган. Мазлуманинг иккинчи ўғли Мирзакарим ҳам худди шундай айблов билан 2001 йилда 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Унга нисбатан амнистия қўлланилмаётгани хусусида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти баёнот эълон қилганди.

Фотима опадан маълум бўлишича, Мирзакаримга яна муддат қўшиб беришмоқчи. Гўё, у қамоқхона тартибини бузган, Президентдан кечирим сўраб ариза ёзмаган эмиш, дейди мухбиримиз. Муассаса ичида ўтадиган маҳкама кейинги ҳафтага белгиланган.

22:40 - Қарши ва Наманганда “партхозактив” йиғилишлари

Ҳозир кўпчиликнинг эсидан ҳам чиқиб кетган бўлса ажаб эмас, Совет замонида коммунистик режим ҳар йилнинг бошида ҳамма вилоятларда “партхозактив” деб номланга йиғилишлар ўтказарди. Маҳаллий партия ва хўжалик раҳбарлари ҳамда оддий фаоллардан танланган одамларнинг йиғилишида, ўтган даврнинг натижалари муҳокама қилинар ва келажакда янги иштиёқ билан ишлаш учун гўёки одамларга энергия бериларди. Аслида эса, ҳеч қандай фойдаси бўлмаган, вақтни бекор кетказадиган тадбирлар эди ўша партхозактивлар.

Ўзбекистондан бошқа ҳамма ерда бундай амалиёт аллақачон йўқ қилинган. Аммо, Ислом Каримнинг “Янги уй қурмасдан, эскисини бузма” шиори остида яшаётган Ўзбекистонда ҳамма нарса эскича, демак, ўша “партхозактив” анъанаси давом этмоқда. Фақат, энди ягона бошқарув партияси бўлмагани учун, “партхозактив” атамасидан парт-и олиб ташланди, “актив” сўзи “фаоллар”га айлантирилди ва бундай мажлислар “фаоллар йиғилиши” деб номланди.

Мана энди шу кунларда вилоятларда ўша анъанавий йиғилишлар кампанияси бошланди.

ЎзА хабар беришича, Қаршида бўлиб ўтган фаоллар йиғилиши “2009 йилнинг биринчи чорагида Қашқадарё вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш якунлари ва жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига таьсирини бартараф этиш бўйича Президентимиз Ислом Каримов раҳбарлигида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш масалаларига бағишланибди.”

Хуллас, вилоят хокими Н.Зайниев ура-ура билан бошқарган йиғилишда биринчи чоракда вилоятда ялпи ҳудудий махсулот ҳажми 9,5 фоизга ўсгани, ишлаб чиқариш саноатда 13,2, қишлоқ хўжалигида 4,7, қурилишда 15,4 фоизга ошгани, макроиқтисодий барқарорлик таьминлангани, инфляция прогноз параметрлари даражасида сақлаб қолингани қайд этилибди

Иқтисодиётдаги капитал қўйилмалар ҳажмини 27,6 фоиз, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни қарйиб 1,5 баравар кўпайтириш ҳисобига иқтисодиётни диверсификациялаш, етакчи тармоқларни модернизация қилиш, ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш ишлари изчил давом эттирилибди. Вилоятда маҳсулотлар ва хизматлар экспорти ҳажми сезиларли даражада ўсибди, ташқи савдо айланмасининг ижобий салдоси 540,3 миллион АҚШ долларини ташкил этибди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Е.Шоисматов сўзга чиққан бу йиғилишда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари белгиланибди.

Қашқадарё партхозактивида келтирилган рақамлар тамомийла уйдирма эканлигини ҳисобга олинса, Намангандаги йиғилиш учун хабар ҳам юқоридагидек бўлиши табиий. Фақатгина, Намангандаги мажлисни маҳаллий ҳоким Б.Юсупов бошқаргани, бу ерда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Орипов сўзга чиққанини таъкидлаш лозим, холос.

22:30 - Уйсиз қолган тошкентлик аёл ўзига ўт қўймоқчи

Тошкент шаҳрининг Бешёғоч даҳасида яшовчи Муяссар Раҳимова сўнгги чора сифатида ўзига ўт қўймоқчи. Project Management Inc компаниясининг офиси қурилиши учун ер ажратиш баҳонасида уйи 21 апрель куни бульдозер билан мажбурий равишда бузиб ташланган мазлума аёл компания унинг хоҳишидаги уйни олиб бермаётганини таъкидлайди. У бир неча марта компания ваколатхонаси олдида пикет қилган, Олий суд, Президент девонида жанжал кўтарган, фойдаси бўлмаган. Унга кўп қаватли уйлардан бир квартира таклиф қилишмоқда, ногирон фарзандлари бўлган Муяссар бундай уйда яшай олмаслигини айтмоқда экан, дейди мухбиримиз.

22:00 - Штаб Немцова объявил результаты экзит-полов в Сочи

Предвыборный штаб Бориса Немцова объявил результаты экзит-полов на выборах мэра Сочи.
По его данным, 46% избирателей проголосовали за Пахомова, 35% за Немцова и еще 17% за коммуниста Дзаганию.

Представители штаба Немцова отмечают, что пока не известен расклад по 30 тыс бюллетеней голосовавших досрочно. А эта информация тем более важна, что еще вчера досрочно голосовавших было всего 5% от числа избирателей, а сейчас их уже 11%. // Газета.Ru

21:50 - 21:50 - Муборакликлар чироқсиз қолди

Бундан 6 кун муқаддам Қашқадарё вилоятида кўтарилган шамол ва кучли ёмғир туфайли вилоят аҳолиси анчайин зарар кўргани маълум бўлмоқда. Бугун вилоятнинг Муборак туманидан олинган хабарга кўра, шаҳар маркази ва туманнинг аксарият қишлоқлари 6 кундан бери электр энергиясидан маҳрум бўлган. Аҳоли турар жойлари томларини таъмирлаш билан овора. Шамол туфайли каттагина майдондаги янги ўтқазилган арча ва саксовул дарахтлари нобуд бўлди. Муборакда ҳали бундай қуюн бўлмаганди, худди америка киноларидаги торнадоларни кўргандек бўлдик, дейди маҳаллий коллеж ўқитувчиси Аброр Жўраев.

21:30 - Наманган вилояти хокимияти қўлбола дўкончаларни буздирмоқчи

Ҳокимиятнинг карорига кўра, кўп қаватли уйлардан иборат микрорайонлар ичида орқаси-ёни ғишт билан номига ўралиб, тепаси шифр билан бекитилган ва қўлбола дўкончалар ҳолига келтирилган “иношоатлар” бузилиши ва бундай дўкончаларнинг эгалари бундан буён очиқ жойларда савдо қилишлари керак. Мақсад, ростдан ҳам ғариб шаклда бўлган манзарани бироз чиройлилаштиршми ёки ўз соясидан ҳам қўрқиб қолган ҳукуматнинг дўкончалар террористлар бекиниб оладиган жой бўлиб қолишдан хавфсирашими, маълум эмас, дейди маҳаллий мухбиримиз.

23 апрель куни Намангандаги 1-чи микрорайон сал кам 20 кишилик ҳокимият одамлари томонидан текширилди ва бузилиши керак бўлган дўкончаларнинг эгалари огоҳлантирилди.

21:00 - Сиёсатчиларга оёқ кийими отиш анъанага айланмоқда

Ўтган ийли АҚШ президенти Жорж Буш Ироқда матбуот конфоронцияси ўтказаётганда бир ироқли журналист унга пойафзаларини отгани дунё миқёсидаги муҳим ва кулгили воқеа сифатида кўрсатилганди. Ўшандан бери сиёсатчиларга пойафзал отиш секин-аста анъанага айланмоқда. Яқинда, Хитой президентига Лондонда бир студент оёқ кийимини отганди. Бугун эса, пойафзал отиш Ҳиндистонда бўлибди.

Reuters агентлигининг хабарига кўра, бугун бу мамлакат Бош вазири Манмохан Сингх Ҳиндистон штатларидан бирида сайлов олди кампанияси доирасида ўтказилаётган митингда чиқиш қилар экан, бир талаба йигит унга қаратиб пойафзалини улоқтирибди. Қариб қолган Бош вазирга ҳеч нарса бўлмабди.

17:30 - Санъаткор тўйга келмади деб келиннинг кетиб қолишию ўзбек ёзувчисининг партиядан чиқиши

Бугун Марғилон ТВсида Насиба Максудова “ажойиб” токшоу ўтказди. Мавзу – “Санъаткорларнинг айтилган тўйга келмай қолиши”.

Наманганлик Дилдора опа ресторанда ўтказилган ўғлининг никоҳ тўйига таниқли бир ҳофизни чақиргани, ҳофиз огоҳлантириб ҳам ўтирмасдан тўйга келмаганини айтаркан, йиғлаб юборди. Чунки, хафа бўлган келин кетиб қолибди, ўғли эса, онаси билан гаплашмай қўйибди.

Хуллас, ток шоуда ҳозирги санъаткорлар шаънига очиқча таънали сўзлар айтилди. Унда Ғуломжон Ёқубов, Ортиқ Отажоновлар каби машҳур санъатчиларга ҳам ўз фикрларини билдиришди.

Товба дейиш керак, “орзу ҳавас” билан бошланган тўй ҳали яратилмаган оиланинг бузилиши билан тамомланибди. Буни фожеа ҳам дейиш мумкин. Шундай экан, ўзбекчилик қилиб бу фожеанинг сабабчиси, яъни тўйга келмаган санъатчининг номи айтилмаганига нима дейсиз, деб ҳайрон бўлади мухбиримиз.

Энг қизиғи, кўрсатувда бундай ибтидоий одатлар танқид қилинмаган, аксинча, санъаткорлар чақириб тўй ўтказиш анъаналари роса мақталган. Тўйни ўйин-кулги билан ўтказиш фақат ўзбекларнинг эмас, ҳамма миллатларнинг анъанаси. Аммо, тўйнинг асосий мақсади санъаткорлар иштирокида ўйин-кулги қилиш эмас, янги оила яратишдир. Минг афсуски, Намангандаги ток шоуда масаланинг бу муҳим томони тилга олинмайди.

Ўзбек оиласида бўлаётган бу ва бу каби ачинарли воқеалар кўп десак, хато қилган бўламиз, чунки аслида улар жуда кўпдир. Ташқарида 20 аср битиб, 21 аср жавлон урмоқда. Биз эса, ҳали ҳам ўткан (Абдулла Қодирий айнан “ўткан” деган) асрларда каби яшамоқдамиз. Бундан ҳам ачинарлиси, ўз-ўзимизни анализ қилиш даражасига ҳам етиб борганимиз йўқ. Миллатнинг менталитети, бугун қайси қадриятларга кўпроқ эътибор бериб-бермаётгани ўрганилмаяпти.

Мисол учун, моҳияти билан, яъни ўзбек оиласининг аҳволини намойиш қилиши билан, Намангандаги ток шоуда гапирилган воқеага ўхшашини эслатамиз.

“Ҳаракат” журналининг бир неча сонида андижонлик ёзувчи Холдор Вулқоннинг хотиралари “Олисларда ёнган чироқлар” номи остида эълон қилинди. Журналнинг 71 сонида хотираларга Таҳририят номидан қуйидагича изоҳ берилганди. : “Минг афсуски, муаллиф хотираларида эсланган воқеаларнинг ҳамамасига баҳо бериб ўтирмайди. Масалан, Холдор Вулқон ҳали ёш бола экан, онаси оғир касалликка дучор бўлганда, айнан ўзининг, яъни Холдор Вулқоннинг отаси ўлим тўшагидаги аёлини аёлнинг ота-онасиникига ташлаб келганини ёзади. Ўзбек халқининг ўша йиллардаги менталитети ва ўзбек оиласи ичидаги қадриятларни тушуниш учун муҳим бўлган бу воқеа оддий бир ҳодисадек таҳлилсиз қолдирилади, унга бир фарзанд, қолаверса ёзувчи-сиёсатчи сифатида баҳо беришга ҳам ҳаракат қилинмайди.”

Бу таҳлил эълон қилингандан кейин, Холдор Вулқон “Бирлик” Партиясидан чиққанини эълон қилди. Журнал бу партияники деб ҳисоблагани учун, партиядан ўч олиш эди бу қадам. Тўйга айтилмаган санъаткор келмади деб кетиб қолган келиннинг ўчи каби.

Кетиб қолган наманганлик келин бахтини топиб олар, андижонлик Холдор Вулқон хунасаларнинг “Бирдамлик” ҳаракатига қўшилиб кетар, бу муҳим эмас. Муҳим бўлгани - менталитетимиз, сал кам сажда қилаётган баъзи хато қадр-қийматларимизни ўзгартириш учун ҳеч нарса қилинмаётгани.

13:00 - “Бирлик” фаоли невараларининг директори билан танишди ва ўз мақоласини эслади

22 апрель куни невараларим ўқийдиган Жомбой туманидаги 46-ўрта умумтаълим мактабига унга яқинда тайинланган даректор Меҳрибон Шатанова билан танишгани бордим, дейди “Бирлик” Партияси Самарқанд ташкилотининг раиси Холиқназар Ғани. У кишига шу мактаб ўқувчиларидан иккисининг бобоси, ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида расман танишаб қўйгани келганлигимни, шунинг учун мени биринчи навбатда янги директорнинг инсон ҳуқуқлари, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ҳукумат томонидан ҳар йили мажбурлаб пахта терими ва таълимга алоқаси бўлмаган бошқа иш-юмушларга жалб қилиниши каби муаммоларга муносабати ва тутажак позицияси қизиқтиришини айтдим. У киши бунга жавобан ўзидан олдин бу ерда директор бўлиб ишлаганлардан қолган ҳужжатлар архивда сақланиб қолгани, мендан шу масалалар бўйича тушган турли мурожаатномаларни катта қизиқиш билан ўқиб ўрганаётганини, у хужжатларнинг ичида айниқса менинг 11.09.1999 да Samarqand” газетасида босилган “Таълм ва пахта” номли мақолам катта қизиқиш ва қониқиш уйғотганини айтди.

Шу муносабат билан бундан 10 йилча аввал ёзилган мақоламни эслар эканман, ҳамма демократларни (мухолифатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиларини) маҳаллий матбуотнинг имкониятларидан фойдаланишга, у ерда ўз фикрларини эълон қилишга интилишга чақираман. Табиий, маҳаллий матбуот истаган нарсангизни босавермайди, лекин босиладиган мавзулар ҳам бор.

Шу баҳона билан “Таълим ва пахта” номли мақоламни “Ҳаракат” сайтининг ўқувчиларига ҳавола қилмоқчиман.

Таълим ва пахта


Ҳар бир шахс билим олиш ҳуқуқига эга. Бу инсоннинг ажралмас, табиий-илоҳий ҳуқуқларидан биридир. Ўзбекистон Ремпубликаси конститутсиясининг 41- моддасида “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга” деб ёзиб қўйилганлиги ҳам бежиз эмас. Ўзини билган, ўз келажаги ҳақида ўйлайдиган ҳар бир давлат, миллат ўз фарзандларига бу ҳуқуқдан тўла фойдаланиш имкониятларини яратиб бериши керак. Бинобарин, мактабда дарсни бир соатга бўлсада тўхтатиб қўйишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бу ёқда уруш кетаётган бўлса ҳам мактабда дарс-машғулот давом этиши керак. Биз ўқитувчилар орасида шундай гап бор: дарс фaқат ўқитувчи ўлиб қолсагина ўз вақтида ўтилмай қолиши мумкин. Бошқа сабаб ё баҳона билан дарснинг ўтилмай қолиши фавқулодда ҳодиса деб ҳисобланиши лозим.

Баъзилар “Ўқитганинг билан ҳамма олим бўлмайди-ку” деган эътирозни айтадилар. Таълим, айниқаси пишиқ-пухта умумий таълим, ўқувчининг келажакда ким булишидан катъи назар халқнинг, жамиятнинг умумий савясини кўтариш учун зарурий шартдир. Баъзи юқори лавозимли раҳбарлар: «мен ҳам ўқувчилик-талабалик давримда пахта терганман, лекин мана улуғ мартабага эришдим-ку» дер эмишлар. Ундайларга жавобан “мактаб ва институтларда ўқишингиз рисоладагидек бўлганда, балким мартабангиз бундан ҳам улуғроқ бўлиб, ўзингиз ёшларнинг, фуқаронинг билим олиш ҳуқуқи ҳурмат қилиниши керклигини яхшироқ билган ва унга амал қилган бўлар эдингиз”, дейиш мумкин. Ўзбекистон, ўзбек халқи илм-маърифат соҳасида нимаики ютуққа эришган бўлса, ўзининг табиий, Худо берган иқтидори билан эришди. Нимагаки эриша олмаган бўлса, ўқувчиларни ўқиш ўрнига пахтазорга ҳайдаб қўйганлиги туфайли бўлди. Илм-фан бобида биз эришишимиз мумкин бўлган, лекин эриша олмаган ютуқ ва марралар, афсуски, талайгина: олимларимиз орасида бирорта ҳам Нобел мукофоти совриндори йўқ, асримиз мўъжизаси бўлмиш компьютер ал-Хоразмий юрти қолиб ўзга элларда ихтиро килинди ва ҳоказо.

Республикамизнинг юксак мартабали адлия ходимлари билан бўлган бир учрашувда Призидент “Мустақиллик нима” деб савол қўйди ва ўзи жавоб берди: “Мустакиллик бу ҳуқуқ демакдир”. Пахта кампаниясининг таълимга ҳалокатли таъсири ҳақида гапирар эканмиз, бунинг ҳуқуқий жиҳатига тўхталмасликнинг иложи йўқ.

“Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида таълим узлуксизлиги таъминланиши ҳақида сўз юритилса, Мехнат Кодексининг 7-моддасида ҳамда давлатимизнинг бош Қомуси – Конституциямизнинг 37 – моддасида мажбурий меҳнат тақиқланиши таъкидланган.

Ҳуқуқий давлат сари одимлаётган мамлакатимизда қонуннинг ана шу талаблари қанчалик бажарилаётганлигини биргина мисол – СамДУ талабаларининг пахта йиғим-теримига жалб қилинилган муддати мисолида кўриш мумкин. 1994 йилда талабалар 64 кун, 1995 йилда 54 кун, 1996 йилда 51 кун, 1997 йилда 57 кун, 1998 йилда 52 кун пахта далаларида ўз қимматли вақтларини ўтказишди.

Ўзбекистон – келажаги буюк давлат. Шу буюк келажакка энг аввало синфхоналарда, аудиторияларда пойдевор куйилади.

Айримлар талабаларнинг ўқишларини тўхтатиб, пахта теримига сафабар қилинишини уларнинг ватарпарлик бурчларини бажариш, деб тушунтиришга ҳаракат қиладилар. Бу мутлақо нотўғри ва зарарли фикр. Талабаларнинг ватанпарварлик бурчи - чуқур ва пухта билимга эга бўлган юксак малакали матахасис бўлиб етишишдир.

Яна баъзиларнинг фикрича ўқувчиларни пахта теримига жалб қилиш улар учун меҳнат талими ролини ўйнар эмиш. Бу ҳам мутлақо нотўғри. Биринчидан, билим олишнинг ўзи машаққатли меҳнат, иккинчидан, ўрта мактабнинг ўқув режасида махсус меҳнат дарси бор.

Энди масалага бошқа томондан қарайлик. Аксарият талаба ва ўқувчиларнинг пахта мажбуриятини «иқтисодий» асослашга ҳаракат қилишади: пахта республиканинг стратегик маҳсулоти, уни йиғиб-териб олишда ҳамма қатнашмаса бўлмайди ва ҳоказо. Бу ҳам мутлақо янглиш фикр. Масала ҳеч ҳам «ё ўқиш ёки пахта» тарзида тургани йўқ. Яъни, ўқувчилар пахтага чиқарилмаса пахта терувсиз қолиб кетади, деган гап нотўғри.

Маълумки, республикада 4 миллион тонна атрофида пахта етиштирилади. Бунча пахтани ҳар қанча қилганда ҳам бизнинг иқлим шароитимизда бир ойдан кам муддатда йиғиштириб олиш мумкин эмас. Терим мавсуми камида 40-50 кунга чўзилиши табиий. 4 миллион тонна пахтани мавсум давомида фaқат қўлда териб олиш учун кунига 50-40 кг пахта терадиган теримчидан 2 миллион киши керак. Ўзбекистоннинг 24 миллион аҳолисидан 65 фоизи, яъни 15,6 миллиони қишлоқда яшайди. Демак, ҳар 7-8 қишлоқликдан бир теримчи пахтага чиқса бирорта ҳам шаҳарликка ва ҳатто қишлоқлик ўқувчиларга ҳам пахтага чиқишга эҳтиёж бўлмайди. Шаҳарлик ишсизларни бу ҳисобга қўшсак-чи?

Пахтага ёрдамчи жалб қилиш удуми қирқинчи йилларда бошланган бў-либ, ўша даврларда бунга ҳақиқатан эҳтиёж бўлган. Чунки эллигинчи йилларнинг охири, олтмишинчи йилларнинг бошларида Ўзбекистон 3 миллион тонна пахта етиштирар эди. Ўшанда республика аҳолисининг нуфуси ҳозиргига нисбатан 4-5 марта кам эди. Ҳозир ҳам пахтакор иши учун ўз вақтида етарли миқдорда ҳақ олса, ўқувчи ва талабаларсиз ҳосилни тез ва соз териб олган бўлар эди. Бунга биз ҳар йилги пахта кампаниясида амин бўламиз.

Пахта кампаниясининг таълим учун яна бир талай салбий оқибатлари борки, улар алоҳида мавзу. Айтайлик, пахта терими ва инсон саломатлиги муаммоси, ўқувчи-талабаларни пахтага олиб чиқиш ва қайтаришда, уларни пахта майдонларига ташиб боришдаги ҳар хил фожиали транспорт ҳодисалари, талаба-ўқувчиларнинг, ўқитувчиларнинг пахта терими даврида улар маънавиятига салбий таъсир қилувчи ҳаракатларга гувоҳ бўлишлари ва ҳоказо.

“Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар таёрлаш миллий дастурида таълимнинг узлуксизлиги асосида унинг миллий моделини яратиш зарурати ҳақида гап боради.

Муъайян билимни эгаллаш учун ҳар қандай қобилиятли ўқувчи учун маълум вақт давомида узлуксиз машқ қилиш талаб этилади. Агар машқ бошлангандан кейин, айтайлик, керакли вақтнинг ярми ўтгач машқни тўхтатиб, орада бир неча ой давомида ўқувчининг фикрини бу машқдан кескин фарқли мазмундаги иш билан банд қилинса ва яна шу машққа қайтилса, табиийки, энди ўқувчига олдинги машқига қайтадан киришиш осон кечмайди ва энди ўша билимни эгаллаш учун аввал керак бўлганидан кўпрок вақт лозим бўлади. Худди шундай мулоҳазани бутун бир фан ёки ўзлаштириши маълум бир даврга мўлжалланган бир неча фандан иборат курс учун ҳам айтиш мумкин. Масалан, ўн ой узлуксиз ўқишга мулжалланган ўқув материалини 8 ой ёки ундан ҳам камроқ вақт ичида ўзлаштириб олишни талаб қилиш мумкин эмас. Яна бир гап. Ўкитувчилар ва талабаларнинг ўқиш-ўқитиш режимига психологик мослашиши жараёни, спорт тилида айтганда, формага кириши камида 10-15 кун давом этади.

Ҳар йилги пахта кампанияси ўқиш жараёнига жуда катта салбий таъсир кўрсатиши “Қайта қуриш“ йилларида жуда кўп айтилди ва ёзилди. Ўша йиллардаги жамоатчилик фикрига хулоса ясаб, “Ўзбекистон тарихи (1917-1993 йиллар)” китобида бундай дейилади: “… Ўқувчиларнинг узоқ вақт пахта теримида бўлиши уларнинг таълим олишига, билимларининг сифатига салбий таъсир ўткаэди, чунки бу нарса халқ таълими органларини ўтказиб юборилган соатлар ўрнини қишки ва баҳорги таътилларни қисқартириш, ўқув йилини узайтириш, бир қанча фанлар бўйича ўтиладиган дарсларни қисқартириш, дастур материалини зичлаштириш ҳисобига тўлдиришдан иборат зарарли йўлдан боришга мажбур қилар эди“.

Менингча, ушбу хулоса ҳар биримиз учун сабоқ бўлиши лозим эди. «Таълим тўғрисида»ги янги Қонунга ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг таълим жараёни билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилинишини тақиқловчи ёки чеклаб қўювчи моддалар киритилганда таълим узлуксизлиги тамойилини бузиш ҳоллари олди олинган бўларди. Бу эса Миллий дастурнинг “ривожланган давлатлар даражасидаги… юқори малакали кадрлар таёрлаш Миллий тизимини яратиш”дан иборат мақсадини руёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этарди.

Холиқназар Ғаниев

12:30 - Президент США поблагодарил президента Казахстана

23 апреля по инициативе американской стороны состоялся телефонный разговор президента Казахстана Нурсултана Назарбаева с вице-президентом США Джозефом Байденом, сообщила пресс-служба президента Казахстана.

В начале беседы Дж. Байден выразил Казахстану благодарность от имени президента США за ту роль, которую Казахстан играет в возрождении Азии. Он заверил, что новая администрация США будет всячески содействовать дальнейшему успеху Казахстана, в частности, в рамках председательствования Казахстана в ОБСЕ.

Вице-президент США, по словам пресс-службы казахстанского президента, "дал высокую оценку роли и вкладу Казахстана в дело нераспространения ядерного оружия и подчеркнул, что Соединенные Штаты будут поддерживать политику нашей страны в этой сфере". Со своей стороны президент Н.А.Назарбаев выразил поддержку антиядерным инициативам, высказанным Бараком Обамой в Праге. Аналогичные идеи были высказаны им на сессии Генеральной Ассамблеи ООН в 2007 году.

Нурсултан Назарбаев, 69 лет, бывший первый секретарь ЦК Компартии Казахской ССР, занимает пост президента Казахстана бессменно с 1990 года. Срок полномочий президента в Казахстане был установлен конституцией в 5 лет и не более двух сроков подряд. Однако в 2007 году в конституцию была внесена поправка, которая устанавливала для Назарбаева 7-летний президентский срок, и возможность переизбрания неограниченного количества раз.

Международная правозащитная организация Human Rights Watch так характеризует политическую обстановку в этой стране: "В Казахстане ни одни выборы до сих пор не соответствовали стандартам ОБСЕ. Манипулирование со стороны властей было одной из причин того, что на августовских [2007 года] парламентских выборах в парламент не прошел никто из оппозиционных кандидатов. Принятые в середине года поправки к Конституции позволяют Нурсултану Назарбаеву, который руководит республикой еще с советских времен, баллотироваться в президенты столько раз, сколько он сочтет нужным. В вещательных СМИ доминируют лояльные властям люди, в то время как независимые журналисты за критику в адрес президента и правительства подвергаются угрозам и притеснениям", - отмечает Human Rights Watch.// prima-news.ru

11:45 - Россиялик ишбилармон Роман Абрамович бойлигининг 40 фоизини йўқотди

Лекин, у ҳали ҳам Буюкбританияда бойлиги бўйича иккинчи одам, деб ёзади The Sunday Times газетаси. Унинг бойлиги 40 фоизга камайган ва 11,7 миллиард фунт стерлингдан 7 миллиардга тушган.

Буюбританиянинг энг бой одами – пўлат қуйиш саноатининг магнати Лакшми Митталдир. У 60 фоизга қамбағаллашган, бойлиги 27, 7 миллиард фунт стерлингдан 10, 8 миллиардага тушган.

10:30 - Қўқонда катта субботник, лекин оти хашар!

Кеча, 25 апрель куни минглаб қўқонликлар Худоёрхон ўрдаси жойлашган Муқимий боғига хашарга чиқишди. Қўқон шаҳар ҳокимлиги томонидан уюштирилган бу коммунистик субботникка шаҳардаги барча корхоналарнинг ишчи-хизматчилари ўз раҳабарлари бошчилигида фаол иштирок этишди. Ҳамма ўзига бириктирилган участкаларни тозалаб, гуллар экди. Экмай кўрсинчи, гўёки хусусийлаштирилган корхоналарнинг ҳоли нима бўлишини кўрардик, дейди мухбиримиз.

Тан олиш керак, боғдаги ҳамма аттракционлар ишлаб турди. Ота-оналари билан бирга келган болакайларнинг субботник билан иши йўқ эди, улар мазза қилиб ўйнади. Хашар-субботникнинг шу томонигина фойдали бўлгандир.

Лекин, минг афсусми, ёки одамларнинг бахтигами, соат 16 ларда қаттиқ шамол турди, ҳамма субботникчилар, э кечирасиз, хашарчилар ишнинг белига тепган табиатни “лаънатлаб” уй-уйлариага тарқалдилар.

Хуллас, улуғ Лениннинг ишлари Ўзбекистонда давом этмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону