23:20 - “Бирлик” лидери партиянинг Бош котиби ва Андижон вилоят ташкилоти раиси билан гаплашди
23:00 - Обаманинг сўзларидан Туркия матбуотининг боши осмонда, аммо ҳокимият норози
22:30 - Фарғ - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:20 - “Бирлик” лидери партиянинг Бош котиби ва Андижон вилоят ташкилоти раиси билан гаплашди
23:00 - Обаманинг сўзларидан Туркия матбуотининг боши осмонда, аммо ҳокимият норози
22:30 - Фарғ - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

25 April 2009
03:00 - 23:20 - “Бирлик” лидери партиянинг Бош котиби ва Андижон вилоят ташкилоти раиси билан гаплашди
23:00 - Обаманинг сўзларидан Туркия матбуотининг боши осмонда, аммо ҳокимият норози
22:30 - Фарғ

23:20 - “Бирлик” лидери партиянинг Бош котиби ва Андижон вилоят ташкилоти раиси билан гаплашди

Бугун “Бирлик” Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат партия Бош Котиб Васила Иноят ва партиянинг Андижон вилоят ташкилоти раиси Саиджаҳон Зайнобиддин билан теолефон орқали гаплашди.

Абдураҳим Пўлат аввал Васила Иноятни туғилган куни билан табриклади ва унга эзгу ниятларини билдирди.

“Бирлик” лидери икки сафдоши билан асосан бир мавзуни муҳокама қилди. Бу мавзу – “Юзга юз минг!” кампаниясининг самарадорлигини ошириш учун партия фаоллари ва “Бирлик” билан боғланган ҳуқуқ ҳимоячиларини бу кампанияда яқиндан иштирок этишларини таъминлаш эди. Бу йўналишда қилиниши керак бўлган ишларнинг аниқ режалари тузилди.

23:00 - Обаманинг сўзларидан Туркия матбуотининг боши осмонда, аммо ҳокимият норози

Туркиянинг оммавий ахброт воситалари АҚШ президенти Барака Обаманинг арманилар қирғинига оид сўзларидан мамнунликларини яширолмаяптилар.

Кеча дунё арманилари 1915 йилда гўёки Усмонли императорлиги арманларга қарши бошлаган қатлиомни, ҳар йили шу кунда бўлдигандек, катта мотам маросилари билан нишонладилар. АҚШ президенти Барак Обама ўтган йилги президент сайловидан олдин, бу мамлакатдаги армани диаспорасининг овозларини олиш учун ҳам бўлса керак, сайловдан кейин туркларнинг қилган ишини қатлиом деб баҳолашга ваъда берган эди.

Энди маълум бўлишича, Барак Обама кеча 1915 йил воқеалари хусусида гапирганда, қатлиом (геноцид, инглизча – genocide) сўзини ишлатмабди. Лекин, ўша воқеаларни арманиларга нисбатан оммавий қирғин эканлигини гапирибди ва қатлиом сўзининг арманча эквивалентини ишлатибди. У шундай ўйинлар қилиб олқиш олишни яхши билади. Масалан, у яқинда Туркия парламентида нутқ сўзлаганда, “ҳа” сўзи ўрнига туркча “эвет” сўзи ишлатиб туркларни севинтирган эди.

Аммо, Туркия матбуоти “қатлиом” сўзининг арманча экиваленти ишлатилганидан бунчалик хурсанд бўлганлигини тушуниш қийин. Бугун Туркия давлатининг расмий муносабати ҳамма нарсани жоё-жойига қўйди. Мамлакат президенти Абдуллоҳ Гул АҚШ президентининг 1915 йил воқеаларига берган баҳосини “қабул қилиб бўлинмайдиган нарса” деб, қатлиом иддаосини рад этди.

22:30 - Фарғоналик адвокат 1,5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Кеча жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди мазкур вилоятдаги “Ферузбек МК” адвокатлик фирмаси адвокати Абдували Исоқовни 1,5 йил озодликдан маҳрум этиш ҳақидаги ҳукмини ўқиди. Фрибгарлик, пора беришга суиқасдда айбланган адвокатга давлат айбловчиси 2,5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўрагани аввалги хабарларимизда айтилган эди.

Суд давлат айбловчиси сўраганидан камрқ жазо берган бўлса-да, айбланувчининг адвокатлари суд ҳукмидан мутлақо норози эканлиги ҳамда курашни апеллация судида давом эттиришини айтишди.

22:00 - Ҳуқуқ йўқ юртда ҳуқуқий тарғибот

Ўзбекистон Адлия вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарда таъкидланишича, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, айниқса қишлоқ ёшлари ўртасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш учун махсус ҳуқуқий тарғибот гуруҳи тузилибди. Етти нафар ёши тажрибали ҳуқуқшунос ёшлардан таркиб топган гуруҳ ёшларга ҳукуматнинг ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлари мағзини чақиб берармиш.

Замонавий ва самарали интерактив усулларда олиб бориладиган машғулотлар Наманганнинг Тўрақўрғон ва Чуст туманлари ёшлари билан учрашувлардан бошланаркан, дейди мухбиримиз. Ҳойнаҳой, ҳуқуқсизлик ҳукм сурган юртдаги бу ҳуқуқий тарғибот ҳам АҚШ ёки Германиянинг бирорта грант ёки лойиҳасини амалга ошириш учун хўжа кўрсинга қилинаётган бўлса керак.

20:10 - Қирғиз мухолифатининг презентликка расмий номзоди - Алмазбек Атамбаев

Бугун Бишкекда 20 км узоқликдаги Арашана қишлоғида, очиқ ҳавода қирғиз мухолифати – Бирлашган халқ ҳаракатининг қурултойи бўлиб ўтди. Унинг асосий мақсади – шу йил 25 июлда бўладиган президент сайловига мухолифатнинг номзодини кўрсатиш эди.

Мухолифатнинг номзоди ким бўлиши аввалдан маълум бўлган. Бугун Алмазбек Атамбаев расман номзод қилиб сайланди. Аслида Қурултой эмас, бир неча минг кишилик митинг бўлган бу йиғилиш байрам тусида ўтган. Атрофга ўтовлар ўрнатилган, карнайлар чалинган.

Мухолифат гуруҳларининг ҳамма лидерлари Алмазбек Атамбаевнинг номзодини қўллаб-қуватладилар, айни замонада, сайлов ростгўй бўлишига шубҳа билдирдилар, яна сохтакорлик аралашишидан қўрқаётганларини гапирдилар.

Аниқроқ айтилса, қурултой икки номзод кўрсатди, аммо, кўринишидан, собиқ Мудофаа вазири Исмоил Исоқовнинг ҳам номзод сифатида кўрсатилиши – мухолифатнинг бирлигини сақлаб қолиш учун қилинган манёвр, тўғрироғи Исмоил Исоқовнинг амбициясини қондириш бўлган.

Қирғиз халқига жон-дилдан хизмат қилишини гапирган номзод Атамбаевнинг нутқида бир нуқта диққатга сзовордир. Унинг “Асосий мақсадимиз Бақиевни Атамбаев ёки Исоқовга алмаштириш эмас, муҳим бўлгани – мавжуд системани ўзгартириш, орқага қайтмайдиган қилиш” деган сўзлари олқишланиши керак, бу сўзлар унинг етук сиёсатчи эканлигини кўрсатувчи фактдир. Эслатиб ўтамиз, ўзбек мухолифатчилари ичида “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳи Пўлат шу каби тезисни доим такрорлаб келади.

19:35 - Хиллари Клинтон кутилмаганда Ироққа келди

Reuters агентлиги мухбирининг Боғдоддан хабар беришича, АҚШ Давлат Котиби Хиллари Клинтон бугун кутилмаганда Ироқ пойтахтига келган. У Ироқ президенти Талабони, Бош вазир Малики билан учрашмоқчи ва АҚШ қўшинларининг бу мамлакатдаги қўмондони генерад Рай Одиернодан ҳозирги аҳвол ҳақида маълумот олмоқчи. Ироқли бир гуруҳ аёллар билан шахсий учрашув ҳам режалаштирилган.

Хиллари Клинтон журналистларга АҚШ ўз қўшинларини Ироқдан 2011 йилда олиб чиқиш учун ҳозирлик кўраётганини айтган ва бу мамлакатда аҳол барқарорлашаётганини урғулаган. Охирги икки кунда Боғдодда икки бомба-аёл ўзини портлатиши туфайли 150 дан ортиқ ироқлининг ўлдирилиши шиддатнинг кучайиши эмас, фанатикларнинг ноиложликдан, алам устида қилаётган ишларидир, деган маънода гапирган.

18:45 - Дунёдаги молиявий-иқтисодий инқироз энг чуқур нуқтасига етдими?

Ўтган йили молиявий инқироздан бошлаган жараёнлар, табиий, иқтисодни ҳам қамраб олиб, ҳали ҳам давом этмоқда. Аммо, тушиш энг паст нуқага келдими? Ҳозир ҳамма нарса молиявий сисеманинг аҳволига боғлик бўлгани учун, бу саволга жавобни айнан шу соҳадан қидириш керак. Инқирозий жараёнларнинг сабаби эса, ўз навбатида, АҚШдаги аҳвол бўлгани учун, молиявий инқироз қайси нуқтага келганини билиш учун яна АҚШдаги аҳволга қараш керак.

АҚШда молиявий аҳволнинг асосий кўрсатгичи - мамлакатдаги 30 та энг йирик компаниянинг қийматли қоғозларининг (акцияларининг) ўртача нархини ифодаловчи Dow Jones индексидир. Инқироз бошланган ўтган йилнинг ўрталарида бу индекс 13000 билан 14000 ўртасида ўзгариб турарди. Инқироз бошлангач, бу рақам мунтазам тушишга бошлади. Масалан, инқироз расман тан олингандан кейинги паника бошланган бир неча кун давомида бу индекс 10500 га тушди (28 сентябрь, 2008 йил).

Сўнги ойларда Dow Jones индекси барқарорлашди ва 8000 атрфода ўйнаб турибди. Масалан, ўтган пайшанба куни унинг қиймати 7957 бўлган бўлса, жума куни кечқурун Нью-Йорк биржаси ёпилганда 8076 эди.

Охирги 1-2 ойдаги аҳволдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, молиявий инқироз энг чуқур нуқтасига тушиб бўлди ва шу нуқтада турибди. Ярим йил ичида 40 фоизга тушиб кетган Dow Jones индексининг аҳволидан хулоса чиқарсак – хурсанд бўладиган нарса йўқлигини кўрамиз. Аммо, ҳозир бу индекснинг маълум бир нуқтада барқарорлашгани ижобий воқеа.

Энди Dow Jones индексининг юксалишга бошлашишни кутиш керак. Бутун дунё буни кутмоқда. Юксалиш бошланса, дунё иқтисоди ҳам юксалишга бошлайди. Турли мутахассисларнинг фикрича, тузалиш ярим йил бир йилдан кейин бошланиши мумкин.

10:30 - Ислом Конференцияси Ташкилотининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари Бакуда йиғилишди

Умумий аҳолиси 1, 2 миллиард бўлган 57 мусулмон мамлакатини, уларнинг ичида Ўзбекистон ҳам бор, бираштирувчи Ислом Конференцияси Ташкилотига (ИКТ) кирувчи давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари Бакуда мажлис ўтказишди. 22 апрель куни Озарбайжон оммавий ахборот восталарида хабар берилишича, йиғилиш қатнашчилари Баку Деларацияси номли ҳужжат имзолаганлар. Унга кўра, бу ташкилотга кирувчи мамлакатларинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бир бирлари билан турли форматларда тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўядилар, хусусан, техник масалаларда кўмаклашиш, тажриба алмашиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фаолиятига оид қонунчиликни анализ қилишни йўлга қўядилар.

ИКТ Бош Котибининг сиёсий масалалр бўйича ўринбосари Иззет Камиль Муфти Бакудаги йиғилиш натижаларига бағишланган матбуот конференциясида бу ташкилотга кирувчи мамлакатлар Тоғли Қорабоғ масаласида Озорбайжонни қўллаб-қувватлайдилар ва ҳамма Ислом давлатларини ишғолчи Арманистон билан алоқа қилмасликка чақирадилар, деган.

Хабарларда Ўзбекистон вакилининг бу йиғилишда қатнашиб-қатнашмагани ва Арманистонга тегишли қарорларга муносабати қандай бўлгани айтилмайди.

9:15 - Узбекские местные власти и силовики провели антитеррористическую акцию в кыргызском селе

В приграничном селе Чек сельского округа Сакалды Ноокенского района недавно, 19 апреля, побывали представители властных структур и вооруженные пограничники Узбекистана.
.
По словам сообщивших об этом нескольких жителей села, в прошлое воскресенье в селе появились представители власти и правоохранительных органов Пахтаабадского района Республики Узбекистан. «Вместе с ними было 20 автоматчиков пограничников, а также около 20 милиционеров с наручниками и дубинками. Солдаты и милиционеры соседней республики выборочно производили обыски, проверяли даже кухни, осматривали продовольственные продукты», - сообщили сельчане, отмечая, что свои действия представители Узбекистана объяснили «проведением антитеррористической операции».

«С тех пор в селе нет спокойствия. Прибывшие из Узбекистана люди сказали местным жителям, что это земля находится во владении Узбекистана и нежелающие жить по законам этой страны могут оставить свои дома и переселиться в Кыргызстан», - утверждают сельчане.

По их словам, в тот день после переговоров между руководителями Ноокенского и Пахтаабадского районов инцидент был улажен. «Но сегодня 23 апреля прибыло 6 пограничников с автоматами, они требуют вывести из села автомашины граждан Кыргызстана», - сообщили жители села Чек, выражая недовольство действиями представителей Узбекистана. Они также сообщили, что, по их данным, в селе проживает 27 семей, имеющих гражданство Кыргызстана, и 42 семьи - граждан Узбекистана. // Фергана-АКИpress

8:30 - Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши йиғин ўтказди

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтгани ҳақида расмий хабар тарқатилди. Мажлисни Кенгаш раиси Ислом Карим бошқариб, унда мамлакат хавфсизлиги, барқарорлигига доир қарорлар қабул қилингани айтилади. Лекин бу қарорларнинг нимадан иборат эканлиги борасида маълумот йўқ. Маълуми шуки, ҳукумат идоралари раҳбарлари Кенгашга иқтисодий-молиявий бўҳронни бартараф этиш дастурининг бажарилишига доир ҳисоботлар берибди.

8:00 - Ҳамма ерда каби Самарқандда ҳам ободонлаштириш кампанияси кетмоқда, “пристойка”лар бузилмоқда

Мамлакт бўйлаб шаҳар ва қишлоқларда ободанлаштириш кампанияси, эскичасига айтсак, субботниклар Самарқандда ҳам қизғин давом этмоқда, дейди маҳаллий мухбиримиз. Айнан шу кампания доирасида, маҳаллий ҳокимликлар яхши бир иш қилмоқдалар. Яъни, шаҳарларда кўп қаватли уйларнинг биқинларига шу уйларда яшовчилар томонидан рухсатсиз қурилган турли иншоатчаларни оммавий равишда буздириб ташлатмоқдалар.Шу кунларда Самарқандни айлансангиз, бузиб ташланган ёки бузиб ташланаётган “пристройка”ларни ҳамма жойда кузатишингиз мумкин.

Бундан аҳоли жуда хурсанд дейиш қийин, аммо кўпчилик буни тушуниш билан қабул қилаётганга ўхшайди.

6:40 - Кимнинг қанча олтини бор?

Бу саволга жавоб бериш қийн, чунки бир қаторр мамлакатлар олтин заҳиралари ҳақидаги маълумотларни сир тутишади. Шундай мамлакатлардан бири - Ўзбекистондир.

Аммо, ўз олтин заҳираларига тегишли ҳамма рақамларни очиқча айтиб борувчи мамлакаталр ҳам кам эмас.

Молия масалаларини ўрганиш бўйича дунёда энг кучли ҳисобланган Bloomberg ширкатига оид сайтда билдирилишича, Хитой охирги 6 йил ичида олтин заҳираларини 76 фоизга оширган ва Швецарияни орқада қолдириб, дунёда 5-чи ўринга чиққан. Унинг 1054 тонна олтини бор. Швецария 1040 тонна олтини билан 6-чи ўринга ўтган. АҚШнинг олтин заҳиралари 8134 тонна, Олмонияники 3413 тонна, Францияники 2487 тонна экан. Солиштириш учун айтиш керак, Россиянинг олтин заҳиралари ўтган йилнинг ноябрь ойида 507 тонна эди.

Олтиннинг нархи сўнги йилларда кескин ўзгариб турибди. Сайтимиздаги хабарлардан ҳам маълумки, асрнинг бошида бир унция олттиннинг нархи 300-350 долар бўлган бўлса, шу кунларда 900 доллардан бироз юқоридир.

Шу сабабли, олтиннинг нархини эталон сифатида олиб, ҳамма нарсани у билан ўлчаш ёки таққослаш мутлақо мумкин эмас. Шундай бўлса ҳам баъзи рақамларни билиш лозим. Масалан, Хитойнинг олтин заҳираларининг бугунги доллар курси бўйича қиммати 31 миллиард экан.

2:30 - Россиялик миллиардер Ўзбекистон ҳукумати раҳбари билан қудалашмоқда

Асли ўзбек бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов (расмда) Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиёев билан қуда тутинаётган экан. Икки бойвачча ўз жиянлари Бобур ва Диёранинг никоҳи орқали алоқалаоини яна-да мустаҳкамлашмоқчи, шекилли. Ўзбекистонда бойнинг бойга боқиши янгилик эмас.

Мазкур тўй шу йилнинг 3 майида Тошкентдаги муҳташам рестрранлардан бирига белгиланибди, деб ёзди Узметроном интернет сайти. Тўйда Филипп Киркоров, Лайма Вайкуле сингари хонандалар қамишдан бел боғлаб хизмат қилармиш.

2:00 - Россия сокращает квоту на гастарбайтеров в 2009 году

Правительство России намерено сократить квоту на иностранных трудовых мигрантов в 2009 году. Об этом сообщил источник в правительстве. На начало года квота составляла около 4 млн человек.

Как отметил источник, «квоты на иностранных мигрантов российские регионы не выбирают в условиях кризиса, и они намерены сократить заявленные потребности на привлеченную из-за рубежа иностранную силу». Первые регионы подали соответствующие заявления, по результатам которых квота уже сокращается на 150 тыс. человек, но, скорее всего, по словам источника, она будет уменьшена гораздо существеннее.

До июня текущего года Минздравсоцразвития должен уже определить конкретные цифры. // ИТАР-ТАСС

01:10 - АҚШ элчилиги маслаҳатчиси Ричард Фицмориснинг Ўзбекистондаги фаолияти ниҳоясига етди, видолашув оқшоми дўстона ўтди

Кеча АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги сиёсий бўлими раҳбари Ричард Фицморис бу ердаги фаолиятининг битиши муносабати билан хайрлашув оқшоми ўтказди.

Дўстона бир учрашув шаклдида ўтказилган бу йиғилишга Ўзбекистон парламенти Омбудсмени Сайёра Рашидова ва бир гуруҳ мухолифатчи ҳамда ҳуқуқ ҳимоячилари қатнашдилар. Уларнинг ичида “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Ҳайитбой Ёқубов, “Эзгулик” жамиятнинг вакиллари Саиджаҳон Зайнобиддинов (у "Бирлик" Партияси вилоят ташкилотининг ҳам раисидир) ва Абдураҳмон Ташанов, ўзларини “Қуёшли Ўзбекистон” вакиллари деб таништирган Нигора ва Нодира Ҳидооятовлар, Ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси раҳабари Елена Урлаева ва тиниқли ҳуқуқ ҳимоячилари, собиқ бирликчилар Суҳроб Исмоилов, Исмоил Одилов, Дилором Исоқова, машҳур Мўътабар Тожибоеванинг укаси Расул Тожибоевлар бор эди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, дейди мухбиримиз, мамлакатимиздаги кўпчилик дипломатлардан фарқли ўлароқ, Фицморис демократик Ғарб анъаналарига содиқ фаолият олиб борди. Кўпчилик ҳуқуқ ҳимоячилари, демократларнинг ҳақиқий ғамхўри ва дўстига айланди. Буни хайрлашув оқшомидаги илиқ тилаклардан ҳам кўриниб тутар эди.

Туғилган куни туфайли оиласи билан бирга бўлиши керак бўлган "Эзгулик" жамияти раиси Васила Иноятова ўзи ҳам таклиф қилинган бу хайрлашув оқшомига келолмади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону