24 April 2009
03:00 -
23:00 - “Ҳаракат” сайтида техник муаммолар
02:00 - Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси
01:15 - Яна бир кутилмаган сафар: Лавров иккила Кореяда
00:45 - Ислом Каримнинг
02:00 - Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси
01:15 - Яна бир кутилмаган сафар: Лавров иккила Кореяда
00:45 - Ислом Каримнинг
23:00 - “Ҳаракат” сайтида техник муаммолар
Сайтда техник муаммолар ўртага чиққани сабабли, “Ҳаракат” хабар агентлигининг янгиликлар тасмаси сўнги соатларда ўзгаришсиз қолди. Ҳозир муаммолар тугатилди, сайтнинг фаолияти аввалгидек давом этади.
02:00 - Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси
Кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, дейилади ЎзАнинг расмий хабарида. Мажлисни Қонунчилик палатаси Спикери Д.Тошмуҳамедова олиб борган. Депутатлар бу палатанинг Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартибини тасдиқлаганлар ва ишга киришганлар. Воқеалар қуйидагича давом этган ва битган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2008 йилги ҳисоботи билан мазкур палата раиси Б.Мусев сўзга чиқди. У ўтган йили Ҳисоб палатаси фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил февралдаги мажлисида Президент Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устивор вазифаларига муофиқ ташкил этилганини таъкидлади. Ҳисобот даври давомида Ҳисоб палатаси 2007 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботнинг ташқи аудитини амалга оширди, унга баҳо берди ва мамлакатнинг 2009 йилга мўлжалланган асосий молиявий хужжати экспертизасини ўтказди.
Қонунчилик палатаси Республика Ҳисоб палатасининг 2008 йилги ҳисоботини тасдиқлаб, тегишли қарор қабул қилди, дейилади ЎзА тарқатган хабарда.
Бу хабардан Қонунчлик палатасида нима бўлганини тушуниш қийин, балки, тушунишга ҳожат ҳам йўқдир. Қонунчликка мутлақо алоқаси бўлмаган, президент идораси тайёрлаган лойиҳаларни кўр-кўрона тасдиқлаш асосий вазифаси бўлган парламентдан нима ҳам кутиш мумкин.
01:15 - Яна бир кутилмаган сафар: Лавров иккила Кореяда
Кеча Россия Ташқи Ишлар Вазири Сергей Лавров КХДР (Шимолий Корея) пойтахти Пхеньянга келди.
Маълумки, Шимолий Кореядаги коммунистик режим Москва тарафидан Вашингтоннинг ғашига тегиш механизми сифатида ишлатилиб келади. Сўнгги кунларда бу жараён яна авжига чиққан. Россия Гуржистон билан урушни феълан ютқазгани учун аламини яна Шимолий Корея воситасида чиқармоқчи. Айнан шу сбабадан, КХДР ядровий қуроллар ишлаб чиқармаслик бўйича олиб бораётган музокаралардан чиқиш ниятини билдирди ва ядровий қурол яратиш йўлидаги ишларини қайтадан бошланганини эълон қилди.
Рссия Ташқи ишлар вазирининг мақсади - Ким Чен Ирни тўхтатиш эмас, америкаликланинг жиғига усталик билан тегиш бўйича маслаҳатлар беришдир.
Аммо, ҳозирги иқтисодий бўҳрон вақтида Россия дунёнинг иқтисодий девларидан бири бўлган Жанубий Кореянинг ёрдамига муҳтож. Шунинг учун Сергей Лавров Пхеньяндан кейин, яъни бугун Сеулга келади ва бу ердагиларни хотиржам қилишга ҳаракат қилади.
Қизиғи шундаки, бу уйиннинг ҳамма иштирокчилари ҳамма нарсани жуда яхши тушунишади, шундай бўлса ҳам сиёсий ўйинларни тўхтатишмайди. Чунки, ҳозир мавжуд вазиятдан чиқиш йўли кўринмапти. Ҳар ким ўзи учун фойдали бўлган шароит шаклланишини кутмоқда.
00:45 - Ислом Каримнинг куни “Korean Air” авиокомпаниясининг раисига қолди
ЎзА агентлиги расмий хабар сифатида билдиришича, 23 апрелда президент Ислом Карим Оқсаройда “Korean Air” авиокомпанияси раиси Чо Янг Хони қабул қилган. Ислом Карим Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик кўлами кенгайиб бораётганини, бунга Навоий шаҳри Халқаро Аэропорти негизида барпо этилаётган эркин индустриал-иқсодий зонада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар яна бир далил эканини таъкидлабди.
Бундай номутаносиб учрашив нимага керак эди, унинг мақсади нима эди, кореялик меҳмон учрашувда нима деди, корейсларнинг чимчасини мақташ билангина чекландими, даган саволларга ЎзАнинг хабаридан жавоб тополмайсиз. Кўринишидан, президент билан мутаносиб учрашадиган одам қолмаган.