23:35 - Арманистон президенти Москвада, балиқ ҳам овламоқда
23:15 - ИИВ Қоровул қўшинларининг 24 нафар мулозими узоқ йиллик қамоққа ҳукм қилин - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:35 - Арманистон президенти Москвада, балиқ ҳам овламоқда
23:15 - ИИВ Қоровул қўшинларининг 24 нафар мулозими узоқ йиллик қамоққа ҳукм қилин - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

23 April 2009
03:00 - 23:35 - Арманистон президенти Москвада, балиқ ҳам овламоқда
23:15 - ИИВ Қоровул қўшинларининг 24 нафар мулозими узоқ йиллик қамоққа ҳукм қилин

23:35 - Арманистон президенти Москвада, балиқ ҳам овламоқда

Туркия билан ўртасида бироз совуқчилик тушганидан ғазабга келган Озорбайжон президенти Илҳом Алиев бир неча кун аввал кутимаганда Москвага келиб кетганди. Табиий, унинг мақсади Арманистон билан муаммоларни ечишда Россиянинг ёрдамини олиш.

Россия Илҳом Алиевга берган ваъдалари, агарда қандайдир ваъдалар берилган бўлса, хусусида келишиб олиш учун Арманистон президенти Сержу Саргсянни Москвага чақирганга ўхшайди. Сержу Саргсяннинг ҳозир Москвага тўсатдан келишини бошқача изоҳлаш қийин.

Русларнинг Вести.ру сайтида берилган хабарга кўра, Россия президенти Дмитрий Медведев Арманистонлик ҳамкасби билан ноформал тарзда (коньяк, балиқ ови ва бошқалар) учрашишга ҳам улгурибди. Россия президентининг Москва яқинидаги "Завидово" қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувда, табиий, асосан Тоғли Қорабоғ масалалари муҳокама қилинибди.

23:15 - ИИВ Қоровул қўшинларининг 24 нафар мулозими узоқ йиллик қамоққа ҳукм қилинди

“Эзгулик” жамияти фаолларининг хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий суди мамлакат ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони Нодир Сулаймонов ҳамда қўшиннинг яна 24 нафар раҳбарини 5 йилдан 15 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилди. Ўтган йилнинг 18 ноябрида Ўзбекистон МХХ Тергов бошқармаси бошлиғи Р.Нурматов ҳамда терговчи О.Мурачёвлар томонидан тузилиб, мамлакат Ҳарбий прокурори Ш.Узоқов томонидан тасдиқланган айблов хулосасига кўра, мазкур шахслар қоровул қўшинларига ажратилган 1 миллиард 250 миллион сўмнинг 850 миллионини талон-тарож қилган.

Миллий хавфсизлик хизмати томонидан қўзғатилиб, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида олиб борилган 2241-сонли жиноят иши тергов ва суриштирувлари мутлақо хуфя олиб борилди. Аввалига айбланувчиларга тарқатилган айблов хулосалари қайтариб олинди. Суд жараёнларига ҳеч ким киритилмади, ҳатто судланувчиларга ҳукм ва аппелация судининг ажримлари берилмади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-, 182-, 205-, 207-, 210- ва 301-моддалари билан айбланган судланувчилар Нодир Сулаймонов (қўмондон), Эътибор Рустамов (штаб бошлиғи), Асад Аҳроров (бошлиқ ўринбосари), Александр Синицин (бошлиқ ўринбосари) ҳамда бошқа мулозимлар 12 йилдан 15 йилгача, қолганлар эса рутбасига қараб камроқ жазо олишган.

23:00 - Ислом Карим ўзига янги матбуот котиби олди

Бугун Президент Ислом Карим махсус Фармон билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўқитувчиси Улуғбек Ҳасановни ўзига матбуот котиби этиб тайинлади, деб хабар қилди Узметроном нашри. Бу лавозимдан аллақачон бўшаган Беруний Алимовнинг тақдири номаълум. Айтиш кераккаи, дейди мухбиримиз, Ислом Каримнинг воизи бўлиб, унинг номидан гапиролмаган аввалги матбуот котибларининг (Азамат Зиё, Рустам Жумаев, Алишер Азизхўжаев) тақдири ҳақида ҳам маълумот йўқ.

22:50 - Соғлиқни сақлаш вазири алмаштирилди

Бугун Соғлиқни сақлаш вазири Феруз Назиров ишдан ошиғич шаклда олиниб, унинг ўрнига мазкур вазирликда биринчи ўринбосар бўлган Ахтам Икромов (расмда) тайинланди. Бу ҳақда хабар берган Газета.уз сайти истеъфо сабабларини шарҳламаган. Бироқ норасмий манбалар вазирнинг кетишини Тошкент шаҳрида СПИДнинг каттагина ўчоғи фош бўлгани, бундан президентнинг ғазабланганига йўқмоқдалар.



22:40 - Киевга мунтазам авиарейс йўлга қўйилди

Бугун Украинанинг WINDROSE авиокомпанияси Киев-Ташкент-Киев йўналиши бўйича янги мунтазам рейсни йўлга қўйди. Boeing 737-800 учоғи билан амалга оширилаётган рейсининг истиқболига қараб, унинг келажакдаги тақдирини белгилаймиз, дейди компаниянинг ижрочи директори Сергей Яновой.

22:15 - Касаба уюшмалари Ислом Каримнинг янги китобидан сабоқ олди

Бугун Тошкентда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг конференцияси ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - ЎзА. Хабарда айтилишича, вилоятлар, шаҳар ва туман касаба уюшмалари раҳбарлари, жамоатчилик иштирокидаги бу анжуманда Президент Ислом Каримнинг жаҳон молиявий инқирозидан қутулиш чора-тадбирлари ҳақидаги рисоласи ўрганилган. Жаҳон иқтисодиёти ва диплматия университетидан келиб, касабачиларга китобнинг мағзини чақиб берган профессорлар ундаги доҳиёна қарашларни улуғлаган.

22:00 - Бугун Борис Ельцинни хотирлаш куни

Бундан 2 йил аввал, 2007 йил 23 апрелида Россиянинг биричи президенти Борис Ельцин 77 ёшида вафот этган эди. Шу муносабат билан бугун Россиянинг бир қатор ҳудудларида Ельцинни ёдга олиш маросимлари бўлиб ўтди. Унинг қабрига гулчамбарлар қўйилди.

Таъкидлаш жоизки, Борис Ельцин Россиянинг биринчи президенти, Россияда демократиянинг ривожланиши учун кўп ҳисса қўшган шахс сифатида 20 асрнинг энг ёрқин сиёсатчилари қаторида тарихда қолади. Лекин, унинг Чеченистондаги урушда ва Ўзбекистон президентини ёқтирмаса ҳам, унинг позицияларини мустаҳкамлашдаги роли ва сўнги сиёсий қарорлари воситасида ўз ўрнига КГБчи Владимир Путинни келишини кафолатлаши билан боғлиқ воқеалар ҳали етарлича ўрганилмади ва тўғри баҳоланмади. Ўрганилиши ва баҳоланиши шарт.

21:00 - Қирғизистонда юксак лавозимли милиционерга ҳужум

Қирғизларнинг АКИпресс агентлиги кеча Бишкекда мамлакат Ички Ишлар Вазирлиги Бош штабининг бошлиғи, милиция полковниги Қирккелди Қидирбоевнинг юзига номаълум киши салкам 2 литр ҳажмдаги концентрацияси кучли бўлган олтингугуртли кислота (концентрированная серная кислота) сепиб юборган.

Қидирбоев кеча кундуз куни тушлик овқатга келиб, ўз квартирасига кўтарилаётган пайтда, афтидан, уни қаватлар ўртасида кутиб турган одамнинг шундай ҳужумига учраган. Унинг шофери уйга кириш йўлаги олдида машина моторини текшириб турган, аммо ҳеч қанда шубҳали одамни кўрмаган.

Қидирбоев ҳозирда оғир аҳволда реанимацияда. Терисининг 25 фоизидан ортиғи куйган полковник оғир аҳволда. Унинг юзи, боши, қўллари ва бадани куйган. Бу факт бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Лола инқилобидан кейин Қирғизистонда бу каби воқеалар кўп бўлмоқда, криминоген вазият ўта ёмонлашди. 4 нафар мамлакат парламентининг аъзоси ўлдирилди.

Бу жараёнларнинг асосий сабаби - сиёсий элита ичида бирлик-баробарлик, cиёсатчилар ичида бир-бирига нисбтан тоқатлилик йўқлигидир.

Ўзбек мухолифати ҳам қўшнимизда бўлаётган воқеалардан керакли хулосалар чиқариши керак.

20:20 - Ўзбекистонда яна ҳамма пахтакор, пахта сиёсий масала!

Мухбирларимиздан олинган маълумотларга кўра, Фарғона вилоятинининг баъзи бир туманларида чорвадорчилик ва сабзавот етиштириш билан шуғулланувчи фермерлар ҳам ўз ерларига чигит экмоқдалар. Бунинг сабаби маҳаллий ҳокимлар икки ўт орасида ёнишларидир. Бир томондан, мамлакат президентининг дунёда озиқ-овқат қимматлашётгани, тўғрироғи бу соҳада муаммолар борлигидан келиб чиқиб, пахта майдонларини қисқартириш эвазига бўлса ҳам сабзавот, дуккакли экинлар экишни кўпайтириш хусусида кўрсатмаси бор. Аммо, иккинчи томондан, пахта топшириш планлари ўзгартирилмаган, қисқартирилмаган. Демак, кузда ҳаммадан пахта планини тўлдириш талаб қилинади, тўлдиролмаганларнинг тагидаги курсиси кетади.

Шу сабабдан, маҳаллий ҳокимлар ўз туманларига берилган пахта планини осонлик билан
тўлдириб, давлат ва ҳукумат раҳбарларининг олқишини олиш мақсадида чорвадор ва сабзавоткор фермерларга ҳам ихтиёрий-мажбурий равишда равишда шартнома туздириб, 1-2 гектар ерга бўлса ҳам чигит эктирмоқдалар.

20:00 - “Ал-Қоида”нинг Ироқдаги лидери ҳибсга олинди

Бугун “Ал-Қоида”нинг Ироқдаги лидери Абу-Омар ал-Багдади ҳибсга олинган. Бу янгиликни дунёга тарқатган Reuters агенлиги Ироқ телевидениесининг хабарига асосланади.

Абу-Омар ал-Багдади бошчилигидаги жангарилар Мосул ва Ироқнинг бошқа ҳудудларидаги бир қатор терактларни ўзи зиммаларига олишган..

18:00 - Эмнести Интенейшнл ва бошқа шу каби халқаро ташкилотларга нима бўлди?

Associated Press агентлигининг билдиришича, машҳур халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилот Эмнести Интернейшнл (Amnesty International) бугун махсус баёнот тарқатиб, 10 йил аввал Белградда Давлат телевидениеси биносини бомбардимон қилгани учун НАТО жавоб бериши керак, чунки, бу – ҳарбий жиноятдир, деган.

Эслатиб ўтиш керак, Белграднинг марказида жойлашган ТВ биносига 1999 йил 23 апрелда ҳаводан ҳужум қилинганда, бино бутунлай бузилган, 16 киши ҳалок бўлган эди. НАТО телевидение биносини бузиб ташлаб, Балканларда этник конфликтлар чиқаришга қаратилган агрессив пропаганда ўчоғини йўқ қилганини иддао қилади. НАТО бу масалада мутлақо ҳақ эканлигини - реалликни тушунмайдиган одамларгина тан олмаслиги мумкин.

Эмнести Интернейшнл НАТОни ўша кунги воқеалар бўйича мустақил текшириш олибб боришга, ҳалок ва ярадор бўлганларнинг яқинларига етказилган зарарни моддий компенсация қилишга чақирди.

Бу ҳақиқатдан машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотнинг бу баёноти бир қатор ҳис-туйғулар уйғотади, дейди «Ҳаракат»нинг мухбири. Биринчидан, сўнги йилларда кўринмай қолаётган Эмнести Интернейшнл Белградни бомбардимон қилинишининг 10 йиллиги муносабати баҳонасида ўзини борлигини кўрсатиб қўймоқчи бўлганга ўхшайди.

Иккинчидан, нафақат Эмнести Интернейшнл, балки жуда кўпчилик халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар, ўз фаолиятларини баландпарвоз баёнотлар ёзиш билан чеклаб қўйишга ўтганлари ачинарли ҳолдир. Улардан ўрганган ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларининг бир қисми чет элга қочиб олиб, шу каби фаолиятда бўлаётганлари ундан ҳам ачинарли ҳол.

Учинчидан, Эмнести Интенешнл ва бошқа ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар баёнотлар ёзиш билан чекланмасдан, ўз баёнотларида кўтарилган муаммоларни ҳал қилиш йўлида собитқадамлик кўрсатсалар яхши бўларди. Масалан, Андижондаги қонли воқеалар бўйича. Акс ҳолда, улар Андижонни ҳам турли юбилейлардагина эслаб юраберадилар. Ваҳоланеи, уларнинг жуда катта имкониятлари бор. Минг афсуски, сўнги йилларда бу имкониятлар ишлатилмаяпти.

10:20 - В Узбекистане завели дело о массовом нарушении границы гражданами Казахстана

Служба национальной безопасности Узбекистана завела уголовное дело о нарушении границы, по которому проходят 27 граждан соседнего Казахстана. Об этом сообщает ИА "Central Asian News" со ссылкой на "Интерфакс-Казахстан". Фигурантам дела, которые находятся в СИЗО города Нукуса, уже предъявлены обвинения.

Инцидент, в связи с которым было возбуждено дело, произошел 21 марта. Тогда 34 жителя Актюбинской области Казахстана выехали в соседнюю Мангистаускую область (которая граничит с Узбекистаном). Как рассказал позднее консул посольства Казахстана в Ташкенте Бабур Дауренбек, некий предприниматель поручил этим людям перевезти какие-то трубы.

При неясных до конца обстоятельствах жители Казахстана, ехавшие на легковых автомобилях и КамАЗах, оказались на территории Узбекистана. По их словам, они не заметили опознавательных знаков и случайно пересекли границу.

"При погрузке труб, видимо это были трубы от какого-то старого газопровода, их и задержали пограничники, вся техника была арестована", - рассказывает консул. Задержанных, отметим, обвинили не только в незаконном въезде на территорию Узбекистана, уголовное дело возбуждено еще по двум статьям: "нарушение таможенного законодательства" и "кража". Можно предположить, что обвинения касаются упомянутых труб.

Всего узбекские пограничники задержали 27 человек (семерым удалось покинуть место происшествия и вернуться в Казахстан). МИД Казахстана, как сообщает ИА "Хабар", намерен оказать соотечественникам юридическую помощь.// lenta.ru

10:00 - Армения и Турция установили в переговорах «дорожную карту»

Министерства иностранных дел Армении и Турции, а также департамент иностранных дел Швейцарии в четверг заявили об установлении «дорожной карты» в переговорном процессе по нормализации армяно-турецких отношений.

Между Турцией и Арменией отсутствуют дипломатические отношения, граница между двумя странами закрыта с 1993 года. Турция выдвигает ряд предпосылок для налаживания двусторонних связей, в частности, отказ Армении от политики международного признания геноцида армян и урегулирование карабахского конфликта. В Ереване, со своей стороны, заявляют о готовности к установлению дипломатических отношений с Турцией без предварительных условий.

«Армения и Турция, при посредничестве Швейцарии, провели интенсивную работу с целью нормализации двусторонних отношений и развития их в духе добрососедства и взаимного уважения, тем самым укрепляя мир, стабильность и безопасность во всем регионе», - говорится в совместном заявлении, поступившем из пресс-службы МИД Армении. // РИА «Новости

9:00 - Еврокомиссия Туркманистонга биринчи элчисини тайинлади

Европа Иттифоқининг ҳукумати сифатида қараладиган Еврокомиссия тарихда биринчи марта Туркманистонга ўз элчисини тайинлади. Кеча Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳаммадга ишонч ёрлиғини топширган Норбер Жустен, айни замонда, қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам элчидир.

ИТАР-ТАССнинг хабарида айтилишича, Туркманистон президенти билан учрашув вақтида элчи Норбер Жустен “Еврокомиссиянинг Туркманистон билан алоқаларида таълим, инсон ҳуқуқлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ва давлатчиликни мустаҳкамлаш каби масалаларга афзаллик берилдаи“ деган.

7:30 - Freddie Mac суперширкатининг молиявий директори ўз жонига қасд қилди

АҚШдаги ипотекали кредит берувчи гигантлардан бири бўлган “Freddie Mac” ширкатининг молиявий директори, 41 ёшли Девид Келлерманнинг жасади чоршанба куни саҳарда (маҳаллий вақт билан соат 5 да) пайтахт Вашингтон яқинида жойлашган Рестон шаҳарчасидаги уйининг ярим ертўла қаватида осилган ҳолда топилган. У ўз жонига қасд қилганига шубҳа йўқ.

Бу ширкатнинг номи кенг жамоатчилик ва бизнинг сайтимиз ўқувчиларига ўтган йили июль ойида маълум бўлди, дейиш мумкин. Масалан, сайтимиз бу ва бошқа бир ипотека гиганти банкрот бўлиш арафасида эканлиги хусусидаги хабарни ўтган йили 14 июлда тарқатган эди.

Ўшанда бу ипотека кредит системасининг гигантлари давлат тарафидан қутқарилди ва тўғри қилинди. Жорж Буш маъмурияти Конгрессдан керакли қарорлар чиқартириб, бу гигантларга ўн-юз миллиардлаб доллар ёрдам берди. Хусусий мулкнинг капитализмда ҳам нисбий эканлиги ҳақидаги "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлатнинг фикрлари билан ҳам сайтимизнинг 2008 йил 14 июлга оид саҳифаларида танишиш мумкин.

Хуллаc, давлат бу хусусий компанияларга нафақат ёрдом берди, балки, уларнинг бошқарувини ҳам ўз қўлига олди. Reuters хабар агентлиги “Freddie Mac” ширкати ҳукуматининг тегишли комиссиялари томонидан текширилаётганини билдирди. Ҳозир тахмин қилиш мумкинки (тахминимиз хато бўлса, Оллоҳ кечирсин) бу гигант ширкатлар қандай шу аҳволга келгани текширилмоқда ва топ-мененжерлар ўз чўнтакларини ҳеч қачон “унутмаганлари” ўртага чиқмоқда. Табиий, кейинги босқичда, иш судга берилади ва бир қатор ўз чўнтагини "унутмаган" одамлар умр бўйи қамоқ жазосига маҳкум қилинади.

16 йилдан бери “Freddie Mac” ширкатида ишлаб, ажойиб карьера қилган ва бу ерда энг юқори лавозимларга эришган одам, бундан буён умр бўйи қамоқда ўтирмаслик учун арқондан фойдаланган бўлса ажаб эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону