22 April 2009
03:00 -
23:30 - Германияда “Исломий жиҳод” аъзолари устидан маҳкама бошланди
23:07 - НАТО саммити доирасидаги лўттибозлик “Халқ сўзи” муҳаррирининг чекига тушди
22:55 - Кўрсаткичлар сохта
23:07 - НАТО саммити доирасидаги лўттибозлик “Халқ сўзи” муҳаррирининг чекига тушди
22:55 - Кўрсаткичлар сохта
23:30 - Германияда “Исломий жиҳод” аъзолари устидан маҳкама бошланди
Олмонияда қатор автомобил портлашларини уюштириш билан қотиллик содир этишга тил бириктиришда айбланаётган исломий жангарилар устидан маҳкама бошланди.
Қораловчиларнинг айтишларича, гумондорлар - уч олмон ва бир турк қатор ҳужумларни уюштиришни режалаганлар, ҳужумларда, жумладан Рамштейндаги АҚШ ҳарбий базаси ва Франкфуртдаги аэропорт нишонга олинган. Дюсселдорфдаги маҳкамада 200 атрофида гувоҳнинг кўрсатма бериши кутилмоқда. Гумондорлар 18 ой илгари ҳибсга олинганлар, улар ўшандан буён сукут сақлаб келмоқдалар.
Уч киши 2007 йил сентябрида Олмония полицияси Обершледорн қишлоғига уюштирган рейд пайтида ҳибсга олинган эдилар.Прокурорларга кўра, гумондорлар бир неча юз литр водород пероксиди ва бошқа кимёвий моддаларни тўплаганлар, уларни портловчи модда тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Гумондорлар Рамштейндаги база ва Франкфурт аэропорти билан бирга пивохонлар, ресторанлар ва дискотекаларни нишонга олганлар деб ишонилади. Улар одам ўлдириш, портловчи моддалар билан ҳужум уюштириш ва террорчи ташкилотга аъзоликда айбланмоқдалар.
Қораловчиларга кўра, айбланувчилар "Исломий Жиҳод иттифоқи"нинг Олмония бўлими аъзолари бўлганлар, бу ташкилот Ўзбекистонда ҳужумларни уюштирган ва "Ал-Қоида"га алоқаси бор деб кўрилади. Ташкилотнинг Олмония бўлими раҳбари деб 29 ёшли Ислом динини қабул қилган Фриц Геловиц кўрилмоқда.У Олмония жанубидаги Улм шаҳрида истиқомат қилган, олмон расмийлари айтишларича, Афғонистон чегарасига яқин Покистон ҳудудидаги "террорчилар ҳарбий тайёргарлик жамлоғи"да тайёргарликдан ўтган. // ББС, ўзбек хизмати
23:07 - НАТО саммити доирасидаги лўттибозлик “Халқ сўзи” муҳаррирининг чекига тушди
Ҳар йили Брюсселда ўтадиган НАТО саммити доирасида турли учрашувлар ва тадбирлар ўтказилади. Мазкур учрашувларга таклифнома оладиган Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати алоҳида ўрнак кўрсатган маҳаллий журналистларни тақдирлаш маъносида Брюсселга саёҳатга жўнатади. Бугун Ўзбекистондаги оламшумул ислоҳотларни европаликларга тушунтириш учун бу саммитга қатнашиш мақсадида “Халқ сўзи” газетаси Бош муҳаррири Ўткир Раҳмат Бельгияга учиб кетди.
Аввалги йилларда бу вазифани маддоҳлиги билан танилган Иброҳим Норматов, Фахриддин Низомов, Азим Пўлатов, Хуршид Дўстмуҳаммад, Худойназар Дўстқобиловлар бажаришганди.
22:55 - Кўрсаткичлар сохтами ёки одамлар банкка ишона бошлашдими?
UzReport ахборот нашрининг ёзишича, мамлакатимизда сўнгги бир йил давомида аҳолининг тижорат банкларга қўйган омонатлари қолдиғи 2,27 триллион сўмни ташкил этибди. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу ҳолатига кўра 79,2% га кўпроқ экан. Бироқ сохта статистика учун на маънавий, на маъмурий жавобгарлик бўлмаган юртда бу рақамларга ишониб бўлармикан?!
- Ҳар ҳолда бу гапларда жон бор, - деди мухбиримизга банк соҳасини тушунадиган мутахассислардан бири. - Кейинги бир йилда мамлакатда бюджетдан маош олиб ишлайдиганлар билан оммавий равишда ойликлар пластик карточкалар орқали ҳисоб-китоб қилинадиган бўлди. Нақд пул беришнинг қисқариши маълум даврда пулларнинг банкда мажбурий ушлаб турилишига олиб келди ва “омонат” дейилаётган мана шу триллионлар ана шу вақтинчалик маблағлардир.
22:40 - Қирғиз депутатини ўлдиришда гумон қилинган шахс ўз айбига иқрор бўлди
Қирғизларнинг АКИpressга агентлигига кўра, Қирғизистон Ички Ишлар Вазири Молдомус Конгантиев қирғиз парламенти депутати Санжар Қидиралиевнинг қотиллиги бўйича бир одам қўлга олингани ва у айбини эътироф этувчи кўрсатмалар беришга бошлаганини парламентдаги бугунги чиқишида эълон қилди. Жиноят мотиви бўйича ҳозирча янгилик йўқ. Вазир тергов ишлари бўйича тўлиқроқ маълумотларни тез кунда билиришга ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон парламенти депутати, расмдаги Санжар Қидиралиев жорий йилнинг 14 апрелида Бишкекда ўз уйининг атрофида отиб ўлдирилган. У 2005 йилдаги “Лола инқилоби” натижасида ҳукумат алмашганидан буён Қирғизистонда отиб ўлдирилган парламент аъзоларининг тўртинчисидир.
22:30 - Нурчилар устидан янги маҳкама: нишонда бухороликлар
Бугун жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти судида “нурчилар” оқимига мансубликда айбланаётган 8 нафар шахс устидан маҳкама бошланди. Мазкур гуруҳга Бухоро Далат университети доценти Икром Меърожовнинг етакчилик қилгани айтилмоқда. Мазкур гуруҳнинг декабрь ойида қўлга олингани, уларнинг фаолияти Ўзбекистон телевидениесининг “Зулматга элтувчи Нур” кўрсатувида “фош қилингани” ҳақида хабар ҳам қилгандик. Нурчиликда айбланиб, аввал қамааган бошқа шахслар қатори бу бухоролик гуруҳ аъзоларига ҳам диний фундаменталистик ташкилот тузишда айблари қўйилмоқда. // "Озодлик"
22:00 - Москвада ҳибсга олинганлар ўзбек экан
Бугунги хабарлардан бирида Москвада Марказий Осиёли бир неча киши қотилликда айбланиб қўлга олингани билдирилганди. Ҳозир Интерфакс агентлигининг хабаридан маълум бўлишича, “Халқаро юридик кўмак” ташкилотининг Москвадаги вакиллиги директори Младен Обрадага ҳужум қилганликда айбланиб қўлга олинганлар ўзбек экан. Уч ўзбекнинг шу йил 6 апрелидаги ҳужуми оқибатида Швейцария фуқароси бўлган хорват аслли Младен Обрад воқеа жойида вафот этган. Ўзбеклар унинг шхсий телефони, пуллари ва ҳужжатларини олиб кетган. Қўлга олинганларнинг бири Ўзбекистон ички махсус хизматининг офицери эканлиги ҳам айтилмоқда.
21:45 - Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг фаоллари Тожикистонда қўлга олинган
Бир қатор оммавий ахборот воситаларининг Тожикистон расмийларига таяниб хабар беришича, Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг (ЎИҲ) тўрт нафар фаоли бир ой аввал мамлакатининг шимолида қўлга олинган, аммо шу пайтгача бу воқеа сир тутилган. Улар толибон билан алоқаси борликда ҳам гумон қилинмоқда.
Маълумки, Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ва Толибон Тожикистонда Олий суд қарори билан саккиз йил аввал тақиқлаб қўйилганди. Шундай бўлса ҳам, айниқса, ҳозир Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг яширин фаолияти Тожикистонда кучайган. Тожикистон Ички ишлар вазири Абдураҳим Қаҳҳаровга кўра, вазирликнинг терроризмга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан йил бошидан бери ЎИҲнинг саккиз фаоли қўлга олинган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раисининг муовини Абдулло Назаров эса, Тожикистон махсус хизматлари бу йил ўндан зиёд ЎИҲ жангариларини қўлга олишганини билдирганди.
20:00 - Эронда жосусликда айбланган америкалик журналистнинг қаллиғи ҳам ҳибсга олинди
Associated Press агентлиги эронлик кинорежиссёр Бахман Гобади Теҳронда АҚШ фойдасига жосусликда гумонланиб, ҳибсга олинганини маълум қилди. У АҚШ фойдасига жосусликда айбланиб, бир неча кун аввал озодликдан маҳрум этилган америкалик журналист Роксана Саберига унаштирилган ва қаллиғини қўллашга чақириб, Эрон жамоатчилигига хат тарқатганди.
Асли курд бўлган эронли кинорежиссёр Гобади “ Тўлин ой” ва “Маст отлар учун вақт” номли фильмларни суратга олгандан кейин кенг жасоатчиликка маълум бўлган эди..
18:50 - В Москве задержаны подозреваемые в нападениях на иностранцев
В Москве задержаны два выходца из Средней Азии, которые подозреваются в разбойных нападениях на гражданина Турции и гражданина Швейцарии в марте – апреле этого года, сообщил представитель столичного ГУВД. По его словам, нападение на гражданина Турции было совершено 26 марта на улице Валовая, а ограбление гражданина Швейцарии неизвестные совершили 4 апреля у дома 35 на Ленинградском проспекте.
«В обоих случаях двое грабителей при нападении жестоко избивали людей и забирали деньги и ценности. Одна из жертв нападавших – хорват Обрад Младен (имеющий гражданство Швейцарии) от полученных ранений в больнице впоследствии умер», – сказал источник. Он отметил, что в отношении задержанных возбуждено уголовное дело по ряду статей, в том числе по статье «разбой» и «умышленное причинение тяжкого вреда здоровью».
По версии следователей, задержанные заранее планировали ограбления, выбирая хорошо одетых иностранцев около супермаркетов. Сейчас подозреваемые проверяются на причастность к аналогичным нападениям, сказал источник. // РИА «Новости»
18:30 - Нарпайлик фермер аёл ўзига ўт қўйди
Бугун Самарқанд вилояти Нарпай тумани Оқтош шаҳар Ҳ. Олимжон кўчасидаги 6-хонадонда яшовчи, “Машинист Ўлжаев” фермер хўжалиги раҳбари Ҳалима Ўлжаева ўзига ўт қўйди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 3077-сонли қарори асосида фермер хўжаликларини оптималлаштириш баҳонаси билан ери тортиб олинган жафокаш аёл ўзига ўт қўйишни сўнгги чора деб билди. Аввал Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига ҳам келиб, маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг сансоларлиги, коррупция ва қонунсизликдан тўйиб кетганини билдирган юртдошимиз ҳозирда Нарпай тумани Марказий шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилди.
Шифохонада келини Озода унинг бошида ўтирибди. Қўшниларнинг айтишича, Ҳалима опанинг ёлғиз ўғли Россияда мардикорчилик қилаётган даврида оламдан ўтган. У фермер хўжалигидан олинадиган даромад эвазига бева келини ва невараларини боқиб келган.
Мухбиримизга мазлум аёлнинг яқинлари билан боғланиш учун қўшнилар мана бу телефон рақамини (+998905230598) беришди ва уни оммавий ахборот воситалари ходимларига тарқатишни сўрашди.
18:00 - “Эзгулик” фаолига ҳужжатларни сохталаштириш айби қўйилмоқда
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти матбуот хизматининг хабар беришича, шу йилнинг 22 февралида ҳибсга олинган жамият фаоли, журналист Дилмурод Саййидга нисбатан Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан янги айбловлар қўйилибди. Булар Ўзбекистон Репсубликаси ЖКнинг 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ҳамда 165-моддасининг (Товламачилик) 2-қисми экан.
Хабарномада айтилишича, Самарқанд вилояти Жомбой тумани “Фаровон ҳаёт йўли” ММТПдаги бир неча фермерларнинг аризалари асосида унга нисбатан ҳужжатларни қалбакилаштириш айби илгари сурилган. Фермерлар ўз аризаларида аввал Дилмурод Саййидга ўзларининг ишончли вакили экани ҳақида ваколатнома бермаганларини айтишибди.
Мазкур тумандаги “Ўзбекистон” ширкат хўжалиги собиқ раиси Сайдулло Боймуродовнинг аризаси асосида журналист Дилмурод Саййидга бошқа эпизод бўйича ҳам товламачилик айби қўйилган. Гўё, журналист 2004 йилда “Қишлоқ ҳаёти” газетаси мухбири сифатида уни бадном қилиш, фелетъон ёзиш билан қўрқитган эмиш.
Хабарномада жамият фаолларининг ҳамкасби тақдирида хавотир олаётгани баён қилинади.
17:10 - Муҳаммад пайғамбарни карикатура қилувчи расмлар савдога чиқарилди
Associated Press агентлигининг ҳозиргина тарқатган хабарида айтилишича, бугун Данияда Муҳаммад пайғамбар карикатура қилинган расмларини сотиш бошланди. 1000 нусҳада тайёрланиб, ҳар бири 1,400 кроналик ($250) нарх билан сотишга чиқариладиган биринчи расмда салласи бомбалар билан “безатилган” пайғамбар тасвирланган.
“Биз сўз эркинлиги ҳаққимиздан фойдаланмоқдамиз”, дебди бу расмни сотиш кампаниясини уюштирган Дания Эркин Матбуот Жамиятининг раиси Ларс Ҳедегаард.
16:45 - Мурод Жўраевни бошқа турмага ўтқазишди, қўшимча муддат беришмоқчи
Бугун Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасига қарашли Зарафшондаги 64/48-муассасада қамоқ муддатини ўтаётган сиёсий маҳбус, Ўзбекистон Олий кенгашининг собиқ депутати Мурод Жўраевни Каттақўрғондаги 64/7-муассасасига ўтқазишди. Бу ҳақда собиқ депутатнинг хонадонига қўнғироқ қилиб, хабар берган муассаса ходими унинг эртага суд бўлиши, муддат қўшиб берилишини айтган. Мухбирларимиз билан сўзлашган Мурод Жўраевнинг ўғли Аброр бу хабарни барчага етказиш, отаси ҳимояси учун халқаро ташкилотларни оёққа турғизишни илтимос қилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун аввал Мурод Жўраев жазо карцерига ташланган, хотини Холбека Жўраева билан учраштирилмаган эди. Ўшандаёқ бугунги кун хроникаси тахмин қилинганди.
16:30 - Туркия Канададаги элчисини чақириб олди
Туркиянинг Канададаги элчиси Рафет Оқкуной консультациялар учун Анқарага чақириб олинган. Бу қарордан мақсад - Канада Ташқи ишлар вазирининг Усмонли императорлиги тарафидан арманиларнинг қатлиом қилишига бағишланган йиғилишда иштирок этишига норозилик билдириш бўлган. Маълумки, Туркия бундай қатлиом бўлганини тан олмайди.
Туркияда чиқадиган катта газеталардан “Ҳуррият”нинг ёзишича, Канада Ташқи ишлар вазири Стефан Харпер ўз мамлакати парламентида арманилар турклар тарафидан қатлиом қилинганини тан олувчи баёнот қабул қилинишининг 5 йиллигига бағишлаб, Оттавада ўтказилган қандайдир бир йиғилишда қатнашган экан.
Икки йилча аввал АҚШ Конгресси ҳам арманилар қатилиомини тан олувчи баёнот қабул қилиш арафасида эди. Аммо, президент Буш маъмуриятининг қатъий ҳаракатлари билан баёнот қабул қилинмаган. // Associated Press
16:00 - Тутуни чиқмаган ёнғин ёхуд катта кошонанинг кичик сирлари
“Эзгулик” жамиятининг 19 апрелда чиқарилган 8 сонли пресс-релизи Тошкент Давлат консерваториясида пинхона қилинаётган ишлар, очиқроқ гапирилса, ўғриликлар ҳақида.
Бундан уч йил Консерваториянинг эндигина қуриб битирилган орган залига ўт кетнанадан кейин, шу ёнғинда ёниб кетди баҳонаси билан анча-мунча қимматбаҳо музика асбоблари талон-тороэ қилинган экан. Пресс-релизда бу масала бўйича Консерватория талабалар шаҳарчасининг собиқ раҳбари, қурилиш етакчиларидан бири Бахтиёр Назаров қуйидаги сўзлари келдирилди: “Мен соддалик қилиб, меҳнати сингган ходим сифатида орган залига ўт қўйган кимсани топишни МХХнинг консерваторияга куратор этиб тайинланган ходими Бахтиёр Ҳошимов, ректор Дилора Муродова, проректор Тўрабек Маҳмудовдан талаб қилибман. Аксинча, улар менга пўписа билан “эҳтимол ўзингиз ўт қўйгандирсиз, буни суриштириш сизнинг ишингиз эмас” дейишди. Кейинчалик тушундимки, ҳақиқатан ҳам уни суриштириш менинг ишим эмас экан. Маълум бўлдики, раҳбарлар “тадбиркор” бўлса, ёнғиндан ҳам каттагина фойда кўриш мумкин экан. Ҳозирда ёниб кетди, куйиб кетди, деган баҳоналар билан таланган бир неча миллион сўмлик мусиқа асбоблари, ашёлар кимларнингдир базмини қизитмоқда, кимларнингдир хонадони тўрини безаб турибди”.
“Эзгулик” жамияти “бунёдкорликлар, дабдаба билан ўтказиладиган ялтироқ тадбирлардан кейинги ҳангомаларни ўрганмоқчи эмас”, дейилади пресс-релизда. Зеро, Фарғонада собиқ большевиклардан бирининг ҳайкали негизига ўрнатилган Ал-Фарғоний бобомиз “сиймоси” сирлари фош бўлиши, очилиш маросими олдидан Шаҳрисабздаги Амир Темур ҳайкалининг боши юмалаб кетиши, Термиздаги Алпомишнинг қўли синиши шундоғам халқимиз орасида ўзига хос латифага айланиб кетган. Ўзбекистон Давлат консервоториясида чиққан ёнғиндан сўнг, 2007 йилнинг 24 мартидан Ўзбекистон Молия вазирлиги тафтиш ўтказганки, бу тафтишдан ноҳақ жабрланганлар бор.
Маълум бўлишича, ноҳақ жабрланганлардан бири айнан юқорида сўзлари келтирилган Бахтиёр Назаров экан. У ёнғин билан боғлиқ бўлган воқеаларни, ундан кейинги талон-тарожларни ўрганиш лозимлиги талаблари туфайли, ректоратнинг ўйини билан судланиб, 36 кун Тоштурмада ўтирибди, 2,5 йил шартли муддат олибди. Каръерасига путур етган бу шахс энди адолат излаб ҳуқуқ ҳимоячиларидан нажот излаб, уларга мурожаат қилибди.
Ҳозир “Эзгулик” жамияти Республика Бош прокуратурасига мурожаат қилиб, Давлат консерваторияси атрофидаги қонунбузаликларни ўрганиш, санъат даргоҳидаги ўзига хос коррупцияга барҳам беришга чақиради.
Пресс-релизнинг тўла матни билан “Эзгулик”нинг сайтида танишиш мумкин.
1:00 - Россиянинг НАТОга қарши демарши
НАТО ва бир қатор мамлакат қўшинларининг биргаликда Гуржистонда ҳарбий машғулотлар ўтказиш режаси Москвага ёқмагани табиий. Россия президенти 2 кун аввал бу машғулотларнинг ўтказилишини “мускул ўйнатиш” деб баҳолар экан, АҚШдан ва НАТОдан орқага чекинишни кутганди. Бўлмади. Ва ниҳоят кеча Россия амалий қадамларга ўзи ўтди.
Россиянинг НАТО ҳузуридаги бош ҳарбий вакили армия генерали Алексей Маслов бу ҳарбий альянс аъзоларини Россия-НАТО армияларнинг бош штаблари бошлиқлари даражасида 7 майга мўлжалланган йиғилишлари Россия томонидан номаълум муддатга қолдирилганини билдирди. Бунинг сабаби Гуржистонда ўтказиладиган ҳарбий машғулотлар эканлигини ҳам очиқча айтди.