23:50 - Тожикистон ҳам ўз ҳудудларидан Афғонистонга юк ўтказишга рози
23:37 - Власти Москвы выступают за депортацию безработных мигрантов
23:25 - Ўзбекистонлик икки шервачча Душанбега - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:50 - Тожикистон ҳам ўз ҳудудларидан Афғонистонга юк ўтказишга рози
23:37 - Власти Москвы выступают за депортацию безработных мигрантов
23:25 - Ўзбекистонлик икки шервачча Душанбега - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

21 April 2009
03:00 - 23:50 - Тожикистон ҳам ўз ҳудудларидан Афғонистонга юк ўтказишга рози
23:37 - Власти Москвы выступают за депортацию безработных мигрантов
23:25 - Ўзбекистонлик икки шервачча Душанбега

23:50 - Тожикистон ҳам ўз ҳудудларидан Афғонистонга юк ўтказишга рози

Бу ҳақда хабар тарқатган ББСнинг ўзбек хизмати АҚШ Давлат котиби ўринбосари Ричард Баучерга асосланади. Жаноб Баучернинг айтишича, Тожикистон ва Қўшма Штатлар Афғонистондаги халқаро кучлар учун мўлжалланган ноҳарбий юкларни Тожикистон ҳудуди орқали олиб ўтилиши борасида келишувга эришганлар.

Тожикистон пойтахти Душанбеда Президент Имомали Раҳмон, Ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий билан музокаралардан сўнг матбуот анжумани ўтказган жаноб Баучер бу ҳақда маълум қилган ва юк ташиш бир ойдан кейин бошланишини билдирган.

Покистон орқали юк ташиш Толибон ва Ал Қоида жангариларининг жонланиши туфайли хавотирли бўлиб бораётгани, аввал Ўзбекистон, ҳозир Қирғизистон, Россиянинг босими остида Хонобод ва Манасдаги АҚШ ҳарбий базаларини бекитишгани сабабли, АҚШ ноҳарбий юкларни ўз ҳудудларидан ташишга рухсат бераётган Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга раҳмат айтишдан бошқа иложи қолмади, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири.

23:37 - Власти Москвы выступают за депортацию безработных мигрантов

Власти Москвы выступают за жесткое регулирование миграционной политики в России, в частности, предлагают депортировать на родину трудовых мигрантов, оставшихся без работы, сообщил первый заместитель мэра в правительстве Москвы, руководитель комплекса экономической политики и развития города Юрий Росляк.

«Если мигрант уволился и находится в Москве без работы, то он должен быть депортирован», - сказал Росляк в эфире программы «Лицом к городу» на ТВЦ вечером во вторник. Однако заммэра признал, что такое предложение властей российской столицы пока не имеет поддержки у федерального правительства. // РИА «Новости»

23:25 - Ўзбекистонлик икки шервачча Душанбега йўл олди

“Регнум” ахборот ширкати Тошкент ҳайвонот боғи ўзаро шартномага мувофиқ Душанбе зоопаркига иккита шер боласини юборганини хабар қилди. Тожикистон ва Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари васийлигида зоопарклараро тузилган шартномаларга кўра, ҳайвонлар алмашиш йўлга қўйилган. Кейинги йилларда анчайин қаддини тиклаб олган Тошкент ҳайвонот боғи Малайзия, Чехия, Германия, Россия, Арманистон, Латвия, Молдова каби мамлакатлар билан ҳайвон алмашиш, илмий ҳамкорлик алоқларини йўлга қўйган.

Тошкент ҳайвонот боғидаги ягона муаммо йиртқичларни боқиш бўлмоқда, деб жавоб берди “Ҳаракат” мухбирининг сўровига ҳайвонот боғи ветернар врачи Расул Эрматов. Авваллари Қашқадарё вилоятнинг Чироқчи туманидан эшак олиб келиб, ҳайвонларга берардик. Ҳозирда эса бу нарсанинг имкони бўлмаяпти. Ҳайвонлар оч, шунинг учун касалликка чалиниш ҳоллари кўп.

23:10- Ховосдаги қамоқхона бошлиғи қамоққа олинди

Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасига қарашли Ховосдаги 64-73-муассаса бошлиғи, подполковник Жўрақул Раҳматов ҳибсга олинган. Бу ҳақда “Жиззах ҳақиқати” газетасига таяниб хабар берган Узньюс интернет нашри унинг Тошкент вилояти Зангиота туманида яшаганини, муассасада талон-тарожликка раҳбарлик қилгани учун ҳибсга олинганини таъкидлайди.

Маълум бўлишича, 45 ёшли турма бошлиғи ўзининг жиноий шериги, муассаса омбор мудири Тугилов билан биргаликда сўнгги икки ойда 164 та майда шохли, 7 та йирик шохли молларни вилоят бозорларида талон-тарожлик йўли билан сотишган.

22:45 - Австрия ва Япония ҳам Ислом Каримнинг ёрдамида иқтисодий бўҳронга “чап берадиган” бўлди

Жаҳон ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун мамлакатимизнинг Австриядаги элчилигида Ислом Каримнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” китоби тақдимоти бўлиб ўтган. Хабарда ёзилишича, Вена университети профессори Петр Ҳевлик мазкур рисолани шарҳлар экан, молиявий-иқтисодий инқироздан чиқиш борасида ҳали бундай теран мулоҳазалар акс этган китобни кўрмаганини айтиб, ҳайратини яширмаган. Сўнгра Siemens компанияси вакили Стефен Ландау унинг бутун дунёга дастур бўлиши мумкинлигини эътироф этган.

Токиода эса мамлакат савдо, инвестициялар вазирлигида ўтган бу хилдаги мажлисда ҳам мутахассислар Ислом Каримнинг мазкур рисоласини улуғлаган. Афтидан, Австрия ва Япония ҳам энди молиявий-иқтисодий бўҳрондан чиқиш чораларини ўрганган бўлса керак.

Хуллас, қаерга қараманг, масхарабозлик. Элчиликларимиз халқнинг пулини ишлатиб, бир тийинга қиммат, принципсиз чет эллик олимларнинг кўнглини олиб, уларга айнан халқимизни алдайдиган сўзларни гапиртиришмоқда.

Табиий, ҳозир бундай масхарабозликларни қоралашга мухолифатнинг ҳам тили қисиқ бўлиб бормоқда. Чунки, ўзи йўқ “Бирдамлик” ҳаракатининг кимдир тушида кўрган 5 йиллигини чойхоналарда “қутлаш”нинг элчихоналиклар қилаётган масхарабозликдан ҳеч фарқи йўқ.

22:15 - Либераллар ва экологлар Ислом Каримнинг китобини тарғиб қилиш билан машғул

Бугун Ўзбекистон Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Либерал демократик партия раҳбарияти, унинг маҳаллий фаоллари Тошкент вилоятида йирик анжуман ташкил этиб, Президент Ислом Каримнинг молиявий-иқтисодий инқирознинг олдини олиш борасидаги рисоласини тарғиб қилишди. Партия сафидан ўрин олган олимлар, жамоатчилик вакиллари ҳали дунё бундай теран фикрларга тўла китобни кўрмаганини эътироф этди.

Яқинда тузилган Экологлар ҳаракати ва Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти вакиллари эса Тошкент Молия институтига йиғилганларга оламшумул китобнинг мағзини чақиб берди.

Табиий, бу икки йиғилишда ҳам, ҳеч ким Ислом Карим сиёсатининг асосини ташкил қилувчи “Янги уйни қурмасдан, эскисини бума” шиори остида мамлакатимиз аллақачон турғунлик йилларидан фарқи бўлмаган ботқоқоликка ботиб бўлганини эсламади.

21:12 - Самарқандда бензоколонка портлади, бир қурбон бор

Русларнинг фарғона.ру ахборот тармоғи тарқатган хабарда айтилишича, 19 апрель куни Самарқанднинг Гагарин аҳоли пунктида жойлашган автомабилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси портлаган. 23 ёшли йигит воқеа жойида вафот этиб, бир қанча киши турли даражада жароҳат олган. Хабарда металл кесиш натижасида чиққан учқундан ёнғин чиққани ва портлаш содир бўлгани айтилади. Бироқ “Ҳаракат” мухбирлари бу ҳодиса юзасидан бирорта тасдиқ ололмадилар.

21:00 - Юсуф Жуманинг оиласи Америкага келди

Қамоқдаги диссидент шоир Юсуф Жуманинг рафиқаси ва фарзандлари бугун АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига келди, деб хабар берди Туронзамин сайти. БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича комиссарлиги кўмагида мамлакатга келган шоир оиласи АҚШнинг марказий штатларидан бирида қолишади.

“Биз Америкага фақат битта мақсад билан келдик. У ҳам бўлса Юсуф акамнинг озод бўлишлари учун нимадир қилиш...”, деган сайт мухбири билан суҳбатда Юсуф Жуманинг аёли Гулнора Олтиева.


20:45 - Афганистан достиг успехов в переговорах с «Талибан»

Переговоры официального Афганистана и движения «Талибан» об окончании конфликта идут успешно, сообщил во вторник представитель правительства. Он считает, что в этом контексте иностранные союзники должны удалить имена некоторых боевиков из списков находящихся в розыске.

Источник заявил, что правительство проводит переговоры «на различных уровнях», однако отказался сообщить имена и детали. «Это очень серьезные вопросы, поэтому мы не можем предсказывать прогресс в переговорах в СМИ», – сказал он. // Reuters

20:15 - Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистон билан боғловчи йўлни тўсиб, машиналарнинг ойнасини синдиришди

Қирғизистон чегара хизмати матбуот котибиятининг хабарига кўра, 20 апрель куни бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароси (30-40 киши) Бўзадир чегара пости олдида йўлни тўсиб қўйиб, бу ерда кутиб турган бир неча автомобилнинг ойналарини синдирдилар ва ўз қорамолларини Қирғизистон тарафидаги яйловда боқишга рухсат беришни талаб қилдилар. Бу ва яқиндаги бир неча чегара постида аскарлар шошилинч оёққа турғизилган, воқеа бўлаётган ерга Боткент отрядининг командири ва Боткент туман ҳокими етиб келишган. Уларнинг тушунтириш суҳбатларидан кейин ўзбеклар тинчгина тарқалишган. // АКИпресс.

19:50 - Гуржистон мухолифати мулоқотни танладими ёки конфронтацияда қолишни?

Кечаги хабаримизда, гуржи оммавий ахборотларига асосланиб, Гуржистон мухолифати президент Саакашвили билан аввалдан рад этиб келинаётган мулоқот йўлига тайёр эканлиги билдирилганди. Хабарда мулоқат билан бир қаторда норозилик акциялари давом этаверадими ёки йўқми деген савол қўйилмаган ҳам эди.

Бугун Россия оммавий ахборот воситалари Тифлисда православларнинг пасхаси туфайли тўхтатилган мухолифатнинг митинглари қайтадан бшлангани, шаҳар марказида бир неча минг киши тўплангани ҳақида хабар тарқатмоқдалар. Демак, саво очиқлигича қолмоқда: мухолифат-ҳукумат мулоқоти бошланадими ёки қарама-қаршилик давом этадими?

19:20 - США не будут создавать базу вместо «Манаса»

Помощник госсекретаря США Ричард Баучер заявил, что США после закрытия своей базы «Манас» в Киргизии не будут создавать новую военную базу в Центральной Азии.

«Мы не ищем и не будем искать в Центральной Азии мест для образования военной базы вместо «Манаса», – сказал он на пресс-конференции в Душанбе по итогам своего двухдневного визита в Таджикистан. «Подобного рода операции для Афганистана, что мы проводили через нашу авиабазу «Манас», мы можем осуществлять и в другом месте», – сказал помощник госсекретаря.
При этом он отметил, что до вывода авиабазы остается шесть месяцев, и «у нас еще есть время для переговоров с руководством Киргизии».

Авиабаза была открыта в Киргизии в декабре 2001 года по мандату ООН для осуществления боевых действий и гуманитарной помощи в рамках антитеррористической операции США «Несокрушимая свобода» в Афганистане.

В феврале 2009 года Киргизия завершила процедуру расторжения договора с США о размещении американского воинского контингента на базе в «Манасе» и официально уведомила Соединенные Штаты о своем решении. Американские военные должны полностью покинуть киргизскую территорию в течение 180 дней после денонсации соглашения. Киргизия в начале апреля также денонсировала соглашения с 11 странами-участницами антитеррористической операции в Афганистане о размещении их воинских контингентов на авиабазе в аэропорту «Манас». // РИА «Новости»

19:00 - Мaҳмуд Қoшғaрий ижoдий мeрoсигa бaғишлaнгaн илмий-aмaлий aнжумaн

Рeспубликa Бaйнaлмилaл мaдaният мaркaзидa улуғ aллoмa Мaҳмуд Қoшғaрий ижoдий мeрoсигa бaғишлaнгaн илмий-aмaлий aнжумaн бўлиб ўтди. Ундa oлимлaр, ўқитувчилaр, жaмoaт тaшкилoтлaри вa юртимиздa фaoлият кўрсaтaётгaн диплoмaтик кoрпус вaкиллaри иштирoк этди.

Рeспубликa Бaйнaлмилaл мaдaният мaркaзи рaҳбaри Н.Муҳaммaдиeв, Ўзбeкистoн Қaҳрaмoни, xaлқ шoири, Ёзувчилaр уюшмaси рaиси A.Oрипoв, Aлишeр Нaвoий нoмидaги Тил вa aдaбиёт институти дирeктoри Т.Мирзaeв, Aбу Рaйҳoн Бeруний нoмидaги Шaрқшунoслик институти дирeктoри Б.Aбдуҳaлимoв вa бoшқaлaр xaлқимиз, aйниқсa, ёш aвлoд мaънaвиятини юксaлтириш, умрбoқий aнъaнa вa қaдриятлaримизни aсрaб-aвaйлaш, қaйтa тиклaш, aждoдлaримизнинг бoй мeрoсини ўргaниш, тaрғиб вa тaшвиқ этиш бoрaсидa Юртбoшимиз рaҳнaмoлигидa кeнг кўлaмли ишлaр aмaлгa oширилaётгaнини тaъкидлaди.

Жумлaдaн, Мaҳмуд Қoшғaрийнинг илмий-ижoдий мeрoси aтрoфличa ўргaнилмoқдa, aсaрлaри чoп этилмoқдa. Aллoмaнинг "Дeвoни луғoтит-турк" aсaри шулaр жумлaсидaндир.

Aнжумaндa Мaҳмуд Қoшғaрийнинг ҳaёти вa ижoдий фaoлияти, жaҳoн илм-фaни, мaънaвиятини юксaлтиришдaги ҳиссaси, aсaрлaрининг ҳoзирги кундaги aҳaмияти ҳaқидa aтрoфличa сўз юритилди. // ЎзА

18:00 - Янги медиа технологиялари: АҚШ, Ироқ, Ўзбекистон, “Ҳаракат”

АҚШ Давлат Департаменти матбуот котиби Роберт Вуднинг кеча ўтказган кундалик брифингида АҚШ президенти Барак Обама Венесуела диктатори Чавезга керагидан ортиқча хушмуомалалик кўрсатганидан тортиб, Покистонда шариат қонунлари киритилишидан туғилган хавотирликкача бўлган масалалар тилга олинган. Буларни Давлат Департаменти тарқатадиган кунлик пресс-релизларнинг бугунгисидан ўрганиш мумкин. Пресс-релизлар сайтимизга ҳам келади.

Маълум бўлишича, кечаги брифингда Роберт Вуд янги медиа технологиялари масаласида Ироққа ёрдам бериш учун юксак савияли мутахассислардан иборат 9 кишилик гуруҳ у мамлакатга кетганини ҳам билдирган. Роберт Вуднинг изоҳлари кўрсатадики, ҳозир замонавий информацияон технологиялар воситасида тез ва самарали халққа етиб бориш масаласи Ироқ ҳукумати учун жуда муҳимлигидан келиб чиқиб, АҚШ ҳукумати AT&T, Google, You Tube каби машҳур ширкатлар Бошқарув органларининг вакиллари ҳам қўшилган гуруҳни Ироққа жўнатган.

Бир қарашда бизнинг сайтимизда урғу беришга ҳам арзимайдигандек бу хабарга эътибор беришимизнинг сабаби бор, дейди “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат. Биз яқинда бошлаган “Юзга юз минг!” кампаниясининг мақсади ҳам шундай – бугунги информацион технологиялардан фойдаланиб, халққа етиб бориш, халққа хабар етказиш йўлларини ривожлантириш, хабарчиликдан пропаганда воситаси сифатида фойдаланишдир. Кўп масалаларда, масалан, диктатураларга қарши курашда санкциялардан кўра мулоқот самаралироқ эканлигиги масаласида, биз олға сурган фикрлар шу кунда Европа Иттифоқи ва АҚШда ҳаётга жорий қилинаётганини шахсан мен кўп марта урғуладим. Ҳозир кўриб турибманки, оммавий ахборот воситаларидан қандай фойдаланиш масаласида ҳам биз бошлаган ташаббус, АҚШдек мамлакатнинг сиёсий приоритетлари рўйхатида экан.

Бу факт ҳам бизни “Юзга юз минг!” кампаниясини олиб бориш ва унинг ёрдамида “Ҳаракат” агентлигини Ўзбекистонда биринчи ўринга чиқариш ишида руҳлантиради, ҳар ҳолда, руҳлантириши керак.

17:00 - Душанбеда Халқаро жаз фестивали бўлади

“Авеста” агентлигининг билдиришича, 30 апрелдан 2 майгача Душанбеда Халқаро жаз музикаси фестивали бўлади. Фестивалда Ўзбекистон, Қирғизстон, Озорбайжон и Туркменистонлик жазменлар тўпланишади.

Ўзбекистандан “Арцах”, Кирғизистондан “Соленые орешки”, Туркменистондан “Arwana”, Озорбайжондан “Каспиан джаз групп” каби ансамбллар келиши кутилмоқда. Концертлар Тожикистон миллий консерваторияси ва Рус драмтеатрида ўтказилади.

16:00 - "Эзгулик": Фарғонада адвокат ови бошланди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг шу ном билан бугун тарқатилган 19 сонли пресс-релизида айтилишича, сўнгги икки ой ичида вилоятда 4 нафар адвокат ҳибсга олинди. Булар - Омина Ҳайитова, Бахтиёр Соттиев, Алишер Холибоев, Абдували Исоқов, Абдували Исоқов.

“Эзгулик”нинг пресс-релизи Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик), 211-моддаси (Пора бериш) да айбланаётган “Ферузбек-МК” адвокатлик фирмаси адвокати Абдували Исоқовнинг устидан масхарабозларча олиб борилаётган маҳкама жараёнига бағишланган.

Маълум бўладики, бу адвокат қўшмачиликда гумон қилиниб, иши Қува туман судида кўрилаётган ўз клиенти Дилрабо Абдуллаевадан квитанция асосида 500 АҚШ доллари миқдорида гонорар олган экан. МХХнинг Фарғона вилояти бошқармаси суриштирувчиси Абдуғани Бадалов ҳамда Қува тумани прокуратураси Солиқ, валюта ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти бошлиғи Жамшид Каримов бошчилигидаги гуруҳ шу гонарар атрофида жиноят иши очишган ва адвокатни ЖКнинг бир қатор моддалари билан айблашган.

Фарғона шаҳар суди судьяси Рустамжон Турғунов раислигидаги маҳкаманинг куни кеча ўтган музокара босқичи ҳимоячилар билан давлат қораловчиси ўртасидаги жангга айланиб кетган. Адвокатнинг ҳимоячилари жиноят иши мутлақо асоссиз очилганини исботлаб беришса ҳам, прокурор Абдували Исоқовни 2,5 йилга озодликдан маҳрум этишни сўраган.

“Суд мажлиси ниҳоясига етиб, ташқарига чиқарканман, бино олдида йиғилган ўнга яқин адвокат лицензия учун бошланган аттестациядан хавотирларини яширмасди. Бу галги аттестацияга кириш учун малака ҳужжатларидан тортиб, жиннихонадан маълумотномагача топшириш керак экан” дейди маҳкамада иштирок этган “Эзгулик” фаоли Абдураҳмон Ташанов. Мана ўтган йили Президент ташаббуси билан бошланган адвокатурани ислоҳ қилиш ҳаракатлари самараси. Мана адовокатларни чиғириқдан ўтказиш, уларга нисбатан ҳақоратли муносабат. Ҳар бир адвокат Абдували Исоқовнинг ҳолига тушиши мумкинлигини ифода этувчи ҳибс, тергов ва маҳкама...

Шулардан келиб чиққан “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Адвокатлар палатаси раҳбариятини ўз аъзоларини ҳимоя қилишга, уларнинг манфаатларидан келиб чиқиб, чоралар кўришга чақиради, Бош прокуратурадан адвокат Абдували Исоқовнинг жиноят иши юзасидан ғайриқонуний олиб борилган тергов ҳаракатлари учун изоҳ сўрайди.

Пресс-релизнинг тўла матни билан “Эзгулик”нинг сайтида танишиш мумкин.

11:00 - Самарқандда “Асака Банк” бўлимларидан бирида қуролли талончилик бўлибди

Бу жиноят юзасидан ҳозирча бирор-бир расмий хабар берилгани йўқ, шунинг учун фавқулодда ҳодисанинг манзарасини кўплаб миш-мишлар ва норасмий шарҳлар асосида тиклашга тўғри келмоқда.

Ниқоб кийган уч киши Самарқанд шаҳрининг қоқ марказида жойлашган “Асака Банк”нинг филиалига ҳужум қилишган. Банк бўлимида ҳам уч нафар ходим бўлган, улардан бири – 25 ёшли йигит ўлдирилган. Талончилар 22 минг АҚШ долларини ўмариб кетганлар.

Баъзи манбаларга кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жиноятчиларнинг фотороботлари тузилган. Аммо терговчиларда талончиларнинг ташқи кўриниши борасида бирор-бир пичоққа илинадиган маълумот бўлиши даргумон, негаки, биринчидан, талончилар ниқобда бўлишган, иккинчидан эса, Самарқанддаги банкларнинг бирорта ҳам бўлими видеокузатув камералари билан жиҳозланмаган.

Талончилар ўз режаларини пухта ишлаб чиққанга ўхшайди, улар банк бўлимига пул жўнатмаларини амалга ошириш учун доллар олиб келинганидан хабардор бўлишган. Ҳужум вақти ҳам тўғри танланган - талончиликдан аввал бу ерда навбатчиликда турган милиционерлар разводга кетиб қолганлар. // Фарғона.Ру

10:00 - Ўзбекистонда ҳамма нарса масхарабозлик ва найрангбозлик, футбол ҳам

Ўзини махолифат деб ҳисоблайдиган баъзи гуруҳларнинг масхарабозлиги ҳақида кўп ёздик. Энди навбат футболга келди.

19 апрель куни футбол бўйича Олий лига аъзолари Металлург ва -Андижон учрашуви Бегоботда бўлиб ўтди. Ўйинга ташриф буюрган 7 минг нафар ишқибоз қизиқ воқеаларнинг гувоҳи бўлди. Металлург аъзоси Холимтоев Андижон ўйинчиси Воневни очиқдан-очиқ тепиб юборса ҳам, бош ҳакам Кострикин ҳеч қандай чора кўрмагани жанжалга сабаб бўлди.

Вониев ётиб қолган эди. Унга Андижонлик шифокорлар ёрдам бераётганида, мезбонлар раҳбари Шамил Толипов шифокорни уриб қувлай бошлади. Ҳакам эса, барибир жим қолди. .

Энг қизиғи кейин рўй берди. Ҳужумдан қочиб ечиниш хонасига кириб кетган Вониев қайтиб чиққач, ҳакам айнан калтак еган, қувгинга учраган Вониевга қизил карточка кўрсатди.

Металлург командасининг бош мураббийи Рустам Мирсодиқов «мафия» одами эканлиги хусусида гап-сўзлар юргани учун бўлса керак, ундан ҳамма ҳуркиб туради, деган гаплар бор. Қани кўрйлик, сенатор МирАброр Усмонов раҳбарлик килаётган федерация, Металлург жамоасига қандай чора кўраркин.

9:30 - Қорақалпоқ амалдори узоқ йиллик қамоққа ҳукм қилиниши мумкин

Бугун Қорақалпоғистон Олий судида Амударё сув инспекцияси раҳбари, эколог Мақсет Қасбергеновга нисбатан олиб борилаётган маҳкама ҳам якуний босқичга кирган, деб хабар берди Фарғона. Ру ахборот манбаси. У мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, порахўрликда айбланаётганди. Ҳозирда Қасбергеновга 10 йилдан 15 йилга қадар озодликдан маҳрум этиш жазоси деярли аниқ бўлиб қолди. Бундан ташқари амалдор энг кам иш ҳақининг 600 баравари миқдорида маъмурий жарима ҳам тўлаши керак бўлади.

8:00 - Қашқадарёда жала қуйди, экинлар зарарланган

Мамлакат бўйлаб кеча тунда бошланган ёмғир Қашқадарёда ҳақиқий жалага айланди. Кўплаб гектардаги ғалла ҳосили ер билан битта бўлди. Бошқа экинлар, ўрик, олма сингари дарахтларнинг мевалари ерга тўкилди. Лекин бу ҳақда на оммавий ахборо аоситалари на расмийлар ҳали бирор нарса демади.

7:50 - Кичик малика хайрия фаолиятини кенгайтирмоқда

Президент Ислом Каримнинг кичик қизи, мамлакатимизнинг ЮНЕСКОдаги элчиси Лола Тиллаева “Ўзбекистон 2020” номли янги хайрия жамғармасини тузди. Жамғарма илмий-маънавий, маданий бойликларимизни дунёга кўз-кўз қилиш билан машғул бўлади. Бу ҳақда хабар берган “Озодлик” радиоси унинг Парижда тақдимот маросими ўтганини таъкидлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону