18 April 2009
03:00 -
23:45 - “Бедный” Медведев против учений НАТО в Грузии
23:30 - Эронда Америка журналисти жосусликда айбланиб, саккиз йиллик қамоққа ҳукм этилди
23:00 - Самарқанд прокуратурас
23:30 - Эронда Америка журналисти жосусликда айбланиб, саккиз йиллик қамоққа ҳукм этилди
23:00 - Самарқанд прокуратурас
23:45 - “Бедный” Медведев против учений НАТО в Грузии
Президент России Дмитрий Медведев считает «неправильным и опасным» решение НАТО провести учения в Грузии в мае этого года. Российский лидер предупредил, что Москва будет внимательно следить за ходом маневров, а в случае необходимости «принимать те или иные решения». В ответ Тбилиси обвинил Москву в намерении сохранить уровень напряженности в регионе.
Российский президент выразил недовольство решением НАТО провести учения в Грузии. Как уже рассказывала «Газета.Ru», военные учения Cooperative Longbow 09 и Cooperative Lancer 09 под эгидой НАТО пройдут в Грузии с 6 мая по 1 июня. В учениях примут участие 19 стран, причем не только члены НАТО, но и Молдавия, Казахстан, Армения, Азербайджан, ОАЭ. Около 1300 военных все это время будут жить в казармах на базе Вазиани в 20 км восточнее Тбилиси. В НАТО утверждают, что оружие и военная техника даже в полевой части учений использоваться не будут
«Когда тот или иной военный блок проводит учения по линиям, где еще совсем недавно была очень высокая степень напряжения и там сейчас все совсем не просто, то это грозит всякого рода осложнениями», – заявил Медведев на пресс-конференции после встречи с президентом Азербайджана Ильхамом Алиевым, передает «Интерфакс».
Политик задался вопросом, что было бы, например, «если бы такого рода учения проходили в местах, где наблюдается повышенная напряженность, например, на Ближнем Востоке или около Северной Кореи?». «Это создает ситуацию, повышающую напряжение», – уверен Медведев. По мнению президента, эти учения «не добавят позитивных эмоций народам Южной Осетии и народу Абхазии, потому что такого рода действия явным образом направлены на военную демонстрацию, на наращивание мускулов, на наращивание военной компоненты, а в ситуации, когда и так все в достаточно напряженном состоянии, это решение представляется близоруким и непартнерским».
Медведев назвал решение альянса об учениях в Грузии «близоруким и не способствующим сближению контактов России с НАТО». // gazeta.ru
23:30 - Эронда Америка журналисти жосусликда айбланиб, саккиз йиллик қамоққа ҳукм этилди
Асли келиб чиқиши эронли, ҳозир ҳам Эрон ҳам АҚШ ватандоши бўлган америкалик журналист Роксана Сабери АҚШ фойдасига жосуслигида айбланиб, Эрон суди томонидан 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Инқилобий судининг тинглови ёпиқ эшиклар тарзида ўтган.
Аввал журналистга лицензиясиз ишлаш ва спиртли ичимликлар ҳарид қилиш каби айбловлар қўйилган. Кейин, жосусликда айблаш биринчи планга чиқарилган. Шу йил январь ойида ҳибсга олинган 31ёшли Роксана Сабери аввал ВВС билан, сўнгги пайтларда Американинг NPR жамоатчилик радиосида ва Fox News телеканалида ишлаган. “Reuters” агентлигига интервью берган Саберининг адвокати Абдолсамад Хорамшахи шундай дейди: “Унга 8 йил бердилар, мен аппеляцияга бераман”.
Роксана Саберининг тақдирига Эрон жамоатчилигининг эътибори жудаям паст даражада. Эрон оммавий ахборот воситаларида журналистнинг ҳибсга олиниши ва суди ҳақида бирор бир хабар берилмаган. АҚШ ҳукумати журналистга нисбатан қўйилган барча айбловларнинг асоссиз эканлиги ва Саберининг тақдиридан ўта ҳавотирда эканлигини бир неча маротаба айтди. АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон Эрон ҳукуматидан журналистни зудлик билан озод этишни талаб қилди.
Роксана Сабери икки фуқароликка эга. Отаси - эронли, онаси япон миллатига мансуб. У “Мисс Шимолий Дакота” тожининг совриндори, 1998 йилда “Мисс Америка” беллашувининг ўнтали финалига кирган. Икки олий маълумотга эга: Буюк Британиянинг Кембриж университетида ва Американинг яна бир олийгоҳида таҳсил олган.
Экспертларнинг фикрича, музкур суд жараёни АҚШ ва Эрон муносбатларининг қизиган палласида бўлиб ўтди. Март ойида АҚШ президенти Барак Обама Теҳрон билан мулоқотга тайёр эканлигини айтиб, ҳамма нарсани янгидан бошлашни таклиф қилган эди.
23:00 - Самарқанд прокуратураси “Эзгулик”чининг ишини орқага ташламоқда
16 апрель куни Самарқандда бўлиб қайтган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятдан маълум бўлишича, Самарқанд вилояти прокуратураси Дилмурод Саййидга нисбатан тергов ҳаракатларини орқага ташламоқда, деб хабар берди мухбиримиз. Бундан ташқари тергов ҳаракатларини олиб бораётган терговчи Суҳроб Мажидов ишда Васила Иноят ва Абдураҳмон Ташановнинг жамоатчи ҳимоячи сифатида иштирок этиши юзасидан тегишли қарор чиқармаганини айтди.
“Эзгулик”чилар аввалги тергов жараёнларида ўзларининг иштироклари таъминланиб, энди вазиятнинг бу тариқа ривожланишидан таассуф билдиришмоқда. Ваҳоланки, уларнинг ўз вакили ишида жамоатчи ҳимоячи сифатида қатнашишига қонуний монъелик йўқ. “Эзгулик” процессуал қонунчиликда кўзда тутилган барча талабларни бажарган: умумий мажлис баённомаси, Устав ва жамиятнинг тегишли лицензиялари ҳамда жамоатчи ҳимоячиларнинг шахсини тақдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилган.
22:30 - Биз доим Аҳмаджон Саломов билан биргамиз, у ҳам биз билан
Аҳмад ака билан Андижондаги Ип ишлаб чиқариш комбинатида митингда танишган эдим.
Мен трибунадан тушиб келганимда ёнимга юзидан нур ёғилиб турган, кўринишданоқ зиёли, олимсифат бир инсон эканлиги билиниб турган бир киши келиб қўл узатди ва “Баракалла Акбаржон! Энди мен хам сизларга қўшиламан”, деди.
Кейин билсам, у ҳақиқатан олим бўлиб, 12 йил давомида Москвада яшаган экан.
Андижонда “Бирлик” халқ ҳаракатининг маҳаллий бўлими ташкил топаётган вақтларда уни ҳар ким ўз мақсадида етаклашга ҳаракат қиларди. Аммо Аҳмад ака бошқа ўзига ўхшаш инсонлар ёрдамига таяниб, ҳаракатни демократик йўналишга олиб кирган инсон.
У вилоят раислигига сайланганидан сўнг, ҳаракатни партия сифатида қуришга ҳаракат қилди.
Ростини айтсам намоз ўқишни ҳам у кишидан ўрганман. Пўлатжон иккаламиз тез-тез уни олдига бориб турар ва узоқ суҳбатлашар эдик.
Суҳбатлар давомида у бизга дин ҳақида ҳали ҳеч кимдан эшитмаганимиз маълумотларни берар, айниқса ханафийлик мазҳаби нима эканлигини, ваҳобийликнинг хато йўналиш эканлигини ҳам бизга қайта-қайта уқтириб ўтган эди.
Ҳукумат “Бирлик”ка ҳужум бошлаганидан сўнг, у ўзини бизнесга урди, бир оз ўз оила аъзоларини кам-кўстлари билан шуғулланди. Лекин ора-орада Шаҳрихонга келиб, биздан хол-аҳвол ҳам сўраб турди.
Аммо тўсатдан қаттиқ дардга мубтало бўлиб мана бир неча йиллардан буён уз уйида ётишга мажбур.
Эсимда бор, Пўлатжон узоқ йиллардан кейин дастлаб ватанга келганида, унинг ҳолидан хабар олдик .Уни кўзларида севинч ёшларини кўрдим. У бизни унсиз узоқ-узоқ бағрига босиб турди. Ҳар қанча ўзимни тутишга ҳаракат қилмайин, менинг ҳам кўзларим ёшга тўлди.
Уни оёқлари ҳаракатга келмас бир жойдадагина ўтирар эди. Докторлар унга велосипед тренажёр билан шуғулланишни айтишган экан.
Бир оз гаплашиб ўтирдик, бошқа сафар яна албатта келишимизни айтиб турдик. Кўчага чиқибоқ Пўлатжон менга маъноли қаради ва мен бош ирғадим. Сўнгра тўғри спорт магазинига бориб, 150 долларлик махсус велосипед-тренажёр сотиб олдик ва “Бирлик” номидан Аҳмаджон акага бердик.
Мен нимага Аҳмаджон Саломов ҳақида ёзаябман?
Чунки бу инсон - соф ва ҳалол курашган, ҳатто мухолафатни келажаги ҳақида жон куюктириб нималардир қилган инсон. Бундай инсонлардан барча ўрнак олса арзийди. Интернетда номини яшириб ҳар-хил фитналар тирҳатаётганлар Аҳмад акага рўпара келиб қолса, имоним комил-ки, бу кимсалар ўзларини қанчалик пасткаш эканликларини англаб қолардилар.
Бирор халқни уйғотмоқчи бўлсанг, унга ўз тарихини эслат деган гап бор. Оллоҳга шукурлар бўлсинки Аҳмаджон ака тирик тарихдир!
Демоқчи бўлган нарсам шу-ки, бугунги кунда Аҳмаджон акага ўхшагаб, тақдир тақазоси билан ёрдамга муҳтожд бўлиб қолган забардаст инсонлар бор. Биз-ку у кишини ташлаб қўймаймиз, аммо ўзича казо-казо ташкилотларни тузиб олиб, баланд-баланд “чўққиларда”турган инсонлар ҳам инсонлардек уюшиб, бир оз маблағ тўплаб, ёрдамга муҳтожларга бир оз ёрдам қилиб турса бўлади-ку! Ҳақиқий савоб шу эмас-ми?
Кимдир бирор таклиф киритса, дарров ҳадис ва масалларни пала-партиш ишлатиб, тахлаб ташлашга устамиз, аммо амал қилишни ўзи йўқ!
Бизнинг асосий фожиамиз - ҳаммамиз ҳақиқатни ўзимиз истаган томонинигина кўрамиз, холос!
Акбарали Ориф
“Бирлик” Партияси Андижон вилоят ташкилоти етакчиларидан
20:45 - Масжид имомининг жанозада КПССча ваъзи
17 апрель жума куни Наманган вилояти Тўрақўрғон шаҳридаги «Исфархон» номли жоме масжидда жаноза ўқилди. Бу ерда намоз ўқувчилардан милиция ходимлари кўпдек эди. Маълум бўлишича, қазо қилган киши (охирати обод бўлсин) милиция ходими экан.
Жаноза ўқиб бўлингач, масжид имоми салом олик ҳақида маъруза ўқиб, умуман бу мавзуга тўғри келмайдиган қуйидаги сўзларни гапира бошлади: “Биродарлар, раҳбарларнинг айтганларини сўзсиз бажаринг. Юртимиз - фаровон, яшашимиз - яхши. Шукур қилинг.”
Нима бўлаётганини билмасдан бу маросимга келиб қолган одам бўлса, масалан, чет эллик меҳмон, имомни маърузасини тинглаб, КПССнинг ташкилотларидан бирини мажлисига келиб қолибман, шекилли, деб ўйлаган бўларди, дейди мухбиримиз.
17:30 - Ҳалил Шодиевни эслаб
15 апрель куни 62 ёшида тўсатдан вафот этган Самарқанд давлат университетининг доценти математик Ҳалил Шодиевни мен ҳам касбдош сифатида ва ҳам жамоатчилик фаолиятимиз бўйича яхши билардим, самимий ҳурмат қилардим. У СамДУни Самарқанддаги барча олий ўқув юртлари ичида ўзининг мухолифлик кайфияти, ҳурфикрлилиги билан ажралиб турувчи муассасага айлантирган илғор фикрли фидойи инсонлардан таниқли бири эди.
16 апрелда марҳумнинг жанозасига туманот одам тўпланди. СамДУнинг профессор-ўқитувчиларидан вакиллар юздан зиёд эди. Уларнинг гапларидан, кайфиятларидан марҳумга нафақат ҳамкасб, яхши мутахассис сифатида, айниқса ҳурфикрли инсон, ҳақиқат, адолат фидойиси сифатида эҳтиром билдиришга келганлари шундоқ билиниб турар эди.
Жанозага йиғилганлардан бири менга шу яқин кунларда СамДУда бўлиб ўтган Ҳ. Шодиевнинг ижтимоий фаолияти билан боғлиқ бир воқеани айтиб берди.
Маълум бўлишича, Ҳалил.Шодиевнинг халқимизнинг ночорлашиб бораётган моддий аҳволи ҳақида бир неча кун аввал «Озодлик» радиосига берган интервьюсининг эртасига, МХХнинг қутқуси билан бўлса керак, албатта, университет ректори барча кафедра мудирларини чақириб, уларга: «бундан буён кимда-ким мендан беижозат чет эл ахборот воситаларига интервю берадиган бўлса, ишдан кетиш ҳақида аризасини ёзаверсин» дебди.
Ҳамфикр дўстимиз хотирамизда умрбод қолади.
Холиқназар Ғаниев
“Бирлик” Партияси Самарқанд ташкилотининг раиси
18 апрель 2009 йил
“Ҳаракат” сайти маъмуриятидан: Ҳалил Шодиев қайта қуриш йиллари Самарқандда тузилган “Тожик Миллий Маркази” номли ташкилотда фаолият кўрсатиши билан жамоатчиликка маълум бўлган эди. Мустақиллик йилларида, яъни Ўзбекистонда диктатура тикланиб бўлгандан кейин, ҳамма халқларнинг ёппасига ҳуқуқлари поймол қилинаётган пайтда, бунга эътибор бермасдан, ўзбеклар тожикларнинг ҳуқуқларини бузмоқдалар деган иддиони олға суришни давом эттирган бу ташкилот кейинчалик ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетди.
11:15 - Марказий Осиё, Эрон ва Афғонистонда яшайдиган қозоқларнинг Кичик қурултойи
20 апрель куни Душанбеда Марказий Осиё, Эрон ва Афғонистонда яшайдиган қозоқларнинг Кичик қурултойи бўлади. Бундай қурултой биринчи марта ўтказилмоқда экан.
Қурултойда Дунё қозоқлар ассосиацияси раисининг ўринбосари Талгат Мамашев иштирок этади. Унинг айтишича, уч йилда бир марта Олмаотада бутун дунё қозоқларининг Катта қурултойи ўтказилади. Яқинда Кичик қурултойлар ҳам ўтказишга қарор қилинди.
Душанбедаги Кичик қурултой доирасида “Марказий Осиё, Афғонистон ва Эронлик қозоқларнинг давра кенгаши ўтказилади.”
Қурултойда, меҳмон сифатида, Тожикистонда яшайдиган ўзбек, қирғиз, араб, гуржи ва бошқа майда миллатлар диаспораларининг вакиллари иштирок этишади.// Авеста
10:30 - Бердимуҳаммедов “Туркменистан” телеканали директорини ишдан олди
“Авеста” агентлигиниг хабарига кўра, Туркманистон телевиденияси Бош дирекциясига қарашли “Туркманистон” телканалининг директори Бегли Алиев мамлакат президенти Қурбонгули Бердимуҳаммедовнинг фармони билан “жиддий камчиликлари ва ўз вазифасини бажаролмагани туфайли” ишдан бўшатилди.
“Ҳаракат” мухбирининг фикрича, тоталитар давлатнинг телеканалида “ўз вазифасини бажаролмагани учун” ишдан олиниш фақатгина баҳона эканлигини ҳамма тушунади. Бердимуҳаммедовнинг бу қарори Туркманистон телевидениесида жиддий ўзгаришлар бўлишини кўрсатмоқда. Ёмон томонга ўзгартириш имкони қолмагани сабабли, ўзгаришлар яхши томонга бўлишини кутиш керак.
9:00 - Канадалик одам Эронга ядровий ускуналар олиб боришга уринди
Жума куни Канада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари уран кимёвий моддасини ошириш учун (обогащении) фойдаланадиган ядро ускуналарни мамлакатдан четга чиқиб кетишининг олдини олган. Канада ва Америка ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар биргаликда ўтказишагн операция натижасида Торонтода яшовчи Эрон аслли Маҳмуд Ядегари қўлга олинган.
Канада полициясининг билдиришича, Ядегари АҚШда ядро саноатида фойдаланиладиган босим датчикини қўлга киритибди ва уни аввал Бирлашган Араб Амирликларидаги Дубай орқали Эронга ўтказиш режасини тузибди. У ўз режасининг илк қадамларидаёқ қўлга туштрилган.
Босим датчиклари тақиқланган товарлар рўйхатига кирмайди, бироқ, бу товарга эга бўлиш ва транспортда ташиш учун махсус хужжатлар талаб қилинади. Лекин, Ядегарида бундай хужжатлар бўлмаган. Эслатиб ўтиш лозим, БМТ санцияларига асосан, ядровий ускуналарининг Эронга киритилиши таъқиқланган.// Лента.ру
8:00 - Ўзбекистон фуқароси Москва прокуратураси ҳовлисида ўлдирилди
Москвадаги Яблочкова кўчасида жойлашган Бутыр прокуратураси ҳовлисида ўзбекистонлик одам шанбага ўтар кечаси бир гуруҳ 16-25 ёшдаги тақирбошлар томонидан пичоқланиб ўлдирилган. Маълум бўлишича, скинхедлар бу ўзбекка шаҳар кўчасида ҳужум қилишган, у бечора қочиб прокуратура ҳовлисиги кириб қолган ва уни шу ерда пичоқлашган. Ўзбек ўша ердаёқ ўлган. Жиноятчилар воқеа жойидан қочишган. Ҳозир бу факт бўйича қидирув ишлари бошланган.// Интерфакс
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения