17 April 2009
03:00 -
23:30 - Голландияда Исломга қарши янги фильм олинмоқчи
- Диққат! Диққат! Ўзбекистонда яна бир ғишт заводи ишга туширилди
23:00 - Норвегиянинг яна бир аскари Аф
- Диққат! Диққат! Ўзбекистонда яна бир ғишт заводи ишга туширилди
23:00 - Норвегиянинг яна бир аскари Аф
23:30 - Голландияда Исломга қарши янги фильм олинмоқчи
“Reuters” агентлигининг маълумотига кўра, ўзининг “Фитна” номли Ислом динига қарши фильми билан танилган Голландиялик сиёсатчи Герт Вилдерс ушбу фильмнинг давомини суратга олишга қарор қилибди. Фильмнинг давомида, гўёки, Ислом дини сўз эркинлигига қанчалик таҳдид солаётгани ва мусулмонларнинг миграцияси чиқараётган муаммолар ҳақида ҳикоя қилинар эмиш. Фильм устида иш 2010 йилнинг охиригача давом этиши ҳам хабарда айтилган.
Диққат! Диққат! Ўзбекистонда яна бир ғишт заводи ишга туширилди
Ўзбекистондек давлатнинг расмий хабар агентлиги ЎзА кунда бор-йўғи 10-15 та хабар тарқатса, ҳар бирнинг қиймати олтин бўлиши керак. Мана шундай олтин хабарлардан биттаси.
Самарқанд вилоятининг Пахтачи тумани Сувлиқўрғон маҳалласида ғишт заводи ишга туширилибди. Корхонада замонавий технологиялар ёрдамида йилига 6 миллион дона пишиқ ғишт ишлаб чиқариш имкони мавжуд бўлиб, унда 30 киши ишлар экан.
Тўғри, шундай корхона 100-200 йил аввал қурилса эди, ҳақиқатда қиймати олтинга тенг хабар бўларди.
23:00 - Норвегиянинг яна бир аскари Афғонистонда ҳалок бўлди
Норвегия ҳарбий манбаларига кўра, бугун норвегиялик махсус хизмат офицери Афғонистон шимолида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши натижасида ҳалок бўлди. Портлашдан жабрланган икки автомобилда тўрт нафар аскар ҳам бўлган, аммо улар қаттиқ жароҳатланмаган.
Афғонистондаги террорга қарши уруш давомида ҳалок бўлган норвегиялик аскарлар сони шу пайтгача уч нафар эди. Бугунги офицер тўртинчи бўлди.// газета.ру
22:30 - Шимолий Қибрис Турк Жумҳурияти президенти Вашингтонда
Аввал эслатиб ўтиш лозим, ўтган асрнинг 60-чи йилларида Юнонистонда коммунистик давлат тўнтаришига уриниш бўлгач, феълан Юнонистоннинг назорати остида бўлган Қибрисда (Кипрда) аҳолининг кўпчилигини ташкил қиладиган юнонлар ва озчилик турклар ўртасида доим бўлиб турадиган тўқнашувлар авжига чиқди. Туркларни ҳимоя қилиш учун Туркия армияси Қибрсга кирди ва турклар яшайдиган Қибриснинг шимолий қисмини назорат остига олди. Кейинчалик, бу ҳудудларда Шимолий Қибрис Турк Жумҳурияти эълон қилинди. Бу мамлакатни Туркиянинг ўзидан бошқа ҳеч ким тан олган эмас. Унинг фуқаролари Туркиядан бошқа ерга чиқмоқчи бўлсалар, Туркия уларга ўзининг паспортини беради. Туркиянинг мақсади Шимолий Қибрисни мустақил давлат қилиш ёки бирлашган Қибрис таркибида туркларга автономия берилишини таъминлаш.
Шундай қилиб, Қибрис бўлинди ва дунёнинг бир қатор ҳудудларида бўлгани каби доимий муаммолар ўчоғи пайдо бўлди. Шу сабабдан ҳам Туркия ва Юнонистон ўртасидаги муносабатлар доим совуқ урушдаги каби. Юнонистон ва Қибрис (аслида жанубий Қибрис) Европа Иттифоқининг аъзоларидир.
Туркия Европа Иттифоқига кириш учун сал кам 40 йилдан бери ҳаракат қилар экан, ЕИнинг талабларидан бири - Туркия қўшинларининг Шимолий Қибрисдан чиқиб кетиши. Дунёнинг талаби ҳам шундай эди.
Аммо, сўнги йилларда дунёнинг Қибрис масаласига ёндошиши ўзгараётгандек кўринади. Бу фикрни тасдиқловчи фактлардан бири – Шимолий Қибрис президенти Меҳмет Али Талатнинг АҚШга келиши ва Давлат Котиби Хиллари Клинтон билан учрашуви. У бугун: “Мақсадимиз изоляциядан чиқиш эди, биз бу йўналишда катта қадам қилдик. БМТнинг биз билан тўғридан-тўғри савдо қилишни ва юртимизга тўғридан-тўғри учоқлар учишини тақиқловчи санкциялари бекор қилиниши учун курашимиз давом этади”, деди.
22:00 - “Экосан”нинг содиқ раҳбари пенсияга кетди
Ойига 3-4 саломатлик поезди жўнатиш-у тадбирбозликдан боши чиқмайдиган “Экосан” халқаро жамғармасининг 17 йиллик раҳбари Юсуфжон Шодиметов истъефога чиқарилган. Бу ҳақда хабар қилган Узметроном интернет нашри унинг ўрнига Давлат Табиатни муҳофаза қилиш комитети раиси ўринбосари Наримон Умаровнинг тайинланганини эътироф этди. Маълум бўлишича, “Экосан” қарийб ярим йилдан бери тафтиш қилинаётган, Юсуф Шодиметовнинг фаолиятига алоқадор жиддий қонунбузарликлар фош этилаётганди. Анъанага риоя қилинса, Шодиметов ҳам пенсияга чиқиб, оёғини узатиб ётолмаса керак, дейди мухбиримиз. Ҳартугул, унга ҳам шартли қамоқми, шунга ўхшаш “совға” ҳозирлангандир.
“Эрк”чи Хуррам Бердиев яна қидирилмоқда
Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси Салой Мадамин бошлиқ 53-43-чилар фракциясининг сурхондарёлик фаоли Хуррам Бердиев қидирилмоқда экан. Бу ҳақда фракциянинг бир ёпилиб бир очилиб турадиган ва камдан-кам янгиланадиган сайтида ёзишибди. Унинг аёли Холида опа эрининг ўтган йил августда Россияга иш излаб кетганича, ғойиб бўлганини айтган. Кўплаб юртдошларимизга қисматдош Хуррам Бердиевга ҳам онасининг тобутини кўтариш насиб қилмабди.
Мазкур сайт ўтган йили ҳам Хуррам Бердиевнинг сирли ғойиб бўлгани ҳақида ёзган, у орада топилган ҳам эди. Бироқ бу тафсилотлар бугунги мақолада очиқланмаган.
21:30 - Қорақалпоқлар қўшниларини ҳибсга олди
Бугун Интерфакс ахборот ширкати Нукусда 27 нафар қозоғистонликнинг чегарачилар томонидан қўлга олингани ҳақида хабар тарқатди. Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги дипломатлари ўзбек ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ ҳодиса сабабларини ўрганиш учун ошиғич равишда Нукусга учиб келишди. Бу хабарни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот воизи Илёс Умаров ҳам тасдиқлаган. Бедарак кетиб, қорақолпоқларнинг қўлида экани маъулм бўлган шахслар хусусида уларнинг адвокатлари биринчи бўлиб билишган.
21:00 - Янги қонун кучга кирди, унга амал қилинармикан?
Бугун 17 апрелдан "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида”ги Қонун кучга кирди. Унга кўра ҳар бир иш берувчи ўзининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилдириши шарт. Гарчанд, суғурта институти мамлакатимизда шаклланмаган бўлса-да, бу қоидага амал қилинишини муайян даражада позитив қадам дейиш мумкин. Тартиб моҳиятига кўра, иш берувчи мажбурий суғурта эвазига меҳнат қилиш пайтида зарарланган ходимнинг чиқимларини тўлайди.
20:30 - Бизни ҳатто қозоқ сайтлари анализ қилмоқда, аммо ўзимиз сустмиз
“Ҳаракат” сайти ва шу номли журналда Акрам Асроровнинг Ўзбекистондаги аҳвога бағишланган бир қатор мақолаларини эълон қилдик. Кўринишидан миллати ўзбек бўлган бу журналист ёки олим Ўзбекистонда яшайди ва бошқа имкони бўлмагани учун ўз мақолаларини Қозоғистонда, хусусан Gazeta.kz интернет газетасида эълон қилади ёки Қозоғистонда яшайди ва ўша ердан туриб Ўзбекистондаги воқеаларни яқиндан кузатиб боради. Бугун Акром Асроровнинг яна ўша Gazeta.kz сайтида эълон қилинган “Узбекистан - что делать в кризис?” мақоласини “Ҳаракат” сайтининг “Актуал Мавзу” бўлимига жойлаштирдик. Муаллифнинг фикрлари ҳар доимгидек теран кўринса ҳам, бу галги мақолада уларни дастакловчи факт ва рақамлар келтирилмаган. Балки, уларни Ўзбекистондаги шароитда топиб ҳам бўлмас.
“Ҳаракат” сайти Ўзбекистонда бу каби мавзуларда мақола ёзадиган журналист ва олимлар топиш учун йиллардан бери ҳаракат қилади, аммо тополмайди. Балки, уларнинг ўзи йўқдир, ёки қўрқув шунчалик зўрки, журналист ва олимларимиз ҳақиқатни ёзишдан қочишар.
Шундай бўлса ҳам “Ҳаракат” сайтида ва журналида Ўзбекистондаги сиёсий-ижтимоий-иқтисодий аҳволни анализ қилувчи ёки анализ қилишга ҳаракат қилувчи материаллар оз бўлса ҳам бор. Бу ишлар давом эттирилади.
Аммо, чет элга келиб олгандан кейин ҳам мухалифатчиликка даъво қилиб, болалар боғчасини эслатувчи сайтлар очиб олганларни тушуниш қийин. Улар ҳам Ўзбекистондаги аҳвол, аҳволни жиддий анализ қилиш, бу аҳволдан чиқиш йўлларини таклиф қилиш билан шуғулланишса эди, ҳар ҳолда, ёмон бўлмасди.
18:00 - Фарғонада чигит экиш вақтли тугалланди, ҳамма нарса эскича
Бу йил баҳор эрта келиши муносабати билан Фарғона вилоятида чигит экиш ҳар
йилгидан эрта бошланди. Бу тадбирни уюшқоқлик билан ўтказиш учун совет замонини эслатувчи ишлар қилинди. Масалан, ҳокимлик қошида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маъсуллари иштирокида махсус штаб тузилди, ҳокимлик ҳамма туманларга ўз вакилини тайинлади. Ўз навбатида туман ҳокимлари томонидан ҳар 2-3 фермернинг чигит экишини назорат қиладиган алоҳида одамлар тайинланди Ва ниҳоят, чигит экиш Фарғона вилоятидан ҳар йилдагидан 10 кун олдин тамомланди.
Қизиқ, дейди бу хусусда маҳаллий мухбиримиз, наҳотки ҳукумат бу ишни коммунистчасига ташкил қилмаса, фермерларнинг ўзи чигитни ўз вақтида экишмасди. Чигитни ўз вақтида экаиш, қолаверса, яхши хосил олишга ҳаракат қилиш фермер учун ҳаёт-мамот масаласи-ку.
Хулоса шуки, аслида, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида, ҳамма соҳаларда каби, бозор иқтисодига ўтилмаган, мулкчилик асослари яратилмаган, ҳаёт маъмурий-буйруқбозлик усулларни билан давом этмоқда. Фермерлар ҳали ҳам ўзларини ернинг эгаси ҳис этмаяптилар. Демак, минг афсуски, мамлакатда ҳеч қандай ўзгариш ва ривожланиш бўлмайди.
17:10 - Афғонистоннинг шарқида ер қимирлади, 60 киши ҳалок бўлди
Қўшнимиз Афғонистоннинг шарқий ҳудудларида, хусусан, Покистон билан чегарадош Нангархор вилоятида бугун кечаси ер қимирлаши натижасида 22 киши ҳалок бўлди. Ер қимирлаган жойларда ҳаммаси бўлиб 60 дан ортиқ киши ўлган. Ер қимирлашнинг эпицентри Қобулдан 85 километр жанубий-шарқий узоқликда, Хиндикуш тоғларида бўлган.
Афғонистон оммавий ахборот воситаларига асосланиб бу ҳақда хабар тарқатган русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги Афғон армияси ер қимирдашдан вайрон бўлган жойларда иш олиб бораётгани, вайроналар остида қолганлар қутқарилаётганини билдиради. Қурбонларнинг сони ортиши кутилмоқда.
Ер қимирлашнинг кучи 5,1 магнитуда бўлибди. 2005 йилда ҳам айни шу ҳудудларда 6,1 балли ер қимирлаш бўлганда 10 киши ҳалок бўлган экан.
16:40 - Узбекистан игнорирует ОДКБ и наращивает свой боевой потенциал
Узбекистан отказался от участия в заседании совета министров иностранных дел стран-членов Организации договора о коллективной безопасности, которое пройдет 16-17 апреля в Ереване. Внешнеполитическое ведомство этой республики сообщило, что не видит целесообразности участия его представителей в работе заседания. В повестке дня заседания обсуждение вопросов внешнеполитического сотрудничества государств-членов ОДКБ по актуальным проблемам международной безопасности, в том числе о состоянии и перспективах деятельности организации на афганском направлении. Будут рассматриваться также основные направления взаимодействия с международными и региональными организациями, в том числе с ООН и ОБСЕ.
Стоит заметить, что не так давно появилась информация о том, что Узбекистан и вовсе выйдет из Организации договора о коллективной безопасности, в которой, помимо него, ныне состоят Армения, Белоруссия, Казахстан, Киргизия, Россия и Таджикистан. Правда, генсек ОДКБ Николай Бордюжа еще в минувшем декабре опроверг эту информацию. Впрочем, на недавней встрече чрезвычайного и полномочного посла Узбекистана в Москве Ильхома Неъматова с заместителем председателя Совета Федерации Дмитрием Мезенцевым речь вновь зашла о нерешенности множества проблем между двумя странами. Как выяснилось, Ташкент недоволен итогами работы ЕврАзЭС, ОДКБ, СНГ и ШОС.
Меж тем Узбекистан входит в "тройку" постсоветских стран, которые тратят на оборону значительные средства, уступая по этому показателю лишь Грузии и Армении. Расходы республики на оборону в 2009 году составят почти $1,2 млрд., или 3,4% ВВП, что очень и очень много, если учесть, что Узбекистан является одной из самых густонаселенных республик бывшего СССР.
При этом, несмотря на мировой экономический кризис, руководство Узбекистана не намерено секвестрировать оборонный бюджет. Участвуя в международных мероприятиях по урегулированию ситуации в Афганистане, Ислам Каримов продолжает совершенствовать военную организацию страны. В первую очередь усилен Термезский пограничный отряд, который по реке Аму-Дарье контролирует узбекско-афганскую границу. Армия с помощью России оснащается новыми видами вооружений, а узбекские юноши на льготной основе обучаются в военных вузах РФ. Ислам Каримов хорошо понимает, что моноэтническая армия является предпосылкой военного путча. Поэтому кроме почти 70-тысячной армии в Узбекистане имеются значительные силы правопорядка и внутренней безопасности.
Впрочем, военно-полицейский режим, существующий в республике, не спасает его от перманентных народных волнений и различных конфликтов. Последний из них был в Андижане в мае 2005 года. Руководство страны с помощью армии сумело его погасить, но это привело к международной изоляции Узбекистана, ухудшению отношений между Вашингтоном и Ташкентом и способствовало выводу американской военной базы из Ханабада (близ Карши), напоминает "Военно-промышленный курьер". // izvestia.ru
11:50 - Қирғизистон мухолифатининг президентликка номзоди тасдиқландими?
“Фарғона.Ру” сайтининг ўз манбаларига асосланиб хабар қилишича, Қирғизистонда шу йил 23 июлга тайинланган президент сайловларида мухолифатдан ягона номзод сифатида собиқ бош вазир Алмазбек Атамбаев танланди. Мухолифатнинг ягона номзоди кеча кечаси “Бирлашган Халқ Ҳаракати” сиёсий кенгашининг мажлисида тасдиқланган.
“Бирлашган Халқ Ҳаракати” (БХҲ) 2008 йил декабрида тузилган бўлиб, амалдаги президент Қурманбек Бакиевнинг муддатдан аввал истеъфосига эришишни ўз олдига мақсад қилган мухолифат гуруҳларини ўз таркибига олади.
Қирғизистон оммавий ахборот воситаларида бу хабарни тасдиқловчи маълумот йўқ. Мухолифат 20 апрель куни Алмазбек Атамбаевни президентликка номзод қилиб кўрсатишни режалатирилгани айтилмоқда, холос.
11:20 - АҚШ Сенати Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланиш масаласини кўтармоқда
Яқинда АҚШнинг уч сенатори Ўзбекистонда пахта етиштиришда давлатнинг болалар меҳнатидан фойдаланишига чек қўйишга чақирувчи резолюция лойиҳасини Сенатнинг Ташқи алоқалар қўмитасига тақдим қилди.
Сенаторлар Том Харкин, Бернард Сандерс ва Жефф Бингаман Ташқи алоқалар қўмитасига 2 апрель куни тақдим қилган резолюция лойиҳасида АҚШнинг Марказий Осиёга қизиқиши ортиб бораётган бир пайтда Ўзбекистон ҳукумати инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузаётгани, хусусан, қамоқхоналарда маҳбусларга нисбатан қийноқлар қўллаш давом этаётгани, сўз, матбуот, диний эркинликлар, мустақил равишда сиёсий фаолият юритиш ва нодавлат ташкилотлар фаолияти чеклангани, сиёсий сабабларга кўра минглаб одам озодликдан маҳрум этилгани, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати Халқаро меҳнат ташкилотининг қатор конвенциялари, жумладан, “Болалар меҳнатининг энг ёмон кўринишлари тўғрисида”ги халқаро конвенцияни имзолаганига қарамай, Тошкент ҳукумати ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажармаётгани билдирилган. // “Озодлик” радиоси
10:45 - Осиё Ривожланиш Банки Ўзбекистонга ёрдам беради
16 апрель куни Осиё Ривожланиш Банкининг (ОРБ) Ўзбекистон бўйича директори Хонг Вей Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида маълум қилишича, банк 2009 йилда Ўзбекистонга $130 млн. дан $150 млн. гача маблағ ажратишни назарда тутган. Унга кўра, экин майдонларига сув чиқариш ва суғориш ишлари, сув таъминоти ва сув тозалаш, транспорт ва эрергетика соҳаси ҳамда микро молиялаштириш лойиҳаларга ОРБ 2008 йилда Ўзбекистонга $100 млн атрофида маблаг ажратганди. Келаси йилга эса, $300 млн. гача маблағ ажратилиши режалаштирилган.// “Regnum”
10:00 - Ислом Карим уруш фахрийларига пул улашмоқчи
Кеча матбуотда эълон қилинган Фармони билан Президент Ислом Карим иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 120 000 сўм (70 АҚШ доллари) улашмоқчи. Фармонда саноқли қолган уруш қатнашчиларига мазкур чойчақанинг тантанали топширилиши лозимлиги, бунга қатор вазирликлар мутасаддилиги тилга олинган.
Ўзбекистон йил охиригача янги комбинат қурмоқчи
Интерфакс ахборот ширкати тарқатган хабарга кўра, Олмалиқ кон металлургия комбинати йил охирига қадар Қашқадарёнинг Хондиза аҳоли пунки атрофида қиймати 147 миллон АҚШ долларига тенг комбинат қурмоқчи. Маълумотларда айтилишича, комбинат 650 минг тонна металлни қайта ишлаш қувватига эга. У 3 турдаги концентратларни ишлаб чиқаради, дейди мухбиримиз. 2006 йилда Олмалиқ КМК балансига киритилган мазкур лойиҳани Британиянинг Oxus Gold ширкати амалга ошириши ҳуқуқни қўлга киритган.
9:30 - Португалия вазири Парламентда, покистонлик вазир эса бизнес форум ўтказмоқда
Юртимизда амалий ташриф билан меҳмон бўлиб турган Португалия Ташқи ишлари вазири Луиш Амаду Парламентнинг қоунчилик палатаси спикери Дилором Тошмуҳамедова билан учрашган. Одатий меҳмонновозлик билан ўтган бу учрашувлар ҳақида расмий матбуотда ҳам пичоққа илинарли маълумотлар тарқатилмади. Унинг Ташқи ишлар вазирлигидаги музокаралари борасида ҳам тафсилотлар маълум эмас.
Бироқ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон — Покистон ишбилармон доиаларининг бизнес форуми тафсилотларига кенг ўрин берган. Бу ерда Ўзбекистон тарафидан Қишлоқ ва сув хўжилиги вазири ўринбосари Собир Исмоилов ва Покистон томонидан мамлакат сув ва энергетик ресурслар вазири Ража Парвез Ашраф бошчилигидаги делегацияларнинг ўзаро борди-келдилар, инвестицион ҳамкорлик, савдо-сотиқни кенгайтиришга қаратилган музокаралари ёритилган. Расмийларнинг айтишича, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айрибошлаш ҳажми йилиги атиги 23,4 АҚШ доллари экан. Шунинг ўзиёқ ҳамкорлик ҳақида оғиз кўпиртираётганларнинг аҳволини намоён этади.
9:00 - Ургутда “Бирлик”чи Саидкарим Набининг уйида тўй
Бугун Самарқанднинг Ургут туманида “Бирлик” фаоли, “Эзгулик” жамиятининг мазкур туман бўлими раҳбари Саидкарим Наби элга ош бериб, ўғлини уйлантирди. Узоқ-яқиндан келган меҳмонлар сафида партия Бош котиби Васила Иноят, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари келин-куёвга илиқ тилакларини билдиришди.
Ислом Каримнинг рисоласини ўқиб, хитойлар ҳам инқироздан чиқишмоқчи
Жаҳон ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” китоби хитой тилига ўгирилиб, бу мамлакатда чоп этилди. Агентлик хабарида айтилишича, ҳозирданоқ мазкур рисола эксперт-таҳлилий ва илмий тадқиқот доираларида қўлма-қўл бўлиб кетибди. Хитой ижтимоий фанлар Академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти ташаббуси билан амалга оширилган бундай улкан ишдан сўнг Хитой ҳам молиявий бўҳрондан қутулса керак.