19 April 2009
03:00 -
23:45 - Наш гроссмейстер Касымджанов пока выступает без побед
- Известный на Кавказе мулла убит в Назрани
23:15 - Вашингтон Таймс: Зарғалдоқ инқилоби сўлиб, тарқоқликка дучо
- Известный на Кавказе мулла убит в Назрани
23:15 - Вашингтон Таймс: Зарғалдоқ инқилоби сўлиб, тарқоқликка дучо
23:45 - Наш гроссмейстер Касымджанов пока выступает без побед
В российском Нальчике на четвертом этапе Гран-при ФИДЕ 17-й чемпион мира Рустам Касымджанов в трех партиях набрал 1 очко. После стартовой ничьей с Владимиром Акопяном из Армении последовала еще одна мировая, подписанная с украинцем Сергеем Карякиным. Но в третьем туре узбекский гроссмейстер проиграл лидеру – российскому шахматисту Александру Грищуку.
С 1 очком в активе узбекистанец делит 9-13-е места с Борисом Гельфандом, Василием Иванчуком, Павлом Эльяновым и Шахрияром Мамедьяровым.
Бывший фаворит Аранян уступил Карякину, а встреча Алексеев-Эльянов завершилась в пользу россиянина. Ничью принесли поединки Бакро-Свидлер, Иванчук-Гельфанд, Мамедьяров-Камский
Положение участников после третьего тура:
* Александр Грищук (Россия) – 2,5 очка
* Петр Свидлер (Россия) – 2
* Евгений Алексеев (Россия) – 2
* Сергей Карякин (Украина) – 2
* Петер Леко (Венгрия) – 2
* Левон Аронян (Армения) – 2
* Гата Камский (США) – 1,5
* Этьен Бакро (Франция) – 1,5
* Рустам Касымжанов (Узбекистан) 1
* Борис Гельфанд (Израиль) – 1
* Василий Иванчук (Украина) – 1
* Павел Эльянов (Украина) – 1
* Шахрияр Мамедьяров (Азербайджан) – 1
* Владимир Акопян (Армения) – 0,5
Источник: gazeta.uz
Известный на Кавказе мулла убит в Назрани
Исламский священнослужитель убит в воскресенье вечером в Назрани в ходе обстрела неизвестными его домовладения из автоматического оружия и гранатометов, сообщил источник в правоохранительных органах Ингушетии.
«Инцидент произошел примерно в 21.30 мск в центре Назрани. Неизвестные обстреляли из гранатометов и автоматов частный дом, в котором вместе со своей семьей проживал известный на Северном Кавказе мулла Муса Эсмурзиев, 1971 года рождения», - сказал источник. Он добавил, что в результате обстрела религиозный деятель получил огнестрельные ранения, от которых скончался на месте. // РИА «Новости
23:15 - Вашингтон Таймс: Зарғалдоқ инқилоби сўлиб, тарқоқликка дучор бўлди
Бу газетанинг 16 апрель сонидаги шу номли мақолада “Ҳаракат”сайти ўқувчилари учун янгилик йўқ. Унинг асосий маъноси инқилоб қилиб ғалаба қозонга тарафнинг лидерлари Виктор Юшченко ва Юлия Тимошенко ичи жанжаллар ва лидерлик учун кураш ичида қолиб, Украина халқини ва улрадан кўп нарса кутган АҚШни паришон қилдилар. Бу аналитик эмас, реалликни ёритиш мақсадида ёзилган мақола.
Лекин, келтирилган фактлар анализ қилинса, “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат айтаётган хулосага келиш учун бир қадам қолади. Унинг хулосаси маълум: Бир-биридан фарқи бўлмаган мухолифат ташкилотлари, кейинчалик ҳам фақат бир-бирлари билан жанжал қилишдан нарига ўтолмайдилар ва Украинадаги аҳволга тушадилар. Бундай ташкилотчаларнинг пайдо бўлиши - мамлакат муаммоларидан эмас, одамларнинг амбициясидан эканлигини ҳисобга олиб, бор гуруҳларни (лидерларининг қаршилигига қарамасдан) битта демократик партияга, бу кунда ўз режалари, қилаётган ишлари билан ҳаммадан олға кетаётган “Бирлик” Партиясида бирлаширишдан бошқа йўл йўқ.
Агар шундоқ қилмасак, дейди яна Абдураҳим Пўлат, ўзбеклар ҳозирги аҳволларидан яқин орада чиқолмайдилар. Демак, буни қилишга мажбурмиз.
22:40 - Беш йил аввал Оллоҳдан ваҳий келган экан, “Бирдамлик” тузгин деб, билмай қолибмиз
Мухолифатнинг баъзи доиралари ичида масхарабозлик оддий ҳолга айланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Мана мисоллар. Қоғоздагина бор бўлган Озод деҳқонлар партияси ўзига икки кишини қўшиб “Серқуёш Ўзбекистон” колацияси тузилганини эълон қилганди. “Эрк” партияси Миллий Қутқариш Комитети тузилганини ҳаммага билдирганди. Дадахон Ҳасан Салой Мадаминни хоинликда айблаб, ўзи уни 20 йил қўллаб келганини айтар экан, ўзини ҳам хоинга чиқариб қўйганини тушунмас эди.
Масхарабозлик давом этмоқда. Баҳодир Чори кечаги йилда бери зўр бериб “Бирдамлик” ҳаракати тузишга бошлаганини гапиради. Бир йил ўтибдики, фаолият йўқ. Ташкилотнинг ташкилий ишлари эмас, мақсад йўлида нима қилаётганини айтолмади. Никита Хрушчевнинг “Ҳозирги авлод коммунизмда яшайди” сўзларига ўхшаш шиорларни мақсад деб ўйласа керакки, бу мақсад йўлида конкрет нима қилишини ҳам тушунмайди. На у ёқлик на бу ёқлик бўлмаган бундай одмларни ҳамма ерда хунасалар дейишади.
Шу кунларда зўр бериб “Бирдамлик”нинг беш йиллиги қутланаётгани гапириб қолинди. Буни энди масхарабозлик дейиш - ақлсиз одмларни мақташдек бўлиб қолади.
Балки, биз янглишаётгандирмиз. Беш йил олдин Оллоҳдан Баҳодирга бу ҳақда ваҳий келгандир. Улар шуни нишонлашаётгандир. Ҳар ҳолда шундай бўлса керак. Акс ҳолда, камбағални туя устида ит қопибди, деганларидек, бу бечора уч харфлар ақлдан озибди, дейишга тўғри келарди.
21:00 - Андижонлик “Собчак” қачонгача қамоқда ўтиради?
Исроил ака Холдоров билан 1989 йилда “Бирлик” халқ ҳаракатининг вилоятдаги йиғилишларидан бирида танишган эдим. Ўшанда у ўзини ўта теран фикрлари, ҳазилкашлиги ва шу билан бирга ўта камтарлиги билан, бошқалардан ажралиб турарди.
У вилоят Советига депутати бўлиб, у ерда “Бирлик” позициясидан туриб кураш олиб борган. Кенгашнинг йиғилишларида асосан мустақиллик ва шунга ўхшаш актуал масалаларни кўтариб, ўз фикрлари билан бошқа депутатларни лол қолдирар хамда ана шу усул билан барча депутатларга ҳам таълим берар эди. Ўта билимдонлиги ва ҳозиржавоблиги учун вилоят депутатлари хам уни “Собчак”деб атардилар.
2003 йилда Исроил ака умуртқасидан оғир жарроҳлик операциясини бошидан кечириб адашмасам тўрт ой ўз уйида ўрнидан турмай ётди. Ўрнидан турганидан сўнгра сафимизга қайтди ва курашга фаол киришди.
У характери жиҳатидан радикал демократ эди. Аммо у мухолифатни бош бўғинидаги интригаларни билмас, тузумни ўзгартириш учун курашда кимни байроғи остида бўлса хам тезроқ ўзгаришлар бўлишини истар эди. “Бирлик” қайтдан шаклланаётган даврда Исроил ака Андижон вилояти Андижон туман ташкилотига раис қилиб сайланди.
Кунлардан бир куни унга “Эрк” партиясининг Андижондаги бўлимига раис бўлишни таклиф қилишаётганини айтди, биз буни жиддий қабул қилмадик. Аммо кейин эшитсак, уни ўша раисликка тайинлашибди. Қандай йўл билан бўлса-да мухолифатни сафини тезроқ кенгайишини истарганимиз учун бу маслага ортиқча эътибор бериб ўтирмасликка қарор қилдик.
Кўп ўтмай Андижон воқеалари рўй берди, сўнг бирликчилардан бештамиз қамалдик.
Исроил ака эса Қирғизистонни Ўш шаҳрида қисқа муддат муҳожиротда яшашга мажбур бўлди. Аммо у ерда хам тинчгина ўтиргани йўқ, барча қочоқларни жамлаб имкониятидан ортиқроқ даражада кураш олиб борди десак, муболаға бўлмаса керак.
Бечора Исроил ака шунақанги эркчига айланиб кетган экан-ки, Андижон воқеалари муносабати билан пикетлар уюштирганда Салай Мадаминнинг расмини кўкрагига осиб олибди. Бу пикетларнинг оммавийлашиб кетишидан қўрққан Ўзбекистоннинг махсус органлари у билан алоҳида шуғуллана бошлаганга ўхшайди.
Кўп ўтмай у Ўшдан ўғирлаб кетилиб, Андижондаги бир хонадонда икки ой сақланган ва сўроқлар қилинган. Сўнгра турмага ўтказилган. Тергов давомида ҳам суд жараёнида ҳам ўзига қўйилаётган бирорта айбни тан олмаган.
Андижон вилояти суди томонидан барча мухолифатчиларга қўйилиши оддий ҳолга айланган моддалар - конституцион тузимга тажовуз қилиш, уюшган жиноий гуруҳлар тузиш, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ва бошқалар - билан айбланиб, 2007 йил 19 февралда 6 йилга озодликка маҳрум қилинди. У ҳозирда Навоий-29 қамоқхонада муддат ўтаябди.
Эшитишимизга қараганда, Андижон қамоқхонасида анчагина қийноқларни бошидан кечирган. У билан яқиндан алоқада бўлган кишиларнинг хабарига кўра, асли биология ўқитувчиси бўлган Исроил ака қамоқхонадаги дарахтларни парвариши билан ҳам шуғулланиб турар экан. Лекин бу лаёқати ҳам уни тез-тез изоляторларга ташланиб туришдан сақлаб қолмас экан.
Адашмасам ҳозир Исроил ака 60 ёшга кирди. Аммо уни тақдири, саломатлиги, қўйингки, бола-чақаси билан эркчи сафдошлари шуғулланаётганидан шубҳам бор.
Ватаним, халқим деб бутун бор кучини сарфлаган Исроил акадай инсонлар қачонгача қамоқда ўтираверади?
Акбарали Ориф
“Бирлик” Партияси Андижон вилоят ташкилоти етакчиларидан
20:30 - Туркия ҳали ҳам ҳижоб билан овора
Аввалги хабарларимизда бир неча марта Туркияда аёлларнинг исломий удумларга кўўра рўмол ўраши масаласи сиёсий саҳналардаги тортишувларга, ҳатто сиёсий урушларга айланиб кетаётгани ҳақида гапирилганди. АҚШда яшайдиган бир Турк олимининг “Одамлар Ойда юрибди, биз ҳижоб билан оворамиз” сўзлари ҳам келтирилганди. Аммо, шу масaла билан боғлиқ бўлган воқеалар тўхтамасдан давом этмоқда
Бугун туркларнинг “Миллиёт” газетасида берилган хабардан маълум бўладикb, Туркиянинг Қора денгиз соҳилидаги Трабзон вилоятида диний илдизли деб ҳисобланган Адолат ва Тараққиёт Партиясидан (АТП) вилоят Кенгашига сайланган Саодат Чўбан бундан кейин мажлисларга ҳижоб билан кириш нияти борлигини билдирибди. Шу пайтгача, у кўча-кўйда ҳижоб билан юрар, расмий жойларда рўмолини ечиб олар экан. Чунки Туркия қонунлари бўйича, аёлларга ҳижоб, эркакларга Усмонли императорлиги даврида ҳамма эркаклар кийган бош кийими билан расмий жойларга кириш тақиқланган.
Эркак ва аёлларнинг бош кийимлари қонун билан белгиланиши қанчалик ножиддий бўлмасин, бу - Туркиядаги бугунги реалликдир. Тарихда бу каби воқеалар бўлиб туради. Масалан, рус императори Улуғ Петр эркакларнинг соқолини қонун билан олдириб ташлаганди, қонун куч билан ҳаётга жорий қилинган.
Трабзонда воқеалар эса, ҳозир қуйидагича давом этмоқда экан.
АТПнинг вилоят ташкилоти раиси Муҳаммад Болта “Биз сайловлардан олдин Кенгашга аёлларимиз ҳижобсиз киришлари ҳақида қарор чиқарганмиз, ҳозир уни Саодат хонимга эслатдик” деса, шу вилоятдан Туркия парламентига сайланган Мутафо Жумур “Вилоят ташкилотимиз раиси ҳаддидан ошди, унинг бундай ишларга аралашишининг кераги йўқ, у ўз сўзлари учун узр тилаши лозим, Тукия бўйича 130 нафар ҳижобли аёллар турли даражадаги қонунчилик органларига сайланганку” деб норозилик билдирибди.
Саодат Чўбоннинг ўзи қуйидагича фикрда: “Мен адвокат бўлиб ишлаганимда ишга ҳижобсиз борардим. Аммо, Кенгашга сайлансам, рўмол ўраб юришим мумкин деб ўйлабман. Мен ҳижобсиз ўзимни яхши ҳис қилмайман”.
Хуллас, яна жанжал, яна тортишувлар. Бир томондан Исломнинг нормалари бор, бошқа тарафдан, бош кийим хусусида қонун бор. Икки томон ҳам чекинишни ўйлаятгани йўқ.
Табиий, бир мусулмон давлатида Ислом нормалари ҳурмат қилиниши керак. Аммо, сайтимиздаги бир қатор ёзувларда кўрсатилганидек, баъзи тан олинган нормаларнинг манбаи шубҳали. Масалан, Исломнинг фарзлариадн бири бўлмиш Номознинг Каъаба тарафга қараб ибодат қилиш шарти ер юзининг мутлақо кўп жойда бажариб бўлмаслиги аниқ экан, фарз бўлмаган ҳижобнинг ўзи ва унинг шакли қанчалик норма эканлиги тартишув мавзуси бўлиб қолиши ҳам табиий. Демак, Ислом дини ислоҳотларга муҳтож.
18:50 - Инсон тақдири устида Эронча ўйинлар
Кечагина Эрон Инқилобий суди ҳам Эрон ҳам АҚШ ватандоши бўлган америкалик журналист Роксана Саберини АҚШ фойдасига жосуслигида айблаб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарганди. Associated Press агенлигининг бугунги хабаридан маълум бўлишича, Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажод журналистни ҳимоя қилиб чиқибди. У прокурордан Роксана Саберини ўз хоҳлаган адвокати билан таъминлашни талаб қилибди.
Эрондек демократиянинг уруғи ҳам бўлмаган мамлакатда бундай воқеа сиёсий ўйин эканлигини ҳамма тушунади. Кўринишидан, Эронни бошқараётганлар журналистнинг тақдирини гаровга қўйиб, АҚШ билан ҳали бошланмаган мулоқотларда ўзларига фойда қидиришмоқда. Шу маънода, уларнинг сомалиялик денгиз қароқчиларидан ҳеч фарқи йўқ. Қароқчилар қўлга тушган одамларини озод қилиш учун очиқчасига пул талаб қилсалар, эронликлар ўзлари учун АҚШдан қандайдир сиёсий фойдалар олишга уринишмоқчи.
14:20 - На севере Москвы убит рабочий из Таджикистана
Гражданин Таджикистана был убит в субботу неизвестными на севере Москвы. Как сообщил в воскресенье источник в правоохранительных органах столицы, следователи считают, что убийство совершено на национальной почве.
«На улице Яблочкова (в районе метро «Тимирязевская») около дома 49 в минувшую субботу трое неизвестных причинили смертельные ножевые ранения рабочему одной из крупных строительных компаний, гражданину Таджикистана», - отметил источник.
По данному факту возбуждено уголовное дело по части 2 статьи 105 УК (убийство, совершенное группой лиц по предварительному сговору, по мотивам политической, идеологической, расовой, национальной или религиозной ненависти или вражды). Наказание по данной статье предусматривает лишение свободы на срок от восьми до 20 лет, либо пожизненное лишение свободы.
В настоящее время устанавливаются обстоятельства происшествия, ведется поиск подозреваемых. // РИА «Новости»
14:00 - Самарқандда аввал хурсанд қилган баҳор ёғингарчилиги ҳозир ташвиш уйғотмоқда
Бу йил кўклам об-ҳавоси самарқандликларни олдин хурсанд қилди. Қиш деярли ёғингарчиликсиз бўлишига қарамай, кўкламнинг бошидаги мўл ёмғир ерни етарли чуқурликда намлаб, кузда экилган ғалланинг гуриллаб ўсишини таъминлаган эди. Бироқ об-ҳавонинг сўнги вақтда кескин пасайиб кетиши деҳқонларни ўйлантириб қўйди.
Кўча-кўйда, маърака-йиғинларда одамлар намгарчиликнинг чўзилиб, иссиқ кунлар кам бўлаётганлиги туфайли дон майсалари занг деб аталувчи касалликка чалинаётгани ҳақида гапирабошладилар. Кўп жойларда фермерлар ўз экинзорларига шундай касалланган жойларни кўрсатувчи белгилар – оқ ва қора байроқлар тикиб қўйишмоқда.
13:00 - Ҳитлернинг 120 йиллиги ёҳуд ўзбек мардикорининг Москвадаги прокуратура ҳовлисида ўлдирилиши
“Бирлик” Партияси ёшлар қанотининг лидерларидан бири андижонлик Улуғбек Бакирнинг “Адольф Ҳитлернинг 120 йиллиги ёҳуд ўзбек мардикорининг Москвадаги прокуратура ҳовлисида ўлдирилиши” номли мақоласи сайтимизнинг “Актуал мавзу” бўлимига қўйилди.
У ўз мақоласида Адольф Ҳитлернинг ворислари бўлмиш рус скинхедлари тарафидан Марказиё Осиё ва Кавказдан келган меҳнат муҳожирларига қарши олиб борилаётган террор ҳақида сўз юритади. Албатта ҳар қандай мақолада камчиликлар топиш мумкин.
Бу мақоланинг камчилиги - унда “Хўш, энди нима қилиш керак?” деган саволнинг ёшларга хос равишда кўндаланг қилиб қўйилмаганлиги ва ёшларга хос радикал жавоблар таклиф қилинмаганлиги бўлса керак. Аммо, бу жузий камчилик. Улуғбек каби ёшларимиз бор экан, бу саволлар ўртага отилади, ва катталарнинг маслаҳатлари ҳам ҳисобга олиниб, саволларга жавоблар топилади. Бундан ҳам муҳими – бу жавоблар қоғозда қолмасдан ҳаётда амалга оширилади.
12:00 - Европа Иттифоқи Европанинг сўнгги диктатори билан ярашиб олди, Ўзбекистон мисоли уни руҳлантирмоқда
Белоруссия президенти Александр Лукашенко яқинда Европа Иттифоқининг икки давлатига сафар уюштиради. Жорий йилнинг 7 майида Прагада бўлиб ўтадиган Евроиттифок саммитига Александр Лукашенкони шахсан Евроиттифоққа раислик қилувчи Чехия Ташқи Ишлар вазири Карел Шварценберг таклиф қилди. Ваҳоланки, ўтган йилнинг кузигача Лукашенконинг Европага кириши таъқиқланган эди.
Жума куни Италия Ташқи Ишлар Вазири Франко Фраттини, Рейтер ахборот агентлигига берган маълумотларга кўра, апрель ойининг охирида бўлиб ўтадиган саммит олдидан Лукашенко илк бор узоқ вақтдан кейин Европага расмий ташриф билан келади. Ҳусусан , Римга ташрифи чоғида Лукашенко Рим Папаси Бенедикт билан учрашиши мумкин.
ЕИ Лукошенкони «Шарқий Ҳамкорлик» дастурининг расмий тасдиқланишида иштирок этишга таклиф қилмоқда. Дастурнинг асосий мақсади - собиқ Иттифоқнинг олтита давлатига турли хил преференслар (афзалликлар) ва молиявий ёрдам беришдир.
Инсон ҳуқуқларини мутассил поймол этадиган Белорусия ҳукуматини ўн йилдан кўпроқ танқид қилиб келган Европа Иттифоқи, ҳозирда у билан алоқаларни тикламоқчи. Боиси, ҳукумат бир неча сиёсий маҳбусни озод этгани ва бир қатор мухолифат газеталари қайта тикланганидир.
Белорус мухолифатининг фикрича, мамлакатдаги сиёсий ўзгаришлар декоратив бўлиб, Лукашенко авторитар бошқарувдан воз кечмайди. Масалан, бир вақтлар президентликка номзод бўлган, ҳозир эса мухолифатчи Александр Козулин “Рейтер”га берган интервьюсида шундай дейди: Европа Лукашенкони 15 йил давомида диктатор деб келган. Лекин, ҳозирда Европанинг фикри нима учун ўзгариб қолган? Булар катта хатога йўл қўяётганлигини бир кун тушиниб етадилар.” Эслатиб ўтиш жоизки, Александр Козулин сайловдан кейин қамалаган, Минск ва ЕИ муносабатлари илиқлашга бошлаган даврда озодликка чиқарилган сиёсий маҳбуслардан биридир.
“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг фикри бошқача: “Биз қайта-қайта айтиб келмоқдасиз, диктаторларни санкциялар ва уларни дунёдан изоляция қилиш йўли билан енгиб бўлмайди. Энг яхши мисол, АҚШнинг бурни остидаги Кубада Кастролар диктатурасининиг 50 йилдан бери яшашидир. “Бирлик” Партияси шундан келиб чиқиб, ЕИдан Ўзбекистон билан алоқаларни тузатиш - санкциялардан самариалироқ эканлигини айтди. ЕИ айнан шундай қилди ва бир қатор ўзбек демократлари қамоқдан озод қилинди. ЕИ Белорусияга нисбатан ҳам шу йўлни танлагани мутлақо тўғридир. Қолаверса, АҚШ президенти Барак Обама ҳам биз таклиф қилган йўлга ўтмоқда ва Куба билан муносабатларни яхшилаш ниятини билдирмоқда."
10:30 - Сомалида шариат қонунлари кучга кирди
Шанба куни Самали парламентининг 343 депутати иштирок этган мажлиси якдиллик билан мамлакатда шариат қонунларини ишлатишга қарор қилди. Парламент аъзоларининг фикрича, бу қадам Ислом шиорлари остида ҳукуматга қарши уруш олиб бораётган радикал жангарилар билан курашишда ёрдам беради.
Шу йилнинг 10 мартида бу қонун янги президент Шайх Шариф Аҳмаднинг ҳукумати томонидан ҳам тасдиқлангади. Экспертлар бундай қонуннинг киритилиши нафақат жангариларнинг позициясига зарба бўлади, айни замонда, Форс қўлтиғидаги бой мусулмон мамлакатларидан келадиган ёрдамни кўпайтиради.
Хуллас, бугундан эътиборан Сомали ислом давлатидир. // Reuters