16 April 2009
03:00 -
21:20 - Қўқон ҳокимлигида ҳуқуқ ҳимоячиси билан учрашув
20:00 - "Ёш олимпиячилар" мактабининг директори тўсатдан вафот этди
18:15 - Чеченистонда уруш ҳолат
20:00 - "Ёш олимпиячилар" мактабининг директори тўсатдан вафот этди
18:15 - Чеченистонда уруш ҳолат
21:20 - Қўқон ҳокимлигида ҳуқуқ ҳимоячиси билан учрашув
Бугун “Эзгулик” жамияти Фарғона вилоят бўлимининг раиси Адҳам Муҳиддин Қўқон шаҳар ҳокими Шуҳрат Собиров билан учрашди. Ҳуқуқ ҳимоячиси аҳолига газ узатилишида рўй бераётган камчиликларни бартараф этишга қаратилган 7 бандли таклиф билан келганди, уни ҳокимга топширди. Улар асосн шу масала бўйича фикр алмашишди. Ҳоким бу масалани ўрганиш ва ечимлар тайёрлаш учун махсус ишчи гуруҳ ташкил этилиши, “Эзгулик” вакили ҳам бу гурухга киритилиши ҳақида ваъда берди. Учрашув ишчан ва ўзаро илиқ муносабатда ўтди, деди мухбиримизга Адҳам Муҳиддин.
Эслатиб ўтамиз, Адҳам Муҳиддин “Бирлик” Партияси Фарғона вилоят ташкилотининг раиси ҳамдир.
20:00 - "Ёш олимпиячилар" мактабининг директори тўсатдан вафот этди
14 апрелда Андижон "Ёш олимпиячилар" мактабининг директори Толибхон Абдурахмонов 55 ёшда ошқозонида қилинган шошилинч жарроҳлик операциясидан сўнг вафот этди.
Бир неча ой илгари муқаддас ҳаж зиёратини қилган Толибхон ҳожи Абдурахмон раҳбарлик қилган муассасада Ўткир Ҳайдаров, Муҳаммадқодир Абдуллаев, Руслан Чагаев каби жаҳон ва олимпия чемпионлари таълим олганлар.
Бу кунларда Толибхон ҳожиинг кўп сонли дўстлари, ҳамкасблари хамда шаҳар ва вилоят раҳбарлари унинг хонадонида бўлишиб, дуолар ўқишмоқда, марҳумнинг оила аъзоларига таъзия билдиришмоқда, дейди марҳумнинг дўсти Саиджаҳон Зайнобиддин.
18:15 - Чеченистонда уруш ҳолати расман бекор қилинди
Бугун кечаси Чеченистонда 10 йилча аввал эълон қилинган “террорга қарши операция режими” бекор қилинди. Бу тўғрисидаги қарор Энди Чеченистондан РФ Ички ишлар вазирлигини қўшинлари олиб чиқилади, пайтахт Грознийнинг аэропортига “халқаро аэропорт” мақом берилади, журналистларга эркин ишлаш имкони берилади ва ҳоказолар. Бу ҳақдаги қарор РФ Миллий антитррор комитетининг раиси, Федерел Хавфсизлик Хизматининг директори Александр Бортников томонидан имзоланди, дейилади рус матбуотида тарқатилган расмий хабарларда.
Шундай бўлса ҳам, Чеченистонда РФ Ички ишлар вазирлиги қўшинларининг 46-чи бригадаси ва Мудофаа вазирлигининг 42-чи дивизияси қолади.
Чеченистоннинг мустақиллиги учун курашганлардан бири, ҳозир Лондонда яшайдиган Аҳмад Закаевнинг Украина УНИАН агентлигига айтишича, Россия Чеченистоннинг мустақиллигини тан олмагунча, тинчлик бўлиши қийин.
Расмда: Яқинда саудияликларнинг ёрдами билан Жавҳарқалъада қурилган жоме. Унга чеченларнинг миллий хоини, собиқ муфтий ва собиқ президент Аҳмад Қодиров номи берилган.
17:45 - Гражданин Таджикистана, убивший трех скинхедов, объявлен в розыск
Гражданин Таджикистана, подозреваемый в убийстве трех скинхедов, объявлен в международный розыск, сообщил в четверг на пресс-конференции руководитель московского межрегионального следственного управления на транспорте СКП Сергей Забатурин.
«Уголовное дело по факту убийства трех российских граждан, причислявших себя к экстремистско настроенной группировке скинхедов, совершенное на станции Голутвин в городе Коломна Московской области, раскрыто. По подозрению в убийстве в международный розыск объявлен гражданин Таджикистана», – отметил Забатурин.
По его словам, в настоящий момент проводятся оперативно-розыскные мероприятия по установлению места нахождения и задержанию подозреваемого.
«Запрос направлен в Таджикистан, где, по имеющимся оперативным данным, подозреваемый в настоящее время находится», – добавил руководитель управления. // РИА «Новости»
17:00 - Истанбуллик ота қизчасини қалқон қилди
Истанбулнинг Султонбейли маҳалласида рухсатсиз қурилган 100 дан ортиқ уйни шаҳар ҳокимлигининг қарори билан бузишга келган ҳокимлик хизматчилари уй эгаларининг қаршилигига дуч келдилар.
Айтиш керакки, 15 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган Истанбулда ўн минглаб рухсатсиз қурилган уйлар ва турли иншоатлар бор. Шаҳар ҳокимлиги бу каби биноларнинг тақдири билан шуғулланадиган махсус бошқарма ҳам тузган. Баъзида, қурилган уйлар расмийлаштирилади, қонунлаштирилади, аммо, кўпчилик ҳолларда уларни бузишга қарор қилинади. Бундай уй қуриб олганлар – асосан қашшоқ қишлоқлардан келган оилалардир. Уларнинг бошқа турадиган жойлари ҳам йўқ. Шунинг учун, табиий, ҳар сафар уй бузиш катта жанжалга айланади, баъзида қон тўкилади.
Аммо, Туркия матбуотининг ёзишича, шу кунларда Султонбейли маҳалласида бўлган воқеанинг ҳеч ўхшаши бўлмаган. Рухсатсиз қурилган уйини ҳимоя қилиш учун Тунжой Яраб исимли киши 4 ойлик қизи Зуҳрани қалқон сифатида ишлатибди. “Миллиёт” газетасидан олинган расмда кўринганидек, у қизининг бўйнига пичоқ тираб: “Бу ўйни шу болам учун қурганман, уни бузсанглар, қизимни ўлдираман”, деб қаршилик кўрсатибди. Бошқа рухсатсиз уйларнинг эгалари ҳам қаршилик кўрсатиб, миршаблар ва уй эгаларидан бир неча киши яралангач, уйларни бузиш кечиктирилибди.
16:15 - Ҳокимваччаларнинг аралашмагани футбол қолувди
14 апрель куни футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг навбатдаги ўйинида Наманганнинг «Навбаҳор» командаси халқ орасида “ҳукумат командаси” деб ном олган «Пахтакорн»ни қабул қилди.
Стадионда йиғилган 40 мингга яқин футбол ишқибози ўз жамоасининг (командасининг) 1:2 ҳисобдаги ютқизиғидан, табиий, хурсанд бўлмади, аммо бош ҳакамнинг “ҳакам”лигидан ва меҳмонларнинг ўзларини тутишидан дарғазаб бўлди. Чунки, бош ҳакам Ҳамидов “Пахатакор” зарарига хуштак чалиши билан пахтакорчилар худди миршабларга ўхшаб унга ҳужум килишарди. Ҳакам уларга қарши чора кўриш ўрнига, уларнинг фойдасига ишлай бошлади.
Кейинчалик ишончли манбанининг билдиришича, ўйинга Наманган вилоятининг вактинчалик ҳокими Юсупов ҳам аралашган экан. У “Навбахор”нинг капитани, команданинг ўйинини ташкил қилувчи Жабборов ўрнига Пўлатов ўйнасин деб буйруқ берган эмиш.
Ўзбекистонда спорт ҳам сиёсат каби масхарабозликка айланганини ҳамма билади, дейди мухбиримиз. Аҳвол шунгача етиб бордики, футбол чемпионатида ким биринчи, ким иккинчи ва учинчи бўлишини Ўзбекистон сенатори М.Усмонов раҳбарли қилаётган Футбол федерацияси белгилаб беради. Қолган нарсалар – ростакам “ўйин”.
Хуллас, давлатда сийёсат зўравонликка асосланса, бошқа соҳалар хам шу йўналишда ривожланар экан.
11:20 - Группа из сорока граждан Узбекистана поехала законно работать на Дальний Восток
Как сообщает официальный сайт ФМС РФ, в ходе проведения операции «Нелегал» сотрудники Управления Федеральной миграционной службы России по Кемеровской области задержали на железнодорожном вокзале города Междуреченска 41 человека, прибывшего из Узбекистана.
Оказалось, что вся группа, состоящая из 16 взрослых и 25 детей в возрасте от нескольких месяцев до 16 лет, едет транзитом из Узбекистана через Казахстан и Сибирь на Дальний Восток, чтобы устроиться на работу в подсобном хозяйстве одного из частных предпринимателей Южно-Сахалинска.
Возглавлявший группу 34-летний житель города Ферганы пояснил, что с трудоустройством в подсобном хозяйстве по уборке сельскохозяйственных культур им обещал помочь его родственник, оставшийся работать в этом дальневосточном городе. А добираться до места назначения, в целях экономии, им приходится на электричках от самого Узбекистана.
При проверке документов у сотрудников миграционной службы в отношении задержанных узбекистанцев никаких нареканий не возникло. Паспорта и свидетельства о рождении, а также миграционные карты, которые они получили при пересечении границы в городе Рубцовск Алтайского края, оказались в полном порядке.
Однако чтобы исключить вероятность временного пребывания на территории Кузбасса и обеспечить безопасность передвижения этой группы транзитных пассажиров, сотрудники миграционной службы обратились за помощью к сотрудникам линейного ОВД, которые проконтролировали выезд граждан Узбекистана по дальнейшему маршруту - в город Абакан. // "Кабар"
11:00 - НАТО яқинда Гуржистонда ҳарбий машғулотлар ўтказади
Русларнинг РИА "Новости" агентлиги тарқатган хабарда билдирилишича, НАТО шу йил 6 майдан 1 июнгача Гуржистонда ҳарбий машғулотлар ўтказишни эълон қилган. Машғулотларда 19 мамлакатнинг қўшинлари иштирок этади. Булар: Албания, Арманистон, Озорбайжон, Босния ва Герцеговина, Канада, Хорватия, Чехия, Гуржистон, Юнонистон, Венгрия, Қозоғистон, Молдова, Сербия, Испания, Македония, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюкбритания и АҚШ. Демак, қатнашчилар ичида НАТОга кирмаёдиган давлатлар ҳам бор.
1800 аскарнинг иштирокидаги машғулотлар аввал Тифлисда, сўнгра Вазианида “Тинчлик учун ҳамкорлик” программаси доирасида ўтади. Бу программа НАТО ва НАТОга кириш ниятидаги ёки НАТО билан яқин бўлиш истагидаги мамлакатлар ўртасида алоқаларни ривожлантиришга қаратилган.
Тахмин қилиш мумкинки, НАТО бундай машғулотларни айнан ҳозир Гуржистонда ўтказишни режалаштираётгани тасодиф эмас. Ғарб давлатлари, ва биринчи навбатда АҚШ, Михаил Саакашвилини Россия-Гуржистон урушидан кейин вужудга келган оғир вазиятда очиқча қўллаб-қувватлашларини намойиш қилмоқчилар. Гуржистон Ташқи ишлар вазири Григола Вашадзенинг яқинда АҚШ Давлат Котиби Хиллари Клинтон билан учрашуви ҳам шу мақсадда ўтказилган.
10:30 - Кун латифаси: “Омбудсманга ёзилган шикоят цензура қилинмайди”
Кеча Президент Ислом Карим айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсманга) янги имтиёзлар берувчи ўзгартириш киритиш тўғрисидаги Фармонга имзо чекди. Маълуки, Омбудсмен лавозими ташкил этилганидан бери – уни Сайёра Рашидова эгаллаб туради. Энди бу вакил жазони ижро этиш муассасаларига бемалол кириши, ҳар қандай маҳбус билан мулоқот қилиши мумкин. Жиноят ижроия Кодекси билан мустаҳкамланган бу ваколатдан Омбудсман қандай фойдаланади, кўрамиз.
Лекин, президент фармонида кулгили бир наса ҳам борлигини айтиш керак. Энди маҳкумлар тарафидан Омбудсман номига ёзилган шикоятлар цензура қилинмасмиш!
9:00 - Горбачевнинг “Янги газетаси” ўзига гўр қазиди
Эгаларидан бири СССРнинг собиқ президенти Михаил Горбачев бўлган “Новая Газета” Россиянинг президенти Дмитрий Медведев билан суҳбат ўтказгани ва суҳбат матни 15 апрелда эълон қилиниши 1-2 кун авал маълум бўлган эди. Дмитирий Медведев рус матботидаги биринчи суҳбатини мухолифат газетасида қилиши ҳам ҳукуматга боғлиқ оммавий ахборат воситалари томонидан реклама қилинди. Кеча, кутилганидек, суҳбат матни эълон қилинди.
Суҳбат Россия президенти учун шармандалик дейиш хато бўларди, чунки унинг ҳамма оммавий чиқишлари демократиядан узоқ бўлган демагогиядан иборат бўлиб келган. Аммо, мухолифатчиликка даъво қилаётган газетанинг бундай саёз суҳбат ўтказиши кутилмаган ҳол.
Газета Бош редактори Дмитрий Муратовнинг эҳтиёткорлик билан, ошкоралик руҳидаги газета вакили сифатида бериши керак бўлган наштар каби саволлардан қочиши, Медведвнинг эҳтиётлик билан қуруқ аравани олиб қочишидан ҳеч фарқ қилмасди.
Хуллас, бир тийинга қиммат бу суҳбатнинг иқтибос қилишга, муҳокама қилишга ёки олқишлашга лойиқ биронта жойи йўқ. “Новая газета” ўлди демаймиз, аммо у ўзига-ўзи гўр ковлаб бўлди дейиш хатодан узоқ эмас.
8:15 - Барак Обама ва хотини бир йилда 3 миллионга яқин даромад қилишган
15 апрель АҚШда ҳамма учун ўтган йилги даромадларини очиқ баён қилувчи оилавий ҳужжатларни ҳукуматнинг тегишли муассасига топшириш керак бўлган охирги кундир.
Кеча АҚШ президенти Барака Обама ва унинг рафиқаси Мишель 2008 йилда 2,652 минг доллар даромад қилганлари ҳақида баёнот топширганлари матбуотда эълон қилинди. Обамаларнинг 2007 йилдаги даромади 4 миллион доллар атрофида бўлган экан.
Барак Обаманинг сенатор сифатидаги йиллик даромади 139,204 доллар, Мишель Обаманинг Унивеситет касалхонаси ходими сифатидаги даромади 62,709 доллар бўлибди. Лекин, Обаманинг асосий даромади бестселлер китоблар сотишдан бўлган экан. “Отамнинг орзулари” ва “Умид жасорати” номли китоблари катта нусхада босилган ва жуда яхши сотилган. Ўтган йили Обамалар оиласи 855,323 доллар солиқ тўлашган, 170 минг доллардан кўпроқ пулни холис ният ишлар учун беришган, шундан 1,4 минг доллари черковларга.
Вице-президент Жо Байден ва рафиқаси бор-йўғи 269,256 доллар даромад қилишибди.
Америкалик ўртача оиланинг йиллик даромади ўртача 50 минг доллардир. // Associated Press
5:00 - Чет элликлар ҳам Ўзбекистонда жиноят қилади
Ўзбекистонда 2009 йилнинг биринчи чорагида 75 чет эл фуқароcи жиноят содир этган. Жумладан, уларниннг 32 нафар Тожикистон, 8 нафар Қозоғистон, 7 нафар Россия фуқароларидир. Булардан ташқари, Афғонистон, Туркия, БАА ва Исроил фуқаролари ҳам бу рўйхатдан жой олган, дейди русларнинг “Regnum” ахборот агентлиги мухбири Ўзбекситон ИИВ матбуот маркази ходимига асосланиб.
ИИВ матбуот маркази ходимига кўра, хорижий фуқаролар томонидан, асосан, одам ўлдириш, оғир тан жароҳати етказиш, қароқчилик, одам савдоси ва норкотиклар контрабандаси каби жиноятлар қилинган.
3:00 - Саудияда 58 ёшли эркак 8 ёшли қизчага уйланди, Исломда ислоҳотлар керакмасми?
Reuters агентлиги тарқатган хабарда 58 ёшли эркак 8 ёшли қизга уйлангани, воқеа Саудия Арабистонида бўлгани, АҚШ Давлат Департаментининг вакили Роберт Вуд ўз ҳукумати номидан буни қоралагани айтилади. Агентликнинг таъкидлашича, АҚШ ўз иттифоқчисини камдан кам танқид қилади, бу сафар ана шундай нодир танқидлардан бирини кўрдик.
Саудиядаги Унайзи шаҳрининг маҳкамаси бу эркакнинг ёш қизалоққа ўйланишига рухсат берар экан, қиз балоғат ёшига етмагунча у билан жинсий алоқа қилмаслик шартини қўйибди. Инсонпарварликка қаранг!!
Даҳшат. Ислом дунёси шундай “мусулмонлар” билан олға кетишига ишонадиган одам бормикан? 58 ёшли саудияли мусулмон - инсон эмаску, оддий бир ҳайвон.
Ҳеч шубҳасиз, Ислом инқилобий ислоҳотларга муҳтож. Аммо, саудиядаги каби жоҳиллар бунга тайёр эмас. Биз турк мусулмонлари улар бизга қачон етиб олишларини кутсак, аҳмоқлигимизни кўрсатган бўламиз. Шундай экан, улар билан йўлимиз айрилиши тўхтатиб бўлмайдиган жараёндир. Динимиз бир, аммо бугун йўлимиз бошқа-бошқа. Бу бировнинг истаги эмас, табиий айрилиш.