23:15 - Россия эстрадасининг ёрқин юлдузи Алла Пугачёва 60 ёшда
22:30 - “Эзгулик”чи Абай Байбулатнинг ўз ташкилотига қарши провокацияси
22:00 - Ўрислар мамлакатимиздан олаётган газ ҳаж - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:15 - Россия эстрадасининг ёрқин юлдузи Алла Пугачёва 60 ёшда
22:30 - “Эзгулик”чи Абай Байбулатнинг ўз ташкилотига қарши провокацияси
22:00 - Ўрислар мамлакатимиздан олаётган газ ҳаж - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

15 April 2009
03:00 - 23:15 - Россия эстрадасининг ёрқин юлдузи Алла Пугачёва 60 ёшда
22:30 - “Эзгулик”чи Абай Байбулатнинг ўз ташкилотига қарши провокацияси
22:00 - Ўрислар мамлакатимиздан олаётган газ ҳаж

23:15 - Россия эстрадасининг ёрқин юлдузи Алла Пугачёва 60 ёшда

Шу муносабат билан бугун Россия президенти Дмитрий Медведев хонандани Кремлга таклиф қилиб, Пугачёвани қизғин табриклади ва унга III даражали "Ватан олдидаги хизматлари учун" орденини топширди. Президентнинг ишчи столи одатдагидан кўра ўзгачароқ бўлиб, стол усти шамчалар билан безатилаган торт, ширинликлар ва шампан виноси билан тузалган эди. Бундай байрамона тадбир президентнинг иш кабинетида илк бор ўтказилаётганлигини Медведев учрашувда алоҳида таъкидлаб ўтди.

Алла Пугачевани II даражали "Ватан олдидаги хизматлари” учун ордени билан 10 йил аввалги юбилейда Борис Ельцин тақдирланган эди. Бугун шунга изоҳ берган Медведев, бу мукофотнинг 4 даражали эканлигини эслатиб, Пугачеванинг кейинги юбилейига шама қилгандек бўлди.

Хонандага юбилейи муносабати билан Россия Бош вазири Владимир Путин, Украина президенти Виктор Ющенко ва Украина бош вазири Юлия Тимошенко ҳам табрикнома юборишган. // РИА “Новости”

22:30 - “Эзгулик”чи Абай Байбулатнинг ўз ташкилотига қарши провокацияси

Ўзбекистон махсус хизматларининг маблағига юритиладиган Пресс-Уз.инфо интернет нашрига мақола ёзган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Жиззах вилояти бўлими раиси Абай Байбулат ўзи раҳбарлик қилаётган вилоят ташкилоти Пахтакор тумани бўлими раиси Саидрасул Хушбековнинг ҳибсга олиниши сабаблари-ю ҳуқуқ ҳимоячисининг шахсига тўхталди. Гўё, Саидрасул миршабликдан чиққан, хизмати-ю феъли билан ҳибсга олинишга муносиб экан. Абай Байбулат жамият раҳбари ва бир неча ахборот нашрларини ортиқча ваҳима кўтаришда ҳам айблаган.

Ҳали тергов-у суд жараёнлари ўтмай туриб, ўз ҳамкасбини порахўрликда айблаган Абай Байбулатнинг ҳаракати юзасидан мухбиримизга жамият раиси Васила Иноят қуйидагича изоҳ берди: “Абай Байбулатовнинг “Эзгулик” фаолиятига қарши провокацияларига мажбуран кўникиб қолганмиз. У расмий жиҳатдангина ташкилотимиз вакили. “Эзгулик” бу шахснинг фаолиятидан воз кечишга ҳаракат қилди, лекин у ҳукумат идораларининг қўллаб-қувватлови билан расмий рўйхатимизда турибди. Шу боисдан бу шахснинг фикрини “Эзгулик”нинг позицияси сифатида қабул қилиш керак эмас”.

22:00 - Ўрислар мамлакатимиздан олаётган газ ҳажмини қисқартирмоқчи

Россиядаги йирик “Лукойл” нефт-газ ширкати раҳбари Вагит Алекперов Bloomberg ахборот тармоғига берган интервьюсида Ўзбекистондан олинаётган газ миқдори 400-500 миллион куб метргача қисқартирилиши мумкинлигини таъкидлади. Компания бу йил ўзбекларнинг 2,7 миллиард куб метр газини сотиб олиш билан чекланмоқчи. Алекперов бундай қарорнинг сабаблару устида тўхтамаган, ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Бундай қарорни Россия - Ўзбекистон муносабатларининг совиши билан ҳам изоҳлаш қийин. Бу ҳолатни кенгроқ майдондаги бошқа воқеалар билан бирга анализ қилиш керак.

Шу кунларда тарқатилан яна бир хабарда “Лукойл” бир неча йил аввал АҚШда дабдабли шовқин билан яратишга бошлаган автозаправкалар занжирини сотишга қарор қилгани билдирди. Бунинг сабаби АҚШ билан муносабатларнинг совишими? Йўқ. Россия ва унинг “Лукойл” каби гигант монополист ширкатлари, Путиннинг мақтанишига қарамасдан, дунёдаги иқтисодий-молиявий инқироз туфайли оғир аҳволга тушишган. Рус матбуотида ёзилишича, Россиянинг молия вазири Алексей Кудрин бу йил мамлакатда газ чиқариш 20 фоизга тушишини айтган. Европа газ олишни камайтирмайди, рус ширкатлари бунча газни идора қилолмайдиган ҳолга тушмоқдалар.

АҚШдаги автозаправкалардан қутилиш, газ чиқаришни ва Ўзбекистондан сотиб олинадиган газ миқдорини камайтириш “Лукойл”нинг имкониятлари торайиб бораётганини кўрсатади, холос. Бундай шароитда нисбатан кам фойда бераётган ёки зарар келтираётган тармоқ ёки ҳамкорлардан қутулиш жараёни бошланади.

21:45 - Юртимизга Португалия Ташқи ишлари вазири келди

Бугун Тошкентга Португалия Ташқи ишлари вазири Луиш Амаду бошчилигидаги мазкур давлат делегацияси келди. У мамлакатимиз раҳбарияти билан томонлараро муносабатлар истиқболи, савдо-иқтисодий, ммаданий, гуманитар алоқларни ривожлантириш борасида музокаралар олиб боради. Бу ҳақда хабар тарқатган Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлиги матбуот хизмати меҳмоннинг Бош вазир қабулида бўлиши, Парламент ва Ташқи ишлар вазирлигида музокара олиб боришини таъкидлаган. Уни Ислом Каримнинг қабул қилиши ҳақида маълумот йўқ.

21:30 - Ҳукумат биринчи квартал натижаларидан мамнун

Бугун Ўзбекистон Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг мaжлиси бўлиб ўтгани ЎзА тарафидан билдирилди.

Мажлисда айтилишича, мамлакатимизда ялпи ички мaҳсулoтнинг ўсиши 7,9 фoизни, сaнoaт мaҳсулoти ишлaб чиқaриш ҳaжмининг ўсиши 9,9 фoизни, истeъмoл тoвaрлaри ишлaб чиқaриш ҳaжмининг ўсиши 12,5 фoизни, қишлoқ xўжaлиги мaҳсулoтлaри ҳaжми ўсиши 5,7 фoизни, xизмaтлaр кўрсaтиш ҳaжмининг ўсиши 16,6 фoизни, қурилиш ишлaри ҳaжмининг ўсиши 12,1 фoизни тaшкил қилди. Дaвлaт буджeтининг ялпи ички мaҳсулoтгa нисбaтaн 0,4 фoиз миқдoридa прoфицит билaн ижрo этилиши тaъминлaнди, инфлaция дaрaжaси прoгнoз пaрaмeтрлaрдaн юқoри бўлмaди. Яъни ҳамма нарса яхши, ҳукумат ўз ишидан мамнун.

Бу каби расмий хабарларнинг сатр орасини ўқибгина бир нарсалар билиш мумкин. Қаранг, юқорида иқтисодий аҳволнинг яхшилигини кўрсатувчи “аниқ” рақамлар келтирилган. Лекин, нима учундир инфляцияга баҳо беришда умумий сўзлар билан чекланилди. Чунки, аслида, инфляция прогноздан анча юқори бўлган. Бошқа рақамларни оддий одам текшира олмайди, аммо инфляциянинг кучини ҳамма сезмоқда ва тушунмоқда.

Хабарда яна билдирилишича, Ўзбекистонда ҳамма соҳаларда президент Ислом Каримнинг кўрсатмалари остида оламшумул натижаларга эришилгани қайта-қайта таъкидлаибди, мавжуд яхши аҳволни янада яхшилашга қаратилган қарорлар қабул қилинибди.

21:00 - Ўзбекистон расмийлари Ереванга бормоқчи эмас, Ислом Карим Россиядан юз ўгирадими?

Эртага Арманистон пойтахтида очиладиган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (КХШТ) аъзо давлатларнинг ташқи ишлари вазирлари учрашувига ўзбекистонликлар бормоқчи эмаслиги маълум бўлди. Бугун ўша ерда бўлган Ички ишлар вазирларининг йиғилишига ҳам Ўзбекистон вакили келмаган. Бу янгиликка эътибор берган рус агентликлари Ўзбекистон ҳукуматининг бундай қадами КХШТдан чиқишга тайёргарлик деб изоҳлашмоқда ва Ўзбекистон ҳукуматининг Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамияти (ЕИҲ) иштирокини тўхтатиши бу борадаги илк қадам бўлганини урғулашмоқда.


Эслатиб ўтамиз, Коллектив Хавфсизлик Шартномасига Арманистон, Қоғоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Белорус ва Ўзбекистон аъзодир.

Ўзбекистон ЕИҲдаги аъзолигини тўхтатиб қўйиши ва ўз вазирини Ереванга юбормаслигининг сабалри нимада? Рус матбуотининг фикри тўҳрими? Йўқ, сабаб бошқа жойда.

Ислом Карим Россия раҳбариятининг ўзига кўрсатаётган эътибосизлигидан нафақат хафа, балки ғазаб ичида. Шу сабабли, Еревандаги мажлисга ўз вазирини юбормаслик каби рамзий қадамлар билан ўзининг борлигини кўрсатиб қўймоқчи холос, дейди мухбиримиз. Аслида эса, Россия Ислом Каримнинг бирдан бир орқа қиладиган кучи ва у ҳеч қачон Кремль ва Лубянаканинг чизган чизиғидан чиқмайди. У ҳамма ерда Россия манфаатлари учун хизмат қилади, Москванинг топшириқларини бажаради.

Унинг Россияга содиқлигининг исботини КХШТ ва ЕИҲ каби ташкилотларга кириб-чиқиш ўйинларидан эмас, собитқадамлик билан қилаётган бошқа ишларидан қидириш керак. Масалан, Навоий аэропортига халқаро мақом бериш ва Навоийда Эркин Иқтисодий Зона яратиш каби ишларидан. Бу иккала қадам ҳам русларнинг Навоий атрофидаги стратегик манфаатларига хизмат қилиш учун қилинмоқда. Бўлмаса, Навоий аэропортига халқаро мақом беришнинг кимга кераги бор?

20:00- Татарлар ўз тилларини Россиянинг иккинчи расмий тили қилишмоқчи

“Коммерсант” газетасининг бугунги сонидан маълум бўлишича, Татаристоннинг бир қатор жамоат ташкилотлари татар тилини Россиянинг иккинчи расмий тили қилиш чақириғига имзо тўплаш учун кампания бошланганини эълон қилишди. “Татар тили – тинчлик ва оналар тили” шиори остида олиб бориладиган кампания давомида шу йил охиригача 100 минг имзо тўплаш режалаштирилган.

Дунё татар ёшлари Форумининг раиси Руслан Айсин татарлар сони бўйича Россияда иккинчи миллат, демак татар тили ишлатилиши бўйича иккинчи тил эканлигини урғулаб, татар тили иккинчи давлат тили бўлиши учун етарлича асос борлигини айтади. Бундан ташқари, дейди у, татар тили Россияда яшайдиганг турк халқларининг бир бирлари билан гаплашадиган тилига айланиб бормоқда. 2002 йилда Россия аҳолиси рўйхатдан ўтказилганда, татарларнинг сони 5,56 миллион чиққан. Бу Россия аҳолисининг 4 фоизидир.

Татаристон Давлат Кенгашининг маданият, фан ва миллий масалалар бўйича комитети раиси Разил Валев Финландияда аҳолининг 6 фоизини ташкил қилувчи шведларнинг тили иккинчи расмий тил сифатида қабул қилгани каби мисоллар борлигини айтсада, Россияда бу масалада бирон натижа чиқишига ишонмаслигини билдирган.

Бунинг устига маълумки, Россия раҳбарияти Татаристонда лотин алифбесини ишлатишга ҳам йўл бермади. Татаристон раҳбари Минтемир Шаймиев марказнинг бу каби ишларидан норозилигини билдирган, лекин амалда ҳеч нарса қилиша қодир эмас, дейди "Ҳаракат”нинг мухбири.

19:15 - Шермуҳаммдбек Қўрбошига бағишланган китоб тақдимоти

Шу кунларда Қўқон ва Фарғона шаҳарларининг ўқув юртларида Мансурхўжа Хўжаев томонидан ёзилган китобнинг тақдимоти бўлмоқда. Бу китоб Шермуҳаммадбек Қўрбоши каби ватанимизнинг озодлиги учун курашган инсонларнинг хотирасига бағишланган.

Китоб тарихий-ҳужжатли роман шаклида бўлиб, унда большевикларга қарши курашган фарғоналик 10 дан ортиқ қўрбошининг 1918-1934 йиллардаги фаолияти турли расмий ҳужжатлар, воқеаларинг шоҳиди бўлган одамларнинг хотиралари ва расмлар билан ёритилади. Китоб Шарқ нашриётида 5000 нусхада чоп этилган.

18:30 - ЕИ вакили Пьер Морель Ўзбекистонни тилга олмасликка ҳаракат қилди

Русларнинг “Время Новостей” газетасига интервью берган Европа Иттифоқининг Марказий Осиё ва Гуржистон бўйича махсус вакили Пьер Морель Ўзбекистонни тилга олмасликка ҳаракат қилгани кўриниб туради. У қирғиз ва тожик мардикорларининг иш йўқлиги туфайли Россия ва Қозоғистондан қайтиб келиши Қирғизистон ва Тожикистон учун катта молиявий муаммолар чиқаришини айтганда ҳам Ўзбекистонни тилга олмаганини тушуниш қийин. Чунки қайтиб келаётган мардикорларнинг кўпчилиги ўзбеклардир.

Мухбиримизнинг фикрича, Ўзбекистон билан Европа Иттифоқ ўрасидаги муносабатлар жуда қийинчилик билан яхшиланиб бораётган пайтда, Пьер Морель Ўзбекистон раҳбарларига ёқмай қоладиган бирон фикр чиқиб кетишидан андиша қилиб, Ўзбекистонни умуман тилга олмаган.

Пьер Морель билан ўтказилган суҳбатнинг тўла матни билан сайтимизнинг “Актуал Мавзу” бўлимида танишиш мумкин.

18:00 - Ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаевага навбатдаги ҳужум

Бугун эрталаб бу жасур аёл яна бир марта номълум одамлар тарафидан ўз уйи олдида калтаклаб кетилган. Қора кўз ойнаклар таққан икки кишидан биринг қўлида пичоқ бўлган ва у пичоқ билан Елена Урлаеванинг курткасини тилиб ташлаган. Ўзи тан жароҳатлари олган. Врачлар унинг ҳаётига хавф йўқлиги айтишган.

Маълумки, Еленеа Урлаевага бунга ўхшаш ҳужумлар кўп марта бўлган, номаълум кишилар ундан ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолиятини тўхтатишни талаб қилишади.

Бугун ҳужум қилганлар истасалар менга пичоқ уришлари мумкин эди, аммо буни қилмадилар. Уларнинг мақсади – мени қўрқитиш, дейди Урлаеванинг ўзи.

Ҳужумдан кейин ҳуқуқ ҳимоячиси дарҳол Улуғбек туман ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган, бошқарма ходимлари ҳужумчиларни қидиришга бошлашган. Бошқарма бошлиғининг ўзи бу ишни назорат остига олибди. // uznews.net

16:45 - Виктор Юшченко ҳам президентликка ҳам депутатликка номзод бўлмоқчи

Украина президенти “Комерсантъ” газетаси мухбирининг саволларига жавоб берар экан, ҳам президент ҳам парламент сайловларида номзод сифатида иштирок этажагини билдирган. У ўзининг рейтинги қандай эканлигини билишини, аммо миллионлаб тарафдорларининг ҳурмати учун шундай қилиши кераклигини урғулаган.

Эслатиб ўтамиз, Украинада ўтказилган сўровномалан натижаларига кўра, Виктор Юшченконинг тарафдорлари бир неча фоизни ташкил қилишади. Президентликка асосий даъвогорлар Бош вазир Юлия Тимошенко ва руспараст Регионлар Партиясининг лидери Виктор Янукевичдир.

16:15 - Покистон SMS жўнатишни тақиқламоқчи, Ўзбекистон ҳам бу каби ишларда устаси фаранг

Покистон Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси ҳукумат SMS билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатларнинг йўлига тўсиқ қўймоқчи эканлигини билдирди. “Агарда ҳозирги SMS дан салбий фойдаданиш тўхтамаса, биз барча sms-ҳаракатини тўсмоқчимиз”, деди маслаҳатчи бугунги матбуот конференциясида. Унинг айтишича, террорчилар ўз режаларини планлаштириш ва амалга ошириш вақтида SMS алоқасини ишлатишмоқда. “Биз террористларга бундай имкониятни бермаймиз”, дейди покистонлик мулозим.

Ҳозирги кунда Покистон аҳолисининг 70 фоизи қўл телефони хизматидан фойдаланади ва уларнинг асосий қисми хар куни SMS ёзишади.

Террористлар билан курашда ҳаамма керакли нарсалар қилиниши керак, дейди мухбиримиз. Аммо, маълумки, диктатор ёки авторитар режимлар турли баҳоналар билан ўз мухолифларининг фаолияти йўлига турли тўсиқлар қўйишади. Масалан, алоқа воситаларидан фойдаланишда мухолифат аъзолари учун доимий тўсиқлар қўйишда Ўзбекистон ҳукумати дунёнинг лидерларидан. “Ҳаракат” ахборот агентлигининг интернет саҳифасига Ўзбекистонда тўсиқ қўйилган. Бундан ташқари, “Бирлик” Партияси фаолларининг қўл телефонлари муҳим учрашув ва мажлислар олдидан умуман тармоққа уланмай қолади, уй телефонларини узиб қўйиш ҳоллари ҳам бор

9:45 - Ўзбекистонда хўроз жанглари янгидан майдон эгалламоқда

Хўрозлар жанги - Ўзбекистонда тоборо оммавийлашиб боаётган ёрқин томоша, унга минглаб АҚШ доллари тикилаяпти, ўйиннинг ўзи эса анъанавий халқ сайилларининг бир қисми бўлиб қолаяпти, баъзи одамларга эса, бу - яхши бизнес.

Айтиш керак, хўрозлар жанги ўта машхур бўлган Таиландда, шу йўналишда ишловчи бутун бошли соҳа мавжуд. Баъзи мамлакатларда эса, масалан, АҚШда бундай жанглар таъқиқланган.

Гарчи, Ўзбекистонда хўрозлар жанги Таиланддаги каби миқёсга чиқмаган бўлса хам, АҚШдаги каби таъқиқланмаган.

Тошкентдаги Миконд заводи ҳудуди хўрозлар жанги бўлиб ўтадиган асосий томоша майдонларидан биридир. Завод, Чуқурсой туманидаги қурилиш махсулотларининг улгуржи бозори ёнгинасида жойлашган. Чоршанба ва шанба кунлари хўрозлар жанги бўладиган кунлардир.

Бу томоша майдонига кириш нархи 1000 сўм (70 АҚШ центи атрофида). У ерга 1500 дан кўп одам сиғади. Маълумки, қимор ўйинлари Ўзбекистонда таъқиқланган. Ҳамма хўроз жанглари пул тикишсиз ўтказилмаслиги ҳисобга олинса, у ҳам ноқонуний ҳисобланиши керак.

Аммо, Тошкентдаги Микон майдони ҳамма эркак ўйин ишқибозлари учун очиқ. Аёлларни бундай мусобақаларда учратмайсиз.

Пул тикишр икки хил бўлади. Жангга тушадиган хўрозларнинг эгалари ўртасида тузиладиган асосий гаров билан ўйин бошланади. Бу асосий тикилган пул бўлиб, Микондаги майдонда унинг суммаси 100 000 сўмдан 500 000 сўмгача чиқади.

Бундан ташқари, жанглар бошлангач, томошабинлар хам пул тикишни бошлашади. 10 000 сўмдан бошланадиган бу суммалар ўйин давомида кўтарилиб боради.

Хўрозларнинг энг қизиқарли ва обрўли яккама якка жанглари эса, хар йили Самарқанда, 9 май куни бўлиб ўтади ва унда тикиладиган пуллар хам, мамлакатда энг юқори хисобланади. Ўзбекистондаги хўрозлар жангинини томоша қилиш, ўйинларда қатнашиш учун қўшни Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистондан одмлар келишади.

«Микондда, менинг кўз ўнгимда, тикилган пул 20 миллион сўмгача кўтарилди. Ўтган йили, 9 майда Самарқандда эса, 25 минг долларгача кўтаришди», - дейди Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи ва расман вақтинчалик ишсиз хисобланадиган Мансур исмли йигит. Унинг бизнеси – хўрозлар жанги.

Хўрозларга келсак, уларнинг жанговор йўли 9-10 ойликдан бошланиб, 3 ёшигача давом этади. Мансур ўз хўрозларини, уларнинг жанговор карьераси бошланишидан бир ой олдин, гўшт билан боқа бошлайди. Унинг айтишича, ўлмасдан истеъфогача етиб борган хўрозлар, барибир ногирон бўлиб қолишади. Баъзилари кўр бўлиб, яна бирлари эса синган қанот ёки яраланган тумшуқлари билан сўнги кунларига етиб боришади. Одатда, жанговор хўрозлар 4-5 йилгача яшашади.

Хўрозлар жанги ҳақидаги бу хабарга асос бўлган лавҳа uznews.net сайтида эълон қилинган. Унинг муаллифи сайт ўқувчиларига ўзи каби ибтидоий маслаҳат беради: “Ўтаётган иқтисодий танглик даврида, иш топиш муаммоси бўлса, хўрозлар жанги сиз учун пул топишнинг муқобил бир йўли бўлиши мумкин. Лекин унутманг, бу бадавлатлар ёки шу соханинг усталари бўлган одамлар учун машғулот холос. Агар сиз ростдан хам қизиқиб қолган бўлсангиз, пул тикишни минимумдан бошлашни маслахат берамиз. Омад сизга!”

Ўрта асрларни эслатувчи хўроз жангларининг Ўзбекистонда қайтдан пайдо бўлиши - ўзбек жамиятининг ғариб аҳволини кўрсатувчи яна бир мисолдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону