14 April 2009
03:00 -
23:15 - Эронда ВВС журналисти устидан суд бошланди
22:30 - Янги Нишонни қайта қуришмоқчи, одамлар хонавайрон
21:50 - Шимоликларга яна қийин бўлади шекилли...
- Кенжа маликани
22:30 - Янги Нишонни қайта қуришмоқчи, одамлар хонавайрон
21:50 - Шимоликларга яна қийин бўлади шекилли...
- Кенжа маликани
23:15 - Эронда ВВС журналисти устидан суд бошланди
Жосусликда айбланган эрон-америкалик журналисти Роксана Сабери (Roxana Saberi) устидан суд процесси бошланганини суднинг вакили Али Реза Жамшиди (Ali Reza Jamshidi) бугун билдирди.
Унинг айтишича Сабери “чет элликларга, америкага” жосуслик қилган. Бу иш бўйча ҳукм икки ҳафталардан кейин чиқиши кутилмоқда. Агарда Сабери жосусликда айбдор этиб топилса, у холда Эрон қонунларига кўра Саберига ўлим жазоси берилиши мумкин.
31-ёшлик мустақил журналист Сабери АҚШда туғилиб ўсган, лекин охирги олти йил давомида Эронда яшаган ва Британиянинг ВВС ташкилоти билан ҳамкорлик қилган.
Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, Роксана Саберининг (Roxana Saberi) ҳибсга олинишига сабаб - алкоголь ичимлик сотиб олгани бўлган, бу эса Эронда қонун билан тақиқланган.
Ўзбекистон ҳукумати мухолафат вакилларини гиёҳвандликда, безориликда, фирибгарликда сохта айблар билан қамагани каби, Эрон ҳукумати хам шундай айбларни ўзгача фикрловчиларга қарши ишлатмоқда. Балки, бу усулни ўзимизнинг Ислом Карим эронларнинг Ахмадинажотидан ўрганганми ёки тескарисими, буни аниқлашга ҳожат йўқдир. Чунки, мухолифатга қарши курашда диктаторларнинг усули бир хил.
22:30 - Янги Нишонни қайта қуришмоқчи, одамлар хонавайрон
Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани маркази бўлган Янги Нишон шаҳарчасини қайта қуриш, йўлларни кенгайтириш баҳонаси одамларнинг режасиз қурган кўплаб иморатлари бузиб ташланди. Нишон қишлоқ райони бўлгани учун ҳам одамларнинг дунёқараши шунга монанд, кўчалар атрофида маҳаллий ҳокимият билан келишиб, аммо рамий рухсатсиз қурилган иморатлар кўп эди. Энди эса кишиларнинг тинчи бузилган, ҳатто бу воқеа туфайли шифохонага тушганлар ҳам бор.
21:50 - Шимоликларга яна қийин бўлади шекилли...
Ўзбекистон Гидрометерология маркази тарқатган хабарга кўра, мамлакатимизнинг Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида эртага ҳаво ҳарорати -3 даражагача тушиб кетади. Дов-дарахтлар, табиатнинг уйғониб бўлганини ҳисобга олсак, бу табиий офат шимоллик юртдошларимизга қимматга тушиши мумкин.
Кенжа маликанинг муруввати
Ислом Каримнинг кичик қизи Лола Тиллаева (Каримова) етакчилигидаги “Сен ёлғиз эмассан” жамғармаси мамлакатимиздаги Русия элчилиги вакиллари билан биргаликда навбатдаги мурувват тадбирини ўтказди. Тадбирда элчилик маъмурияти Unitel уяли алоқа тармоғи вакилларива жамғарма менежери Ораз Абдураззоқов бошчилигидаги саховатпешалар пойтахтлик ўқувчиларга умумий баҳоси 14 миллон сўмлик 1600 турдаги турли китобалр улашган.
21:30 - Руслан Чагаевнинг ўрис “дев”и билан жанги 30 майга белгиланди
Ўзбекистоннинг профессиоанал боксдаги биринчи жаҳон чемпиони Руслан Чагаевнинг (расмда ўнгда, 90 кг) WBA чемпионлиги камарини ўзида сақлаб қолиши учун россиялик Николай Валуев (расмда чапда, 140 кг) билан ўтказадиган жанги шу йилнинг 30 майига белгиланди. Бокс оламида “Оқ Тайсон” лақабини олган боксчимизнинг жангига камида бир миллоин АҚШ доллари тикилган. Бу маблағ жанг кунига қадар кўпайиб борcа керак.
Эслатиб ўтамиз, бундан роса икки йил илгари, яъни 2007 йилнинг 14 апрелида “дев” лақабли ўрис боксчисини қулатган Руслан жаҳон чемпиони бўлган, юртимиз қаҳрамонига айланган эди, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. Бироқ бу қаҳрамонга Президент Ислом Каримнинг катта қизи Гулноранинг ишқи тушди, Русландан ижобий жавоб бўлмагач, у қаҳрга учради.
Ҳозирда Германияга кетиб қолган Руслан ҳақида мамлакатда гапириш, матбуотда ёзиш мумкин эмас. Ҳатто Германиядаги элчилигимиз Валуев билан жангда унга Ўзбекистон байроғи оситада чиқишга рухсат берадими-йўқми, бу ҳам маълум эмас.
21:00 - Рангини ўзгартирган ўзбек коммунистларнинг сафи сийраклашмоқда
Ўзбекистон мустақиллигидан сўнг бир думалаб, Халқ демократик партияси (ХДБ) аъзоларига айланган коммунистларнинг сони кескин сийраклашаётгани кузатилмоқда, деб хабар берди Вести.уз ахборот ширкати. Маълум бўлишича, мазкур партия сафларини кейинги йилнинг ўзида 200 мингдан ортиқ киши тарк этган.
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ҳозирда 350 минг аъзоси билан қолган бу партиянинг расмий нашри “Ўзбекистон овози”ни қайта рўйхатдан ўтказишни талаб қилмоқда. Лекин бу ҳукумат томонидан таҳририятга босимми ёки газаталарни навбатдаги элакдан ўтказишми, маълум эмас.
“Совет Ўзбекистони”нинг меросхўри бўлган мазкур нашр атиги 8,5 минг нусхада чоп этилаётганидан кўринб турибдики, ХДПнинг қолган 350 минг аъзоси ҳам фақат қоғозда бор, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири.
20:30 - Ўзбекистонда гуруҳий зўрлаш акс этган видеолавҳани тарқатган жиноятчилар қидирилмоқда
Русларнинг “Regnum” ахборот агентлиги Ўзбекситон ИИВнинг матбуот марказига таянган ҳолда, гуруҳий зўрлаш (номусга тажоввуз қилиш) тасвир этилган видеолавҳани тарқатишда айбланаётган шахсларнинг қидирилаётгани ҳақида хабар тарқaтди. Бу хабарни ўрганиш чоғида, “Ҳаракат”сайти мухбири Ўзбекистондаги ишончли манбалар орқали қуйидагиларни аниқлади.
Маълум бўлишича, ўтган йилнинг пахта териш мавсумида, Самарқанд вилоятида ва Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларидан бирида ёшлар орасида гуруҳий зўрлаш бўлиб ўтган.
Самарқандда бўлган воқеада бир коллеж талабаси тунда посёлкадаги уйлардан бирига кириб, уйда ёлғиз бўлган икки ёш опа-сингилни зўрлаб, номусига теккан. Қизларнинг ёши 10 ва 14 бўлган.
Иккинчи вокеада эса, уч нафар талаба йигит бир қизни гуруҳий равишда зўрлашган. Тўртинчи йигит бу лавҳани мобил телефонига видеотасвир сифатида ёзиб олган. Бу воқеа мамлакат ичида жуда катта шов-шувларга сабаб бўлиб, ИИВни ҳам саросимага солган, - дейди, ўз исмини ошкор этмаслигини истаган Ўзбекситондаги ишончли манба.
19:15 - Саакашвили қароргоҳига қизил галстукли қуён ташланди
Русларнинг “Новости” агентлиги Гуржистон мухолифатининг вакиллари президент қароргоҳига қизил галстукли қуён ташлаб кетганларини хабар қилади.
Ўтган йилнинг августида Россия билан бўлган тўқнашувларда президентни қўрқоқликда айблаган мухолифтчилар Саакашвилини "қуён" деб атамоқдалар ва унинг жонли телеэфирда гўёки қўрқув ичида ўзининг қизил галстугини чайнаганини воқеасидан унга қарши пропаганда сифатида фойдаланмоқчилар.
Аслида, “қизил галстукли қуён” воқеаси ҳам, буни расмий хабар сифатида тарқатаётган Россиянинг хабар агенлиги ҳам ўз ножиддийлигини кўрсатмоқда. Чунки, Россиядек супердавлатга қарши кураш ва ҳатто уруш бошлашга журъат қилган одамни қўрқоқликда айблашни ҳеч ким жиддий қабул қилмайди. Ўша куннинг ҳаёжонли воқеалари ичида галстук чайнаш ҳам табиий нарсадек кўринади.
18:30 - Қирғиз депутати отиб ўлдирилди
2 соатча олдин Бишкекда Қирғизистон парламентининг депутати Санжар Қадиралиев ўлдирилган. Уни ўз уйи олдидада номаълум одам ёки одамлар отиб кетган.
Уйланмаган, 33 ёшли бу депутат 2007 йилда парламентга Ўш вилоятининг Куршоб туманидан Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланган Адахон Мадумаровнинг ўрнига сайланган эди. Санжар Қадиралиев бизнесс билан шуғулланарди, у айни замонда Панкратион (қоидаларсиз кураш) Федерациясининг вице-президенти бўлган.
Бундан аввал ўлдирилган бошқа бир депутат Дооронбек Садирбеков, ўлимидан аввал, 2007 йил сентябрь ойида парламент минбаридан туриб, кимлардир ўзиниўлдириб кетиш билан қўрқитишаётгани, бунга Санжар Қадиралиевнинг алоқаси бор бўлиши мумкинлигини гапирган экан.
Хуллас, жуда шубҳали ва кўринишидан катта сиёсий жанжалларга олиб борадиган ўлим. // “Кабар”
16:45 - Фарғонада прeзидeнт aсaрини мадҳ этишга бaғишлaнган семинар
Расмий ЎзА агентлигини тарқатган хабаридан билинишича, Фaрғoнa шaҳридa Ислoм Кaримнинг “Жaҳoн мoлиявий-иқтисoдий инқирoзи, Ўзбeкистoн шaрoитидa уни бaртaрaф этишнинг йўллaри вa чoрaлaри” aсaрининг мaзмун-мoҳияти, ундa илгaри сурилгaн мaсaлaлaрни ўргaнишгa бaғишлaнгaн сeминaр бўлиб ўтибди.
Қачон ўтказилгани ҳам аниқ айтилмаган бу тадбирда “тeгишли идoрa вa тaшкилoтлaр вaкиллaри, oлим вa мутaxaссислaр, Фaрғoнa, Aндижoн вa Нaмaнгaн вилoятлaри ўртa мaxсус, кaсб-ҳунaр тaълими муaссaсaлaрининг рaҳбaрлaри” иштирoк этишиб, “кўлaми тoбoрa кeнгaйиб бoрaётгaн жaҳoн мoлиявий-иқтисoдий инқирoзининг Ўзбeкистoн иқтисoдиётигa тaъсири ҳaмдa унинг oқибaтлaрининг oлдини oлиш вa юмшaтиш йўллaри aниқ кўрсaтиб бeрилгaн” Ислом Каримнинг китоби мадҳ этилибди.
Табиий, бу номи улуғ бўлса ҳам (Ўзбекистон Миллий Хабар Агентлиги) супраси қуруқ ЎзАниннг хабарида семинар қатнашчиларнинг сони айтилмайди, биронта қатнашувчининг исми ва семинар қатнашувчиларининг хабарни ўқиётган одамга таъсир қиладиган сўзи келтирилмайди, биронта расм берилмайди.
Ислом Каримнинг бу китобида биронта пичоққа илинадиган янги фикр йўқлиги, Ўзбекистоннинг аҳволга бу китобнинг ҳеч қандай таъсири йўқ ва кейинчалик ҳам бўлмаслиги ўз-ўзидан маълум. Аслида, бу каби семинарларда Ўзбекистоннинг дунёдан ва қўшниларимиздан ҳар томонлама орқада қолиб кетиши, Ўзбекистон чуқур инқироз ичида эканлиги, меҳнатга яроқли аҳолининг катта бир қисми қўшни мамлакатларда мардикорга айланиши, Ўзбекистон ўзоқ муддатли инқирозга учрашига айнан Ислом Каримнинг “Янги уй қурмасдан эскисини бузма” шиори остида олиб бораётган сиёсати сабаб бўлаётганини муҳокама қилиш, инқироздан чиқиш ва бу шиор муаллифидан қутилиш йўлларини муҳокама қилиш керак эди.
13:00 - «Ъ»: Медведев дал интервью «Новой газете»
Президент Дмитрий Медведев вчера дал интервью главному редактору «Новой газеты» Дмитрию Муратову, пишет газета «Коммерсантъ» со ссылкой на последнего. Как отмечает издание, это первое интервью Медведева российскому печатному СМИ. По словам Муратова, на встрече с главой государства (она прошла 29 января по инициативе президента и была связана с убийством адвоката Станислава Маркелова и внештатного корреспондента «Новой газеты» Анастасии Бабуровой) совладелец газеты Михаил Горбачев сказал, что было бы интересным, если бы Дмитрий Медведев дал интервью «Новой газете».
«Неделю назад мне позвонили из пресс-службы президента и сказали, что такое интервью возможно», - сообщил господин Муратов. По его словам, интервью длилось более часа и его темами стали «гражданское общество, права человека, контроль над бюрократией, независимость судов». В частности, главный редактор спросил президента, являются ли для него предсказуемыми итоги нового процесса по делу Михаила Ходорковского и Платона Лебедева. «Он дал развернутый ответ», - заметил господин Муратов и добавил, что получил ответы и на вопросы: «Пора или нет реанимировать в России демократию?», «Вступит ли президент в какую-либо партию?»
Цитировать ответы Дмитрия Медведева главный редактор «Новой газеты» отказался, поскольку интервью, которое выйдет в свет в среду, еще не завизировано. // «Газета.Ru»
12:30 - Таиландда вазият ҳукумат “назорати остида”
Таиланд Бош вазири Абхисит Ветчачиванинг Би-би-сига айтишича, аксилҳукумат намойишчилар билан тўқнашувлардан бир кун ўтиб, қўшинлар пойтахт Бангкокдаги вазиятни қўлга олганлар. Намойишчилар ва ҳарбийлар ўртасида жиддий тўқнашувлар бўлиб ўтган.
Ҳукумат расмийларининг айтишларича, душанба тунида бир намойишчи нобуд бўлган. Таранг вазият душанба тонгидан давом этган.
"Намойшчилар саф тортиб турган ҳарбийларга тош ва ёқилғи шишалар отишди. Ҳарбийлар қалқонларига резина таёқлари билан уриб, намойишчиларни чўчитишга уринардилар. Вазият ора-сирада қисқа тўқнашувлар билан ўзгариб турди. Кўп ўтмай вазият бирданига ўзгарди, намойишчилар бекатдаги автобусга ўт қўйишди", дея ҳикоя қилади Бангкокдаги ҳодисаларни кузатаётган Би-би-си мухбири.
"Аскарлар намойишчилар томон юра бошлашди ва уларга қарата ўт очишди. Намойшчилар ҳарбийлар сафини бузиш учун автобусни ишга солдилар. Аскарлар устига ҳайдалган улов тўсиққа келиб урилди. Бу яна отишмаларнинг қайтадан бошланишига сабаб бўлди", дейди мухбиримиз.
Аскарлар ҳавога ва оломонга қарата ҳам жанговар ўқ ва ҳам ўқсиз патронлардан отишган, намойишчилар эса ҳарбийларга қарата ёқилғи тўлдирилган идишлар отганлар. Оқибатда 70 дан зиёд инсон жароҳатлангани хабар қилинган.
Бош вазири Абхисит Ветчачива, фуқароларнинг тинч норозилик намойиши ўтказишга ҳаққи бор, аммо тартибсизлик келтириб чиқариш ҳуқуқи ҳеч кимга берилмаган. "Биз вазиятни тўла назорат қилаётганимизга ишончимиз комил", деб айтган жаноб Абхисит.
Таиланднинг Патайя соҳилбўйи шаҳрида Жануби-шарқий Осиё мамлакатлари ассоциацияси саммити мўлжалланган, намойишчилар эса саммит жойига бостириб кириш билан учрашувнинг бекор этилишига сабаб бўлдилар.
Шундан кейин Бош вазир Абхисит Ветчачива фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бироқ намойишчилар бу буйруққа бўйсунмасликларини айтишди. Мухолифат вакилларига кўра, аскарлар намойишчиларга бўш эмас, ҳақиқий ўқларни отишган, оқибатда бир неча киши ҳалок бўлган. Бироқ ҳукумат фақат бир кишининг нобуд бўлганини билдирган.
Намойшчилар Таиланднинг собиқ бош вазири Таксин Шинаватранинг тарафдорларидирлар, жаноб Шинаватра одамларни инқилобга чақиргани, бироқ "тинч инқилоб"га чақирганини айтган. // ББС ўзбек хизмати
12:00 - Бугун АҚШ Давлат Котиби Гуржистон Ташқи ишлар вазири билан учрашади
Давлат Котиби Хиллари Клинтон бугун Вашингтонда Гуржистон Ташқи ишлар вазири Григола Вашадзе билан учрашиб, Гуржистон ва унинг атрофида бўлаётган воқеаларни муҳокама қилади, дейди Давлат Департаменти Матбуот хизмати раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Роберт Вуд. Бундан ташқари, икки мамлакатнинг манфаатларига алоқаси бўлган бир қатор масалалар ҳам тилга олиниши бидирилган.
Роберт Вуд буни гапирмаса ҳам тушунарлики, Гуржистон Ташқи ишлар вазирини Вашингтонда қабул қилишдан асосий мақсад – АҚШ ҳукумати Гуржистондаги ҳукумат-мухолифат қарама-қаршилигида Михаил Саакашвили тарафида эканлигини намойиш қилишдир.Давлат Департаментининг бошқа вакилари расмиятчилик учун “мухолифат Михаил Саакашвилининг истеъфосини исташи Гуржистоннинг ички ишидир”, деб айтишган бўлса ҳам, АҚШ маъмурияти аслида Саакашвили тараифида эканлигини очиқча кўрсатмоқчи. // ИТАР-ТААС
11:00 - Нефтнинг нархи 2 доллар пастга тушди
Кеча Нью-Йорк биржасида бир баррель нефтнинг май ойи фьючерс нархлари 2,19 доллар пастга тушди ва 50 доллар бўлди. Тушиш 4,2 фоизни ташкил қилган.
Бу тушишнинг сабаби – Халқаро Энергетика Агентилигининг 2009 йилда нефтга бўлган талаб охирги 5 йил учун энг паст даражада бўлиши ҳақидаги ҳисоботининг эълон қилиниши бўлган.
Бу ҳақда бизнесс ва молия соҳалари бўйича янгиликлар тарқатувчи машҳур “Bloomberg” сайти хабар беради.
АҚШ қўшниси Кубага қарши киритилган санкцияларни юмшатмоқчи
Президент Барак Обама Кубага қарши киритилган санкцияларнинг баъзиларини юмшатиш туғрисида ўз ҳукуматига кўрсатма бергани Reuters агентлигининг хабаридан маълум бўлди. Хусусан, Кубага бориш ва у ерга пул жўнатиш осонлаштирилади. Ҳозирча бундаш юмшаш фақат АҚШда яшайдиган кубалик эмигрантлар учун жорий қилинади. Куба билан АҚШ ўртасида доимий авиарейсларни тиклаш ҳам кун тартибига келиши кутилмоқда.
Маълумки, диктатрлик режимларига қарши санкциялар киритишдан кўра уларни демократик дунёга интеграци қилиш самаралийроқ эканлигини биринчи бўлиб “Бирлик” Партияси ўз баёнотларида эълон қилган эди. Маслан, партиянинг Андижон хунрезлигининг 1 йиллигига бағишлаб чиқарган баёнотида (12 май, 2006 йил) шундай дейилади:
“Тaрих тaжрибaсидaн келиб чиқиб aйтиш мумкинки, диктaтурaни фақат бoсим билан, уни тaшқи дунёдaн изoляция қилиш ёки унга қарши сaнкциялaр киритиш билaн ўзгaртириб бўлмaйди. Шу фундаментал принципга асосланган “Бирлик” Пaртияси, Каримов ҳукуматига босим ўтказишни Ўзбекистонни халқаро институтларга интерация қилиш жараёни билан биргаликда олиб бориш шартлигини урғулаб келмоқда.”
Маълумки, ўша йили “Бирлик”нинг таклифлари йўналишида иш бошлаган Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан алоқаларини тиклашга киришди ва унга қарши киритилган фойдасиз санкцияларни бекор қилди. Натижадаи, бир қатор ҳуқуқ ҳимоячилари, уларнинг ичида Саиджаҳон Зайнобиддин ва Мўътабар Тожибой бор, қамоқдан озод қилиндилар.
Биз шундай баёнот эълон қилганимиз ва дунёга ўрнак кўрсатганимиз билан фахрланамиз, дейди бу хусусда “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. Биз доим санкцияларнинг фойдасиз эканлигини гапирганда, мисол сифатида Кубани кўрсатардик. Обама маъмурияти ҳам биз айтган йўналишда иш бошлагани жуда тўғридир.
10:00 - Покистоннинг Сват вилояти шариат қоннлари бўйича яшайди
Reuters агентлигининг билдиришича, Покистоннинг президенти Асиф Али Зардорий мамлакатнинг шимолий-ғарбида жойлашган Сват вилоятида шариат қонунлари бўйича яшашга йўл очувчи Фармонни имзолади. Президент маҳаллий исломчиларни Толибон ва Ал-Қоида билан яқинлашишининг олдини олиш ва уларни ўзига яқинлаштириш учун шундай қилмоқда. Кеча Покистоннинг Миллий Ассамблеяси бир овоздан бу фармонни тасдиқлаган эди.
9:30 - Туркия 1 майни расмий байрам қилмоқчи
Туркиянинг энг катта нашрларидан бири бўлмиш “Сабоҳ” газетасининг хабар беришича, Туркия ҳукумати тарафидан тайёрланаган 1 майни байрам куни деб эълон қилувчи қонун лойиҳаси бугун Туркия Буюк Миллат Мажлисига тапширилади. Қоун кучга кирса, 1 май куни “Меҳнат ва бирдамлик куни” сифатида расмий нишоналанишга бошалайди.
Шу пайтгача бу кунни сўл партиялар ва профсоюзлар ўзларича байрам қилишар, шаҳар майдоналарида намойиш ва митинглар ўтказишарди. Бундай тадбирлар кўпинча намойишчилар билан полиция ўртасида тўқнашувларга сабаб бўларди.
Ҳозир 1 майни байрам қилиш қонунини диний илдизлари чуқур деб ҳисобланадиган ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) олға сураётгани кутилмаган ҳол. Бу воқеа Туркиядаги сиёсий партиялар қарама-қаршилик ўрнига ўзаро келишув йўлини танлаганларининг кўрсатгичи бўлиши мумкин. Аввалаги хабарларимиздан маълумки, сўлчи Жумҳурият Халқ Партияси (ЖХП) яқинда ўз сафлариага биринчи марта ҳижобли аёлларни қабул қилишга бошлаганди. Балки, бунга жавобан АТП сўлчиларнинг байрамини рамийлаштирмоқчидир.