22:30 - Қозоқ мухолифати ҳам бирлашмаслик йўлида, ўзбек мухолифатичи? - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 22:30 - Қозоқ мухолифати ҳам бирлашмаслик йўлида, ўзбек мухолифатичи? - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

12 April 2009
03:00 - 22:30 - Қозоқ мухолифати ҳам бирлашмаслик йўлида, ўзбек мухолифатичи?

22:30 - Қозоқ мухолифати ҳам бирлашмаслик йўлида, ўзбек мухолифатичи?

“Озодлик” радиоси қозоқ хизматининг эшиттиришларидан маълум бўлишича, кеча, 11 апрелда Қозоғистондаги мухолифат партиялар "Демократик кучлар форуми" номи остида йиғилиш ўтказишган. Форумда “Озод”, “Олға” партиялари, Социал-демократик партия ва Коммунистик партия вакиллари иштирок этишган.

Форум Нурсултон Назарбой ҳукуматини ашаддий танқид қилиш руҳида ўтган. Шунинг ўзиёқ Форумнинг ножиддийлигини кўрсатадаи. Чунки, мухолифатга бундай табир ўтказишга имкон берилиши – мамлакатда етралича демократия борлигини кўрсатса, ўзбеклар у ерга мардикорликка боришаётгани – иқтисодий аҳвол ҳам унчалик ёмон эмаслигини кўрсатади. Бундай шароитда мухолифат умумий танқиддин адресли танқидга ўтиши ва ўзининг конкрет таклифларини ўртага қўйиши, ўз олдидаги вазифаларни аниқ белгилаб олиши керак эди. Аммо қозоқ мухолифати буни қилмаган.

Форумда “Назарбоевсиз Қозоғистон” каби шиорларнинг отилиши, ҳокимият вакилларининг исмини “Кризис-Назарбаев”, “Кризис-Масимов” (мамлакат Бош вазири) шаклида ишлатишнинг таклиф қилиниши каби ножиддий ҳаракатлар бўлгани, айни замонда, мухолифатни бирлаштириш масаласида бир фикрга келинмагани ҳам кўрсатганки, мухолифатниг ўзи ҳали ночор аҳволда.

Мухолифат лидерларидан бири, ҳозир Европада яшайдиган собиқ Бош вазир Акежан Кажегельдин Форум қатнашчиларига бирлашиш хусусида хат жўнатган экан. Форум уни муҳокама ҳам қилмаган, унга ўз муносабатини ҳам билдирмаган. Яъни, Акежан Кажегельдин мухолифатнинг лидерларидан бири сифатида кўрилмаган.

Бунга Кажегельдиннинг ўзи айбдор дейиш мумкин. “Ҳаракат” сайтининг “Актуал Мавзу” бўлимига қўйилган Кажегельдиннинг хатидан кўриниб турибдики, бу хат ўзбек мухолифатчилари ичида ҳам вақти-вақти билан пайдо бўлиб турадиган “ўзи улуғ, супраси қуруқ” хатлардан ҳеч фарқ қилмайди. Шу вақтгача ўртага ташалган чақирувлар эътиборсиз қолаётгани ҳисобга олинмайди, бирлашишнинг механизмлари таклиф қилинмайди. Бу хатда на қозоқ жамиятининг на қозоқ мухолифатининг бугунги аҳволи умуман ҳисобга олинмаган.

Мутлақо натижасиз тарқалиб кетишни ўзига эп кўрмаган Форум қатнашчилари махсус Ишчи органи тузишган ва унга 2 ой ичда, мухолифат ичидаги қарама-қашиликларга қарамасдан, ҳамма учун маъқул бўлган таклифлар ишлаб чиқаришни топширишган.

Олмаотада ўтказилган қозоқ мухолифатниннг бу Форуми билан 2003 йил 10-12 ноябрь кунлари Тошкентда “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охун раҳбарлигида ўтказилган “Ўзбекистон - Кеча, бугун ва эртага” конференциясини солиштиришдан фойда бор. Тошкентдаги конференция амалий натижа билан тугаган ва мухолифатни бирлаштирувчи “Давра кенгаши” номли орган тузилган эди. Кейинчалик бу бирлашиш “Эрк” ва “Озод деҳқонлар” партияларининг раҳбарлари томонидан арзимаган баҳоналар билан бузилган. Ўша раҳбарларининг маъсулиятсизлиги, ўз навбатида, бу партияларнинг ҳам йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлгани шубҳасиздир.

Вақти келиб Ўзбекистон мухолифати яна бирлашади, бунинг учун аввалги муваффақиятсизликлардан тўғри хулосалар чиқариш шарт. “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг мухолифатни айнан “Бирлик”да бирлаштиришдан бошқа йўл йўқ дейиши, шундай хулосаларга асосланган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону