11 April 2009
03:00 -
23:00 - Термизда кураш мусобақаси бошланди, баковул - шоир Абдулла Ориф
- Олий судда қўшма пленум
22:15 - Фарғоналик адвокатнинг иши судга ўтди
21:30 - Янгийўлликлар ғалаёни
- Олий судда қўшма пленум
22:15 - Фарғоналик адвокатнинг иши судга ўтди
21:30 - Янгийўлликлар ғалаёни
23:00 - Термизда кураш мусобақаси бошланди, баковул - шоир Абдулла Ориф
Бугун Сурхондарё вилояти маркази Термизда кураш бўйича Ўзбекистон Президенти соврини учун Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган 9-халқаро турнир бошланди. Уни кириш сўзи билан очган Ўзбекистон Миллий кураш Федерацияси Президенти, шоир Абдула Ориф кураш қолиб, уни қўллаб-қувватлаётган режимбоши шаънига таҳсинлар ўқиди. Мусобақаларда Япония, Греция, Бразилия, Жанубий Корея, Хитой ва россиялик полвонлар беллашадилар, дейди мухбиримиз.
Олий судда қўшма пленум
Бугун Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судининг қўшма пленуми ўтди. Расмий хабарда айтилишича, мажлисда судлар раислари, жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишган. Пленумда судьялар асосан суд қарорлари ижроси, унинг сўзсиз бажарилиши механизмини такомиллаштириш масалалари кўрилган. Судьялар йиғинида Бош прокурор Рашитжон Қодиров қатнашган.
22:15 - Фарғоналик адвокатнинг иши судга ўтди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг шу йил 4 апрелида тарқатилган “Журналист, адвокат, ҳуқуқ ҳимоячиси - товламачими?” номли релизида Фарғона вилоятидаги таниқли “Ферузбек МК” адвокатлик фирмаси адвокати Абдували Исоқовнинг ҳибсга олингани айтилганди. Бугун маълум бўлишича, адвокатга нисбатан қисқа муддатларда тергов жараёни ниҳоясига етиб, иш жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига ўтибди. “Эзгулик” жамияти адвокатнинг товламачилик билан ҳибс этилганини баён қилган, бироқ адвокатнинг адвокати мухбиримизга унинг фирибгарлик ва судьяга пора беришга уринганликда (ЖКнинг 168 ва 211-моддалари) гумон қилинганини таъкидлади.
Душанба куни очиладиган маҳкамада адвокатни тутиб берган “жабрдийда” аёлнинг важлари муҳокама қилинади. Мухиримизнинг таъкидлашича, адвокат Фарғона вилояти прокурори санкцияси билан 500 АҚШ долларини ўз мижозидан судьяга пора бериш учун олганликда айбланиб, ушланган.
21:30 - Янгийўлликлар ғалаёни: хабар бор, тасдиқ йўқ
9 апрель куни бир гуруҳ янгийўллик аёллар Тошкент - Самарқанд трассасини тўсиб қўйишди, намойишчилар ўз ерларини тотиб олишганидан норози экан, деб хабар берди Узметроном интернет нашри. Бу хабарнинг нечоғли ҳақиқатга яқинлигини суриштириб, янгийўллик ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар билан боғланган мухбирларимиз тасдиқ ололмади.
Бироқ Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 3077-сонли қарори билан амалга оширилган сўнгги ислоҳотдан сўнг мамлакатнинг турли нуқталарида турли даражадаги норозилик ҳолатлари бўлиб тургани бор гап. Мазкур қарор фермер хўжаликларини оптималлаштириш ҳақида бўлиб, унинг амалиёти даврида кўпчилик кичик фермер хўжаликларининг ерлари тортиб олинди. Мол аччиғидаги фермерлар ҳалигача аламидан чиқмаяптилар, дейди мухбиримиз.
17:00 - Яна Гуржистон мухолифати ҳақида
Сайтимизнинг “Актуал Мавзу” бўлимида русларнинг интернет-газетасидан олинган бир мақолани ўқишингиз мумкин. Тўғри, бу – бир таҳлилчининг (унинг исми - Юлия Латынина) фикрлари. Аммо, баъзи объектив нуқталарга қарасак, фикрлар хато эмаслигини кўрамиз. Маслан, бир-биридан фарқи йўқ мухолиф гуруҳларнинг пайдо бўлиши - лидерчаларнинг амбициясидан бошқа нарса эмаслиги, мақсад ўз мамлакатининг келажаги учун эмас, лавозим учун кураш эканлиги. Ёки, мухолифат Саакашвилини энг оғир сўзлар билан ҳақорат қилишга уста бўлса ҳам, биронта таклифи йўқлиги – унинг ножиддийлигини кўрсатиши.
Агарда бу мақола бизнинг сайтимизда 9 апрелда чиққан “Гуржистон мухолифати Саакашвили истеъфо этмагунча митинг қилмоқчи” номли хабар-комментарийдан кейин эълон қилинмаган бўлсайди, бизни плагиатда айблаш мумкин бўлар эди.
Юлия Латынинанинг мақоласини сайтимизга қўйишдан яна бир мақсад – гуржи демократларининг ички жанжали чет элдаги ўзбек демократларига ибрат бўлиши кераклигини эслатиш, уларнинг “Бирлик” Партияси ва унинг лидерига бўлган муносабати - Гуржистон мухолифатининг Саакашвилига бўлган муносабати каби кулгили эканлигини кўрсатиш.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения