10 April 2009
03:00 -
21:15 - Гуржи мухолифати бўйсинмаслик ҳаракати бошлади
19:30 - Россияда еттита расмиий партия қолди
17:00 - Са
19:30 - Россияда еттита расмиий партия қолди
17:00 - Са
21:15 - Гуржи мухолифати бўйсинмаслик ҳаракати бошлади
Президент лавозимидан кетмагунча давом эттириладиган “бўйсинмалик” нимадан иборат эканлигини тушуниш қийин. Мухолифат лидерлари ҳозирча шаҳарнинг марказий майдонида, президен қароргоҳи олдида, президент борган ҳар бир ерда митинлар бўлишини, митинглар соат 15 билан 21 орасида ўтишини айтишмоқда. Лекин, акциялар тинч йўллар билан амалга оширилишини таъкилашни ҳам унутишмамоқда.
Бугун маҳаллий вақт билан кечқурун соат 6 да шаҳарнинг марказий кўчалари митингчилар томинидан тўсиб қўйилган. Буни тинч тадбир дейиш қийин. Ички ишлар вазири Вано Мерабишвили “агар мухолифатнинг акциялари одамларга ҳалақит бермаса, митингларга қонуний йўллар билан рухсат олинса, биз митингчиларга қарши ҳеч нарса қилмаймиз”, деди.
Кўриниб турибдики, ҳозир мухолифатнинг президентни йиқитишга кучи йўқ. Аммо, демократлар учун муҳим бўлгани - мухолифатнинг талаблари қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигида. Ҳозирча уларнинг талаби мухолифатчиликка даъво қилаётган мазохист сайтларини эслатади холос. Улар асосан Саакашвилини ҳақорат қилиш билан оворалар. Унинг камчиликларини жиддий анализ қилиш ва ўз альтернативаларини таклиф этиш йўқ. Демак, бўйсинмаслик ҳаракатининг келажаги ҳам йўқ.
Балки гуржи мухолифатининг ҳозирги босқичдаги мақсади – митинглар йўли билан сафларни мустаҳкамлашдир. Лекин улар сафларни мустаҳкамлашни бир-биридан ҳеч фарқи бўлмаган мухолиф партия, ҳаракат ва бошқа гуруҳларни бирлаштиришдан бошлашса, самаралироқ бўларди.
19:30 - Россияда еттита расмиий партия бор
ИТАР-ТАСС агенлигининг хабарига кўра, ҳозир Россияда рўйхатдан ўтган 7 партия қолди. Булар:
“Бирлашган Россия” партияси
Коммунистик партия
Либерал-демократик партия
“Адолатли Россия” партияси
Бирлашган демократик партия (“Яблоко”)
“Тўғри йўл” (Правое дело) партияси
Буларнинг биринчи тўрттаси Путин ҳукуматининг назорати остидаги партиялар, уларнинг Давлат Думасида фракциялари ҳам бор. Қолган иккитаси - нисбатан мустақил, аммо ҳукумат билан ўйинлар олиб борувчи партиялардир.
Ҳақиқий мустақил партияларнинг биронтаси рўйхатга олинмаган. Аввал олинганлари турли баҳоналар билан рўйхатдан чиқариб ташланган.
17:00 - Саакашвили мухолифатга “йўқ” деди
Бугун Гуржистон президенти Михаил Саакашвили мухолифатнинг истеъфо талабига “йўқ” деб жавоб берди ва муддати битадиган 2013 йилгача ўз лавозимида қолишини билдирди. Айни замонда, у кечаги мухолифатнинг митингларини Гуржистонда демократик жараёнлар кетаётганининг исботи сифатида юксак баҳолади ва мухолифат билан мулоқотга тайёр эканлигини яна бир марта урғулади.
Кеча рус оммавий ахборот воситалари Тифлисдаги митингга 100-150 минг киши қатнашганини билдиришган эди. Дунё хабар агентликлари бундай рақамга имо ҳам қилмадилар. Бугун митинг давом этмоқда, унга 5 минг атрофида одам қатнашмоқда. Кўринишидан, ҳатто мустақил рус агентликлари ҳам воқеларни нотўғри ёритмоқдалар. Кеча 1989 йилдаги қонли воқеаларни хотирлаш учун ўн минглаб гуржилар кўчага чиққан бўлиши мумкин. Аммо, буни мухолифатнинг митинги қилиб қўрсатиш - русларнинг ҳам гуржи мухолифатининг ҳам ночорлигини кўрсатади. Сайтимизнинг бу хусусдаги кечаги таҳлиллари мутлақо тўғри бўлиб чиқмоқда.
Сўнги хабарларга қараганда, мухолифат Саакашвилининг “йўқ” жавобига ўз муносабатини яқин соатларда билдирмоқчи.
15:30 - Мурод Жўраев яна жазо изоляторига ташланди!
“Эзгулик” жамиятининг бугун тарқатилган пресс-релизидан маълум бўлишича, 1994 йилда Ўзбекистон Олий Судининг ҳукми билан 8 йилга қамалаган ва қамоқ мужддати турли сабаблар билан узайтириб борилаётган мамлакат парламентининг собиқ депутати Мурод Жўраев бугун, 10 апрелда Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасига қарашли Зарафшондаги 64/48-муассасада яна жазо карцерига ташланди.
Сўнгги марта Олмалиқ шаҳридаги муассасада жазо муддати Олмалиқ шаҳар суди томонидан 3 йилга узайтирилган маҳкум шу йилнинг 14 августида озодликка чиқарилиши лозим эди. Кўринишидан, яна суд спектакли ташкил қилинади ва ички тартиб-қоидани бузганлиги учун унга жазо муддати қўшиб берилади.
Кеча турмуш ўртоғи билан навбатдаги учрашувга борган Холбека Жўраевага бир кун кутишини, уч суткали учрашув уюштирилишини айтишган, кейин Тошкентдан келган махсус комиссиянинг кўрсатмаси билан Мурод Жўраев яна 10 кунлик жазо камерасига ташланганини билдиришган. Хуллас, учрашув бўлмаган, озиқ-овқатлар олинмаган. Муассаса бошлиғи, подполковник Бобоқул Шамсиев Холбека Жўраевни қабул қилишдан бош тортган.
10:00 - Коммерсантъ: «АвтоВАЗ» призывает ограничить импорт автомобилей Daewoo из Узбекистана
Компания «АвтоВАЗ» призывает правительство ограничить ввоз в Россию из Узбекистана автомобилей корейской марки Daewoo, сообщает газета «Коммерсантъ» со ссылкой на письмо президента АвтоВАЗа Бориса Алешина на заместителю министра экономики Андрею Клепачу.
Алешин обвиняет Узбекистан в искусственном создании барьеров для экспорта российских автомобилей и предлагает в ответ ввести пошлины на ввоз Daewoo, а также повысить НДС, уплачиваемый с узбекских машин.
Сейчас из-за соглашения о свободной торговле с Узбекистаном пошлины с импорта узбекских Daewoo не взымаются.
В год в Россию из Узбекистана ввозится около 100 тыс. Daewoo. // «Газета.Ru»